12 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан биргаликда пойтахтнинг ғарбий қисмида жойлашган «Тожикистон Миллий боғи»да мевали ва сояли дарахтлар парвариши билан танишдилар.
Зикр этиш жоизки, истиқлолият ва миллий бирлик шарофати ҳамда
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кўрсатма-ю ҳидоятлари туфайли, мамлакат бўйлаб эски боғлар қайта тикланиб, минглаб гектар майдонларда янги боғлар барпо этилмоқда.
Янги боғлар яратиш ва эскиларини қайта тиклаш «2016-2020 йиллар учун Боғу токзорлар соҳасини ривожлантириш давлат дастури»ни татбиқ этиш доирасида амалга оширилаётган бўлиб, бу тадбир асосий стратегик мақсадларимиздан бири – республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, шу йўл орқали янги иш жойларини яратиш ва аҳоли иқтисодий-ижтимоий даражасини яхшилашга эришишнинг муҳим омилларидан биридир.
«Тожикистон Миллий боғи» давлат муассасаси Тожикистон Давлат миллий университетининг 1937 йили таъсис этилган собиқ Ботаника боғи заминасида 2006 йили ташкил этилди.
Боғ ерлари умумий майдони қарийб 92 гектарни ташкил қилади. 63 гектар майдонда олма, узум, бодом, анжир, нок, гилос, олхўри, шафтоли, хурмо, беҳи, ёнғоқ, ўрик ва писта каби мевали дарахтлар боғи мавжуд бўлиб, улар яхши ривожланаяпти. Мевали дарахтлар ҳосилининг кўп қисми мамлакат ташқарисига экспорт қилинади.
9,48 гектар майдонда сояли ва манзарали дарахтлар кўчатлари парваришланади.
Миллий боғда 2017 йилнинг 1 ноябр ҳолати бўйича мевали дарахтлар сони 17 минг 365 тупни, 30 хил сояли, манзарали ва ҳамишабаҳор дарахтларнинг умумий сони 66 минг 840 тупни ташкил қилади. Шунингдек, бу ерда Тожикистон иқлимига мувофиқлаштириш учун умумий сони 354 тупни ташкил қилувчи 8 хил дарахт мавжуд бўлиб, улар ҳам яхши ривожланмоқда.
Миллий боғда ходимлар, жумладан, қарағай, арча, Аризона савр дарахти, туя (арчасимон ўсимлик), софора, жўка дарахти, қорақайин ёнғоғи, магнолия, шунингдек, атиргул, секвойя, зирк, легустра, бересклет, форзиция, олтинранг туя ва шамшод каби турли хил дарахтлару гулларни уруғларидан парвариш қилишди.
Мазкур муассасада, шунингдек, бошқа боғпарварлик хўжаликларини таъминлаш йўлида манзарали дарахт, гул ва буталар қаламчаларини парваришлаш ҳам йўлга қўйилган. 3,80 гектарлик экин майдонида ғалла ва картошка экилади. 0,5 гектар ерга лимон парваришлаш иссиқхоналари қурилган.
«Тожикистон Миллий боғи» давлат муассасасида 100 нафардан зиёд киши доимий фаолият юритаётган бўлиб, боғ дарахтлари ҳосилини йиғиштириш вақтида ўнлаб мавсумий ишчилар ишга жалб этилади.
Миллий боғда парваришланган барча манзарали, сояли ва гулу буталар ниҳоллари пойтахт боғларини кўркамлаштириш ва Душанбе шаҳри хиёбонларида янги боғларни ташкил этишга йўналтирилган.
Шу сабабли, мазкур боғ дарахтлари парвариши билан танишув чоғида Миллат пешвоси Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали ҳамда пойтахт маданий-маиший боғлари раҳбарларига мамлакат пойтахтини гуллар шаҳрига айлантириш йўлида бу боғда парваришланган дарахтлардан кенг фойдаланишни тавсия қилди.
