Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 13 Июл 2017 Кӯришлар: 3903
Печат

 

«Ўзбекистон» телеканалида намойиш этилган «Йиллар синовида тобланган дўстлик» ҳужжатли филми томошасидан кейинги ўйлар…

boshliqlar 2017Тожик ва ўзбек халқлари дўстлигининг теран илдизи асрлар қаъридан сув ичади. Бу икки халқнинг руҳияти бир, бир заминда яшашади, уларнинг урф-одатлари, маданият ҳамда санъатлари уйғунлашиб кетган. Асрлар давомида бир дарё сувини ичиб келаётган бу иккала халқнинг урф-одатлари муштарак, бозори ва мозори бир.

Собиқ Шўролар давлати парчаланиб, иттифоқдош республикалар сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан мустақилликларини белгилаб олгач, Марказий Осиё давлатлари ҳам асрлар давомида орзу қилинган истиқлолиятларини қўлга киритди. Соҳибистиқлол қўшни давлатлар ўртасидаги муносабатлар янгича маъно касб этди, ҳамкорликларнинг замонавий босқичи бошланди.

Жумладан, Тожикистон ва Ўзбекистон мустақил республикалари ҳам иқтисодий-ижтимоий, маданий ҳамкорликлар қайтадан йўлга қўйилди.

- Тожиклар ва ўзбеклар икки тилда гаплашадиган бир халқдир, - деган эди, мустақил Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов.

Дарҳақиқат, тожик-ўзбек халқларининг ўйлари ҳам бир, тўйлари ҳам. Бу икки биродар элнинг дастурхонлари ўхшаш, тўни, оши, ҳовлиси бир-бирига монанд. Ҳатто, ўзбеклар ва тожикларнинг сиймоси ҳам бир-бирига жуда ўхшаб кетади. Бу иккала халқ вакиллари бир жойга тўпланишганда, ким ўзбегу, ким тожиклигини ажратиш қийин.

- Расм-русумларимиз ҳаммаси бир хил, ҳатто, киядиган кийимларимиз ягона, тўй-ҳашамларимиз ўхшаш, - дейди филмда Чирчиқ шаҳар «Суғдиён» тожик миллий маданият маркази раиси Орзигул Абдураҳмонова. – Ҳеч ким ўзбек-тожикларни бир-биридан ажратолмайди. Биз қондошу жондош халқлармиз, фақат иккита тилда сўзлашамиз, холос.

- Дунёда тожик ва ўзбек халқларидек бир-бирига ўхшаш, ҳаётларининг барча қирралари муштарак бўлиб кетган, ўзаро жуда ҳам яқин бошқа икки халқни учратиб бўлмайди, - деди қабодиёнлик таниқли шоир Неъмат Муҳаммад Саид. – Гўё Парвардигор бу икки халқни бир қилиб яратгану икки тилда сўзлаштириб қўйгандек…

Филмда таъкидланишича, икки халқ орасидаги қондошлигу жондошлик, қуда-андачилик шунчалик чуқур илдиз отганки, бундай якдиллик бу диёрда ҳамиша ҳамма нарсадан устун келган.

- Бу икки халқ қадим замонлардан битта маданий ва маънавий муҳитда яшаб келган. Бир хил урф-одат, бир хил ҳурмат-эҳтиром иккала элга ҳам хос. Тўнимиз, дўппимиз, дастурхонимиз… найимиз, доирамиз, дуторимиз, рубобимиз, карнайимиз, сурнайимиз, чангимиз – ҳаммаси бир хил. Шашмақом, дегани тожикча сўз бўлиб, олти мақомни англатади. Шашмақом куйлари тарала бошлагач, ҳеч ким ҳозир санъаткорнинг қайси тилда ёзилган ғазал асосида ашула айтишини аниқ айтолмайди. Зеро, шеъриятимиз, куй-қўшиқларимиз ҳам асрлар давомида уйғунлашиб кетган, - дейди филмда дўстлик ҳақида фикрларини билдирган ўзбекистонлик адабиётшунос олим Султонмурод Олим.

