Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 29 Декабр 2016 Кӯришлар: 1744
Печат

 

payom 201622 декабр 2016 йил, Душанбе шаҳри.

Ҳурматли Миллий мажлис аъзолари ва Намояндалар мажлиси депутатлари!

Азиз ватандошлар!

Президентнинг мамлакат ички ва ташқи сиёсати асосий йўналишлари тўғрисидаги бу йилги Паёми Тожикистоннинг чорак асрлик юбилейи,

яъни азиз мамлакатимиз тараққиётнинг янги босқичига чиқаётган ва Тожикистоннинг шарафли халқи шахдам қадамлар билан гуллаб-яшнаётган жамият қуриш ва осойишта келажак сари ҳаракат қилаётган бир даврда йўлланяпти.

Ўтган 25 йил мобайнида, халқимизнинг мамлакат сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиёти йўлидаги ҳалол меҳнати туфайли кўзга кўринарли натижаларга эришдик.

payom 2016 1Бу барча ишлар биз томонимиздан давлатимизнинг мустақиллиги асослари мустаҳкамланиши учун бажарилди.

Зеро, озодлик ва мустақиллик биз учун буюк ютуқ ва муқаддас миллий ғоя бўлиб, мавжуд муаммоларга қарамасдан, келгусида ҳам барча интилишларимиз ва ҳаракатларимизни уларни ҳимоялаш, мустаҳкамлик ва устуворликка йўналтириб, миллатимизнинг бу буюк бойлигини кўз қорачиғидек асраймиз ва ҳимоялаймиз.

Шу билан бир қаторда, мустақилликнинг биринчи йиллари халқимиз учун оғир ва мушкул тарихий синовлар даври бўлганини эслатиб ўтаман.

Ўтган асрнинг 90-йиллари аввалида Тожикистон баъзи хорижий мамлакатларнинг жамиятни демократиялаштириш шиори остида амалга оширган аралашувлари таъсири остида кескин ички мунозараларга рўпара келиб, бу жараён бизни фуқаролик уруши ва биродаркушлик фожиасигача олиб борди.

Тожикистоннинг шарафли халқи алоҳида доиралар ва тожик миллатининг душманлари томонидан халқимиз онгига бегона эътиқод ва маданиятни сингдириш, ислом давлатини ташкил этиш мақсадида бошлаган урушнинг мамлакатимиз ўн минглаб фуқаролари ҳалок бўлиши ва катта иқтисодий зарар етказиш каби даҳшатли оқибатлари ва зарбаларини яхши эслайди.

Уюштирилган фуқаролик уруши мамлакатимизни бир неча ўн йилларга тараққиёт йўлидан ортга суриб, Тожикистон халқини ўша йиллардаги вайроналиклар ва зарарларни бартараф этиш учун тинимсиз меҳнат қилиш, катта мушкулликлар ва тўсиқларни енгиб ўтишга мажбур қилди.

Мустақилликнинг қарийб ўн йили мамлакат Ҳукуматининг барча кучи ва интилишлари конституцион тузум ва давлат асослари, энг аввало, ҳуқуқ ҳимояси органлари ва ҳарбий тузилмаларни қайта тиклаш, бир миллиондан зиёд қочоқларни Ватанга қайтариш, урушдан кейинги қайта қуриш, тинчлик, барқарорлик ва миллий бирликни таъминлашга йўналтирилди.

1997 йил охиридан бошлаб, мамлакатда таълим, тиббий муассасалар, бузилган йўллар ва турар жой манзиллари қурилишини янгидан бошлаш учун, тинчлик келишувидан кейинги қайта тиклаш дастурини қабул қилиш ва амалга татбиқ этиш ишлари бошланди.

Бу чора-тадбирлар бизга сиёсий ва конституцион ислоҳотларни бошлаш, мустақиллик асосларини мустаҳкамлаш мақсадида давлатимиз Конституцияси ва давлат рамзларини қабул қилиш, фаолияти фалажланиб қолган давлат тузилмалари ва органларини қайта тиклаш, ижроия ҳокимият ягона тизими, икки палатали парламент ва мустақил суд ҳокимиятини ташкил қилиш, қонунчилик, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари тартибу ҳимояси, яъни жамиятда қонун устуворлигини таъминлашимизга имконият яратди.

Мамлакат Ҳукумати томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар натижасида 2000 йилдан бошлаб биз тараққиёт даврига ўтдик ҳамда иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши, халқ ҳаёт даражасини бунёдкорлик ишларини тезлаштириш орқали яхшилаш ва барча соҳаларни қамраб олувчи ислоҳотларни амалга оширишга киришдик.

Сўнгра барча захираларимиз, имконият ва интилишларимизни назарда тутилган учта миллий стратегик мақсадимиз - энергетик мустақилликни таъминлаш, коммуникацион боши берк кўчадан чиқиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ижросига йўналтирдик.

Қабул қилинган дастурлар ижроси ички ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳар йили ўрта ҳисобда 7 фоиздан кўпроқ ошиб, тўрт баравар ўсишига имкон яратди.

Фақатгина сўнгги 15 йил мобайнида, давлат бюджетининг даромад қисми 300 миллион сомонийдан 18 миллиард сомонийга ошиб, аҳоли даромади 25 ва жамғармалари 85 баравардан зиёдга кўпайди.

Статистик маълумотларга кўра, 2016 йили аҳолининг пуллик даромади 27,2 миллиард сомонийни ташкил этдики, бу 2015 йилга нисбатан 8,1 фоизга ортиқ.

Сўнгги 20 йил мобайнида ўртача ойлик маоши 60 баравар ва нафақалар ўртача ҳажми 85 баравар оширилди. Буларнинг барчаси камбағаллик сатҳининг 3 баравар камайишига олиб келди.

Мустақиллик йилларида аҳоли ҳар йили 2,5 фоиз - 16 баравар, яъни 5,5 миллиондан 8 миллион 700 минг кишига етди. Шу билан бирга, халқ ҳаёти даражаси ва сифати кўп жиҳатдан яхшиланиб, фуқароларнинг ўртача умри 73,5 йилгача кўтарилди.

Мустақиллик даврида барча манбалар, жумладан, истиқболли лойиҳалар ҳисобидан энергетика, саноат, қурилиш, коммуникация, инфратузилма, маориф, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳалар тараққиётига 88 миллиард сомоний маблағ йўналтирилди.

Ушбу даврда энергетик мустақилликни таъминлаш йўлида 36 миллиард сомоний маблағ сарфлаш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича муҳим кичик ва йирик иншоотларни қуриш ҳамда фойдаланишга топширишнинг уддасидан чиқдик.

Жумладан, мамлакатнинг ягона энергетик тизими ташкил қилиниб, 1300 мегаваттдан зиёд янги иқтидорлар фойдаланишга топширилди.

Таъкидлаш жоизки, халқаро молиявий ташкилотларнинг баҳолашларига кўра, Тожикистон "яшил энергия" ишлаб чиқариш, яъни экологик тоза энергия ишлаб чиқариш бўйича фоиз билан ҳисобланганда, сайёрамизнинг олти етакчи мамлакатларидан бири бўлиб, бугун мамлакатимизда энергиянинг бу турини ишлаб чиқариш 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Бу Тожикистоннинг иқлим исишининг салбий оқибатлари олдини олиш ҳамда минтақавий ва халқаро даражадаги экологик чораларни амалга татбиқ этишга ҳиссаси ҳисобланади.

Мустақилликнинг 25 йили мобайнида ички ва ташқи сармояларни жалб этиш орқали минглаб кичик ва йирик саноат корхоналари ва цехлари қурилган бўлиб, улар минераллар, кўмир ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, енгил ва химия саноати, машинасозлик, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат саноати соҳаларида фаолият юритмоқда.

Мустақиллик даврида 11,4 миллиард сомонийлик умумий маблағ ҳисобидан 2000 километрдан зиёд автомобил йўллари, 190 километр темир йўл ва 30 километрдан зиёд автомобил туннеллари фойдаланишга топширилди.

Натижада биз стратегик мақсадларимиздан бири - мамлакатимиз ва қўшни давлатлар турли минтақалари ўртасида йўловчи ва юк транспортларининг мунтазам ҳаракатини таъминлаш учун коммуникацион боши берк кўчадан чиқиш мақсадимизга эришдик. Айнан мустақиллик даврида, биз Тожикистоннинг учга бўлинган ҳудудини ягона қисмга айлантирдик.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида хўжаликлар ислоҳоти ва трансформациясини ўтказиш, тармоқни ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, янги ерларни ўзлаштириш, ерлар мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва уларни қишлоқ хўжалиги оборотига қайтариш ҳамда боғлар ва токзорлар майдонларини кенгайтириш туфайли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми оширилди.

Жумладан, боғдорчилик ва узумзорликни ривожлантириш дастурига биноан, мамлакат боғлари ва токзорлари майдони 180 минг гектарга етказилди. Бу 1991 йилдагидан 100 минг гектар ёки икки бараварга кўп бўлиб, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини ҳимоялаш, экспортни ривожлантириш ва қайта ишлаш саноатини хом ашё билан таъминлашда муҳим рол ўйнади.

Зикр этилган даврда, ижтимоий соҳалар, жумладан, илм, маориф, соғлиқни сақлаш, маданият, иш билан таъминлаш ва аҳоли ижтимоий ҳимояси соҳаларида ривожланиш таъминланди.

Маориф ва соғлиқни сақлаш соҳаларида 2500дан зиёд таълим бинолари ва 1000дан зиёд соғлиқни сақлаш муассасалари қурилди ва қайта тикланди. Улар замонавий таълим ва тиббий жиҳозлару ускуналар, бошқа замонавий шароитлар билан таъминланди.

