Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 12 Январ 2017 Кӯришлар: 2101
Печат

 

milliy qadriyatlar «Шуни эсда тутиш керакки, фақат саводли миллатгина, маърифатли ва даврнинг муносиб мутахассисларини вояга етказиб, олға интилиши ва ривожланган ҳамжамиятда ўзининг муносиб ўрнини эгалаши мумкин».

Тожикистон Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Паёмидан.

Мустақиллик туфайли жамиятимиз тез суръатда ривожланиб бораётган

айни пайтда, она-Ватанимизнинг келажаги ҳисобланган фарзандларимизни маънавий-миллий руҳда тарбиялаш масаласи долзарб бўлиб турибди.

Чунки жамиятимизнинг порлоқ келажаги учун тарбияли, илмли ва маънавияти юксак мутахассисларни камол топтириш давр талабидир.

Ҳар бир шахснинг маънавий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиш жамиятнинг асосий мақсадидир. Оқилона қадрият ва миллий тарбия масаласи талабаларнинг онгли йўналишларига мос, жамият эҳтиёжларини қондира оладиган кучга эга бўлиши керак. Акс ҳолда, у жамият тараққиётига тўсиқ бўлиши мумкин.

Шу нуқтаи назардан қараганда, оқилона маънавий миллий қадрият масалаларини шакллантириш жамият тараққиёти учун муҳимдир. Оқилона қадрият ва миллий тарбия масаласи ижтимоий сиёсий муҳим вазифалардан бири бўлиб, у моддий ва маънавий миллий эҳтиёжларнинг оқилона, фаол ва мақсадга мувофиқ ривожланган шаклдаги тизимини юзага келтириш вазифаси билан боғлиқдир. Халқлар қадриятларини тиклаш, ҳар бир талаба ўзлигини, бой тарихий ёдгорлик ва хотираларни тиклашда, ўз қадр-қийматини англаб олишда зарур имкониятлар яратади. Бу борада биргина хожа Камол Хўжандий уй музейи, боғи, рамзий оромгоҳини мисол келтириш мумкин.

Асрлар мобайнида дунё маданияти хазинасидан ўрин олган ҳамда кўпни кўрган бобо-бувиларимизнинг одоб-ахлоқ ҳақидаги ўгитлари, панд-насиҳатларидан ўқув масканларидаги таълим-тарбия жараёнида фойдалансак, фойдадан холи бўлмасди. Ҳар бир билим даргоҳи талабалари ўртасида меҳр-оқибат, ҳақиқий инсоний муносабатлар ниҳоят даражада зарур бўлиб қолган вазиятда тарбиявий соатларда миллий шарқона ахлоқ-одобга оид сабоқларининг аҳамияти янада муҳим эканлигини ҳис этишимиз лозим.

Ҳозир олий ўқув даргоҳларида эл-юрт эъзозига сазовор бўлган устоз, профессор ўқитувчиларимиз ўсиб-ўлғайиб келаётган ёш авлодга оқилона қадрият ва миллий тарбия масаласида бутун билими, кучи, ғайрати ва қалб қўрини сарфлашлари керак.

Биз қадрият ва миллий тарбиялаш жараёнида Абу Наср Фаробий, Абуали ибн Сино, Имом-ал-Бухорий, Абурайҳон Беруний, Исмоил Сомоний, Фирдавсий, Рўдакий, А. Жомий, А. Навоий, Мирсаид Али Ҳамадоний, Имоми Аъзам, Садриддин Айний, Мирзо Турсунзода каби жаҳонга машҳур алломаларимизнинг таълим-тарбия, ахлоқ-одоб, панд-насиҳатларга доир ўлмас фикр-мулоҳазаларидан самарали фойдаланишимиз керак.