Инсоният тарихидан маълумки, адабиёт, санъат, маданият халқлар дўстлигига хизмат қилиб келган. Тожик ва ўзбек халқлари ҳам бундан мустасно эмас. Ҳазрат Абдураҳмон Жомий ва Мир Алишер Навоийларнинг ижодий ҳамкорликлари, ўзаро устоз-шогирд эканликлари ҳам бунинг ёрқин далилидир.

- Тожик-ўзбек шеъриятида қадимдан ширу шакар деган жанр пайдо бўлган, - дейди таниқли адиб Истад Қосимзода. – Бу жанр ўзбек-тожик шеърияти дарғалари Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийдан бошланиб, тобора сайқаллашиб келмоқда.

Собиқ Шўролар даврида ҳам ўзбекистонлик ва ҳам тожикистонлик шоирлар ўртасида ширу шакар услубида кўплаб шеърлар битилган ва бу иккала халқ дўстлик кўпригининг устунлари устувор бўлишига хизмат қилганлиги табиий.

Таниқли ўзбек шоири, Ўзбекистон Халқ қаҳрамони Абдулла Ориповнинг ширу шакар жанрида битилган шундай ғазали бор:

Дўсту қардошдир азалдан,

           Ўзбегим тожик билан,

Иккиси бир байт ғазалдан

           Ўзбегим тожик билан.

Қай йўсин айлай қиёс мен

Бул ширин дўстлик сўзин,

Тотлидир болдан, асалдан,

       Ўзбегим тожик билан…

Ўзбек-тожик халқлари дўстлигини тараннум этувчи шунга ўхшаш назмий битиклар беҳисоб.

Тожикистонлик таниқли адиб, зуллисонайн шоир, «Дўстлик» ордени ва Тожикистон Журналистлар иттифоқи Лоҳутий мукофоти лауреати Ўлмас Жамолнинг «Икки тили бир халқ васфига» номли ғазали эса, иккала қардош республикаларда ҳам машҳур бўлиб, бу ғазал асосида санъаткорлар томонидан куйга солинган ашула эса, иккала халқ дўстлигининг гимнига айланиб кетганлиги рост.

Ўзбекистон ўғлидурман,  тожигим гуфто писар,

Рост гўям, ҳар кадоме севгилимдур жон қадар,

Она деб айтсам бировин, ул бири менга падар,

Ҳамчу ду чашми сиёҳам икки халқ ҳам мўътабар,

Меҳру ёдаш дар вужудам – порлаган шамсу қамар…

Мустақиллик йилларида иккала республика адабиёти вакилларининг маданий ҳамкорликлари янги босқичга чиқди. Тожикистонлик адиблар Мирзо Турсунзода, Лойиқ Шерали, Низом Қосим, Сайдали Маъмур, Кароматулло Мирзоев, Гулназар Келди, Аминжон Шукуҳий, Фарзона, Асқар Ҳаким, Камол Насрулло, Муҳиддин Хожазод ва бошқа кўплаб ижодкорларнинг асарлари Ўзбекистонда кенг мутолаа қилинаётган бўлса, ўзбекистонлик таниқли шоир ва ёзувчилар Абдулла Қодирий, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Ҳамид Олимжон, Зулфия, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов ва бошқа юзлаб ижодкорларнинг асарлари тожикистонлик адабиёт мухлисларининг севимли китобларига айланган.

Айниқса, собиқ Шўролар даврида эзгу анъанага айланган икки қардош республиканинг ўзаро маданият ва санъат декадалари ўтказишлари маданият ва санъат соҳасида ҳамкорликларнинг сайқаллашувига хизмат қилганлиги табиий.

