Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 29 Декабр 2016 Кӯришлар: 1689
Печат

 

ismoil bekovМустақил Тожикистонимиз тарихида яна бир оламшумул сиёсий тадбир бўлиб ўтди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон мамлакат Олий Мажлисига ўзининг навбатдаги Паёмини йўллади.

Қишлоқ жамоати меҳнат аҳли билан телевидение орқали мазкур тадбирни томоша қилар эканмиз, ҳақиқатдан ҳам, жонажон Ватанимизда улуғ бунёдкорлик ишларининг руёбга чиқаётганига сидқидилдан амин бўлдик.

Миллат пешвоси ўз чиқишида, кейинги 15 йилда давлат бюджетининг ҳажми 300 миллион сомонийдан 18 миллиард сомонийга етганлигини таъкидлар экан, шу рақамнинг ўзи Тожикистон Республикаси иқтисодий ривожланишнинг тўғри йўлини танлаганидан ва шахдам қадамлар билан адашмай бораётганидан далолат беради.

Давлат бошлиғи Тожикистон Ҳукуматининг ички сиёсатини шарҳлар экан, унинг асосий йўналишларидан бири аҳолини ижтимоий ҳимоялашга қаратилганига урғу бериб, мустақиллик йилларида ижтимоий соҳалар ривожи учун давлат бюджетидан 88 миллиард сомоний маблағ сарфланганлигини қайд этиб ўтди.

Бу нарса шуни кўрсатадики, мамлакатимиз Ҳукумати, хусусан, унинг Раиси - муҳтарам Президентимиз, Жаноби олийлари илгари сураётган ички сиёсатда инсон омили энг асосий мавқени эгаллашидан дарак беради. 

Айниқса, келажагимиз яратувчилари бўлган ёшларнинг таълим олишлари, шу билан бирга аҳолига юқори даражадаги тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш йўлида амалга оширилаётган ишларни тасдиқловчи далиллар киши қалбини қувончга тўлдиради.

Жумладан, кейинги йилларда 2500та таълим муассасалари ва мингдан зиёд тиббий хизмат кўрсатиш нуқталарининг қуриб битказилгани ҳамда фойдаланишга топширилганини ғамхўрликнинг олий намунаси, деб баҳолаш мумкин.

Муҳтарам Президентимизнинг ўз Паёмида таъкидлашича, 2016 йилда давлат бюджетининг 52 фоизи, яъни 8,1 миллиард сомоний ижтимоий жабҳалар ривожига йўналтирилган.

Янги 2017 йилда давлат бюджети 19 миллиард сомонийни ташкил этиб, унинг тенг ярми, айнан, шу мақсадлар учун ажратилади.

Тожикистон Республикаси Президенти ўз чиқишида мамлакат халқ хўжалигининг етакчи соҳаларидан бири бўлган қишлоқ хўжалигини тараққий эттиришга алоҳида эътибор қаратилганлиги ҳақида тўхталиб, айниқса, соҳанинг боғ-узумчилик тармоғи жадал суръатларда равнақ топаётганлигидан қониқиш билдирди. 

Дарҳақиқат, Тожикистон Ҳукумати томонидан ишлаб чиқилган дастурлар асосида, мамлакатимизда боғ-узумчилик маҳсулотлари етиштириладиган майдонлар ҳажмининг 180 минг гектардан ошиб кетганлиги амалга оширилаётган  оқилона тадбирларнинг самарасидир, деб аташ мумкин.  Бу борада янги дастурлар ишлаб чиқарилиши ва амалга оширилиши махсус айтиб ўтилган.

Тожикистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг, қўлга киритилган энг улкан ютуқлардан бири - мамлакатни коммуникацион боши берк кўчадан олиб чиқиш бўлди. Бунинг ёрқин далиллари муҳтарам Президентимиз Паёмида ўз ифодасини топган.

