Аҳолининг ижтимоий ҳаёти ва турмуш даражаси Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг доимий диққат марказида туради. Бевосита давлат бошлиғи кўрсатмалари асосида ногиронлар, камтаъминланган оилалар ҳамда қаровчисиз қолган қарияларга давлат ҳамда саховатли тадбиркорлару соҳибкорлар томонидан мунтазам ёрдам кўрсатилади.
Шу боисдан бўлса керак, аҳоли турмуш даражаси мустақиллик йилларида бир неча баравар яхшиланди.
Мамлакат Президентининг 2015 йил парламентга йўллаган Паёмида қуйидагича таъкидланган: - «Аёллар ва ёшлар ҳуқуқу манфаатларини қўллаб-қувватлашимизга қарамасдан, бу йўналишда ҳал этилмаган муаммолар ҳалигача мавжуд.
Хусусан, сони йилдан-йилга ошиб бораётган ёш оилалар бузилиши муаммоси катта ташвиш туғдиради.
Статистик маълумотларга биноан, 2014 йили қайдга олинган 95 минг 500 оиладан, 9 мингтаси бузилди. Бу эса, 2013 йилга нисбатан 9,5 фоизга зиёддир.
Бунинг асосий сабаби, энг аввало, ёшларнинг мустақил ҳаётга тайёр эмасликлари билан боғлиқдир».
Дарҳақиқат, оила қуриш масъулиятини маънан ҳис этмаган ёшларнинг никоҳи кўп ўтмасдан бузилиш ҳоллари жамиятимизнинг ечимини кутаётган муаммоларидан бирига айланди. Шунинг учун ҳам, бевосита Миллат пешвоси ташаббуси билан 2011 йил 2 август куни «Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги Тожикистон Республикаси қонуни қабул қилинди. Албатта, мазкур қонун ҳаётга татбиқ этилгач, жамиятимизда сезиларли ижобий ўзгаришлар кўзга ташлана бошланди. Бундан ташқари, менталитетимиздан келиб чиққан ҳолда, бизда қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳларнинг кўплиги ҳам оилалар бузилиши, бундай никоҳлардан ногирон фарзандлар туғилаётгани каби муаммоларни юзага чиқараётганлиги сир эмасдир.
Жамиятимиздан ўрин олган ана шу доғ масала Давлатимиз бошлиғи назаридан четда қолмади. Тожикистон Республикаси Президенти 2015 йил мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмида бунга алоҳида тўхталиб ўтди:
- «Ёшлар орасида, шунингдек, яқин қариндошлар ўртасида оила қуриш ҳолатлари ҳам ошиб бормоқда. Бу эса, ногирон болалар туғилишини келтириб чиқаради.
Бугун мамлакат ҳудудида 18 ёшгача бўлган 13 минг ногирон болалар ва ўсмирларга давлат томонидан ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Ногирон туғилган бу болаларнинг аксарияти қариндошлик никоҳлари ҳамда гиёҳванд ота-оналар фарзандларидир.
Инсон иммун етишмаслиги вируси хавфли касаллик бўлиб, бугунги кунда ер шари аҳолиси ҳаёти ва саломатлиги учун энг асосий хатарлардан бири ҳисобланади. Тожикистон Республикасида бу касаллик илк бор расман 1991 йили қайдга олинган эди. ВИЧни юқтирганлар сони бугун мамлакатда 6,5 мингдан зиёдни ташкил қилади. Бу вазият эса, мамлакат Ҳукумати ва жамиятнинг жиддий ташвишига сабаб бўлмоқда. Бу касаллик олдини олиш республика Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигининг биринчи даражали вазифасига айланиши лозим.
Оилалар бузилишининг бошқа сабаби, аксарият ота-оналар фарзандларини тиббий текширувдан ўтказмасдан, уларнинг саломатликлари ҳолатларини ҳисобга олмасдан уйлантирадилар.
Тожикистон Республикаси Оила кодексининг 15-моддасига мувофиқ, оила қуришни истовчилар тиббий кўриги, тиббий, генетик ҳамда оилани соғломлаштириш масалалари бўйича маслаҳатлар яшаш жойи саломатликни ҳимоялаш давлат муассасалари томонидан бепул, фақатгина оила қурмоқчи бўлганлар розилиги билан амалга оширилади. Бироқ улар қонун томонидан белгиланган бу ҳуқуқларидан фойдаланмайдилар.
