Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 10 Август 2017 Кӯришлар: 1818
Печат

markazi-konunguzori  2017

Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Миллий қонунчилик маркази директори Маҳмад Раҳимзода  бошчилигида марказнинг навбатдаги матбуот конференцияси  бўлиб ўтди. Унда  Маҳмад Раҳимзода  жорий йил олти ойи мобайнида амалга оширилган ишлар, қўлга киритилган ютуқлар ҳақида муфассал ахборот  берди.

Йиғиннинг савол-жавоб қисми ҳам анча жонли ва қизиқарли ўтди.

Журналистлар томонидан берилган турли ҳуқуқий саволларга марказ директори шошилмай, батафсил жавоб берди.

Масалан, «Озодагон» мухбирининг  «Фарзандини «Миллий номлар каталоги»да қайдга олинмаган ном билан аташ мумкинми?» - деган  саволига:

- Бунинг учун, ташкил этилган комиссияга ариза асосида мурожаат қилинади, комиссия хулосасидан сўнг, ўзига маъқул номни қўйиши мумкин, - дея жавоб қайтарди марказ раҳбари, - масалан, мен неварамга шу усулда ном танладим.

- Сир бўлмаса неварангиз исми нима?- савол беришда давом этди мухбир.

- Ашкиноз.

Марказ раҳбарининг невараси исми Ашкиноз эканлигини билиб олгач, у кишига яна шу хусусда – «Миллий номлар каталоги»га доир саволлар берила бошланди. Жумладан, «Халқ овози» газетаси вакили:

- Ҳурматли Маҳмад Раҳимзода, яқинда тасдиқланган «Миллий номлар каталоги»даги номлардан фақат тожик миллатига мансуб кишилар фойдаланишлари мумкин экан, Тожикистонда яшовчи бошқа миллатларнинг бундан  истисно этилиши уларнинг ҳуқуқларини  камситмайдими?

- Тожикистонда яшовчи барча миллатлар тенг ҳуқуққа эга. Бу Тожикистон Конституциясида аниқ-тиниқ белгилаб берилган. Мамлакатимизда яшовчи бошқа миллатлар ҳам эслатиб ўтилган каталогдан фойдаланиб, ундаги номларни ўз фарзандларига қўйишлари мумкин. Бироқ улар бу хусусда эркин. Уларнинг эркинликлари ҳуқуқларининг камситилиши эмас, балки уларга нисбатан эҳтиром, улар ҳуқуқига риоя этиш, деб тушунаман.

Маҳмад Раҳимзоданинг инсонпарвар, кўпни кўрган донишманд олим эканлиги унинг сўзларидан маълум эди. Журналистларнинг баъзилари янги таҳрирдаги Жиноят кодексида берилаётган жазони кучайтириш лозим, дея илгари  сурган таклифларига:

- Аксинча, янги Жиноят кодексида қатор оғир жазолар юмшатилиши назарда тутилиши лозим. Жиноят содир этганнинг барини ҳам қамаш мақсадга мувофиқ эмас, балки уларга жарима жазосини қўллаш лозим,-дея жавоб берди.

Марказ директорининг сўзларига кўра, Тожикистонда ўлим жазосига мораторий эълон қилинганига анча йиллар бўлган.  Ва миллий қонунчилигимиз гуманизм асосида яратилган.

Марказ раҳбарининг биринчи ўринбосари Изатулло Саидзода ва ўринбосари Субҳиддин Баҳриддинзода, шунингдек, бўлим бошлиқлари иштирок этган ушбу мулоқот кўтаринки руҳда ўтди.

 

А. Саидов,

 «Халқ овози».

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Касб фидойиси бўлиш масъулияти

 

Наимахон Кузибоева Ж. Балхий ноҳиясидаги 10-ўрта умумтаълим муассасасини 1979 йили олтин медал билан тугатди. Шифокорлар оиласида вояга етган ва ота касбига алоҳида меҳр қўйган Наимахон Кузибоева юрагида ин қурган орзусига эришиш илинжида Тожикистон Давлат тиббиёт олийгоҳига ўқишга кирди. Жўшқин талабалик йиллари тиббиёт илмининг сирларини пухта эгаллаган Наимахон олийгоҳни 1996 йили муваффақиятли тугатди. Олийгоҳ йўлланмаси

Муфассал...

Армон

 

Норали телеграммани тонгда олди. Унда «Нозанин oғиp бетоб, тезроқ кел!» деб ёзилган эди. Норалининг кўз олди қоронғилашди. «Ой-куни яқин эди, соғ бўлсин-да!» Йигитнинг миясига яшин тезлигида урилган дастлабки фикр шу бўлди. Ётоқдош дўсти Қўлдош кўмагида апил-тапил тайёрланиб, ташқарига чиқдилар. Марказий кўчада учраган енгил машиналардан бирини тўхтатиб, тўғри аэропортга жўнашди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2612346

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10351291
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
225
7692
34744
10274571
86803
161581
10351291

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.95
Бугун: 15-11-2026 01:02:56

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015