Эндиликда улуғ халқимизнинг бой миллий маданий ва тарихий мероси, урф-одатларини, умумбашарий маданий ютуқларнинг ажралмас бир қисми эканлигини ўргатиш олий даргоҳда олиб борилаётган таълим-тарбия ишининг мазмунини, фаолиятини ташкил этмоқда. Олий даргоҳларда олиб борилаётган таълим-тарбия тадбирларини ўтказиш жараёнида миллий маданият дурдоналар, урф-одатлар, юриш-туришимиз, расм-русумларимиз, энг яхши анъаналаримиз ҳақида ҳам тушунча бериб боришга, ўрганишга одатлантиришга, тегишли кўникма ва малака ҳосил қилишга, намуна олишга ўргатиб бориш мумкин. Айниқса, улар билан юқоридаги қадрият ва миллий тарбияга оид суҳбатлар, мунозаралар, «Миллий халқ урф-одатлари ва анъаналар», «Исмоил Сомоний - аждодимиз», «Тожикистон Республикаси герби, мадҳияси ва байроғи», «Халқимизнинг адаб дурдонаси», «Инсоний фазилатлар: бурч, виждон, бахт, номус ва имон-эътиқод», «Муҳаббат, севги, вафо - инсоний туйғулар», «Ҳеч ким, ҳеч қачон унутилмайди», «Кўҳна обидалар - таърих гувоҳи» каби мавзуларда тарбиявий соатлар олиб борилса, бу тадбирлар талабаларда қадриятларимизга нисбатан меҳр-муҳаббат туйғусини кучайтиради.

Тадбирлар устоз ва талабалар орасидаги муомала маданияти бўлишида, илм ва тарбия олишда муҳим рол ўйнайди. Қадрият ва миллий тарбия жараёнида қуйидаги йўналишларга эътибор берилиши лозим:

- миллий маданий тарбияни ўқув йили давомида тарбия вазифасининг асоси, деб билиш ва уни амалга ошириб бориш;

- ўқув йили мобайнида ота-оналар, педагоглар, жамоатчилик ва талабалар ўртасидаги дўстона муносабатларга эътибор бериш;

- қадрият ва миллий тарбия жараёнида демократик тамойилларга амал қилиш;

- машғулотлар жараёнида ғоявий-сиёсий, иқтисодий, ахлоқий, ҳуқуқий, эстетик - маънавий, экологик тарбияга диққат қилиш;

- ўқув йили давомида дарс ва дарсдан ташқари турли тарбиявий тадбирларни ташкил этишда ўз-ўзини бошқаришга йўналтириш;

- ўз халқи, она-Ватан тушунчаси билан боғлиқ бўлган ҳар бир нарсани муқаддас деб билиш, жон дилидан севиш, қадрлаш ва фидойилик кўрсатиш;

- қадимий миллий меросимиз, қадриятларимизга асосланиш;

- ҳар бир олий ўқув юрти талабаларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиш;

- таълим жараёнида энг маъқул усуллардан, дарслик қўлланма, дастурлар, замонавий техника воситаларидан фойдаланиш;

- ҳар бир педагог ўзига муносиб шогирдлар тайёрлаши, ўз тажриба, кўникмалари ва малакасини ёшларга ўргатиши лозим;

Олий ўқув даргоҳларида миллий маданий анъаналарни қайта тиклаш ва ривожлантириш, талабаларни ўз касбининг етук мутахассиси қилиб етиштириш биз педагогик устозларнинг долзарб вазифасидир.

 

Бегали Сатторов,

 академик Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат олийгоҳининг сиёсатшунослик ва маданиятшунослик кафедраси доценти.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Феврал 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28    

МАҚОЛАЛАР

Буғдой ҳосилдорлигини ошириш омиллари

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон кўплаб иш сафарларида, жумладан, «Тожик Мирзачўли»даги ўз чиқишида қишлоқ хўжалиги, хусусан, ғалла экинлари ҳосилдорлигини ошириш ва халқимизни ўз ғалламиз билан таъминлаш долзарб вазифа эканлигини таъкидлаганлиги ҳеч қачон ёдимдан чиқмайди…  

Муфассал...

ЙИГИТНИНГ ҒУРУРИ, ОРИДИР ВАТАН

 

Апрел ойининг биринчи санасидан Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари сафида, Ватан ҳимоясида бўлган аскарларни захирага жўнатиш ва чақирув ёшига етган йигитларни муддатли ҳарбий хизматга даъват этиш маъракаси бошланди.

Республикамизнинг турли шаҳру ноҳияларида ташкил этилган «Чақирилувчилар куни» тадбирларида Ватан ҳимоясини муқаддас бурч, деб

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2051935

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7922747
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3502
4399
14062
7868237
61245
188774
7922747

Сизнинг IPнгиз: 18.97.14.89
Бугун: 14-02-2025 12:15:30

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015