Шунинг учун, Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, Адлия вазирликлари, Оила ва аёллар ишлари, Дин, миллий тантаналар ва анъаналарни тартибга солиш комитетларига жамоатчилик ва фуқаролик жамиятини кенг жалб этган ҳолда, оила қуришни режалаштирган шахсларнинг мажбурий тиббий текширувдан ўтказилишлари масалаларини ҳар тарафлама ўрганиш ҳамда яқин қариндошларнинг оила қуриш ҳолатларини бартараф этиш ва Ҳукуматга шу ҳақда таклифларини тавсия этиш топширилади».
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мазкур кўрсатмаларини бажариш мақсадида Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, Адлия вазирликлари, Оила ва аёллар ишлари, Дин, миллий тантаналар ва анъаналарни тартибга солиш комитетларига жамоатчилик ва фуқаролик жамияти томонидан бир қатор тадбирлар йўлга қўйилди. Аҳоли ўртасида қариндошлараро никоҳнинг оқибатлари ҳақида тарғибот ва ташвиқот ишлари кенг йўлга қўйилди. Албатта, мазкур чора-тадбирлар ўз самарасини кўрсатади.
Лекин, барибир, суд маҳкамаларида бевосита қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг бузилишига боғлиқ оилавий ишлар ҳамон кўзга ташланади.
Мамлакат Президентининг қариндошлар ўртасидаги никоҳларни бартараф этиш ҳақидаги кўрсатмаларини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида, Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси томонидан 2016 йил 22 июл куни Тожикистон Республикаси Оила кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Мазкур ҳужжатда қандай шахслар ўртасида никоҳ тақиқланиши очиқ-ойдин кўрсатиб ўтилган.
Шу ерда мазкур кодекснинг 14-моддасига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни келтириб, унга ойдинлик киритиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Хуллас, Тожикистон Республикаси Оила кодекси 14-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилгандан сўнг, қуйидаги шахслар ўртасида никоҳ тақиқланади:
- агар никоҳдан ўтувчилардан бири бошқа бир шахс билан никоҳ қайдидан ўтган ҳолатда бўлса;
- ака ва сингиллар, опа-укалар ёки ўгай ака ва сингиллар, опа-укалар ўртасида;
- фарзанд тутилганлар ва фарзандхонликка қабул қилганлар ўртасида;
- ака-укалар, опа-сингиллар, ака-сингил, опа, тоға ва жиян, амаки ва биродар, хола ва сингиллар, амма ва жиянлар фарзандлари ўртасида;
- бир онадан сут эмган шахслар ўртасида;
- дўхтир кўригидан ўтмаган шахслар ўртасида;
- никоҳдан ўтувчилардан бири суд томонидан мустақил амал қила олмайди, деб эътироф этилган (мустақил амал қилиш имконияти бўлмаган)лар ўртасида;
- суд томонидан спиртли ичимликлар ёки гиёҳванд моддалар истеъмоли учун амал қилиш қобилияти чекланган, дея эътироф этилган бўлса.
Дарҳақиқат, Тожикистон Республикаси Оила кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш давр тақозоси эди. Энди мазкур талабларга риоя этган ҳолда, қариндошлар ўртасида никоҳдан ўтиш ҳолларидан воз кечишга тўғри келади. Зеро, қонунлар – ҳаётимизни тартибга келтиради, бизга ойдин келажакни таъминлайди.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат Олий Мажлисига йўллайдиган ҳар йилги Паёми ҳаётимиз дастури бўлиб, у барча соҳаларда фаолият юритишнинг аниқ режаларини белгилайдиган муҳим ҳужжатдир…
Нусратуллои АСАДУЛЛО,
Душанбе шаҳар суди судяси.
Эрталаб узоқ-узоқлардан таралаётган қуёш нурлари иссиқлик бермаса-да, атрофга ўзгача чирой бахш этарди. Эсаётган майин шабада таъсирида дарахт япроқларининг нозик садолари, унга ҳамоҳанг бўлаётган паррандаларнинг чуғурлашлари-ю анҳорда сувларнинг шарқираб оқиши табиатнинг жозиб куйи каби таралар эди. Турли рангларда очилган гуллардан таралаётган муаттар ҳидлар киши руҳига енгиллик бағишлайди. Мамажон ака ҳовлисида олча-ю шафтоли
Муфассал...
Экологик маърифат ва тарбияни юксалтириш мамлакат мустақиллигининг илк йиллариданоқ Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг диққат марказидан ўрин олганди. Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 1996 йил 23 февралдаги қарори билан «2000 ва 2010 йилларгача Тожикистон Республикаси аