Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 06 Январ 2017 Кӯришлар: 1586
Печат

 

peshvo 2017Тожикистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига Паёми бу йил энг кўҳна ва қадимий миллий Ялдо байрами ё чиллага тўғри келди ва бу яхшиликдан дарак беради. Зеро, Президентимиз ҳар доим миллий мерос ва қадриятларни эҳтиром этади ҳамда унинг сиёсатида қадимий маданиятни ҳимоялаш ва ҳурмат қилиш асосий ўринга эга. Ҳар йили Давлат бошлиғининг ташаббуси билан бутун мамлакатда нишонланадиган Наврўз

ва Меҳргон маросимлари давлат Президент сиймосида шукуҳли миллий маданиятга таяниши ва давлат сиёсатининг  миллий афзалликлар асосида олиб борилишидан далолат беради.

Тожикистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Паёми икки соат давом этди. Икки соат мобайнида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг бир йиллик фаолиятини таҳлил қилиш, шунингдек, давлат ижтимоий сиёсати йўналишида мавжуд мушкулликларни беғаразона кўриб чиқиш ўзига хос таҳлилни тақозо этади ҳамда Президент узоқ йиллик раҳбарлик тажрибасига таянган ҳолда, нафақат, муваффақиятлар, балки давлат турли тузилмалари ва ижтимоий идоралардаги мавжуд камчиликлару мушкулликлар борасида ҳам очиқчасига сўз юритиб, ҳал этиш учун таъсир чораларини ҳам айтиб ўтишнинг уддасидан чиқди.

Президентнинг Паёми миллий давлатчилигимизда аччиқ тарихий тажриба ҳисобланган фуқаролик урушининг даҳшатли ҳодисаларини эслатиб ўтишдан бошланди ҳамда  Президент миллий тарихнинг ўша фожиали даврини синов босқичи, дея атар экан, йиғилганларни бегона маданият ё бегонапарастлик тарғиботи-ю тарқалиши билан ҳамоҳанг бўлган йигирманчи асрнинг тўқсонинчи йилларидаги фожиали ҳодисалардан ибрат олишга чақирди. Президентнинг Паёмдаги кириш сўзи ички-ю ташқи манфаатдор гуруҳлар бугун Тожикистон Республикаси ҳудудида сиёсий, ижтимоий, ахлоқий, руҳий ва мафкуравий вазиятни издан чиқаришга ҳар доимгидан ҳам кўпроқ "саъй-ҳаракат" қилишаётгани ҳамда миллий хавфсизликка путур етказиш бу гуруҳларнинг асосий вазифаларидан бири саналгани сабабли миллий фожиа ҳодисаларини эслатиб ўтди.

Сўнгра Президент жорий йилда давлат сиёсатининг муҳим йўналишларига эътибор қаратар экан, давлат бюджети босқичма-босқич кўпайгани (300 миллион сомонийдан 18 миллиард сомонийга етказиш), камбағаллик сатҳининг уч баравар пасайгани, узумчи халқ хўжалиги турли соҳаларида сармоявий лойиҳалар татбиқи, боғу токпарварлик майдонларининг 180 минг гектарга етказилгани, муҳим иншоотлар қурилиши, жумладан, 2016 йилда 39 минг ўқувчи ўрнига эга бўлган 201та замонавий таълим муассасалари биноларининг қурилиши ва фойдаланишга топширилиши, иш жойлари яратиш, микро ва макроиқтисодий кўрсаткичларни ошириш, кўмир қазиб олиш ва ёқилғининг бошқа турларини ишлаб чиқариш, янги саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари бунёди, ички истеъмол бозорида нархларни тартибга солиш, банк тизимларида миллий валюта инфляцияси назорати, иқтисодий-молиявий инқироз шиддатини пасайтириш, жаҳон молиявий инқирози даврида иқтисодий рақобатбардошлик, йўллар таъмири ва қайта тикланиши, инновацион технологиялар сиёсати татбиқи, омма саломатлиги, аҳоли бандлиги ва ижтимоий ҳимояси, хорижий дори-дармон воситалари киритилиши мушкулликлари, сайёҳликни, глобализация шароитида маҳаллий илму маорифни ривожлантириш, ўсмирлар ва ёшларни ватансеварлик, билимга чанқоқлик, инсонпарварлик руҳида тарбиялаш, терроризм, экстремизм, наркотик моддалар айланмаси, порахўрликка қарши кураш, ташқи сиёсат мазмуну моҳияти борасида тўхталиб, Ҳукуматнинг турли соҳа-ю секторлар билан боғлиқ бир йиллик фаолиятини таҳлил қилди.

