Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг халқпарвар сиёсатидан илҳомланиб...
Бундан уч йил бурун салкам тўқсон ёшда оламдан абадиятга юз тутган онажоним Хосиятбону кони ҳикматлар, ривояту халқ қўшиқлари эди. Бутун дала ишлари қиз-жувонлар ва қариялар зиммасида қолган уруш йилларида ўроқ ўрган, бошоқ терган, даста боғлаган, токзорга ўғит ташиган… Хуллас, «кунинг учун кул ташла», қабилида кун кечирган онажоним, ҳатто, отасидан қолган қимматбаҳо
патгиламни Ўратепа бозорида олтита нонга алмашиб келганини алам билан айтиб берган эди. Ўша оғир йилларда ҳам халқ нолимагани, яхши замонлар умидида тунни кунга улаганини ҳикоя қиларди. Онажонимнинг ўша, машъум йиллар ҳикояларидан бирини кейинроқ «Орамиздаги кишилар» тўпламига киритдим. Бу ерда ундан қисқача парча келтирмоқчиман.
«…Азизларим, жигарларим, урушнинг шум қадами етмаган бирор хонадон қолмади. Кечагина хирмонда дон шопирган Мирали қани? Кифтида қоп билан дон олиб келиб юрган Соли-чи? Мактабимиз муаллими Ғаффоржон-чи?.. Ҳамма-ҳаммаларининг бу дунёда орзулари каммиди? Фарзанд, набиралар кўришмоқчи эди. Афсус, уруш, уруш экан-да…
- Бошгинаси омон бўлсин, пошшомизнинг. Халқини йиғиб олди, душмани билан тил топди, муроса қилди. Бу Пошшони бизга Худо юборган. Бир вақтлар бошоқ териб, келида янчиб, ун қилиб еган эдик. Номи ғалла бўлган чиқиндидан фарқи бўлмаган донни тегирмонга солиб ун қилган эдик. Мана, қисқа муддатда унутдик. Бу ҳаммаси Пошшомизнинг сиёсати-да. Бир «свет»ми? Ҳали «свет» ҳам бўлади, ўзинг безор бўлиб ўчириб қўясан, - дерди онажоним ҳар кўргани борганимда...
Раис бир оз тин олди, кўз ёшларини дастрўмоли билан артиб, сўзида давом этди:
-Хўш… мана шу аравачада ўтирган инсон Бекободдан келган, оти Миролим. Асли келиб чиқиши ўзимизнинг қишлоқдан. У киши бир ярим йил Беларус фронтида урушда бўлган. Тақдирни қарангки, иккала қўл ва оёғидан ажралган. Кекса отаси ҳам ногирон. Миролим-меҳрга, муҳаббатга, яхши сўзга муҳтож. Агар ким Миролимни ўз қарамоғига олса, олийжаноб иш қилган бўларди. Қўрқманглар, давлат томонидан Миролимга бутун имтиёзлар берилган. Фақат қарайдиган киши керак.
Раис сўзларди-ю, атиги уч ойгина турмуш қуриб, ҳали куёвлик тўнини ечмай урушга кетган умр йўлдошидан «қора хат» олган Зулфиянинг кўзлари аравачада ўтирган маъюс Миролимда эди. Қош-кўзлари худди кўз очиб кўргани Ғаффоржонникидек. Дард анча сўлитиб қўйган. Лекин…
-Шу одамни мен қарамоғимга олсам-чи?- деди Зулфия ийманибгина. Унинг овозини орқароқда ўтирганлар унча эшитишмади. Эшитганлар эса, четга қараб: «ахийри куни кундага қолди», дейишди…
Шундай қилиб, Зулфия Миролимга қаради, оқ ювди-оқ таради, тақдир экан, умр ришталар боғланди, турмуш қурди. Фарзанд кўрдилар, неваралар. Бундан тўрт йил олдин Миролим оламдан ўтди, уруш қаҳрамони сифатида ҳамшаҳарлари эъзозлашди, мактабга номини қўйишди…»
Ана шу кунлар шоҳиди бўлган онажоним бугунги замонга шукроналар айтиб, доимо узундан-узоқ дуо қилади. Хусусан, телевизорда ҳурматли юртбошимиз чиққанда кўринг… Қарилик асорати сабаби, қулоғи оғир бўлса-да, телевизор тагига келиб оларди. Унда Жаноби олийларининг халқ билан қилаётган самимий суҳбатлари-ю қад кўтараётган муҳташам бинолар, корхоналарни кўриб, болаларча қувонар, кўзлари нур оларди.
-Бошгинаси омон бўлсин, пошшомизни. Халқини йиғиб олди, душмани билан тил топди, муроса қилди. Бу Пошшони бизга Худо юборган. Бир вақтлар бошоқ териб, келида янчиб ун қилиб еган эдик. Номи ғалла бўлган чиқиндидан фарқи бўлмаган донни тегирмонга солиб ун қилган эдик. Мана, қисқа муддатда унутдик. Бу ҳаммаси Пошшомизнинг сиёсати-да. Бир «свет»ми? Ҳали «свет» ҳам бўлади, ўзинг безор бўлиб ўчириб қўясан,- дерди онажоним ҳар кўргани борганимда.