Шу тарзда, Миллат қасри, Садриддин Айний номли маданий-маиший, Дўстий, Рўдакий, Байроқ ва Давлат нишони, Эрам, Наврўзгоҳ ва пойтахтнинг бошқа боғларини янада кўркам ва мафтункор этиш учун манзарали дарахтларни олиб бориб ўтқазиш борасида кўрсатма ҳам берилди.
Миллий боғ раҳбариятига боғ майдонини кенгайтириш ва уни сайру саёҳатнинг кўнгилочар масканига айлантиришга доир бошқа кўрсатмалар берилди.
Уни муҳташам боғлардан бирига айлантириш учун ҳозирдан турли кўчатлар ва кўпгина гулу буталар парвариш қилиш зарурлиги таъкидланди.
Тожикистон табиати ва иқлими боғу токзорларни ривожлантириш, экспорт мевалари боғларини бунёд этиш учун анча мувофиқ эканлигини зикр этиш жоиз. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мамлакат бўйлаб Давлат бошлиғининг кўрсатма-ю ҳидоятлари ва бевосита иштироки билан янги боғлар бунёд этиш ва эскиларини қайта тиклаш бир маромда давом этмоқда. Сўнгги йилларда мамлакат иқтисодиётини яхшилаш учун экспортга мўлжалланган мевали боғлар бунёд этишга кўпроқ эътибор қаратилаётгани кўзга ташланади. Зеро, хорижий мамлакатлар бозорларида юртимизнинг хуштаъм меваларига талабот кўпдир.
Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита кўрсатмалари билан сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳаси ислоҳотини татбиқ этиш доирасида тепалигу адирларда бекор ётган минглаб гектар ерлар қишлоқ хўжалиги оборотига қайтарилиб, шу ҳисобдан экин майдонлари ва боғлар кенгайтирилмоқда.
Фақатгина мустақиллик йиллари давомида Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан ўнлаб интенсив боғлар бунёд этилди.
Миллат пешвоси ҳамда мамлакатнинг минглаб нафар меҳнаткашларининг ташаббуси ва бевосита иштироки билан бунёд этилган республиканинг энг катта боғлари: 2006 йили «Тожикистон Миллий боғи», 2006 йилнинг 18 февралида Ҳисор шаҳрида «Истиқлолиятнинг 15 йиллиги боғи», 2008 йилнинг 20 мартида Суғд вилоятининг Бобожон Ғафуров ноҳиясида «Миллий бирлик боғи», 2011 йилнинг 26 мартида Суғд вилоятининг Зафаробод ноҳиясида «Истиқлол боғи», 2014 йилнинг 1 мартида «Ҳисорнинг 3000 йиллиги боғи», 2016 йилнинг 23 февралида Хуросон ноҳиясининг «Асадулло» фермер хўжалигида «Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси боғи», 2016 йилнинг 25 февралида Ҳисор шаҳрида «Истиқлолиятнинг 25 йиллиги боғи» ва бунёдкори Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон бўлган яна ўнлаб интенсив боғлар шулар жумласидандир.
Мамлакат Президентининг бу ташаббуслари агар бир томондан, минглаб янги иш жойлари таъсис этиш ва аҳолини иш билан қамраб олишга ҳисса қўшса, бошқа томондан, бекор ётган ерлардан самарали фойдаланиш, мамлакат ташқарисига ҳўл ва қуруқ меваларни экспорт қилиш, мамлакатнинг яхши иқтисодий даромад олиши ва халқ учун ҳам манфаатлидир.
«Ховар» ТМАА.
28 март куни Панжакент шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон катта маданий ва ижодий мажмуани очди.
Дастлаб Миллат пешвоси мажмуа майдонида Тожикистон Халқ шоири Лойиқ Шерали ёдгорлиги устидан пардани очиб, унинг пойига гулчамбар қўйди. Баландлиги 6,3 ва кенглиги 6 метрни ташкил қилувчи ёдгорлик ҳайкалтарошлар -
Муфассал...
13 июл куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Миллат қасри ёнида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модини қабул қилди.
Учрашув маросими бошланишидан аввал икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015