«Халқ овози» газетасининг 8 июн 2017 йил № 23 (20027) сонидаги С. Ятимовнинг «Илм ва хавфсизлик» мақоласига акс садо
Дунёда рўй бераётган глобал ўзгаришлар силсиласи турли хил кўринишда бўй кўрсатмоқда. Бу ўзгаришлар, асосан, геосиёсий ўйинлар ривожида кўзга ташланади. Дунё мамлакатларининг оддий фуқаролари рўй бераётган сиёсий ўзгаришларнинг асл моҳиятини тушунишмайди. Уларнинг ҳақиқатни билишларига асло йўл қўйишмайди. Бунинг ўз сабаблари бор…
Дарҳақиқат, сиёсат мураккаб масала, уни ҳар ким ҳам тушунавермайди. Айниқса, кўп тоифадаги одамлар сиёсатга аралашишни хуш кўришмайди. Бу ҳаракатлар бир томондан тўғридек бўлиб туюлса-да, бир томондан нотўғри тушунчадир. Буюк Яратувчи томонидан инсонга берилган ақл уни тафаккур қилишга ундайди. Атроф-жавонибда рўй бераётган воқеа-ҳодисалардан тўғри хулоса чиқариш учун одамда сиёсий онг шаклланган бўлиши керак. Лоқайдлик инсонни зулмат кўчаларига олиб киради. С. Ятимовнинг «Илм ва хавфсизлик» мақоласи дунёда рўй бераётган воқеаларга теранроқ назар солишга ундайди. Мақолада: - «Инсоннинг дунё ҳодисаларига баҳо бериши, хулоса чиқариши, муносабатини аниқлаши, юриш-туриши ва амали унинг билими ва малакасига боғлиқ. Ундан ортиқ бўлмайди», - дейилади. Миллий ғоянинг шаклланишида бу каби илмий ва таҳлилий мақолалар сув билан ҳаводек зарурлигини унутмаслик керак.
Шиддат билан ўзгариб бораётган дунёнинг сиёсат саҳнасида «иккиюзламалик сиёсати», деган янги бир атама урчий бошлади. Бу атама олдин ҳам мавжуд бўлса-да, кейинги пайтларда жуда фаоллашиб кетганлигидан кўз юмиб бўлмайди. Худди шу иккиюзламачилик сиёсатини англамоқ учун эса, фуқароларнинг сиёсий онглари шаклланган бўлиши керак. Акс ҳолда, ўз фарзандининг нималар билан шуғулланиб юрганлигига ҳам ақллари етмай юрган ота-оналар сони кўпайиб бораверади…
Жаҳоннинг ўта ривожланган мамлакатларининг геосиёсий ўйинлари ортидан пайдо бўлаётган мунофиқона сиёсатнинг зарари айни пайтда ер юзининг оловли нуқталарига айланган давлатлар фуқаролари чекига тушганлиги ачинарлидир. Аслини олганда, Яқин Шарқ мамлакатлари, хусусан, Сурия атрофида кечаётган қонли муҳорабаларнинг келиб чиқиши ва «Ислом давлати» террорчи гуруҳининг пайдо бўлиши худди шу иккиюзламачилик сиёсатининг ривожланиши билан боғлиқ, деган хулосага келишга ундайди кишини. Дарҳақиқат, дунёнинг қудратли давлатларининг ўзаро бўлишишликнинг уддасидан чиқолмаганликлари ортидан пайдо бўлаётган урушларга диний тус берилиши янада аянчли воқеаларни келтириб чиқараётганлиги сир бўлмай қолди. Чунки дин масаласи жуда нозик ҳисобланади. Энди ривожланган мамлакатлар ўртасидаги кураш совуқ уруш кўринишида давом этаётир. Мен мазкур мақолада воқеалар ривожига ўзларининг салбий ҳиссасини қўшаётган мамлакатлар хусусида аниқ фактларни ёзмасам-да, зукко газетхон гап қайси давлатлар борасида бораётганлигини, аллақачон, англаб етди.
Бизга маълумки, собиқ Иттифоқ тарқатилгандан кейинги ўтиш даври Тожикистонда қийинроқ кечди.
Аниқроғи, ер юзининг виқорли тоғлар билан ўралган бу гўшасига кўз тегди. Нега шундай бўлди?
Тожикистонга экспорт қилинган фуқаролар уруши бунда яшовчиларнинг осойишта ҳаётига раҳна солди, тинчини бузди.
Бунинг объектив ва субъектив сабабларидан бири аҳолида сиёсий тушунча савиянинг пастлигини мисол тариқасида келтириб ўтиш мумкин.
Шундай ҳам тўқсон тўққиз фоизи мусулмон бўлган, имоми Аъзам мазҳабидаги халқларни бошқа бегона мазҳабга қориштириб, узоқ йиллик тарихга эга бўлган ва ота-боболари каби худди шу мазҳабда мусулмончилик арконларини бажариб келаётган тожикистонликларни мазҳабларидан мосуво қилиш мақсадида юртни аланга ичига отишди. Сиёсий тушунчаси ғўр бўлган одамлар четдан мажбуран тиқиштирилган идеологияни тушуниб-тушунмасдан улар қутқусига алданганлигини кеч тушунишди.
Аслини олганда, уруш оловини ёққанлар, нафақат, тожикистонликлар, балки муқаддас Ислом дини душманлари ҳам эдилар. Ислом динида инсонларнинг қонини ноҳақ тўкиш гуноҳи кабира ҳисобланади.
Тўқсонинчи йилларда Тожикистонда бошланган қонли тўқнашувларнинг асосий сабабчилари ўзларининг манфур ниятларини амалга ошириш номумкин эканлигига ақллари етгач, чекинишга мажбур бўлишганди, ўшанда. Тожикистон халқи бир ёқадан бош чиқариб, ватанлари мустақиллиги, динлари софлиги учун курашди. Ҳақ доим адолат томон бўлиб келган. Кўнгли ва руҳи боболарнинг соғлом илдизли руҳониятидан сув ичган тожикистонликлар ватан хоинлари устидан ғалабага эришди. Парокандаликка юз тутган халқ жипслашди. Қонуний ҳукумат қайта тикланди.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигидаги янги ҳукумат муроса-ю мадора йўлини танлади.
Ўтган ишларга салавотлар ўқилди. Қонуний ҳукумат ишни миллатнинг бошини бир ерга қовуштиришдан бошлади.
Жорий йилда йигирма йиллиги нишонланаётган, «Миллий бирлик» ғоясига ўша даврларда асос яратилганди.
Дунёнинг кўпгина давлат раҳбарлари ҳавас қилса арзигулик сиёсат. Бундай хайрли ишларнинг охири доим ижобий натижа бериб келган.
Бу сиёсатнинг ижобий натижасини дунё аҳли, Тожикистон мисолида кўриб турибди.
Эл-улус қўллаб-қувватлаган ва шу халқ орасидан етишиб чиққан муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмоннинг раҳм-шафқатга йўғрилган сиёсатининг нақадар тўғри эканлиги ўша пайтларданоқ маълум эди. У ҳукумат бошига келгач, одамлар енгил тин олишгани кечагидек эсимда.
Маҳаллийчилик, мансабпарастликлар натижасида рўй берган ички низоларнинг оқибати ўлароқ кўрилган фуқаролар жанги туфайли, кўпгина ватандошларимиз республика ҳудудидан чиқиб кетишга мажбур бўлишди…
- Мен сизларга тинчлик келтираман! - деган Миллат пешвоси давлат бошлиғи сифатида илк иш фаолиятини Ватандан айро тушган ва бегона юртларда сарсон-саргардон бўлиб юрган юртдош ва қондошларимизни ўз уйларига қайтариш саъй-ҳаракатларини бошлаб юборди.
Бу ишларни амалга ошириш осон кечмади.
Давлат бошлиғи ўз ҳаётини хавф остига қўйиб бўлса-да, таҳликали ҳудудларга борди. Қочқинда юрган ҳамюртларимиз билан юзма-юз кўришди. Уларнинг кўнглини кўтарди. Умидсиз бўлмасликка чақирди.
Бундай ҳиммат учун инсонда буюк қалб бўлмоғи лозим.
Тан олиб айтиш керак, Эмомали Раҳмон Тожикистон учун оламшумул аҳамиятга эга бўлган хизматни адо этди.
Айни замонда Миллат пешвосининг тинчликпарвар сиёсати натижаси ўлароқ, жаҳоннинг 150 мамлакати Тожикистон Республикаси мустақиллигини расман тан олган.
Улар ўзаро ишонч туфайли, Тожикистон билан борди-келди ва олди-берди қилишади.