Фақатгина "2008-2015 йилларда мактаблар қурилиши, таъмири ва қайта тиклаш давлат дастури" доирасида маориф соҳасида молиялаштириш барча манбалари ҳисобидан хусусий уйлар  ва вагонлардан бутунлай чиқарилган, қайта тикланган ва қурилган таълим муассасалари сони 800дан зиёдни ташкил қилиб, бу ишларга 600 миллион сомонийлик умумий маблағ сарфланди.

Фақатгина 2016 йилда барча манбалар ҳисобидан 540 миллион сомонийга 201та таълим биноси қурилиб, қайта тикланди ва 39минг ўқувчи ўрни яратилди.

Жорий йилда ўқувчиларнинг умумий сони 1 миллион 840 мингга етди, бу 2015 йилга нисбатан 54 минг нафарга зиёддир.

Бу жараён давлат дастурлари доирасида келгуси йилларда ҳам давом этиб, инфратузилмалар яхшиланиши, маориф соҳаси моддий-техник асоси мустаҳкамланишига ҳисса қўшди.

Мустақиллик давригача Тожикистонда 70 минг нафар студентга эга бўлган 13та олий таълим муассасалари фаолият юритарди.

Бугунги кунда бу муассасалар сони 39та ва студентлар сони 170 минг нафарга етди.

Шунга қўшимча тарзда, 30 мингдан зиёд ёшларимиз давлат ҳисобидан тараққий этган хорижий мамлакатларнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олишмоқда.

Ушбу даврда туғруқ пайтида оналар ўлими кўрсаткичи 1,8 ва болалар ўлими 2,7 бараварга камайиб, хавфли юқумли касалликлар тарқалиши хавфи бартараф этилди.

Халқни иш билан таъминлаш ва яшаш шароитини яхшилаш мақсадида 1 миллиондан зиёд иш жойлари яратилди.

Шу билан бир қаторда, фуқаролар касбий даражасини меҳнат бозори талабларига мувофиқлаштириш учун ҳар йили 100 мингдан зиёд ёшлар ва  катталар турли касблар ўрганиш ва малака оширишга жалб этиладилар.

Ижтимоий соҳаларни қўллаб-қувватлаш давлат ва мамлакат Ҳукумати сиёсатининг биринчи даражали режаси бўлиб турибди. Айнан шу сабабли, мустақиллик даврида ижтимоий соҳаларга бюджет ҳисобидан 45 миллиард сомоний йўналтирилган бўлиб, бу давлат бюджетининг қарийб ярмини ташкил қилади.

Мамлакат фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришлари учун зарур шароитни таъминлаш давлат ва мамлакат Ҳукуматининг олий мақсади ҳисобланиб, барча захиралар ва имкониятларимиз бу мақсадларга эришишга йўналтирилаётганини яна бир марта қайд қиламан.

2016 йил тожик халқи учун, ҳақиқатдан ҳам, тарихий ва омадли йил ҳисобланади. Ва умуман, биз унга сезиларли натижалар билан якун ясамоқдамиз.

Яъни ташқи омиллар салбий таъсирига қарамасдан, мамлакат устувор иқтисодий тараққиёти сақланиб, макроиқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар ижроси истиқболли мақсадларга мувофиқдир.

Ички ялпи маҳсулот 54 миллиард сомоний ва унинг мавжуд ўсиш суръати 6,9 фоизни ташкил қилди.

Миллий валютанинг хорижий валютага нисбатан қурбсизланишига қарамасдан, истеъмол бозорларида нарх-наво меъёрдаги ҳолатда сақланиб, инфляция даражаси 6 фоизни ташкил қилди.

Аҳоли ҳаёт даражасини юксалтириш, ижтимоий ҳимоялаш мамлакат Ҳукумати сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири эканлиги ҳисобга олиниб, 2016 йилда бюджет харажат қисмининг 52 фоизи, яъни 8,1 миллиард сомоний ушбу мақсадга йўналтирилди.

Аввалги Паём топшириқлари ижроси мақсадида бюджет соҳаси ходимларининг ойлик маошлари ҳамда нафақалар ва стипендиялар 15дан 30 фоизгача оширилиб, уларни тўлаш учун бир йилда 1,2 миллиард сомоний ажратилади.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги беш йил мобайнида бюджет соҳаси ходимлари ойлик маошлари икки ва нафақалар ҳажми 1,6 бараварга оширилди.

Биз бу ташаббусни келажакда ҳам давом эттирамиз.

2017 йили давлат бюджети 19 миллиард сомоний ҳажмида назарда тутилган бўлиб, бу 2016 йилга нисбатан 10 фоизга зиёд ва унинг ярми ижтимоий соҳаларга йўналтирилади.

2016 йили ютуқлар билан бир қаторда, иқтисодиётнинг реал ҳолатида камчиликлар ва муаммолар ҳам бўлди.

Хусусан, баъзи бир вазирликлар ва идораларнинг суст фаолиятлари ҳамда ташқи омилларнинг иқтисодиётга салбий таъсири натижасида аҳолига пулли хизмат кўрсатиш, ташқи савдо обороти, импорт ва кредитлаштириш ҳажми пасайиб, бюджетнинг даромад қисми ижроси таъминланмади.

Бироқ шунга қарамасдан, ижтимоий соҳаларни давлат бюджетидан молиялаштириш ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга оширилди.

Банк тизимининг яхши ҳолатда фаолият юритиши бугунги шароитда устувор иқтисодий тараққиётнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади.

Шу билан бир қаторда, мамлакат банк тизими ва банклар фаолиятининг Тожикистон Миллий банки томонидан назорат этилиши бугунги кун талабларига жавоб бермаслигини эслатиб ўтаман.

Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари фаолият юритиш ҳолатининг кўрсатишича, ички ва ташқи омиллар салбий таъсири натижасида берилган кредитлар ҳажми 32 фоизга камайиб, банк тизими мижозларига хизмат кўрсатиш даражаси яхшиланишни талаб қилади.

Шунинг учун, мамлакат Ҳукумати, Миллий банк ва Молия вазирлиги банклар, кредит ташкилотлари, бюджет корхоналари ва муассасалари фаолиятини қатъий назорат қилиб, жамғармачилар қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, энг аввало, аҳоли ишончини сақлаш ва банк мажбуриятларини ижро этиш йўлида кечиктирилмас чора-тадбирлар қабул қилишга вазифадор этиладилар.

Ҳурматли Миллий мажлис аъзолари ва Намояндалар мажлиси депутатлари!

Бирон-бир мамлакат ўз тараққиётини энергетика соҳаси тараққиётисиз таъминлай олмаслигини ҳисобга олган ҳолда, энергетик мустақилликка эришиш ва электр энергиясидан самарали фойдаланиш биз томонимиздан давлатнинг стратегик мақсадларидан бири сифатида белгиланган.

Бу мақсадга эришиш, мамлакат йирик энергетик захираларини ўзлаштириш ва самарали фойдаланиш учун айни пайтда, 10 миллиард сомонийлик умумий маблағга 11та давлат сармоявий лойиҳаси амалга татбиқ этилмоқда.

Гидроэлектростанциялар қурилиши билан бир қаторда, бошқа энергетик иқтидорлар, жумладан, 400 мегаватт иқтидорга эга бўлган "Душанбе-2" иссиқлик-энергия марказининг биринчи ва иккинчи корпуси қурилиши ва қайта тикланиши амалга оширилиб, Душанбе шаҳри турли иншоотлари ва аҳолисини иссиқлик билан таъминлаш, қиш мавсумида электр энергияси тақчиллигини камайтиришга йўналтирилди.

Бундан ташқари, 1,1 миллиард сомонийга "Сарбанд" гидроэлектростанцияси қайта тикланиши бошланган бўлиб, 2017 йили 3 миллиард сомоний маблағга Норак ГЭСи ва 600 миллион сомоний маблағга "Қайроққум" ГЭСи қайта тикланиши биринчи босқичи бошланади.

Бу йўналишда бир мунча муддат аввал "Роғун" гидроэлектростанцияси тўғони қурилишининг бошлаб берилиши ҳам бу йўналишдаги муҳим тарихий ҳодисалардан бири саналади.

Қайта тиклаш ва қурилиш ишлари бошланганидан буён, мазкур иншоот 12 миллиард сомоний, жумладан, 2016 йили 2 миллиард 800 миллион сомоний ҳажмида молиялаштирилди.

Бугун бу тақдир яратувчи иншоотда ишлар тез суръатда давом этаётган бўлиб, режа бўйича унинг биринчи агрегати 2018 йил охиригача ишга туширилади.

Ҳукуматнинг яқин йиллардаги асосий вазифаси барча истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор ва доимий таъминлашдан иборат бўлиб, бу ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, электр энергияси ишлаб чиқаришнинг алтернатив манбаларидан фойдаланиш, соҳада бошқарув самарадорлигини юксалтириш ва истиқболли сармоявий лойиҳаларни татбиқ этиш орқали амалга оширилади.

Шу сабабли, Энергетика ва сув захиралари вазирлиги, "Барқи Тожик" ОҲХК ва бошқа тегишли тузилмалар бу йўналишдаги асосий ишлар ижроси билан бир қаторда, электр энергиясидан фойдаланиш ҳисобини унинг исроф бўлиши даражасини камайтириш мақсадида аниқ ва қатъий назорат остига олишлари зарур.

Бу жараёнда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ошиши билан биргаликда аҳоли ва саноат корхоналари сони ҳам ошаётгани, электр энергиясига нисбатан талабот ҳам мунтазам юксалиб бораётганини унутмаслик керак.

Шунинг учун, бинолар ва ишлаб чиқариш корхоналари қурилишини лойиҳалаштириш, янги иқтидорларни фойдаланишга топшириш, технологиялар, маиший асбоблар ва ускуналар келтиришда уларнинг энергияни тежаш жиҳатини ҳам ҳисобга олиш, муштарийларни тежамкорлик йўналишида огоҳлантириб бориш зарур.

Яқин келажакда стратегик мақсадларимиздан бири - энергетик мустақилликни таъминлашнинг тўлиқ амалга оширилишига эришишимизга қаттиқ ишонаман.

Бугунги кунгача саноат соҳасида янги иқтидорларни фойдаланишга топшириш ва мавжуд корхоналардан самарали фойдаланиш, рақобатбардош ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, мамлакат экспорт потенциалини кучайтириш ва умуман, мамлакат стратегик дастурлари ижроси йўлида бир қатор фойдали чора-тадбирлар амалга оширилди.

Айнан, реал тармоқлар тараққиёти, қулай сармоявий иқлимни яратиш, тўғридан-тўғри сармояларни жалб этиш ва янги инновацион технологиялар импорти мамлакатни саноатлаштириш жараёнини таъминлаш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва янги иш жойлари сонини мунтазам ошириш учун имконият яратади.

Ёвон ноҳиясида учта саноат корхонаси қурилиши ва Такоб тоғ-кон комбинатида алюминий ишлаб чиқариш учун хом ашё тайёрловчи ишларнинг бошланиши алюминий таннархи пасайиши ва импорт қилинадиган хом ашёга қарам бўлишдан қутқаради ҳамда Данғара ноҳиясида пахтани қайта ишлаш бўйича тўқимачилик мажмуаси мамлакат экспорт потенциалини ошириш учун қулай шароитлар яратади.

Панжакент шаҳрида минералларни қайта ишлаш бўйича замонавий корхоналар, Ҳисор шаҳри ва Спитамен ноҳиясида металлургия ва темир маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда Ваҳдат шаҳрида олтин ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш бу бунёдкорлик жараёнининг мантиқий давоми ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, зикр этилган саноат корхоналари, цехлар ва иккита янги цемент заводининг қурилиши ва фойдаланишга топширилиши учун умуман, 7,5 миллиард сомоний тўғридан-тўғри сармоялар жалб этилган.

Янги цемент заводлари цемент ишлаб чиқариш йиллик ҳажмини 2000 йилга нисбатан 4,5 миллион тонна ёки 82 баравар оширишга имконият яратади ҳамда ички бозорнинг қурилиш материали бу турига нисбатан талаботларини тўлиқ қондириш билан бир қаторда, уни хорижга экспорт қилиш ҳажмини ҳам оширади.

Жорий йил ноябрида 2 миллиард 900 миллион сомоний ҳажмида тўғридан-тўғри хорижий сармояларни жалб этиш орқали Сарбанд шаҳрида азот ўғитлари ишлаб чиқариш бўйича корхонанинг биринчи навбати қайта қурилиши ва тикланиши ишлари бошланган бўлиб, унинг биринчи навбати 2018 йилнинг феврал ойида фойдаланишга топширилади.

Олдинда турган уч йилда корхона тўлиқ фаолият бошлаб, 300 минг тонна аммиак, 500 минг тонна карбамид, умуман, 800 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқара бошлайди.

Яъни қишлоқ хўжалиги соҳасининг азотли ўғитларга нисбатан талаботи тўлиқ таъминланиб, уларнинг хорижга экспорти йўлга қўйилади.

Шунингдек, мамлакатнинг кўмир ёқилғисига нисбатан талаботи борган сайин ошаётганини ҳисобга олган ҳолда, 2016 йил охиригача уни ишлаб чиқариш миқдори 1,3 миллион тоннага етказилади. Бу 2000 йилдаги кўрсаткичдан 62 бараварга зиёддир.

Янги ишлаб чиқариш корхоналари фаолият бошлаши билан 2018 йилгача кўмир ишлаб чиқариш  йилига 2 миллион тоннагача етказилади.

Импорт ўрнини босувчи ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун махсус дастур қабул қилинган бўлиб, уни амалга ошириш давом этмоқда. 

Мамлакат Ҳукумати хом ашёни қайта ишлаш самарадорлигини юксалтириш ва маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, асосий воситалар модернизацияси,  инновацион технологиялар импорти ва маҳсулотлар рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш воситасида саноатнинг келгусидаги тараққиётини таъминлаши зарур.

Йўл қурилиши ва транспорт соҳаларининг катта аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда ҳозир мамлакатда 6,5 миллиард сомонийлик умумий маблағ ҳисобидан 19та давлат сармоявий дастури амалга оширилмоқда.

Сўнгги йилларда қарийб 3 миллиард сомонийлик маблағга Душанбе-Қўрғонтепа-Кўлоб (Ваҳдат-Ёвон участкаси) темир йўли, Душанбе-Турсунзода, Айний-Панжакент ва Восе-Ховалинг автомобил йўллари фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, Кўлоб-Дарвоз автомобил йўли (Шўрообод-Шоҳон участкаси) ва Сайрон-Қарамиқ йўллари қурилиши давом этаяпти.

Жорий йилда бир нечта транспорт иншоотлари, жумладан, Хўжанд-Исфара автомобил йўли, Душанбе-Турсунзода автомобил йўли участкаси қурилиши ва реконструкцияси ҳамда Душанбе халқаро аэропорти инфратузилмаларини яхшилаш бўйича ишлар бошланди.

2017 йилда Душанбе-Қўрғонтепа автомобил йўллари, Кўлоб-Дарвоз, Кўлоб-Шамсиддин Шоҳин ва Шкев-Дарвоз ноҳияси маркази йўлларининг алоҳида участкалари қайта тикланиши назарда тутилмоқда.

Автомобил йўллари ва бошқа транспорт инфратузилмаларини замонавий стандартларга мувофиқ келтириш ҳамда Тожикистонни ўрта муддатли даврда транзит мамлакатга айлантириш мақсадида хорижий ва маҳаллий сармояларни жалб этиш билан 2000 километрдан зиёд автомобил йўллари реконструкцияси ва модернизацияси кўзда тутилмоқда.

Аввалги Паёмимда қайд қилиб ўтганимдек, тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, вилоятлар, шаҳарлар ва ноҳиялар раислари шаҳар ичкариси ва ноҳиялараро йўллар ҳамда жамоатлар ва алоҳида қишлоқлар, бошқа аҳоли пунктлари ўртасидаги йўллар таъмири ва реконструкцияси бўйича ишларни бошлашлари, янги иншоотлар ва бинолар қурилишида юксак меъморчилик санъати талабларига риоя этилишига биринчи даражали аҳамият беришлари керак.

Шунинг учун, мамлакат Ҳукумати, жумладан, Транспорт вазирлиги белгиланган вазифалар ижроси, мавжуд имкониятлардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш мақсадида янги ҳаво парвози йўналишларини очиш учун зарур чораларни қабул қилишлари, халқаро аэропортлар, темир йўллари таъмири ва реконструкцияси ҳамда ички ва ташқи сармояларни жалб этиш бўйича истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва тавсия қилишлари зарур.

Ҳурматли халқ намояндалари!

Деҳқонларнинг самарали меҳнати натижасида 2016 йилда соҳанинг устувор тараққиёти давом этиб, ғалла етиштириш 1 миллион 400 минг, картошка - 890 минг ва сабзавотлар 1 миллион 670 минг тоннага етказилди. Бу халқни озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминлашга ижобий таъсир этди.

Шу билан бир қаторда, мамлакат захиралари ва потенциали ҳисобга олинса, соҳа маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини бундан ҳам  ошириш учун яна кўпгина имкониятлар мавжудлигини эслатаман.

Шунинг учун, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, давлат ҳокимияти вилоятлар, шаҳарлар ва ноҳиялар ижроия органлари қабул қилинган дастурлар ижроси доирасида соҳа маҳсулотлари барча турлари устувор ўсишига алоҳида эътибор беришлари зарур.

Пахтакорлик соҳаси енгил саноат тараққиёти, маҳсулотлар экспорти ва аҳолини иш жойлари билан таъминлашга ҳисса қўшади.

Бироқ турли омиллар таъсири остида, жумладан, савдо бозоридаги вазият сабабли пахта экиш майдонлари ўтган йилларга нисбатан камайди. Бу эса, пахтани қайта ишлаш корхоналари фаолиятининг сустлашуви ва пахта экспорти ҳажминининг камайишига олиб келди.

Шунинг учун, масъул шахслар иқлим шароитлари ва мамлакат ҳар бир минтақаси ишлаб чиқариш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда,  пахта майдонларини аста-секинлик билан ошириш, ҳосилдорликни юксалтириш ва шу тарзда, пахта ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш учун қўшимча чора-тадбирларни қабул қилиш ҳамда деҳқонларнинг пахта майдонларини кенгайтиришга рағбатини кучайтириш ва енгил саноат корхоналарини хом ашё билан таъминлашлари зарур.

Таъкидлаш жоизки, мамлакат аҳолиси сони ошишини ҳисобга олиш ва қишлоқларда иқтисодиётнинг турли соҳаларини ривожлантириш мақсадида мустақиллик даврида 190 минг гектардан зиёд экин ерлар қишлоқ хўжалиги оборотидан тушиб қолди. Шундан 134 минг гектари турар жойлар қурилиши ва 10 минг гектари саноат корхоналари, ижтимоий муассасалар қурилиши учун ажратилган.

Шунинг учун, мамлакат Ҳукумати, жумладан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер бошқаруви ва геодезия давлат комитети, Мелиорация ва ирригация агентлигига бу жараён олдини олиш ва ҳар йили қишлоқ хўжалиги оборотига қайтариладиган ерлар майдонини кенгайтириш мақсадида "2012-2020 йилларда янги суғориладиган ерларни ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалиги оборотидан тушиб қолган ерларни қайта тиклаш давлат дастури" ижросини таъминлаш топширилади.

Мамлакатда уруғчилик соҳаси ҳолати ишлаб чиқаришнинг кун сайин ошиб бораётган талаботига жавоб бермай, деҳқонларни юқори сифатли уруғлар билан таъминлаш яхшиланишини талаб этади.

Шу сабабли, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси ушбу масала юзасидан илмий тадқиқотларни кенгайтиришлари, амалда қўлланилишини таъминлашлари ва ҳар ярим йилда мамлакат Ҳукуматига тугатилган ишлар бўйича ҳисобот топширишлари зарур.

Чорвачилик соҳасининг кўзга кўринарли ютуқларига қарамасдан, бу йўналишдаги ишлар яхшиланишини талаб қилади.

Шу сабабли, чорвачилик соҳасини ривожлантириш, аҳолини гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси ва давлат ҳокимияти вилоятлар, шаҳарлар ва ноҳиялар ижроия органлари зотдорчилик масаласи ва чорва зотини яхшилашга жиддий эътибор қаратишлари зарур.

Ҳурматли иштирокчилар!

Тожикистон Республикаси Ҳукумати сайёҳлик соҳасига ҳар томонлама қизиқиш билдириб, унинг келгусидаги тараққиёти учун барча зарур шароитларни яратмоқда.

Қабул қилинган давлат дастурлари доирасида соҳа тараққиёти хорижий сайёҳлар учун электрон визалар тизимини жорий этиш, сайёҳлик минтақаси ва зарур инфратузилмаларни ташкил этиш билан таъминланмоқда.

Бугун Тожикистонда 80дан зиёд мамлакатлар фуқаролари учун соддалаштирилган виза тизими жорий этилган.

Натижада, сайёҳлар сони сўнгги уч йилда аста-секинлик билан ошиб, икки баравар кўпайди (207 мингдан 414 минг кишига).

Бизнинг жаннатмакон Тожикистонимиз маданиятли ва меҳмондўст халқ, шириндан-шакар мевалар мамлакати ҳисобланиб,  иқлими, об-ҳавоси, манзаралари, баланд тоғлари, улкан музликлари, шифобахш сувлари, кўллари, мусаффо булоқлари, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, халқ урф-одатлари ва анъаналари, саёҳат ва истироҳат учун бетакрор саналади.

Шунга боғлиқ ҳолда, сайёҳлик соҳаси янада кўпроқ ривожланиши, бу йўналишдаги мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, ички ва хорижий сайёҳликнинг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши жараёнини кенгайтириш, бу соҳага имкон қадар кўпроқ сармоялар жалб этиш ва истеъдодли кадрларни тайёрлаш мақсадида, 2017 йили Тожикистон Ҳукумати қошида сайёҳлик соҳаси бўйича алоҳида тузилмани ташкил этиш зарур.

Шунингдек, мамлакат Ҳукумати тегишли вазирликлар, идоралар ва давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органлари билан биргаликда соҳа келгусидаги тараққиёти ва мавжуд имкониятлардан кенг фойдаланиш мақсадида, сайёҳлик инфратузилмаси тараққиётини таъминлаш, хизмат кўрсатиш сифатини юксалтириш, сайёҳликнинг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши жараёнини кенгайтириш, имкон қадар кўпроқ сармоялар жалб этиш, барча тегишли тузилмалар ва органлар фаолиятини мувофиқлаштириш, бу йўналишда истеъдодли кадрларни тайёрлашлари зарур.

Сайёҳлик соҳаси тараққиётини тезлаштириш учун мамлакатда сайёҳлик иншоотлари учун ускуналар ва қурилиш материаллари келтиришни солиқ ва божхона тўловларидан озод этиш ҳамда сайёҳлик компаниялари фаолиятларининг биринчи беш йили мобайнида тоза даромад ҳисобидан солиқ тўлашдан озод этиш зарур бўлади.

Шунинг учун, мамлакат Ҳукуматига зикр этилган имтиёзларни амалга ошириш учун чора излаш топшириғи берилади.

Хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини жиддий юксалтириш тўғрисидаги масала барча вазирликлар ва идоралар, жумладан, давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органлари ҳамда хусусий секторга ҳам тааллуқли эканлигини эслатаман.

Чунки бизнинг давримизда хизмат кўрсатиш даражаси ва сифати давлат ва жамият маданиятини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланади.

Қадрли халқ намояндалари ва иштирокчилар!

Хусусий сектор, жумладан, тадбиркорликни ривожлантириш иқтисодий сиёсатнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланиб, бугунги кунгача давлатнинг хусусий сектор билан шерикчилигини мустаҳкамлаш, тадбиркорликнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, тадбиркорликни қайдга олиш жараёнини соддалаштириш ва ижозатнома жараёнини тартибга солиш бўйича сезиларли ишлар олиб борилди.

Ислоҳотлар амалга оширилиши туфайли тадбиркорлик ва сармоялар учун қулай иқлим яратилиб, давлатнинг хусусий сектор билан шерикчилиги кенгайди. Халқаро молиявий ташкилотларнинг баҳолашларига биноан, сўнгги йилларда Тожикистон ўнта етакчи ислоҳотчи мамлакатлар рўйхатига уч марта киритилди.

Мамлакат Ҳукумати республиканинг келгусидаги тараққиётини таъминлаш ва имкон қадар кўпроқ тўғридан-тўғри сармоялар жалб этиш учун сармоявий иқлимни яхшилаш ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўлида ислоҳотлар жараёнини кенгайтиради.

2016 йилда миллий иқтисодиётга хорижий сармояларни жалб этиш 7,5 миллиард сомонийни ташкил қилиб, шундан 51 фоизи тўғридан-тўғри сармоя ҳисобланади.

Ҳозир давлат ва тараққиёт бўйича шериклар сармоялари ҳисобидан 22 миллиард сомоний ҳажмида иқтисодиётнинг турли соҳаларида 70дан зиёд лойиҳа ва 12та саноат корхоналари қурилиши ва реконструкцияси учун 11 миллиард сомонийдан зиёд тўғридан-тўғри маҳаллий ва хорижий сармоялар жалб этилиши билан 7та лойиҳа амалга татбиқ этилмоқда.

Қайд қилиш жоизки, тадбиркорлар ва сармоядорлар, айниқса, устувор иқтисодий тараққиёт, замонавий технологиялар импорти, янги иш жойлари яратиш, аҳоли даромадини ошириш ҳамда бунёдкорлик ишлари, эзгу ва саховатли амалларни бажариш бўйича Ҳукумат томонидан белгилаб қўйилган истиқболлар амалга оширилишида фаол иштирок этишмоқда.

Ислоҳот ва амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2016 йилда тадбиркорлик субъектлари сони 290 мингга етказилган бўлиб, бу 5 йил аввалгидан 110 мингтага зиёддир.

Бироқ шуни таъкидлаш жоизки, тўғридан-тўғри сармоялар ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун қулай шароитни яратиш  йўналишида шу пайтгача баъзи бир сунъий маъмурий тўсиқлар кўзга ташланмоқда. 

Тадбиркорлик ва сармоявий фаолиятнинг бугунги ҳолати ташқи омиллар таъсирини ҳисобга олган ҳолда, тадбиркорларга катта имтиёзлар таклиф этилишини талаб қилади.

Шунинг учун, Иқтисодий тараққиёт ва савдо, Молия вазирликлари, Сармоялар ва давлат мол-мулкини бошқариш давлат комитети саноатлаштириш жараёнини тезлаштириш, ишлаб чиқариш ва экспортни ривожлантириш мақсадида ҳар томонлама ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида маҳаллий маҳсулотлар ва моллар ишлаб чиқарувчилари ва экспорт қилувчиларига сармоядорлар томонидан янги технологиялар ва ускуналар импортида солиқ ва божхона тўловларига доир давлат ёрдами ва имтиёзлари етказиб бериш механизмини таклиф этишлари зарур.

Мамлакатимиз иқтисодиётининг халқаро савдо билан юксак даражадаги интеграциясини ҳисобга олган ҳолда, сармоялар жалб этиш ва жаҳон маҳсулот бозорида рақобатбардошлик учун асосий иқтисодий ва савдо шериклари ҳамда қўшни давлатлар билан солиқ солиш даражасини тенглаштириш муҳим аҳамият касб этди.

Шу нуқтаи назардан, мамлакат Ҳукуматига мазкур масалани иқтисодий ва молиявий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда ҳар томонлама ўрганиб чиқиш ва 2017 йилнинг биринчи кварталида аниқ таклифларини тавсия этиш топширилади.

Шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва сайёҳлик соҳаси узлуксиз тараққиёти учун 2017 йилнинг январидан мамлакатга келтириладиган янги автомашиналарнинг барча турлари солиқлар ва божхона тўловларидан 50 фоизга озод этилсин.

Ўтган йили тегишли идоралар фаолиятларини тартибга солиш учун Тожикистон Республикасининг "Хўжалик субъектлари фаолиятини текшириш тўғрисида"ги қонуни янги таҳрирда қабул қилинди.

Бироқ текширувчи ва назорат органларининг катта қисми ҳамда ўринсиз текширувлар тадбиркорларни асоссиз ташвишга солади.