Масалан, мамлакатимиз ҳудудида 11,4 миллиард сомоний маблағ ҳисобига 2 минг километрдан ортиқ автомобил, 190 километр темир йўллари, Тожикистон минтақаларини бирлаштирувчи туннеллар қуриб битказилди. Диёримиз Марказий Осиёдаги транзит имкониятига эга бўлган давлатлардан бирига айланди.

Миллат пешвосининг Паёмида Тожикистонга индустриал давлат мақомини бериш борасида ҳам саъй-ҳаракатлар қилинаётгани тўғрисидаги фикрни тасдиқловчи мулоҳазалар эътиборимизни тортади.

Ҳисор, Спитамен, Ваҳдат, Ёвон сингари шаҳару ноҳияларда қора ва рангли металлар ва цемент ишлаб чиқарувчи юксак иқтидорли, Данғарада эса, енгил саноат ривожига ҳисса қўшувчи корхоналарнинг фойдаланишга топширилгани ҳаётий далил сифатида келтирилган.   Ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган ёшлар сиёсатининг энг долзарб мавзу эканлиги Паёмда ҳам ўз тасдиғини топган ва шунинг учун ҳам, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан 2017 йил - Ёшлар йили, деб эълон қилинди.

Давлат сарвари Тожикистон Республикаси Ҳукумати олиб бораётган ташқи сиёсатни «очиқ эшик»лар сиёсати, деб атадики, бу дунё ҳамжамиятига аъзо давлатлар томонидан қўлланилаётган ташқи сиёсат юритишнинг энг самарали усулидир.

Паёмнинг диққатга сазовор томонларидан яна бири шуки, давлатимиз раҳбари мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётига реал ёндашган бўлиб, эришилган ютуқлар қаторида камчиликларни ҳам батафсил айтиб ўтди. 

Хусусан, порахўрликка қарши курашнинг талаб даражасида эмаслиги, банк тизимида йўл қўйилаётган, қишлоқ хўжалигининг деҳқончилик ва чорвачилик соҳаларидаги камчиликларнинг иқтисодий тараққиётимизга салбий таъсирини атрофлича таҳлил қилиб берилди…

Хуллас, давлатимизни ижтимоий- иқтисодий, маданий ривожлантириш йўлидаги яна бир муҳим дастурга эга бўлдик.

Биз, «Боғистон» қишлоқ жамоатининг меҳнат аҳли Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Президентимиз Эмомали Раҳмон томонидан донишмандларча олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсатни астойдил қўллаб-қувватлаган ҳолда, ҳаётимиз дастури бўлган бу ҳужжат - Паёмда Миллат пешвоси томонидан белгиланган ҳар бир кўрсатмани ҳаётга оғишмай татбиқ этишда ўзимизнинг заҳматли меҳнатимизни дариғ тутмаймиз.

Исмоил БЕКОВ,

Шаҳринав ноҳиясидаги «Боғистон» қишлоқ жамоати раиси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвосининг Суғд вилоятига иш сафари

 

2020 йилнинг 22 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон халқаро Наврўз байрамининг тантаналарида қатнашиш, аҳоли билан учрашув ва мулоқотлар ўтказиш, бир қатор байрам иншоотларининг очилишида иштирок этиш учун Суғд вилоятига ташриф буюрди.

Шу куни Суғд вилоятининг Бўстон шаҳрида Тожикистон   Республикаси

Муфассал...

Рамазон – раҳмат ва баракат ойи

 

- Нега баъзи минтақларда рўза бир кун олдин ёки кейин тутилади?

- Рўза тутишнинг оммалашиб кетаётганининг сабаби нимада?

- Рўзанинг 30-куни оғиз очган қизларнинг, чинданам, бахтлари очилиб кетадими?

- Мамлакат Президентининг Рамазон ойи арафасидаги мулоқотидан

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073510

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8064215
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
275
3030
5755
8024732
3305
108045
8064215

Сизнинг IPнгиз: 18.220.248.77
Бугун: 02-04-2025 02:10:42

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015