Президент бу йилги Паёмида аввалги йиллардаги каби Тожикистон Республикаси фуқаролари учун яхши шароит ва муносиб ҳаётни таъминлаш давлат стратегик мақсадларидан бири сифатида айтиб ўтгани муҳимдир. Республика аҳолиси учун муносиб ҳаёт шароитини вужудга келтириш учун, энг аввало, давлат хизматчилари масъулиятини юксалтириш зарурдир. Бу нуқтани Давлат бошлиғи ўзининг ҳар бир Паёмида таъкидлайди ва бу Паёмида ҳам масъулиятлилик, ишбилармонлик, ташкилотчилик, яхши мулоқот, давлат хизматчиси одоби, халқ мушкулликларини англовчи, миллат ва давлат қадриятларини ҳимоялаш масалалари муҳокама қилинди.

Инсон омилини мустаҳкамлаш, макро ва микроиқтисодий зарур кўрсаткичларига эришиш, давлату миллат хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллий илму маориф тараққиёти, жаҳон маданий жамиятига боғланиш, илму маориф, айниқса, табиий-аниқ ва бошқа фанларнинг турли тармоқларида нодир истеъдодларни топиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Илму маорифга тегишли масалалар атрофида суҳбат чоғида Президент илмни давлат сиёсати йўналишидаги калит, дея баҳолаб, илмий тадқиқотлар ҳисобот йилида кифоя бўлмаганини таъкидлади. Мамлакат ўсмирлари ва ёшларини таҳсил билан қамраб олиш, касб ва илму билим эгаллашга жалб этиш Тожикистон Республикаси Президенти сиёсати афзалиятли йўналишларидан бири ҳисобланади.

Шубҳасиз, Президент Паёмда давлат муҳим масаласи  Тожикистонни саноат мамлакати даражасига етказиш борасида таъкидлар экан, бу стратегик мақсад сифатида Тожикистон давлат сиёсати тизимида афзаллик пайдо қилади. 

Мамлакатни саноатлаштирилган ёки зикр этилганидек, индустриал давлатга айлантириш давлат тузилмалари ходимлари, хусусан, ҳукумат иқтисодий блокидан масъулият, касбий маҳорат, фаросат, фазилат, билиму маърифат ва ҳимматни тақозо қилади. Шу билан бир вақтда, сўнгги йилларда республика турли минтақаларида саноат корхоналари қурилиши йўналишида  амалга оширилаётган силсила тадбирлар янгича суръат олаётган бўлиб, 2030 йилгача Миллий тараққиёт стратегиясида инъикос этилган давлат стратегияси мақсадларида ўз аксини топмоқда. Президент ўз Паёмида бу масалага эътибор қаратган ҳолда, Тожикистонни транзит мамлакатга айлантириш зарурлигини изҳор қилди. Ички-ю ташқи сармоялар ҳисобидан саноат корхоналари бунёди маҳаллий ишлаб чиқариш ривожланиши ва кенгайиши боисига айланиб, аста-секинлик билан республикани транзит мамлакатга айлантиради. Миллий тараққиёт, энг аввало, саноатлаштириш жараёнига боғлиқ бўлиб, саноатлаштирилган жамиятнинг вужудга келиши маҳаллий ишлаб чиқаришнинг ҳолати ва сифатига алоқаси мавжудлиги маълум.

Янги иш жойлари таъсис этиш масаласи Паёмнинг энг муҳим нуқталаридан бири ҳисобланиб, Президент у ёки бу соҳа муҳокамасида бевосита ва бавосита унга эътибор қаратди. Масала муҳокамаси жараёнида Президент давлат органларига республика ҳудудида ишсизлик мушкулликлари ҳал этилиши йўлида ҳар йили фуқаролар учун 100 мингдан кам бўлмаган иш жойлари ташкил этиш борасида кўрсатма берди. Масалаларни ҳал этиш учун янги иш жойлари ажратиш, республика ёш ва ўрта ёшли авлодини касб ўрганиш билан қамраб олиш, аҳоли  бандлиги секторлари фаолиятини тартибга солиш,  маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар учун солиқни камайтириш, солиқ солиш соҳасида ҳужжатлаштиришни соддалаштириш, бюрократизм ё бошқармалар расмиятчилигига барҳам бериш, тегишли бўлмаган органлар томонидан олиб бориладиган давлат ва нодавлат корхоналарида зарур бўлмаган ва аҳамиятсиз молиявий текширувлару аудитларига йўл бермаслик, терроризм ва экстремизм глобал хатарларига давлат ва ижтимоий қарши туриш, порахўрлик ва пора талаб қилишга қарши кураш олиб бориш давлат ва ҳукумат масъулларининг вазифаси ҳисобланади.

Президент мавжуд мушкулликларни ҳал этиш ва якуний мақсадга эришиш  саноатлаштирилган-аграр мамлакатни бунёд этиш давлат масъуллари ва республика фуқароларининг софдилона заҳмати ва содиқ хизмати билан боғлиқ эканлигини айтди.

2017 йилнинг Ёшлар йили, деб эълон қилиниши бу йилги Паёмнинг муҳим нуқталаридан бири бўлиб, у Олий Мажлис аъзолари, халқ вакиллари ва мажлис иштирокчилари, жумладан, ёш авлод томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди. Давлат бошлиғи ёш авлоднинг илм ва миллату давлат қадриятларини таниш йўлидаги саъй-ҳаракатларидан қониқиш изҳор этиб, уларни янги Тожикистоннинг ёрқин келажаги, дея атади. Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон келажаги порлоқ наслга ишончини ифтихор билан эслатар экан, ёшларни билим ўрганиш, тил ва миллий маданиятни эҳтиром этиш, хорижий тиллар ва табиий-аниқ фанларни ўзлаштириш, ватан ва инсоний қадриятларни эҳтиром этиш, ватан ва миллий давлат ҳимоясида устувор туришга чақирди.

Бу йилги Паём аввалгиларидан Давлат бошлиғининг ёш авлод қудратига алоҳида эътибор қаратиши ва Ёшлар йилини эълон қилиши билан фарқ қилди. Шунга қўшимча тарзда, республика ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маданий ҳолатини таққосланган таҳлили (аввалги йилларга нисбатан) бу йилги Паёмни мақсадга мувофиқ қилади. Муҳими, Давлат бошлиғи мамлакат халқ хўжалиги турли соҳаларида мавжуд камчиликлару мушкулликларни адолат билан таҳлил қилиб, ижтимоий, иқтисодий, молиявий, илм-маърифат ва маданият соҳаларидаги мушкулликларни ҳал этишда менежмент самарадорлиги ва давлат бошқармалари фаолиятини қўллаб-қувватлади. Шу сабабли, Давлат бошлиғининг масъулият ва ҳимматини ўрганиш ва тажрибада қўллаб кўриш зарур ва турли муаммоларни ҳал этишда бу иккита ахлоқий ва расмий-бошқарув тоифани фаолият ўзагига айлантириш мақсадга мувофиқдир.

 

Нозим Нуров,

М. Турсунзода номли Тожикистон Давлат маданият ва санъат институтининг филология кафедраси мудири.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Бунёдкорликлар самараси

Азиз Тожикистонимизда мустақиллик йиллари йўлга қўйилган бунёдкорлик ва ободончилик ишлари, дарҳақиқат, фахрланишга арзийди. Айниқса, коммуникация  соҳасида қўлга киритган ютуқларимиз қувонарлидир. Ўлкамизнинг турли минтақаларини бир-бири билан боғлайдиган йўлларнинг замонавийлиги, йўл қурилиши барча талабларига жавоб бериши, шубҳасиз, тараққиётимизга хизмат қилиши табиий.

Муфассал...

Тупроғинг кўзимга тўтиё, юртим!

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг ўтган йил охири – 26 декабрда мамлакат парламентига йўллаган Паёмида 2019-2021 йилларни Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари дея эълон қилганидан гапнинг рости, анча хурсанд бўлдик. Зеро, ташаббус Давлат бошлиғи қўлларида бўлгандан сўнг биз фуқаролар, албатта,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990710

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477971
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3899
4027
21584
7426653
99615
114875
7477971

Сизнинг IPнгиз: 3.129.69.134
Бугун: 23-11-2024 17:10:40

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015