Шунинг учун, Иқтисодий тараққиёт ва савдо, Молия вазирликлари, Сармоялар ва давлат мол-мулкини бошқариш давлат комитетига мазкур масалани ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда Ҳукуматга текширувлар камайтирилиши, уларнинг янада шаффофлашуви ва соддалаштирилиши борасида тегишли ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатни тавсия этиш топширилади. 

Ҳурматли Миллий мажлис аъзолари ва Намояндалар мажлиси депутатлари!

Қадрли ватандошлар!

Шу пайтгача амалга оширилган ишлар ва эришган ютуқларимиз бугунги талабларни ҳалигача қондирмайди. Чунки фаолиятимизда муаммолар ва ўз ечимини кутаётган масалалар жуда кўп.

Шунинг учун, биз барча ҳаракатларимиз, интилишларимиз, захира ва имкониятларимизни мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва миллий иқтисодиётимиз соҳалари устувор тараққиётини сақлаш учун йўналтиришга вазифадормиз.

Мамлакат келгусидаги тараққиётини таъминлаш, миллий мақсадларни ижро этиш, шу асосда халқ ҳаёти даражаси ва сифатини юксалтириш мақсадида 2016 йилда ўрта муддатли ва узоқ муддатли даврлар учун "2030 йилгача давр учун Тожикистон Республикаси миллий тараққиёт стратегияси" қабул қилинди.

Узоқ муддатли истиқболларга мувофиқ, ижтимоий соҳалар тараққиёти олий мақсадларимиз сифатида қолмоқда.

Бу мақсадларга эришиш учун биздан  ички ва хорижий сармояларни жалб этишга асосланган, устувор иқтисодий тараққиёт янги тизимини бошлаш ва ривожлантириш, саноат, қишлоқ хўжалигини тез суръатда ривожлантириш ва молиявий секторни такомиллаштириш талаб қилинади.

Бугунги кун дунёдаги сиёсий ва иқтисодий вазиятлар тез ўзгарувчанлиги шароитида маҳаллий иқтисодиётнинг ташқи омиллар таъсири олдида устуворлиги кучайтирилиши зарур.

Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигигача, яъни 2021 йилгача олий мақсадларимизга эришиш учун инсон потенциалини кучайтириш, реал сектор самарадорлигини ошириш, давлат бошқаруви тузилмаларини мустаҳкамлаш,  макроиқтисодий кўрсаткичларни ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётни  устувор таъминот, юксак ишлаб чиқариш даражаси билан янги иш жойлари яратиш ва мамлакат экспорт потенциалини мустаҳкамлаш учун асос яратиш давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсати муҳим йўналишлари сифатида белгиланганини қайд қиламан.

Олдинда турган 5 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 35 фоиздан кўпроқ оширилиши, маҳаллий маҳсулотлар ва моллар экспорти ҳажми қарийб икки баравар кўпайтирилиши таъминланиши зарур.

Ушбу даврда ишлаб чиқариш тадбиркорлигини ривожлантириш ва иқтисодий тараққиётнинг ҳаракатчан йўналиши сифатида тўғридан-тўғри сармоялар жалб этилишига биринчи даражали эътибор берилиб, ички ялпи маҳсулотда хусусий капитал ҳиссаси 2 баравар оширилиши керак.

Зикр этилган чора-тадбирлар экспорт янги бозорларини қўлга киритиш, истеъмолчилик маҳсулотлари импорти, мамлакатнинг ташқи омиллар таъсирига боғлиқлик даражасини камайтириш учун имкониятлар яратиб, иқтисодиётнинг реал сектори ривожланиши, давлат бюджети даромад қисми ошишига ҳисса қўшиши зарур.

Аҳолини иш билан таъминлашни кенгайтириш ва айниқса, ёшлар орасида ишсизлар сонини камайтириш мақсадида аграр соҳа, маҳсулотлар қайта ишланиши, енгил саноат, озиқ-овқат, қурилиш материаллари, химия, минераллар, транспорт ва алоқа хизмати, сайёҳлик, маориф ва соғлиқни сақлаш соҳалари тараққиёти ҳисобидан ҳар йили 100 мингдан кам бўлмаган иш жойлари яратилиши керак.

Биз 2030 йилгача барча мавжуд имкониятлар ва захиралардан фойдаланиш орқали ички ялпи маҳсулот ҳажмини ҳар бир киши учун 3 бараварга ошириш, камбағаллик даражасини икки баравардан зиёдроқ камайтириш ва ўртача даромадга эга бўлган аҳоли улушини 22дан 50 фоизгача оширишни мақсад қилганмиз.

2030 йилда Тожикистоннинг сармоявий иқлими яхшиланиб, ички ялпи маҳсулотда хусусий капитал улуши 5 баравар ошиши тахмин қилинмоқда.

Олдинда турган 15 йилда саноат соҳасининг ички ялпи маҳсулотдаги улуши сезиларли даражада ошиб, Тожикистон индустриал-аграр мамлакатга айланиши зарур.

Бундан ташқари, мамлакат Ҳукумати миллий иқтисодиёт барча соҳалари, биринчи навбатда, энергетика, саноат ва қишлоқ хўжалиги фаолияти самарадорлигини юксалтириш мақсадида жиддий ислоҳотлар модернизацияси ва амалга оширилишини таъминлаши зарур.

Азиз дўстлар!

Олдинда турган 5 йилда Ҳукумат фаолияти инсон потенциалини ривожлантириш сифатини юксалтиришга йўналтирилиб, илм, маориф, соғлиқни сақлаш, маданият, атроф-муҳит ва иш билан таъминлаш масалаларига жиддий эътибор қаратилади. Амалга оширилган ушбу чора-тадбирлар натижасида Тожикистон инсон тараққиёти юксак даражасига эга бўлади.

Ушбу даврда барча катта ёшдаги аҳоли камида ўрта умумий маълумот ва ишга лаёқатли аҳолининг ярми ўрта ва олий касбий маълумотга эга бўлади.

Шунинг учун, стратегик ҳужжатлар амалга оширилиши даврида инсон потенциалини кўрсаткичлари даражасини юксалтириш мақсадида илм, маориф, соғлиқни сақлаш, маданият, ижтимоий ҳимоя, аҳолини тоза сув билан таъминлаш, бошқа коммунал-турар жой шароитлари ва атроф-муҳитга алоҳида эътибор қаратиш зарур бўлади.

Шу сабабли, мамлакат Ҳукумати, вазирликлар ва идоралар, давлат ҳокимияти вилоятлар, шаҳарлар ва ноҳиялар ижроия органлари раҳбарлари, тадбиркорлар, маҳаллий ва хорижий сармоядорлар, тараққиёт бўйича шериклар ва фуқаролик жамияти  билан ҳамкорликда қабул қилинган давлат стратегиялари ва дастурларини амалга ошириш учун тегишли чора-тадбирларни қабул қилишлари керак.

Мамлакат фуқаролари учун янги иш жойлари яратиш Ҳукумат ва давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органлари фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

Аҳоли сонининг йил сайин кўпаяётгани ва ишга лаёқатли кучнинг ошиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, биз келгусида бу масалага биринчи даражали аҳамият берамиз.

Шу мақсадда, хусусий сектор, кичик ва ўрта тадбиркорлик, айниқса, ишлаб чиқарувчи тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, бу йўналишга сармоялар жалб этиш учун қўшимча чоралар қабул қиламиз, катталар, аёллар ва ёшларни самарали бандлик билан қамраб олишга кўпроқ эътибор қаратиб, халқ ҳунарлари, қўл меҳнатлари ва уй ишлари, иш билан таъминлашнинг мавсумий шаклларидан самарали фойдаланишни ривожлантирамиз.

Шу билан бир қаторда, катталар ва ёшлар касбий таълим даражасини юксалтириш, улар касбий ҳолатини меҳнат бозори талабларига мувофиқ келтириш учун чора-тадбирлар қабул қиламиз.

Бироқ таҳлилларнинг кўрсатишича, Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш, Маориф ва илм вазирликлари, давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органлари катталар учун таълим курсларини ошириш, касбга эга бўлган аҳоли, айниқса, аёллар ва ёшларни янада кўпроқ жалб этиш масаласига шу пайтгача совуққонлик билан ёндашмоқдалар.

Шу билан боғлиқ ҳолда, Маориф ва илм, Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш, Саноат ва янги технологиялар вазирликлари, Статистика агентлиги раҳбарлари, вилоятлар, шаҳарлар ва ноҳиялар раислари бу йўналишда мавжуд камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш, янги иш жойлари яратиш бўйича амалий чоралар қабул қилиб, халқ ҳунарларини ривожлантириш, касб ўргатиш ва катталар таълим марказлари фаолиятига кўпроқ эътибор қаратишлари ҳамда мамлакат Ҳукуматига бажарилган ишларнинг ҳақиқий натижалари ҳақида йилига икки марта ҳисобот беришлари зарур.

Шу билан бир вақтда, иш жойлари статистикасини аниқлаш ва тегишли органларга доимий, мавсумий ва вақтинча иш жойлари ҳақида тўғри маълумот бериш талаб қилинади.

Таҳлилга биноан, фақатгина Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги ҳамда Маориф ва илм вазирлигида 11 мингта бўш иш ўринлари мавжуд.

Замонавий шароитда таълимнинг барча босқичларида билим даражаси ва сифатини юксалтириш илм ва маориф соҳаси ходимларининг биринчи даражали вазифаси ҳисобланади. Бу йўналишда аниқ бир натижаларга эришилган бўлишига қарамасдан, бироқ улар ҳалигача қониқарли эмас.

