Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 16 Март 2017 Кӯришлар: 1523
Печат

 

x yusufiy 2017Баҳорнинг дастлабки кунларидаёқ меҳрибон ва мунис оналар байрамининг нишонланиши ҳам ўзига хос рамзий маънога эга. Чунки аёл гўзаллик, нафосат ва садоқат рамзидир.

Ўтган йили нашрдан чиққан “Сиёсатдаги аёллар” китобини варақлар эканман, хотин-қизларнинг бу соҳада ҳам фаол эканликлари ҳамда улар

орасида таниқли сиёсатчилар ҳам жуда кўплигининг гувоҳи бўлдим. Шулардан бири - Хайринисо Юсуфий. Ўша китобда муаллима ҳақида  шундай битиклар бор: -“Халқимизда: - “Бир йигитга қирқ ҳунар ҳам оз”, -  деган ҳикмат бор. Бироқ қирқ йиллик умрим давомида тенгдошларим, синфдошларим ва ҳозирги-ю, собиқ ҳамкасбларим орасида ҳам қирқ ҳунарли кишини учратмадим. Лекин бир аёлни учратдимки, қирқ ва ҳатто, ундан-да кўпроқ ҳунари бор”. Ҳа, Хайринисо Юсуфий сурати-ю сийрати, касбий фаолияти, андиша ва тафаккури доирасида ҳозирги замоннинг асл зиёлиси сиймосини тажассум этган киши.

У 1964 йилнинг 30 мартида Панжакент шаҳрида дунёга келган. 1986 йили Тожикистон Қишлоқ хўжалиги институти, 1996 йили Тожикистон озод университети, 2003 йили  Хўжанд Давлат университети ва 2005 йилда Россия Федерацияси Президенти қошидаги Давлат хизмати академияларини ветеринар, ҳуқуқшунос, филолог ва давлат бошқаруви соҳасидаги менежер ихтисослари бўйича аъло дипломлар билан тугатган. Раҳбарлик фаолиятини Панжакент шаҳри раиси ва Суғд вилояти раиси ўринбосарлари лавозимидан бошлаган.

2004-2008 йиллар Тожикистон Республикаси Бош вазири ўринбосари ва 2008-2010 йиллар Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Хотин-қизлар ва оила ишлари комитети раиси вазифаларида фаолият юритган. Меҳнатлари I даражали «Шараф» ордени ва «20-солагии Истиқлолияти давлатии Жумҳурии Тожикистон» медали билан тақдирланган.

Рус, инглиз, турк ва ўзбек тилларида эркин сўзлашади. Оилали, тўрт нафар фарзанднинг онаси.

2015 йилнинг 1 мартида Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси депутатлигига сайланган. Айни пайтда Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси раиси ўринбосари вазифасида ишлаб келмоқда.

Байрам баҳонасида Хайринисо Юсуфий билан суҳбат уюштирдик.

-Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон сиёсатида аёл-она мақоми ўзига хос ўринга эга. Сизнинг бу борадаги фикрларингиз?

-Мустақиллик йилларида мамлакат Ҳукумати Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон раҳбарлигида хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг жамиятдаги мақомини мустаҳкамлаш борасида қатор ишларни амалга оширди. Хусусан, Миллат пешвоси иродали ва билимли аёлларни сиёсат майдонига жалб этиш мақсадида кенг имкониятлар яратиб берди.

Шунинг баробарида, мамлакат иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаёти тараққиётида аёллар ролини такомиллаштириб, уларнинг ватанпарварлик ва бунёдкорлик кучларидан фойдаланган ҳолда, устувор пойдевор яратиб берилди. Ор-номусли хотин-қизларимиз мустақиллик бошланишининг қийин даврларидаёқ мамлакат обрўси, шарафи ҳамда ўзларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилдилар. Шунингдек, давлат, тинчлигу барқарорлик ва миллий бирликнинг мустаҳкамланишига ҳисса қўшдилар.

Аёлларнинг бундай куч-ғайратини ҳисобга олган ҳолда, улар мақомини янада юксалтириш мақсадида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг «Жамиятда аёл мақомини юксалтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзоланди. Бу эса, хотин-қизларимизнинг янада фаоллашувига қулай шароит яратиб берди. Кейинчалик бу борада  бир қатор қонунлар, давлат дастурлари-ю стратегиялари ишлаб чиқилган бўлиб, улар ҳам аёллар мақомини юксалтиришда ўзига хос ўрин тутади. Шунингдек, мустақиллик йилларида қизларнинг таълим олишлари учун кенг имконият ва шароитлар муҳайё этилди.

Шу ўринда бир нарсани таъкидлаб ўтиш ўринлики, истиқлолият йилларида аёллар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш йўлида 20дан ортиқ махсус давлат ҳужжатлари қабул қилинди. Тожикистон Республикаси 2014 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аёл мақомига оид комиссиясига аъзо бўлди.

Бугун мамлакат хотин-қизлари эркаклар қаторида ватанпарварлик ору номусини қўлдан бермай, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида меҳнат қилишмоқда ҳамда ўзларининг бунёдкорлик ташаббуслари билан азиз Тожикистонимизни янада обод айламоқдалар.

-Тожикистон жамоатчилигини ёш оилаларнинг эрта бузилиб кетиш ҳолатлари ташвишга солмоқда. Сизнинг фикрингизча, бунинг сабаблари нимада?

-Бу масаланинг сабаб ва омиллари жуда кўп. Бироқ оилалар ажрашишларининг асосий сабаби ёшларнинг мустақил ҳаётга тайёр эмасликлари ҳамда оила маърифати борасида билимларининг саёз эканлиги исботланган нарса. Ёшларни хонадон қадриятларига ҳурмат руҳида тарбиялаш лозим. Глобаллашув жараёнининг ҳаётимизга кўрсатаётган салбий таъсирларини ҳамда оилавий қадриятларимизга етказаётган зиёну зарарларини ҳис этиб турганлигимизни таъкидлаш ўринлидир. Бугун ёшлар оила вақтинчалик эмас, балки аниқ бир мақсадлар учун қурилиши лозимлигини англаб етмоқлари зарур. Жамият оиласиз мавжуд бўла олмайди. У ёки бу жамият ҳамда давлатнинг моддий-маънавий тараққиёти оилаларнинг маърифат даражаси билан белгиланади. Кўпгина ахлоқий-маънавий қадриятлар, жумладан, эр-хотиннинг бир-бирига бўлган садоқати, ота-оналарнинг фарзандлар таълим-тарбиясидаги масъулияти ва аксинча, ёрдамга муҳтож ота-она ва фарзандларга қараш, ота-онани муқаддас, деб билиш оила мустаҳкамлигини таъминлайдиган қадриятлардан ҳисобланади. Муқаддас Ислом дини таълимотига кўра, ота қиблагоҳ ҳисобланади ва унда отанинг розилиги Худонинг розилиги билан тенглаштирилган. Бундан ташқари, «Ота рози-Худо рози» ва ёки Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг  саҳиҳ ҳадисларидан бўлган «Жаннат оналар оёғи остидадир», деганлари ҳам юқоридаги фикрларимизнинг исботи бўла олади.

Биз учун ҳозирги тақдирсоз, тез суръатларда ўзгарувчан, маданият ва динларнинг тўқнашуви ҳамда диалоги босқичида, энг яхши йўл, бу - анъанавий оилаларни барпо этиш. Бизнинг анъанавий оилаларимиз эса, муқаддас дин, башариятнинг энг олий қадриятлари, жумладан, инсонпарвар, шахсни ҳурмат қилиш, поклик ва маданиятпарварликка асосланган.  Бу борада эса, биздан оилаларимиздаги қонун-қоида ва урф-одатларни жаҳон ҳамжамиятига тарғиб ва ташвиқ этиш талаб этилади.

-Юртимиз аёлларининг қайси соҳаларда кўпроқ фаол бўлишларини истардингиз?

-Билимли ва масъулият ҳиссини сезадиган аёлларимиз барча соҳаларда фаол ва муваффақ бўлишлари мумкин. Хотин-қизларнинг илм ва маориф соҳаларидаги фаоллашуви эса, жамият тараққиётининг муҳим омили бўлади.

-Аёл оилада қандай мақомга эга?