Тожикистон ва Ўзбекистон Республикалари мустақилликни қўлга киритгандан сўнг ҳам анъанавий дўстлик, ўзаро иқтисодий-ижтимоий, маданий ҳамкорликларга содиқ қолишди. Бу суверен қўшни давлатлар ўртасида 1992 йилнинг 20 октябрида дипломатик муносабатлар ўрнатилди. Тарихий ҳужжат ўзаро ҳамкорликларни янги босқичга олиб чиқди. Икки республика ўртасида, айниқса, маориф ва илм соҳасида ҳамкорликларда катта ютуқлар қўлга киритилди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ўртасида кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди ва бу йўналишда йиллар давомида катта ютуқларга эришилди. Ўзбекистон нашриётларида тожик тилида ўқийдиган ўқувчилар учун дарсликлар чоп этилиш йўлга қўйилиши ҳам ана шу ҳамкорликлар натижаси эди.

- Ўзбекистонда тожик тилида ўқийдиган ўқувчилар учун, тожик тилидаги дарсликлар яратилиши борасида кенг имкониятлар мавжуд, - дейди филология фанлари номзоди Таваккал Чориев. – Мустақиллик йилларида мен ўрта умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун 8та дарслик ва олийгоҳ талабаларига мўлжалланган 3та қўлланмалар ёзиб, чопдан чиқардим.

Айни пайтда Ўзбекистонда 250тага яқин ўрта умумтаълим муассасаларида таълим тожик тилида олиб борилиб, уларда 55 минг нафардан ортиқ ўқувчилар билим олишлари халқлар дўстлигининг сайқаллашувчи омили ҳисобланади.

Мустақил Тожикистонимизда ҳам йиллар давомида ўзбек тилида ўқийдиган ўқувчилар учун Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги томонидан қатор дасрликлар чоп этилди.

Ўзбекистонда чоп этилаётган тожик тилидаги газеталар, Ўзбекистон миллий телевидениясидаги тожик тилидаги дастурлар ўзбекистонлик тожикларнинг қадриятларини эъзозлаш бўлса, Тожикистонда мунтазам чоп этиб келинаётган Тожикистон Республикаси Ҳукумати нашри – «Халқ овози» газетаси, давлат ҳокимиятлари Суғд ва Хатлон вилоятлари ижроия органлари нашриялари – «Суғд ҳақиқати» ҳамда «Дўстлик» газеталари, шунингдек, ўзбекзабон аҳоли зич яшайдиган ноҳиялар газеталаридаги ўзбекча саҳифалар, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги телевидение ва радио комитетида намойиш этилаётган ва эшиттирилаётган ўзбекча дастурлар тожикистонлик ўзбекларга Давлат ва Ҳукумат томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликлар нишонасидир.

- Мо барои васл кардан омадем,

На барои фасл кардан омадем, - деган аллома шоир Жалолиддин Балхий, - фикрини изҳор этади, Ўзбекистон Тожик миллий маданий маркази раиси Шарофат Эрматова. – Тожиклар ва ўзбеклар шу байтнинг мазмунидан келиб чиққанидек, бирлашмоқ ниятида яшаб келишади.

Мустақиллик йилларида Тожикистонда яшаб келаётган ўзбек миллати вакиллари ўлканинг тараққий этишида биродар тожик халқи вакиллари билан бир қаторда меҳнат қилаётган бўлса, Ўзбекистонда яшаб келаётган кўпсонли тожикларнинг ҳам бу ўлкада қўлга киритилаётган ютуқларда муносиб ҳиссалари борлиги табиий.

Мавлоно Абдураҳмон Жомий таъкидлаганидек, дўст бошингга кулфат тушганда билинади:

Дил, агар ногаҳон  ғамга учрасанг,

Ғамхўр дўстинг бўлса,  у ғам эмасдир.

Кулфат куни содиқ  дўстларинг керак,

Бахтли кунда дўстлар  ҳеч кам эмасдир.

