Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 02 Феврал 2017 Кӯришлар: 2043
Печат

 

dunyo saytБугунги кундаги ахборот оламини жиловлашнинг ҳеч бир иложи бўлмай қолди. Зеро, кунда чоп босмадан ташқари, телевидение, радио ҳамда интернет тармоқларидаги турли нашриялар, ахборот агентликлари орқали дунёнинг у чеккасидаги одам ҳам бир зумда воқеликдан воқиф бўлиши турган гап ва бундан ажабланишга ҳожат йўқ. Буни техник тараққиёт, дейдилар.

Аммо ҳар қандай тараққиётнинг ижобий ва салбий томони бўлгани каби баъзан ортида ким тургани номаълум электрон нашриялар, веб-сайтларнинг у ёки бу жамиятни, давлат раҳбарларини қораловчи, асл ҳақиқатдан йироқ мақолалари кимнингдир онги заҳарланишига хизмат қилаётгани ҳам бор гап.

Масалан, Тожикистон халқининг осуда яшашини кўролмайдиган «мухолифлар» (аслида улар мухолиф дейишга арзимайдилар) республикада юз бераётган ҳар бир янгиликни қовоқ солиб кутиб олиб, бу ҳақда ўзларининг уйдирма ва бўҳтонларга тўла мақолаларини чоп эта бошлашади.

Бунга «Паём нет», «Кимиёи саодат», «Ватандор» каби бир қатор сайтлардаги бўҳтон мақолаларни мисол келтириш мумкин.

2015 йилнинг кузагида мамлакат Мудофаа вазири собиқ муовини генерал Ҳалимзода хиёнати туфайли юз берган воқеалар ортидан пайдо бўлган «Паём нет» кўпроқ фаолияти ман этилган Ислом тикланиш партияси собиқ раҳбари Муҳиддин Кабирий позициясини ҳимоя қилади ва тинч, осуда яшаётган Тожикистон халқи ва уни тўғри йўлга бошқараётган давлат раҳбариятига қарши панадан туриб тош отишни ўзларига касб қилиб олган…

«Паём нет»даги бўҳтонга қоришиқ мақолаларга халқнинг ўзи зудлик билан лозим бўлган жавобни қайтармоқда. Шундай бўлса-да, улар ҳамон «акиллаш»ни бас қилганларича йўқ.

Асли Суғд вилоятининг Истаравшан музофотидан бўлган ва шиа мазҳабини қабул қилган Сайидюнуси Истаравшаний ҳам Теҳронда туриб, ўзининг «Кимиёи саодат» сайти орқали бир пайтлар ўзи туғилиб ўсган мамлакатга қарата тош отиб қолади. Айниқса, 2015 йил охирида Тожикистонда тақиқланган партия раҳбари Муҳиддин Кабирий Теҳронда ўтказилган исломий конференцияга таклиф этилгани ортидан турли гап-сўзлар бўлиб ўтганди. Бу гап-сўзлардан мазҳабфуруш Сайидюнуси Истаравшаний ҳам четда қолгани йўқ. Ўзи бошқараётган сайт орқали Кабирийни жонини жабборга бериб ҳимоя қилганди.

Лекин дунё биргина кабирийлару истаравшанийлардан иборат эмас экан. Тожикистоннинг 25 йиллик мустақиллик давридаги юксалишлари-ю, жамият турли соҳаларидаги ўзгаришлар, раҳбариятнинг халқ учун қилаётган саъй-ҳаракатини софдилона ёритаётган сайтлар ҳам бир талай. Айниқса, Фейсбук ижтимоий тармоғининг дунё бўйлаб аъзолари Тожикистондаги ўзгаришлардан қувонаётганлигини билдиришади. Ва Давлат бошлиғининг расмий сайтлардаги сафарлари-ю, қабуллари ва умуман, муҳтарам Президентимиз фаолиятига доир хабару мақолалар тагига лайк босиб, унинг янада кенгроқ тарқалишига ҳисса қўшаётганлар бор.

Шунингдек, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Дин ишлари, миллий анъана, тантана ва урф-одатларни тартибга солиш комитети томонидан матбуот анжуманида норасмий муллаларнинг никоҳ ўқишга ҳаққи йўқлиги, зеро, ЗАГС қайдидан ўтмай қилинган никоҳлар ортидан ёш қизу жувонларнинг аро йўлда қолиб кетаётганлиги борасида айтилган фикрга ижобий муносабат билдириб, қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дарҳақиқат, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги мазкур қўмитанинг никоҳни фақат расмий муллалар ўқисин, деган гапида жон бор. Зеро, расмий мулла никоҳ ўқишдан олдин никоҳланувчилардан ЗАГС қайдидан ўтганлиги ҳақида маълумотнома талаб қилади, гувоҳнома бўлса, никоҳ ўқийди, аксинча бўлмаса ўқимайди.

Никоҳланаётган пайтда кўкрак керган эрдан эса, дарак йўқ. Туғилган болалар ҳам алимент ололмай сарсон… Яна гап бориб ўша ҳужжатга тақалади. Бир ҳамкоримиз сўзига кўра, Ваҳдат шаҳрида бир йигит ЗАГС қайдисиз 4 марта уйланган ва ҳар биридан бир-иккитадан боласи бор. Гап алиментдан кетганда, бу маҳаллий Дон Жуан: -Бирор тийин ҳам алимент ундиролмайсизлар. Чунки қонунан мен бу болаларга бегонаман, - деб ўз болаларидан тонганмиш!

Ижтимоий тармоқларда пойтахтдаги кейинги ўзгаришларга ҳам ижобий муносабат билдирилди. «Ёш кадрлар янги куч-қувват билан ишга киришсалар, азиз пойтахтимиз янада ободу гўзал бўлади!» - деб ёзишмоқда улар.

Турли номдаги сайтларни кузатарканман, азиз Ватанимиз тўғрисидаги ижобий фикр билдирилган хабарлару мақолаларнинг кўплигига амин  бўлдим. Ва англадимки, дунё кабирийлару истаравшанийларники каби қоронғи эмас экан!

Дунёда ёруғлик кўп экан, биродарлар. Ва бу ёруғлик софдил, некбин, ҳақиқий ватанпарвар кишиларнинг хуш назарларидан қувват олади.

 

Муҳаммад Довудхон, Душанбе шаҳри.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси кўчат ўтқазиш маъракасида

 

2018 йилнинг 21 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан биргаликда пойтахтнинг Наврўзгоҳ боғида кипарис, Лейланд сарв ва секвойя каби ноёб, манзарали ва сояли дарахтлар кўчатини ўтқазиб, кўчатлар ўтқазиш, атроф-муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини бошлаб

Муфассал...

Ой юксакда уриб барқ, ёғду сепар бетиним…

 

Турди Назар 1948 йилнинг 1 июлида Жалолиддин Балхий ноҳиясида туғилган. Тожикистон Давлат педагогика институтида таҳсил олган.

"Муҳаббат", "Наво", "Топишмоқлар - ақл чархлар", "Оқиллар ва бахиллар", "Тўёна", "Эгамберди ботир", "Суронли йиллар" каби назм ва насрда битилган асарлари нашр қилинган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2344375

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9308721
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3027
3132
28264
9254797
81736
109364
9308721

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.24
Бугун: 22-03-2026 20:21:32

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015