Таълим ва тарбия сифатини юксалтириш учун биздан таълимнинг барча даражаси, айниқса, касбий таълим даражасида сонга эмас, балки сифатга жиддий эътибор қаратиб, замон талабларига жавоб берувчи мутахассисларни тарбиялаш талаб қилинади.

Шу сабабли, педагоглар ва ота-оналардан ўсмирлар, ўқувчилар ва студентлар эътиборини замонавий билимларни эгаллаш, аниқ фанлар, хорижий тилларни ўзлаштиришга жалб этиш ва ахборот-коммуникацион технологияларни ўрганишларини йўлга қўйиш, ўқувчилар ва болалар томонидан касблар ўрганилишига жиддий эътибор қаратиш, уларни билим ва меҳнатга муҳаббат руҳида тарбиялашлари талаб қилинади.

Шу билан бир қаторда, соҳанинг масъул шахслари ўрта, бошланғич умумий ва олий касбий таълим муассасалари базасида ёш техниклар марказлари ва тўгаракларини ташкил этиш учун чоралар кўришлари ҳамда лаёқатли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш марказларини ривожлантиришлари зарур.

Таълим муассасаларини юқори малакали ўқитувчилар билан таъминлаш, айниқса, аниқ фанлар ва хорижий тиллар бўйича ўқитувчилар етишмаслиги масалаларини ҳал этишнинг зарур чораларини қабул қилиш, қишлоқ мактабларини олий касбий маълумотга эга кадрлар билан таъминлашлари керак. Бу кўрсаткич бугунги кунда 70 фоизни ташкил қилади. 2019 йилгача мамлакатда педагогик кадрлар тақчиллиги масаласини бутунлай бартараф этиш зарур.

Ҳукумат томонидан қабул қилинган давлат дастурларидан келиб чиққан ҳолда, Тожикистон келгусида саноат-аграр мамлакат йўналишига ўтиб, яқин келажакда техник ва технологик касблар бўйича олий даражадаги мутахассисларга талабот сезиларли равишда ошади.

Шунинг учун, Маориф ва илм, Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазирликлари, Ёшлар, спорт ва сайёҳлик, Телевидение ва радио, Хотин-қизлар ва оила комитетлари, Фанлар академияси, соҳавий академиялар, давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органларига мавжуд камчиликларни бартараф этиш, ёш истеъдодларни аниқлаш учун конкурслар, илмий ва ижодий мусобақалар ташкил этиш, ўсмирлар техник фикрлаш даражасини юксалтириш учун қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиш топширилади.

Замонавий шароитда илм муҳим аҳамиятга эга бўлиб, давлат тараққиёти ва ривожланишига ҳисса қўшади.

 Афсуски, мамлакатимизда ихтиролар ва янгилик яратиш кам бўлиб, аниқ, техник ва технологик фанларда ютуқлар кўзга ташланмайди.

Фақатгина 2016 йилда буюртмали илмий мавзулар ижроси учун давлат бюджетидан 81 миллион сомоний маблағ ажратилди.

Илм ва технология космик тезликда илгарилаб бораётган бир даврда, Тожикистон илмида инновациялар ва илмий ташаббуслар кам кўзга ташланади. Истеъдодли, ихтирочи ва изланувчан шахслар аниқ фанларга жалб этилмай, буюртмали мавзулар давлат манфаатларига йўналтирилмаган.

Мамлакатда бугунги шароитда фундаментал илмлар тараққиёти муҳим ва биринчи ўринда бўлиб, илмий-тадқиқот ишларини илгари суриш бу соҳа олимларининг биринчи даражали вазифаси ҳисобланади ва бу ишлар жиддий яхшиланишни талаб этади.

Бу йўналишда илмий-тадқиқот ишлари натижаларини яхшилаш ва  улардан маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантиришда амалда фойдаланиш мақсадида, Фанлар академияси тузилмасида Инновацион технологиялар тадқиқоти марказини ташкил этиш ҳамда илмий-тадқиқот ишларига техника ва технология билимдонлари, истеъдодли ва яратувчан ёшларни жалб этишни таклиф қиламан.

Шу билан бир вақтда, буюртмали мавзулар ижроси ва улардан самарали фойдаланиш учун илм моддий соҳасини қайта кўриб чиқиш  зарурати туғилиб, Ҳукумат бу масалани ўрганиб чиқиши ва уни тартибга солиш учун чоралар қабул қилиши керак.

Келгусида олимларимиз давлат стратегиялари ва дастурлари доирасида тадқиқотлар олиб боришлари, ёш ихтирочи ва тадқиқот изловчи ёшлар тарбияси масаласига жиддий эътибор қаратишларига ишончим комил.

Азиз иштирокчилар!

Жамият маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқнинг ижодий ва яратувчанлик фикрини шакллантириш, миллий ва умуминсоний маданият қадриятларини эҳтиром этиш масалалари давлат сиёсатида асосий ўринни эгаллаб, маданият барча муассасалари, оммавий ахборот воситалари, телевидение ва радио, ижтимоий тармоқлар зикр этилган, энг аввало, мустақилликни ҳимоялаш ҳамда миллий фикрлашни такомиллаштириш, жамият аъзоларининг маърифатлилик ва дунёқарашлари даражасини юксалтириш, тожик миллатининг бебаҳо меросларини ҳимоялаш ва уни жаҳон ҳамжамиятига муносиб намойиш этиш каби масалаларни ҳал  қилиш бўйича фаолиятларини кучайтиришга вазифадордирлар.

Мустақилликнинг биринчи кунлариданоқ давлат ёшлар сиёсатининг самарали татбиқ этилиши Тожикистон Ҳукуматининг диққат марказида турибди.

Тожикистон аҳолисининг асосий қисмини ёшлар ташкил қилиб, улар аждодлар иши давомчилари, жамиятни яратувчан ва ҳаракатлантирувчи кучи, умуман, миллат ва давлат келажаги ҳисобланадилар.

Тожикистон фуқароларининг ўртача ёши - 24 йилни ташкил қилади.

Ҳозир мамлакат миллий иқтисодиёти барча соҳалари ҳамда Қуролли кучлар сафида шарафли ёшларимиз  хизмат қилишаётган бўлиб, улар миллий иқтисодий тараққиётга сезиларли ҳисса қўшишмоқда.

Шу билан бир қаторда, ёшларимиз мамлакат ичкариси ва хорижда турли соҳаларда таҳсил олиб, мамлакатимиз учун зарур бўлган турли касб-ҳунарларни эгаллашмоқда.

Тожикистон Ҳукумати ҳар доим ёшлар ташаббуслари ва бунёдкорона таклифларини қўллаб-қувватлаб, уларни амалга ошириш учун имкониятлар яратади.

Ўсмирларимиз ва ёшларимиз бу ғамхўрликларга жавобан ўз ҳаракатлари ва интилишларини билим эгаллаш, замонавий касб ва ҳунарларни танлаш, аждодлар заминини ободонлаштириш ва ривожлантириш, Ватанни ҳимоялаш, илм, техникани ривожлантириш ва бунёдкорлик ишларига йўналтиришлари зарур.

Ёшлар жамият барча қатламларидан кўра фаолроқ бўлиши, бунёдкорона ташаббусларни таклиф қилиши, давлат рамзлари, миллий қадриятлар ва мустақиллик ютуқларини ҳимоя қилиши, азиз Тожикистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида самимий ва яратувчанлик кучи билан иштирок этиши,  давлат хавфсизлиги, ватанпарварлик шон-шарафи ва номусни ҳимоялаши, ўзларини замонавий дунёнинг ҳар қандай салбий таҳдид ва хатарларидан асрашлари, бу замин, муқаддас мамлакатимизнинг байроқдорлари бўлишлари керак.

Ёшларнинг жамият тараққиётига улуши ва унинг мамлакат сиёсий-иқтисодий ҳаётида фаол иштирокини ҳисобга олган ҳолда, 2017 йилни Тожикистон Республикасида Ёшлар йили, деб эълон қилишни таклиф этаман.

Ёшларимиз қаерда бўлишларидан қатъий назар, юксак миллий туйғуга эга бўлишлари, ўз Ватанлари, тили ва миллий маданиятлари билан фахрланишлари, уларни ҳимоялаш учун ҳар доим тайёр туришлари зарур.

Бугунги ёшлар, яъни мустақиллик даври авлодлари аввалги аждодлардан ўзларининг дунёқарашлари, фикрлаш даражаси, этикаси ва ахлоқи билан тубдан фарқ қилишлари ифтихоримиз боисидир.

Мустақиллик даврида хотин-қизлар ташаббуслари ҳар доим қўллаб-қувватланиб, уларни амалга ошириш учун жиддий чоралар қабул қилинмоқда.

Бугун маориф, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳалар ходимларининг асосий қисмини аёллар ташкил қилиб, давлат хизматчиларининг умумий сонидан 23 фоизи аёллардир.

Келажакда банк тизими, алоқа хизмати, иш билан таъминлаш ва хизмат кўрсатиш бошқа муассасалари ишига хотин-қизларни кўпроқ жалб этиш зарурдир.

Аёллар ва қизларни қўллаб-қувватлаш учун турли даражада квоталар ва имтиёзлар белгиланиши мақсадга мувофиқ бўлиб, аёллар ва эркаклар тенгҳуқуқлилигини таъминлашнинг асосий йўлларидан бири ҳисобланади.

Азиз дўстлар!

Соғлиқни сақлаш соҳаси ислоҳотини давом эттириш жараёнида Тожикистон Ҳукумати аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг юқори бўлиши, сифати ва самарадорлигини яхшилаш ҳамда биринчи тиббий ва санитария ёрдами кўрсатишнинг янги шаклларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Зеро, миллат саломатлиги соғлом жамият асоси ҳисобланади.

Фақатгина сўнгги 15 йилда, ҳаёт шароитлари ва врачлар фаолияти самарасини яхшилаш мақсадида соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштириш 19 баравар оширилиб, бугунги кунда соҳада 20дан зиёд миллий дастурлар амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш муассасаларини юқори малакали мутахассислар билан имкон қадар тез фурсатда таъминлаш мақсадида, Хатлон вилоятида иккинчи давлат тиббиёт университетини очдик ва бу таълим муассасаси жорий йилда биринчи студентларни қабул қилди.

Шу билан бир қаторда, соҳа кадрлар таркиби сифатини яхшилаш зарурати, соҳа ходимларини рағбатлантиришни ҳисобга олган ҳолда, тиббий таълим самарали тизимини яратиш, бир қатор ноҳиялар ва узоқ қишлоқларда саломатлик нуқталари ва марказлари, касалхоналар ҳолатини яхшилаш, замонавий тиббий технологияларни ўзлаштириш ҳамда соҳа ходимларининг муомала маданиятини юксалтириш ўз ечимини кутаётган масалалар сирасига киради.

Дори-дармонлар сифатини қаттиқ назорат қилиш соғлиқни сақлаш соҳаси асосий масалаларидан бири ҳисобланади. Чунки шу пайтгача дори-дармонлар, асосан, хориждан келтирилиб, уларнинг сифати зарур даражада аниқланмайди.

Шу нуқтаи назардан, Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги дори-дармонлар ва тиббий маҳсулотлар таҳлили бўйича лабораторияларни замонавий ускуналар билан таъминлаш учун чоралар қабул қилиши, Саноат ва янги технологиялар вазирлиги, Сармоялар ва давлат мол-мулкини бошқариш давлат комитети билан биргаликда мамлакат Ҳукуматига фармацевтика корхоналари ташкил этиш ва тўғридан-тўғри сармоялар жалб этиш орқали фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича таклифларини тавсия этишлари зарур.

Бугунги кунда қалбаки фармацевтик воситалар ва уларнинг талабларга номувофиқлиги масаласи, нафақат, Тожикистон, балки дунёнинг кўпгина мамлакатларида ташвиш туғдирмоқда.

Дори-дармонлар сифати таъминланган ҳолатдагина беморларнинг шифо топишига кафолат бериш мумкин бўлади.

Шунинг учун, тегишли вазирликлар ва идоралар мамлакатда қалбаки ва паст сифатли дори-дармонлар савдоси айланишини камайтириш учун зарур чораларни қабул қилишлари зарур.

Шу билан бирга, дори воситаларининг аста-секинлик билан қимматлашиб бориши ҳам соғлиқни сақлаш соҳаси муаммоларидан бирига айланди.

Тожикистонда дори-дармон воситаларининг 90 фоиздан ортиғи хориждан келтирилаётганини ҳисобга олган ҳолда, мушкулликларга қарамасдан, унинг қийматини тартибга солиш жуда муҳим ва долзарб масалалардан саналади.

Шу билан бир вақтда, Тожикистонда дори воситалари ишлаб чиқариш қўшимча нархларини солиқдан озод этиш, уларни қўлга киритишнинг осонлашуви ва нархларининг пасайишига ҳисса қўшувчи муҳим масала ҳисобланади.

Шу сабабли, тегишли вазирликлар ва идоралар бу масалани ўрганиб чиқишлари ва Ҳукуматга ўз таклифларини тавсия қилишлари зарур.

Эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий ёрдам ва хизмат кўрсатиш воситасида мақсадли қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан биридир.

Ҳозир мўлжалли ижтимоий моддий ёрдамни белгилаш ва тўлашнинг синов механизми давом этаётган бўлиб, 2016 йили мамлакатимизнинг 40та ноҳиясида амалга оширилди.

Шу асосда, Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги Ижтимоий суғурта ва нафақалар агентлиги билан биргаликда жамиятнинг заиф қатламига мўлжалли ёрдам кўрсатиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш самарадорлигини таъминлаш йўналишида зарур чора-тадбирлар қабул қилишга вазифадордир.

Шунингдек, масъул шахслар камтаъминланган оилалар, етимлар, ногиронлар ва якка-ю ёлғиз шахсларнинг моддий ва ижтимоий шароитларини яхшилаш учун аниқ чоралар қабул қилиш зарурдир.

Азиз ватандошлар!

Тожикистон ҳуқуқий, демократик ва дунёвий давлат бўлиб, унда инсон ва фуқаро ҳуқуқу эркинликлари, қонун устуворлиги ва ҳуқуқ-тартиботини таъминлаш кафолатланган.

Бу конституцион қадриятни амалга ошириш мақсадида давлат мустақиллиги даврида мамлакатнинг барча ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиб, бу йўналишда кўпгина меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.

Парламент инсон ва фуқаро ҳуқуқу эркинликларини ҳимоялаш, ҳуқуқ тартиботни таъминлаш, иқтисодий ва тадбиркорлик соҳаси тараққиётига йўналтирилган қатор қонунларни қабул қилди.

Қонун яратиш фаолиятини келгусида ривожлантириш мақсадида, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва Миллий қонунчилик марказига Тожикистон Республикаси ҳуқуқий сиёсати концепциясини ишлаб чиқиш ва Ҳукуматга тавсия қилиш топширилади.

Тожикистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш йўналишида аниқ ишлар бажарилди.

Бу жараёнда Адлия кенгашига барҳам берилиб, кадрлар танлаш ва жойлаштириш, судялар касбий даражасини юксалтириш билан боғлиқ масалалар Олий суд ва Олий иқтисодий суд зиммасига юклатилди.

Шунинг учун, зикр этилган идоралар раҳбарлари судялар вазифасига номзодларни илгари суриш масаласига алоҳида эътибор қаратиш, уларнинг шахсиятини белгиланган тартибда ўрганиб чиқиш ва судялик масъул вазифасига яхши назарий билим ва етарли даражада касбий тажрибага эга бўлган, этика, ахлоқ ва маърифат нуқтаи назаридан давлатнинг бу масъул лавозимига муносиб ҳуқуқшуносларни илгари суришга вазифадор этиладилар.

Таъкидлаш жоизки, суд адолатлилигини таъминлашда суд қарорлари ижроси муҳим рол ўйнайди.

Бироқ баъзан суд қарорлари узоқ вақт ижро этилмаётганини тажриба кўрсатмоқда.

Шу нуқтаи назардан, Адлия вазирлиги, Олий суд, Олий иқтисодий суд ва Бош прокуратура илғор тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда, суд қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда суд ижрочилари фаолиятини таъминлашнинг самарали механизмини ишлаб чиқиш ва тавсия қилишлари зарур.

Бундан ташқари, аҳоли ҳуқуқий маърифатини ошириш мақсадида Адлия, Маориф ва илм вазирликлари, Инсон ҳуқуқлари ваколатдори, Фанлар академияси, давлат ҳокимияти вилоятлар, шаҳарлар ва ноҳиялар ижроия органлари, олий касбий таълим муассасалари ва барча давлат органлари аҳоли орасида тушунтириш ишларини кенгайтиришлари зарур.

Шунингдек, Маориф ва илм вазирлигига таълим муассасалари дастурларида Конституция ҳамда Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикасида тантаналар, анъаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида", "Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида"ги қонунлари ўқитилишини, албатта, йўлга қўйиш топширилади.

Сўнгги йилларда терроризм ва экстремизм глобал таҳдидга айланиб, замонавий дунёни ташвишга солмоқда.

Экстремистик ва террорчилик хусусиятига эга бўлган жиноятлар ўсиши халқаро терроризмнинг кенгайиши, радикал унсурларнинг фаоллашуви, ёшларнинг экстремистик ва террорчи ташкилотлар сафларига жалб этилишлари ва уларнинг хорижий давлатлар қуролли тўқнашувларида иштирок этишларига олиб келади.

Устувор ижтимоий-иқтисодий тараққиётга халал берувчи ва фуқароларни ташвишга солувчи бошқа муаммо: коррупцион амалларга қўл урилишидир.

Зеро, баъзи бир давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари ходимларининг коррупцион жиноятларга қўл урганликлари ҳолатлари шу пайтгача кўзга ташланмоқда.

Жорий йилда Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги томонидан коррупцион вазиятни баҳолашга доир ижтимоий сўров ўтказилди.

Мазкур сўровга мувофиқ, бошқарувчи тузилмалар ва органлар даражасида коррупция кўпроқ кўзга ташланиб, фуқароларнинг паст ҳуқуқий билими ва ўз муаммоларини тез фурсатда ҳал этиш борасидаги истаклари коррупцион амалларни содир этиш сабаби сифатида баҳоланган.

Ҳуқуқ ҳимояси органлари, судлар, ер бошқаруви ва соғлиқни сақаш, дин, анъаналар, тантаналар ва миллий  маросимларни тартибга солиш ишлари, фуқаролик ҳолатини қайдга олиш ва ҳарбий комиссариатлар фаолиятларида коррупция даражаси юқоридир.

Бундан ташқари, таҳлилларнинг кўрсатишича, солиқ, давлат банклари ва бюджет маблағларига хизмат кўрсатиш қисмида бошқа кредит ташкилотлари, фондлар ва давлат кредити фаолияти билан боғлиқ масалаларда кўпгина коррупцион омиллар мавжудлигига қарамасдан, Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги учун қонунчиликда зикр этилган соҳаларда мустақил тарзда текширув ўтказиш ваколати берилмаган.

