Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 30 Июл 2018 Кӯришлар: 2619
Печат

 

s hakimov 2018Саъдулла Ҳаким 1951 йили Жиззах вилояти Фориш туманидаги сўлим Гараша қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тугатган .

Унинг "Ҳамал тонглари" , "Сен кутган баҳор", "Ёз оқшоми", "Она сўз", "Сайланма", "Кўнгил юзи", "Кўҳна нақл", "Эсимда қолган кунлар", "Атом қаърига саёҳат" каби китоблари чоп этилган.

Айни пайтда Саъдулла Ҳаким Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси сифатида фаолият юритмоқда.

Наҳот, ҳатто, бирон қалбда у

Қўзғатолмас ғазаб ва алам?!

Демак, унинг ҳаёти - уйқу,

Ухлаб ётар қалбида олам.

Тўлқин урмас дарёлар унда,

Сукунатдир шамоллар номи.

Кундузлари ўхшайди тунга,

Юлдузларга зордир оқшоми.

Боғда дарахт новдаларидан

Титраб-титраб узилганда куз-

Куюнчак бир сас чиқмас ундан,

Тўнғиб ётар бағридаги муз.

Ё баднафс биронта бадкор

Юрт ҳақига солар бўлса чанг

Ғазабини айлаб у чўқмор

Қалқа олмас оёққа дилтанг…

Нега керак бу тахлит яшаш -

Ҳаяжонни, имонни сотиб:

На дўстларда уйғотиб ҳавас,

На душманда ҳасад уйғотиб…

* * *

Менга доим шундай туюлар:

Юрагимнинг гулбоғларига

Умр ёмғир каби қуйилар.

Томирларим - тезоб шаршара,

Ҳаёт суви оқар шарқираб

Ва қўшиқлар куйлайди сара.

Қўшиқ учар кўксимга сиғмай,

Лабларимда жаранглаб кетар

Марваридлар сочилганидай.

Биллур ёмғир қуйилар муқим.

Фикрим гуллар олча мисоли,

Борган сари ёришар руҳим.

Аммо уйқум йўқдир тунлари

Оҳ, бир куни тинар-ку, ёмғир

Сўлмасмикан фикрим гуллари?..

 

* * *

Қуёш ўчар уфқ ортида,

Лола каби қизарар ғуруб.

Бинафшазор қирдан гуруллаб,

Дарё бўлиб қуйилар сурув.

Ва дарёдан узилган тўлқин

Пастқамларга оққани мисол

Қўраларга кирар бостириб…

Осмон гуллар,

Сайр этар ҳилол.

Тун оғади. Машриқ уфқида

Бўй кўрсатар қуёш кўкариб.

Қўралардан чиқар жувонлар

Бирин-кетин… челак кўтариб…

ТАЖНИС

 

(Туркум)

1.

Қанча сўз ёқди дилим бир сўз учун,

Менми бағри минг тилим бир сўз учун.

Ким сени сўзга кўнгил қўйгил, деди,

Хўб жазо бу сен каби бирсўз учун.

Ки зуғум қилган билан ё минг талаб,

Чин ошиқ сўзин демас муз мингталаб.

Бир асл тиллони топмоқлик учун

Тошу қумни ўтказурлар мингталаб!

2.

Боқса гар субҳи қуёшдек боқади,

Қалб қушин ёғду сутида боқади.

Ям-яшил майса-гиёҳ бўстонида

Лахча гулхан лоладек зебо қади.

Бундайи оламга гоҳ-гоҳ, бир келар,

Ҳам сулув, ҳам собиту собир келар.

Юз жоним бўлса кечардим жойи деб

Мен сари аҳдида бўлса бир келар…

Далалар ва боғлар оралаб кеча

Минг бир чироғини ёққанда кеча,

Тўқсон томиримда оқди ой нури

Нега пайқамаган эканман кеча?

Бошим осмонларга етди муҳташам,

Ой - қўлимда гавҳар, юлдузлар - ҳашам.

Менга туюлдики, тафаккур - зиё,

Ҳар инсон - ичига нур қуйилган шам!

3.

Умр пешрав - сочни асролмас тароқ -

Бир-бир ҳар толасин қордек этар оқ.

Киювдим тор келди саодат тожи,

Болалигимда у эди каттароқ.

Ваҳ, не синоатлар кечмади бошдан,

Энди ошиб ётар заҳматим бошдан.

Бошдан заҳмат тожин киярдим бошга,

Бошлай олсам эдим умримни бошдан…

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Саида УМАРЗОДА: - НИКОҲОЛДИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТИШ – ЖИДДИЙ ТАДБИР

 

- Фуқароларнинг никоҳолди тиббий кўрикдан ўтиш учун мурожаатлари сони 2018 йилнинг олти ойида ортиб, 45 минг 364тани ташкил этди, - деди Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирининг биринчи ўринбосари Саида Умарзода жорий йил биринчи ярим йиллиги якунига бағишланган матбуот конференциясида.

Тадбирда вазирнинг биринчи ўринбосари вазирликнинг олти ойлик

Муфассал...

ҚЎШТЕГИРМОНЛИК САДОҚАТ РАМЗИ

 

Қўштегирмон Спитамен ноҳиясининг таниқли саркарда, шоҳ ва шоир Бобур Самарқанд азмини қилган ва ундан қайтган чоғларида бир неча бор қўниб ўтган қадимий қишлоғи. Уни маълум ва машҳур қилган нарса фақат Бобурнинг пойқадамигина эмас. Марказда, қишлоқ ўртасидан кесиб ўтувчи йўл ёқасида жойлашган зилол ва чучук сувли булоғи. Кейин одамлари… Деярли бутун воҳадаги  барча устозларнинг устози, республикада хизмат кўрсатган ўқитувчи,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2571998

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10163533
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3198
3733
12118
10119529
60626
138877
10163533

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.151
Бугун: 14-10-2026 19:56:08

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015