-Биз аёллар оилада эркак ҳамда фарзандлар ҳамиша аёл ва оналарининг ғамхўрлиги ва лутфига эҳтиёж сезишларини  эсдан чиқармаслигимиз керак. Хусусан, эркак киши меҳрибон, ғамхўр ва сир сақлай оладиган турмуш ўртоғи бўлишини хоҳлайди. Хоҳлаган пайтида кўнглидаги гапини айтиб, унинг меҳрибонлиги-ю лутфидан баҳраманд бўлишни истайди. Аёл кишининг оилада ҳунарли, тоза-озода ва меҳрибон бўлиши эркакнинг диққатини ўзига тортади, ҳаётга бўлган қарашини ўзгартиради ҳамда оила мустаҳкамланишидаги хатти-ҳаракатини оширади. Шу билан бирга, онанинг билимдонлиги ҳамда масъулиятни ҳис этиши фарзандлар тарбияси ва келажагига катта таъсир кўрсатади.

-Турли лавозимдаги фаолиятингиз давомида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш борасида қандай ишларни амалга оширдингиз?

- Тақдир тақозоси ва Миллат пешвосининг ишончи билан қаерда фаолият юритган бўлсам, ўзимдан бир нарса қолдириб, хайрли ишларни амалга оширишга интилганман.

-Пушаймон бўлишингизга сабаб бўлган иш қилганмисиз?

-Инсон, айниқса, раҳбар киши ўзининг ҳар бир ишидан қилган амалим тўғримикан ёки йўқ, дея шубҳага боради. Баъзида менда ҳам бундай ҳолатлар ва қилган ишимдан  пушаймонлик ҳисси бўлган. Бироқ улкан ниятларга чоғланган пайт катта хатоликларга йўл қўймаганман, деб ўйлайман. 

-Шу даражага етиб келишингизга нима сабаб бўлган?

- Менимча, меҳнатсеварлигим, эрта туришим, масъулиятни ҳис этишим, одамларга яхши муносабатда бўлганлигим, тўғрисўзлигим мени мана шу мансаб курсисигача олиб келган. Қаерда ишламайин, ўзимдан қониқмаганман ва қониқмайман ҳам. Ҳар доим шахсиятим ва фаолиятимнинг ўсишига ҳаракат қиламан. Баъзида, шулар муваффақиятларим омилимикан, деб ўйлаб қоламан.

-Фарзанд тарбиясига қандай қарайсиз?

- Фарзандларим тарбиясида кўпроқ уларнинг маънавий ва жисмоний ўсишини бир-бирига боғлаш ва уйғунлаштиришга эътибор бераман. Чунки бир томонлама ўсиш ҳар доим заиф ва номукаммал ҳисобланган.

-Юртимиз аёлларига тилакларингиз...

-Мамлакатимиз аёллари  ҳар доим иффатли ва ор-номусли бўлишларини истайман. Ички дунёси билим, донолик билан ясатилган бўлсин. Шоир айтганидек:

Гар аёл билимдан  олса зар-зевар,

Рўзғорин умиди  бўлғуси беҳтар.

 

Суҳбатдош:

Зуҳриддин УМАРОВ, “Халқ овози”.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Эмомали Раҳмон ва ёшлар йили

 

 (Охири. Бошланиши ўтган сонларда)

Бу музокаралар натижалари ўзаро дўст мамлакатларнинг савдо, иқтисодиёт, илму техника ва маданият соҳаларидаги икки томонлама муносабатларини мустаҳкамлаб, келажакда Тожикистон ва Покистон ҳамкорликлари мажмуини мустаҳкамлашнинг муҳим воситасига айланишини ишонч билан айта оламиз.

Муфассал...

АҲОЛИ СОНИ ВА СУВ ЗАХИРАЛАРИГА ЭҲТИЁЖНИНГ ОШИШ ТЕНДЕНЦИЯСИ ОЛДИМИЗГА ЯНГИ КОМПЛЕКС ВАЗИФАЛАРНИ ҚЎЯДИ

 

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг 2018-2028 йиллар -

"Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллигига бағишланган олий даражадаги

халқаро конференциянинг очилиш маросимида сўзлаган нутқи

20 июн 2018 йил, Душанбе шаҳри.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990825

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478115
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4043
4027
21728
7426653
99759
114875
7478115

Сизнинг IPнгиз: 18.116.86.160
Бугун: 23-11-2024 17:21:20

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015