Шунинг учун, Адлия вазирлиги, Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлигига бу камчиликни бартараф этиш учун ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва мамлакат Ҳукуматига тавсия этиш топширилади.

Коррупцияга қарши кураш фақатгина ҳуқуқ ҳимояси органларининг вазифаси ҳисобланмаслигини унутмаслик керак.

Бу курашда жамиятнинг барча аъзолари, ҳар бир фуқаро ва фуқаролик жамияти бефарқ бўлмаслиги зарур.

Фақат шу ҳолдагина биз мамлакатда коррупция даражасини пасайтиришимиз мумкин.

Наркотик моддалар ноқонуний савдоси бизни ташвишга солувчи яна бир омил ҳисобланиб, халқаро терроризмни молиялаштиришнинг асосий манбаларидан бири саналади.

Шу сабабли, Бош прокуратура, Наркотикларни назорат қилиш агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик давлат комитети ва Божхона хизмати мамлакатга наркотик моддалар киритишга қарши курашни кучайтириш мақсадида, ўзаро ҳаракатни кучайтириш ҳамда Тожикистон Республикаси органларининг биз билан бу йўналишда ҳамкорлик қиладиган хорижий давлатлар ҳуқуқ ҳимояси органлари билан интеграциясини кенгайтиришга вазифадордирлар.

Қонун устуворлиги, ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, жамият барқарорлиги ва осойишталигини ҳимоялаш, инсон ва фуқаро ҳуқуқу эркинликлари, давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш мамлакат ҳуқуқ ҳимояси органларининг асосий вазифаси ҳисобланишини яна бир марта қайд қиламан.

Дунё ва минтақадаги беқарор вазиятни ҳисобга олган ҳолда, мамлакат ҳуқуқ ҳимояси органлари ва ҳарбий тузилмалари жиноятчилик, айниқса, уюшган ва трансмиллий жиноятчиликка қарши кураш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, мамлакат мудофаа қудратини мустаҳкамлаш  йўлидаги ўз фаолиятларини кучайтиришлари учун бу тузилмалар ва органларнинг ҳар бир ходими ўз хизмат вазифасини юксак масъулият ва садоқат билан ижро этиши зарур.

Ҳурматли депутатлар!

Асосини "очиқ эшиклар" сиёсати ташкил қилувчи ташқи сиёсатни шакллантириш ва амалга татбиқ этиш миллий давлатчилигимизнинг мустақиллик давридаги энг катта ютуқларидан бири ҳисобланади.

Мувозанатли ташқи сиёсат туфайли ушбу даврда Тожикистонимиз халқаро майдонда ўз муносиб ўрнига эга бўлиб, дунё мамлакатлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, халқаро молиявий институтлар билан кўп тарафлама муносабатлар ва ҳамкорликларни йўлга қўйди.

Тожикистон Республикаси ташқи сиёсати принципиал мақсадлари ҳалигача ўзгармасдан қолаётган бўлиб, улар халқаро майдонда миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, мамлакат устувор тараққиёти учун қулай ташқи шароитларни яратиш ва Тожикистон давлат мустақиллиги-ю озодлиги асосларининг мустаҳкамланишига ёрдам беришга йўналтирилган.

Шу асосда, давлатимиз ташқи сиёсати энг муҳим вазифалари аввалида сиёсий ва дипломатик воситалардан фойдаланган ҳолда, барча чегара мамлакатлари билан яхши қўшничилик муносабатларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш йўли орқали мамлакат атрофида ишонч ва хавфсизлик фазосини яратиш, минтақа долзарб масалаларини ўз вақтида ҳал этиш учун мунтазам ҳаракат ва интилишларни баён этиш туради.

Тожикистон дунёнинг барча мамлакатлари билан дўстона муносабатлар ва кўп қиррали, самарали ҳамкорликларни йўлга қўяр экан, ўзаро эҳтиром ва тенглик асосида яратувчанлик дўстлик алоқаларини кенгайтиради.

Айтганча, биз келгусида ҳам тараққиёт бўйича шерикларимиз, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, халқаро молиявий институтлар билан ўзаро муносабатларимизни кенгайтириш учун амалий чораларни қабул қилишда давом этамиз.

Таъкидлаш жоизки, мустақиллик даврида мамлакатимизнинг дунё сиёсати  муҳим масалалари ва йирик минтақавий лойиҳаларни амалга татбиқ этишга доир бир нечта бунёдкорлик ташаббуслари халқаро шериклар томонидан қўллаб-қувватланди.

Бизнинг мамлакатимиз бундан кейин ҳам, ўз ечимини талаб қилувчи бошқа халқаро ва минтақавий масалаларни ҳал этиш учун ўзининг бунёдкорлик ташаббусларини давом эттиради.

Тожикистон Республикаси халқаро майдонда сув захираларидан самарали фойдаланиш  билан боғлиқ глобал масалалар ҳал этилишида ташаббусчи ва фаол етакчи сифатида тан олинган.

Бугун мамлакатимиз жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорликда Тожикистоннинг "Сув  устувор тараққиёт учун" янги халқаро ўн йилликни эълон қилиш тўғрисидаги таклифини амалга оширишга интилмоқда.

Бу йўналишда Тожикистон таклифи ва дунёнинг бир қатор мамлакатлари қўллаб-қувватлаши билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти  Бош Ассамблеяси томонидан яқинда эълон қилинган мазкур  ўн йилликни кенг амалга татбиқ этишга ёрдам бериш, яқин келажакдаги давр учун энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Бугун эрталаб БМТ Бош Ассамблеяси раиси Питер Томпсон жаноблари давлат бошлиғи ва Тожикистон халқи номига табрик телеграммаси йўллади. Мен ҳам ўз жавобимда миннатдорчилик билдирдим. Тожикистон халқи ва халқаро ҳамжамиятни бу муҳим ташаббус қабул қилиниши билан самимий табриклайман.

Ҳурматли Миллий мажлис аъзолари ва Намояндалар мажлиси депутатлари!

Азиз ватандошлар!

Кўриб чиқилган масалалар, бугунги кўрсатмалар ва топшириқлар, энг аввало, тинчлик, барқарорлик, миллий бирлик, давлат мустақиллиги ва тожик халқи ютуқларини мустаҳкамлашга йўналтирилиб, мамлакат иқтисодий иқтидорини мустаҳкамлаш, ҳаёт шароитларини янада яхшилаш ва севимли Ватанимиз - Тожикистоннинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтириш биринчи даражали вазифаларимиз ҳисобланишини қайд қилишни истардим.

Бу олий мақсадларга эришиш учун, биздан азиз Ватанимизни янада кўпроқ ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни йўлга қўйиш, тадбиркорлик ва сармоялаштиришни ривожлантиришга туртки бериш, имкон қадар кўпроқ янги иш жойлари яратиш ва давлат бошқаруви самарадорлигини таъминлаш учун тинимсиз меҳнат қилишимиз талаб этилади.

Мен вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, Миллий мажлис аъзолари ва Намояндалар мажлиси депутатлари, барча давлат хизматчилари, жумладан, вилоятлар, шаҳарлар ва ноҳиялар раисларининг ташкилотчилик қобилиятига ишонаман ҳамда улар давлат ва миллат манфаатларини ҳамма нарсадан устун қўйишиб, ўзларининг барча билимлари, тажриба, интилиш ва ҳаракатларини халқимизнинг тинч, осойишта ва бахтли ҳаёти учун йўналтиришларини ишонч билан айта оламан.

Давлат мустақиллиги ва озодлик биз учун энг муқаддас бойлик ҳисобланиб, барча ютуқларимиз у билан боғлиқдир.

Шунинг учун, мустақиллик ва озодлик, миллат ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш бу заминнинг ҳар бир ҳалол, ватанпарвар ва онгли шахсининг энг муҳим вазифаси ҳисобланади.

Бизнинг умумий интилишларимиз ва ҳаракатларимиз билан жамиятимиз ва давлатимиз муаммолари яқин келажакда бартараф этилиб, севимли Тожикистонимиз, ҳақиқатдан ҳам, обод ва ривожланган мамлакатга айланишини тўлиқ ишонч билан айтаман.

Ҳурматли иштирокчилар, барчангиз ва Тожикистоннинг бутун шарафли халқига бир неча кундан кейин кириб келадиган янги йилда оилавий бахт, ҳаётий фаровонлик, саломатлик ва муваффақиятлар тилайман.

Бахту саодат сизга ёр бўлсин!

 

"Ховар" ТМАА. 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ЁШЛАР ТЕРМАСИ «D» ГУРУҲИДА

 

Илгари маълум қилганимиздек, жорий йилнинг 18 октябр-4 ноябр кунлари Индонезиянинг Жакарта, Бекаси, Сикаранг, Сибинанг ва Бандунг шаҳарларида футбол бўйича ёшлар (U-19) ўртасида «Осиё чемпионати-2018» турнири бўлиб ўтади.

Муфассал...

Ватан хизматига – кўнгилли равишда

 

Суғдлик 1000 нафардан ортиқ йигит Ватан хизматини адо этиш учун кўнгилли равишда ҳарбий хизматга жўнаб кетди. Уларни кузатиш учун Хўжанд шаҳри яқинидаги машҳур Арбоб қасри олдидаги амфитеатрга 7 мингдан ортиқ киши йиғилди. Улар орасида ота-оналар, ҳарбий хизматчилар, ўсмирлар бор эди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990720

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477975
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3903
4027
21588
7426653
99619
114875
7477975

Сизнинг IPнгиз: 3.145.164.47
Бугун: 23-11-2024 17:11:01

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015