Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 19 Декабр 2017 Кӯришлар: 1444
Печат

 

ёхуд  мустақиллик  йилларидаги мамлакат  диний  ҳаётига  бир  назар

a muqim 2017Давлат мустақиллигига эришгандан сўнг, Тожикистонда давлатнинг динга нисбатан бўлган идеологик, сиёсий муносабати буткул ўзгарди. Маълумки, ҳар бир ўтиш даври ўзига хос инфратузилма, жумладан, диний ҳаётда ҳам ўзгаришни тақозо этади. Мустақилликнинг дастлабки йилларида Тожикистонда атиги 17та масжид бўлиб, улар ҳам яхши фаолият юритмасди. Сиёсий қийинчилик ва хавфсиз бўлмаган вазият - ички фуқаролик уруши ва Афғонистондаги беқарорлик

янги шароитга мослашиш учун имкон бермасди. Тожикистон сиёсий раҳбарияти 1992-1997 йиллар давомида фуқаролик уруши оқибатларини бартараф этиш ҳамда сиёсий-ижтимоий ва диний- мазҳабий ҳаётни дунёвий давлат қонунчилиги доирасида тартибга солишнинг уддасидан чиқди. Натижада, Тожикистонда Миллий келишув битими имзоланди.

Давлат ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати диний уюшмалар фаолияти ва жамият диний ҳаётини тартибга солиш борасида бир қатор меъёрий-ҳуқуқий битимлар қабул қилди ва тузилмалар ташкил этди. Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Дин ишлари, миллий анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш комитети, Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Исломшунослик маркази, Ислом маркази, Уламолар кенгаши, Имоми Аъзам номли Ислом институти ва диний таълим гимназиялари диний ҳаёт босқичлари ва диншунослик ҳамда исломшунослик масалаларида таълим ва тадқиқот олиб бориш мақсадида ташкил этилди.

Фуқароларнинг конституцион ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида диний уюшмалар, масжидлар, мадрасалар ташкил этиш ҳамда  муқаддас жойларни таъмирлаш ишлари йўлга қўйилди ва бу иш фуқаролик жамиятида янги бурилиш сифатида эътироф этилди.

Илмий-диний ва мазҳабий-маърифий хусусиятга эга адабиётларни нашр этиш муҳим масалалардан бири саналарди. Дастлаб кичик китобчалар шаклида диний зарурат ва Ислом асоси арконларини тўғри тушунтириш мақсадида дастлабки брошюралар нашр этилди. Кейин эса, мамлакат Ҳукумати исломий асарларни нашр этишга ташаббус кўрсатди. Дастлаб муҳим илмий-диний манбалар - "Табарий тарихи", "Кимёи саодат", "Эҳёи улуми дин", "Маснавии Маънавий", "Равзату-с-сафо" бошқа бир қатор классик шоирлар  мукаммал девонлари халққа етказиб берилди.  Бу тадбирлар экстремистик қарашлар ҳамда исломни сиёсийлаштиришнинг олдини олишда муҳим рол ўйнади. Қуръону ҳадислар таржимаси ва Имоми Аъзам Абуҳанифа (ра) асарларининг чоп этилиб, кенг жамоатчиликка тарқатилиши жамият тинчлигига ёрдам берди.

Эндиликда анъана ва маросим, диний ва миллий байрамлар - Рўза ва Қурбон ҳайитлари, Наврўз, Меҳргон, Садани нишонлаш учун муносиб шароит яратиб берилди. 2009 йилдаги  Имоми Аъзам (ра) юбилейини нишонлаш яна бир марта маданиятпарвар тожиклар Ислом дини ҳақиқий муқаддас қадриятлари ҳомийси эканлиги ва ҳеч қачон диний экстремизмга йўл қўймаслигини исботлади. Наврўз байрамининг халқ ҳаётига қайтарилиши Тожикистон фуқаролик жамиятида миллий ва диний қадриятлар тенглигини таъминлади.

Тинчлик  ва миллий бирлик асосчиси - муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари ва Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг Ислом динига нисбатан мавқеи бутунлай ижобийдир. У киши бошчилигида  мамлакат диний муҳитидаги улкан ўзгаришлар, юртимизда қатор халқаро исломий конференциялар ўтказилиб келиниши ва фуқароларимиз диний эркинликлари мисол бўла олади. Бунинг натижасида, яқинда Уммон стратегик тадқиқотлар исломий маркази (The Muslim 500)  ҳамда Жоржтаун мусулмон-христианлар ўзаро тушуниш маркази қўллаб-қувватлашида дунёнинг 500 нафар нуфузли мусулмонлари қаторида муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон номи энг нуфузли 500лик қаторига тўртинчи маротаба, мамлакат Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдуқодирзоданинг номи эса, иккинчи марта киритилдики, бу ифтихор боисидир.

Муҳтарам Президентимизнинг бу борадаги сўзларидан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, Ислом динининг терроризмга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шунинг учун ҳам, бизнинг мамлакатимизда терроризмга қарши курашиш бу - Исломга қарши курашиш, дегани эмас. Терроризмнинг дини, миллати, мазҳаби ва ватани йўқ. Тожиклар миллий маданияти бизнинг диний ва муқаддас қадриятларимизга чамбарчас боғлиқдир ва уларни бир-биридан ажратиш ва бир-бирига қарши қўйиш улкан хатодир. Тожикистон Ҳукумати доимо фуқароларнинг миллий, маданий ва мазҳабий менталитетини ҳимоялаш учун саъй-ҳаракат қилиб келади ва тинчлик ва миллий бирлик концепсиясига суянади. Бу концепсия  эса, миллий давлатчилик манфаатларини ҳимоялаш, тинчлигу барқарорлик ва Тожикистон Республикаси иқтисодий-ижтимоий  устувор тараққиётини таъминлашда мавжуд барча имкониятларимиздан фойдаланишимизни тақозо этади. 

Афшини МУҚИМ,

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Дин ишлари, миллий анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш комитетининг матбуот котиби.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Бешиктобут

 

Қарийб бир ойдан буён боғ четида қандайдир иш билан машғул. Қалам билан ниманидир белгилайди, арралайди, қоғоздаги эскизни чўпга тушириб, уни қочов билан ўяверади, ўяверади… Унинг нима қилаётганлигини бирор киши билмайди, сўрамайди ҳам. Агар кимдир ҳовлига кирса ёки боғ четидан ўтиб қолса, ишора билан салом беради ва паст овозда  "Ҳорма, ишлар билан" дейди. У ҳам аранг жавоб қайтаради  ёки бошини қимирлатибгина  қўяқолади.

Муфассал...

Эмомали Раҳмон ва ёшлар йили

 

(Давоми. Бошланиши ўтган сонда)

Иншоот очилиш маросимида Давлат бошлиғи давлат ва Ҳукумат раҳбарияти бундан кейин ҳам моддий-техник базани мустаҳкамлаш, махсус бўлинмалар ва ҳарбий қисмларни замонавий ҳарбий техникалар, ҳарбий ускуналар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчилар ижтимоий муаммоларини ҳал этиш учун барча зарур чора-тадбирларни қабул қилиб, чегара хизмати шароитини

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990681

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477924
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3852
4027
21537
7426653
99568
114875
7477924

Сизнинг IPнгиз: 18.119.125.61
Бугун: 23-11-2024 17:07:44

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015