Ўрта Осиёда яшовчи халқлар қадимий тарихга эга. Уларнинг ибратли ҳаёти, тинчликсеварлик ва ватанпарварлиги билан дунё цивилизациясига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келган. Аслида, буюк шарқни, Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан бизнинг аждодларимизга қиёслашган.
Дунё тарихида қадимий бу халқлар ва уларнинг авлодлари тўғрисида кўплаб асарлар битилган. Боболаримиз ўзларининг ўлмас асарлари мисли кўрилмаган кашфиёт ва тадқиқотлари дунё илм-фани тарихида ёрқин из қолдиришган.
Бутун бошли илму ирфонга асос солган аждодларимизнинг илмий назариялари асосида замонавий илм ҳамон тараққиётда.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон миллий қадрият тўғрисида бот-бот эслатиб туради.
Чунки миллат ўз тарихини ўрганмоғи, ўрганганда ҳам, синчиклаб ўрганмоғи лозим. Агар у ўз аждоду авлодини ким эканлигини билмаса ёхуд аҳамият бермаса, бегона ғоялар хуруж қилган айни замонда манқурт қиёфасига кириб қолиши ва унинг таъсирига берилиши турган гап.
Миллий урф-одат ва анъаналар – боболардан қолган ҳикмат тўла битикларга кўра, ҳар бир киши ўзининг ўтган етти пушти – ота-боболари ҳақида билмоқлиги фазилат ҳисобланаркан. Бундай фазилатдан баҳраманд бўлишнинг ўзи миллий қадриятнинг юқори чўққисидир.
Ўз аждодлари ва улар кечирган ҳаёт, дину диёнати боболаримиз амал қилиб келган суннатий урф-одат, анъаналари ҳақида яхши билим ва тушунчага эга бўлган шахсгина Ватан аталмиш, киндик қони томган муқаддас замин қадрига етади.
Ватаннинг ҳар бир гиёҳи, адоқсиз дала-даштлари-ю тоғу тошларигача биз учун азиз. Бир кафт тупроқ… одам ўлгандан сўнг, устидан ташланадиган бир кафт тупроқ ҳақида қанчалар ёзсанг-да, таърифу тасниф қилсанг-да, унинг адоғига етолмайсан…
Йиллар ўтган сайин, давлатчилик шаклланишида миллий ғоялар устуворлиги асосий рол ўйнайди. С. Ятимов қаламига мансуб «Илм ва хавфсизлик» мақоласидаги илмий таҳлил ва ҳозирги замон сиёсатининг нозик қирраларини зукколик билан илғаб олишлик кенг китобхон сиёсий савиясининг ошишига ижобий туртки беради. Аҳолининг сиёсий саводхонлигини ошириш шу куннинг муҳим масалаларидан эканлигини назардан қочирмаслик керак. Мақоланинг бош мавзуси илмга эътибор беришликни тавсия этибгина қолмасдан, уни ҳаётга татбиқ этишни олдинги режага олиб чиқиши билан ҳам эътборни ўзига тортади.
Эркин ШУКУР,
«Халқ овози».
2002 йилнинг ёзи эди. Мен ўшанда ўн еттига қадам қўйгандим. Ҳамсоямиз Тоғай малим Россиядан пул ишлаб келди. Қамиш билан ёпилган томини бузиб, баланд кўтарди-да, шийпир қоқди. Буни кўрган ҳамқишлоқлар пайтавасига қурт, кўнгилларига васваса тушди, ҳисоб. Отам ҳам бир куни масжиддан ҳовлиқиб келди-да: ”Тоғай малим яқинда Москвага қайтаркан. Илтимос қилгандим. Сени обкетишга кўнди. Тўрт кундан кейин жўнайсанлар”,- деди, очиқ осмонда чақмоқ чаққандек қилиб. Ўша кеча ухлай олмадим. Эрталаб жойимдан турарканман, танам жуда ланж эди
Муфассал...
Халқимизда:-Қиз чиқарганга қирқ йил тегма,- деган гап бор. Содиқ ака яқиндагина қизи Гулнорани узатди. Энди дўхтирга кўриниб, касалхонада ётиб, даволанишни ният қилганди. Зайнабнинг қўлини сўраб келишди. Тўй яхши нарса-ю, лекин ўз-ўзидан бўлмайди. Айниқса, қиз узатиш. Ҳалима опа ҳам: - Яхши жой, ёлғиз ўғил экан, бир бало қилиб, шу қизимизни ҳам чиқариб олайлик, - дея таъкидлагани-таъкидлаган.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015