2016 йилнинг 3 сентябрида ўзбек халқи учун қайғули кун эди. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов оламдан ўтди ва ўша куни дафн маросими белгиланганди. Биринчилар қаторида дўст ўзбек халқини мусибатли кунларда қўллаб-қувватлаш, ҳамдардлик билдириш ва оғир лаҳзаларда дўстлар ёнида бўлиш учун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. Давлатимиз бошлиғи Ислом Каримовнинг дафн маросимида қатнашиб, ўзбек халқига тожик халқи ва Ҳукуматининг ҳамдардлигини баён этди. Тожикистон Давлати сарварининг бу амали яхши қўшничилик, эзгу удумларимиз, инсонийликнинг олий намунаси эди.

Тожикистон Республикаси Президенти 2016 йил декабр ойида мамлакат парламентига йўллаган Паёмида мамлакатимизнинг ташқи сиёсатига тўхталиб, бу йўналишда Тожикистон Ҳукумати мамлакат миллий манфаатини кўзлаган ҳолда, яхши қўшничилик, стратегик ҳамкорликлар ва «очиқ эшиклар» сиёсатини давом эттиришини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон Республикасининг янги сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ўтган йилнинг 8 сентябрида мамлакат парламентининг қўшма мажлисида Ўзбекистон учун Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Қирғизистон билан ҳамкорлик жараёнида Ўзбекистон Ҳукумати очиқ дўстона ва прагматик принципларга содиқ қолишини таъкидлаб ўтди.

Иккала қўшни давлатлар бошлиқларининг ташқи сиёсатда белгилаган дўстона ҳамкорликлар йўналишлари ҳаётимизда ўз аксини топмоқда.

Иккала халқ ва икки давлат ўртасидаги биродарлик ва яхши қўшничилик муносабатлари ижобий босқичга кўтарилганлиги жорий йил баҳорида Тожикистонда рўй берган табиий офатлар пайтида яна бир марта тасдиқланди. Тоғли Тожикистон ўлкамизда ниҳоят серёғин келган баҳор кўплаб минтақаларда қор кўчкилари, тошқин ва селлар келишига сабаб бўлди. Биринчилар қаторида ён қўшнимиз – Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тожик халқига ёрдам қўлини чўзди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи билан табиий офат рўй берган Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди.

Шунингдек, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевларнинг саъй-ҳаракатлари билан 2017 йилнинг 11 апрелидан бошлаб «Ўзбекистон Ҳаво йўллари» аэрокомпанияси ҳафтасига бир марта «Тошкент-Душанбе» йўналиши бўйича йўловчиларни ташиш авиарейсини йўлга қўйганлиги эътиборлидир.

Жорий йилнинг 17-20 апрел кунлари Тожикистон пойтахти – Душанбе шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон саноат корхоналари маҳсулотлари биринчи кўргазма-ярмаркаси пайтида иккала давлат тижоратчилари ўртасида муҳим ҳамкорлик шартномалари имзоланганлиги ҳам қардош халқлар ўртасида иқтисодий алоқалар тобора  мустаҳкамланаётганлиги нишонаси эди.

Кўргазма-ярмаркага ташриф буюрган Тожикистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари Азим Иброҳим бу тадбирнинг юқори савияда ўтаётганлиги ва келгуси кўпқиррали ҳамкорликлар истиқболидан дарак беришини таъкидлаб ўтган.

Жорий йил май ойининг биринчи ярмида Тожикистонда Ўзбекистон маданият ва санъат кунлари ўтказилиши қўшни халқлар ўртасидаги муносабатларнинг янада илиқлашувининг ёрқин далили эди. Бу маданий тадбир асрлар давомида қалбларимизда ўрнатилган дўстликнинг мустаҳкамланишида муҳим рол ўйнади.

- Адабий, маданий алоқалар, санъат соҳасидаги ҳамкорликлар, шубҳасиз, халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади, - дейди Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи аъзоси, таниқли адиб, яқинда Тожикистон Ёзувчилар иттифоқининг Садриддин Айний номли мукофоти билан тақдирланган маҳоратли таржимон Омонбой Жуманов. – Ўзбек ва тожик адиблари асарларини иккала тилда ҳам чоп этиш, маданиятимиз, турмуш тарзимиз, тўй-маъракаларимиз муштарак халқларимиз учун маънавий ютуқ ҳисобланади.