Ҳақиқатан ҳам, бир вақтлар бўлдики, бир кеча-кундузда атиги икки соат, қишлоқларда ярим соат электр қуввати бериларди. Ҳолбуки, «Хўжанд-500» улкан электр тақсимоти қуйи станцияси Деваштичда жойлашган эди.
Электр тақчиллиги қанчалик оғир бўлмасин, халқ бирор жойга арз-додга бормади, майдонга чиқмади. Ҳатто, шов-шувни асосий шиор қилиб олган ваҳимачи қаламкашлар «бонг» урсалар ҳам «… корвон ўтар», дея сабрли бўлдилар, ўзларига таскин бердилар. Чунки бечора халқ бир марта «ур-сурлар»ни бошдан кечирган, ундан унумли фойдаланиб, «давринг келди, сур бегим», деган кимсаларни кўрган эди. Қалбдан ҳис қилдики, Тожикистон ўз йўлида, эзгу мақсаду режалар билан қадам ташламоқда. Ҳар йили ўнлаб ободончилик, халқ фаровонлиги кўзга ташланмоқда. Кўп миллатли мамлакат фуқароларининг меҳри юртбошисига соат сайин ортиб бормоқда. Турли катта-кичик ГЭСлар бунёд этилди. Ва электр таъминоти йилдан-йил яхшиланиб, кўпайиб борди ва ҳеч кутилмаганда, навбатдаги Паёмдан бироз вақт ўтмасдан мамлакат ёшу қариси дўпписини осмонга отди. Чеҳраларда қувонч, отахонлар қўли дуода… Яъни 13 январда Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг «Ахбор»да янграган мурожаатномаси ўлароқ, мамлакатнинг чекка-чекка қишлоқларигача нурга йўғрилди: 24 соат! Буни ҳеч ким кутмаган эди. Бу давлатимиз раҳбарининг ўз элига, халқига буюк туҳфаси бўлди.
-«Ахбор»дан мурожаатни эшитиб, бирам қувондимки… Невараларимни айтмайсизми? «Ура» деб юборишди. Ўзингиз ўйланг, бугун оддий этикдўздан деҳқонгача, сартарошдан тортиб улкан корхонагача электр қуввати лозим. Демак, биз ёрқин келажак сари улкан, устувор қадам қўйдик. Бунинг учун, биз фахрийлар дуо қиламиз,- дейди ноҳия уруш ва меҳнат фахрийлари кенгаши раиси Даврон Эргашев.
-Яқинда мактабимизда Олий Мажлис Намояндалар мажлиси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда олий раҳбаримизнинг навбатдаги Паёми мазмун-моҳияти диққат марказида эди. Унда сўзга чиққан кишилар Паёмни давлатимиз тараққиётининг муҳим дастури сифатида қабул қилган ҳолда, электр қуввати чекловининг барҳам топгани учун ҳурматли юртбошимизга самимий миннатдорчилик билдиришди, қалб сўзларини баён этдилар. Учрашувдан қайтар эканман, шундай Ватанда яшаётганимдан қалбим ғурурга тўлди,- дейди иккинчи умумтаълим мактаби директори Ёрқиной Иброҳимова.
Ҳа,бу сўзларни эшитар эканман, марҳума онажоним гаплари қулоқларим остида садоланади:
-Шундай кунлар келадики, илгаридан ўн баравар яхши яшайсизлар. Фақат аҳиллик, ўзаро тотувлик керак. Бундай одил, эл-юрти, халқи тинчлигини олий мақсад қилган Пошшони топиб бўладими?..
Бугун Тожикистон чароғон бўлди, нурга тўлди. Бу ҳаммаси одил сарваримиз, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, қадрли Эмомали Раҳмон, у бошқараёган давлат ва Ҳукуматнинг халқпарварона сиёсати натижаси. Илоҳо, бу нур қалбларимизни ҳам ёритсин, эзгулик, яхши амаллар сари ҳидоят қилаверсин…
Эгамназар СОҲИБНАЗАРОВ,
Деваштич ноҳияси.
Наврўз байрами нишонланаётган кунлар бўлганлиги учун, шаҳар жамоат транспортларида одам сийрак, биз чиққан троллейбусда бўш ўриндиқлар кўп эди. Йўловчиларнинг кўпчилигини кекса кишилар, асосан, аёллар ташкил этарди.
Навбатдаги бекатда қирқ ёшлар атрофидаги келишган эркакни ёшроқ йигит троллейбусга бошлаб чиқарди. Унинг ҳаракатларини кузатиб туриб, эркак нобино эканлигини англаш қийин эмасди. Ёш йигитча кўзи ожиз шеригини бўш
Муфассал...
Ёхуд Миллат пешвоси раҳбарлиги остида амалга оширилган бунёдкорликлар хусусида
Роппа-роса 27 йил муқаддам тожиклар давлати мустақилликка эришиб, ўз герби, байроғи, мадҳияси ва ҳудудий бирлигига эга бўлди. Бу, халқимиз учун чиндан ҳам олий туҳфа эди, десак янглиш эмас.
Аммо истиқлолиятнинг илк йилларида Парвардигорнинг бу бебаҳо неъматига ношукрлик қилганлар ҳам топилиб, мамлакат баъзи ноҳияларида тўполонлар чиқишига сабаб бўлдилар ва шунда мустақил давлатимиз
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015