Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 15 Июн 2017 Кӯришлар: 1601
Печат

 

guterrish 2017 112 июн куни «Кохи Наврўз» Давлат мажмуасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Замонавий таҳдид ва хатарлар шароитида устувор тараққиётга эришиш бўйича ҳамкорликларни мустаҳкамлаш» мавзусида олий даражадаги симпозиумда иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Бу муҳим халқаро тадбир ишида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош

котиби Антониу Гутерриш, бошқа минтақавий ва халқаро ташкилотлар, Душанбедаги дипломатик корпуслар олиймақом намояндалари, таҳлилчилар, мамлакат тегишли вазирлик ва идораларининг масъул шахслари иштирок этишди.

Давлат бошлиғи ўз чиқишида БМТ Бош котибининг Тожикистонга ташрифи ҳамда «Замонавий таҳдид ва хатарлар шароитида устувор тараққиётга эришиш бўйича ҳамкорликларни мустаҳкамлаш» мавзусида олий даражадаги симпозиум ўтказилишини Тожикистон ва Ҳукуматимизнинг устувор тараққиёт йўлидаги саъй-ҳаракатлари ҳамда унинг замонавий муаммолар ва таҳдидларга қарши кураш майдонидаги мустаҳкам мавқеи билан янада кўпроқ ва реал танишишнинг катта имконияти, дея атади.

2030 йилгача давр учун Устувор тараққиёт глобал кун тартибидаги масалаларнинг қабул қилиниши миллионлаб тинч аҳоли диний ва геосиёсий мунозаралар хавфли таҳдидларига рўпара бўлган давр билан тўғри келгани, бугунги симпозиумни ўтказишнинг асосий мақсадларидан бири устувор тараққиёт мақсадларига эришиш, замонавий таҳдидларни бартараф этиш бўйича биргаликдаги ташаббуслар, ҳамкорликлару шерикчиликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, мустаҳкам тинчлик ва барқарорликни таъминлашдан иборат эканлиги қайд қилинди.

Тожикистон Республикаси Президенти дунёда бирор бир мамлакат бундай вазиятда якка ҳолда муваффақиятга эриша олмаслиги, замонавий таҳдиду хатарларга қарши кураш майдонида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлай олмаслигини эслатар экан, халқаро терроризм ва экстремизмга қарши кураш йўлида минтақа ва халқаро даражада биргаликдаги ташаббусларни қабул қилиш орқали глобал хавфсизликни таъминлаш учун ҳамкорликлар ва ўзаро алоқаларни кучайтиришни бу хавфли жарга қулашдан сақланишнинг реал йўналишларидан бири эканлигини айтиб ўтди.

Тожикистоннинг БМТ фаол аъзоси сифатида бу йўналишда дунёнинг муҳим ва мувофиқлаштирувчи рол ўйновчи барча мамлакатлари ва нуфузли халқаро ташкилотлар билан интеграцияни мустаҳкамлашдан манфаатдорлиги қайд қилинди.

Тожикистон Республикаси Президенти ўз чиқиши охирида Тожикистоннинг глобал сув ва экологик муаммоларни ҳал этиш йўлидаги халқаро ташаббуслари ҳақида эслатар экан, сайёрамизнинг барча халқлари манфаатларига йўналтирилган янги Халқаро ўн йилликни амалга татбиқ этиш жараёнида самарали ҳамкорлик ва шерикчилик йўлида жиддий қадамлар ташланишига умид билдирди.

 «Замонавий таҳдид ва хатарлар шароитида устувор тараққиётга эришиш бўйича ҳамкорликларни мустаҳкамлаш» мавзусида олий даражадаги симпозиум давомида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш чиқиш қилиб, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам     Эмомали Раҳмонга бундай муҳим тадбирни ташкил этганлиги, замонавий дунёнинг муҳим ва долзарб муаммоларини ҳал этиш йўлидаги ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек, симпозиум чоғида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг Устувор Тараққиёт Мақсадларини амалга татбиқ этиш йўлидаги интилишлари ва ютуқлари тўғрисида БМТнинг Тожикистондаги Доимий мувофиқлаштирувчиси хоним Пратибҳа Меҳта, мамлакат Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазири Неъматулло Ҳикматуллозода ҳамда бошқа маҳаллий ва хорижий таҳлилчилар чиқиш қилишди.

Симпозиумнинг алоҳида қисмларида иқлим ўзгаришининг Тожикистон тараққиёти ва Устувор Тараққиёт Мақсадларига таъсири, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, Тожикистондаги аграр соҳа ва озиқ-овқат хавфсизлиги: 2030 йилгача давр учун Тожикистон Миллий тараққиёт дастурини амалга татбиқ этиш муаммолари ва имкониятлари ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилди.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Феврал 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28  

МАҚОЛАЛАР

Ватан, кенгликларинг бағрида асил тулпорлар чопаверсин!

 

Болаликдан отга боғлиқ кўп маросимларда томошабин бўлганман.

Ватан деганда йилқи тўдаси ўтлаб юрган адирларни, улоқ чопилаётган кенгликларни кўргим келади.

Кўплар менга шеърингда ҳам, ҳикоянгда ҳам от, бошқа мавзу топилмадими, деб қолади. Чавандоз оиласида туғилиб, болаликдан от чопиб, йиқилиб-суриниб этим қотган. Отам чавандоз сифатида минтақада бўладиган

Муфассал...

Янги йил арчаси – қувончимиз омили. Хлопушкалар эса…

 

- Пойтахтимиз марказида ўрнатилган Янги йил арчаси, ҳақиқатдан ҳам, ҳашаматли ва гўзал бўлибди, - дейди Рўдакий ноҳияси, Фалакон қишлоғида яшовчи Даврон Ҳасанов. - Бундан ташқари, Душанбенинг тўртта ноҳиясида ҳам Янги йил арчалари безатилаётганлиги кўнгилларга қувонч улашади.

Дарҳақиқат, Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомалининг топшириғи билан пойтахт маркази - "Дўстий" майдонида ҳашаматли ва гўзал Янги йил арчаси

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2331404

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9224457
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
9526
3170
32152
9169854
106836
121442
9224457

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.223
Бугун: 28-02-2026 10:01:55

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015