Жорий йил 21 май куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтказилган Араб мусулмон мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари саммити доирасида Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар давлат раҳбарлари ва Америка Қўшма Штатлари Президенти учрашувлари бўлиб ўтди. Жумладан, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевларнинг саммит доирасидаги учрашув ва самимий мулоқотлари жараёнида дўст ва қўшни давлатлар ҳамкорликлари истиқболлари муҳокама этилди.

Шу йилнинг 30 майидан 2 июлгача Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлараро комиссиялари ишчи гуруҳларининг йиғилишида ҳам қўшни давлатлар ўртасидаги йиллар давомида ечимини тополмаётган муаммолар юзасидан конструктив келишувларга эришилди. Жумладан, давлатлар ўртасидаги чегара масалаларида ҳам ижобий натижалар қўлга киритилди. Учрашув натижасида томонлар қўшма баёнот беришди. Унда яқин келажакда мавжуд муаммолар юзасидан ўзаро манфаатли хулосаларга келиш ҳақида сўз юритилади.

Қадимдан эт билан тирноққа менгзатилган, ичаётган сувларининг сарчашмаси, яшаётган заминлари бир бўлган, маданиятлари, урф-одатлари, турмуш тарзлари муштарак бўлган ўзбек тожик халқининг завол билмас дўстлиги истиқболи порлоқдир. Бу дўст халқлар соғлом тафаккур, ўзаро биродарлик ҳамда эҳтиром юзасидан йўлга қўяётган самарали ҳамкорликлар шунга олиб келиши табиий.

Нуктадон шоиримиз Ўлмас Жамол тили билан айтганда:

Аз қадим ўзбегу тожик –  эт билан тирноқ эрур,

Қон-қариндошлик шиораш  қўлида байроқ эрур,

Бир-бирин меҳмонга  чорлаб, йўлида муштоқ эрур,

Тоқати ҳижрон надорад,  васлига чанқоқ эрур,

Ушбу дўстлик ҳар қадамда  топгуси фатҳу зафар.

Ҳа, завол билмас, истиқболи саодатли дўстлигимиз тобора жипслашиб, сайқаллашиб боришига шак-шубҳа йуқ. Отахон шоиримиз таъкидлаганидек, бу дўстлик келгусида ҳам фатҳу зафар топгусидир, албатта…

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози» газетасининг масъул котиби.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Картошка куяси муаммоси

 

МУТАСАДДИЛАР: - ЙЎҚ, ОДАМЛАР: - БОР, - ДЕЙИШАДИ… АСЛИДА-ЧИ?

Тожикистон аграр мамлакат бўлганлиги сабаб, қишлоқ хўжалиги соҳасига катта эътибор қаратиб келинади. Ҳукумат томонидан қабул қилинган ва қилинаётган қонун, қарор ва дастурлар бу соҳани ислоҳ қилиш ҳамда даромадлилигини оширишга йўналтирилганлиги, шубҳасиз.

Картошкапарварлик Тожикистон Республикаси қишлоқ хўжалигининг асосий соҳаларидан бири ҳисобланиб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш,

Муфассал...

Маориф равнақи – оқилона сиёсат самараси

 

Маориф ижтимоий ҳаёт тараққиётини таъминловчи етакчи соҳалардан саналади. Зеро, у миллат ва давлат келажагини яратувчи ёшларни тарбиялаб, вояга етказади. Шу боис ҳам, Тожикистон Республикаси Ҳукумати, хусусан, унинг Раиси, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси- Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан олиб борилаётган ижтимоий сиёсатда маорифни истиқболли соҳага айлантириш

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990514

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477607
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3535
4027
21220
7426653
99251
114875
7477607

Сизнинг IPнгиз: 18.227.0.255
Бугун: 23-11-2024 16:51:19

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015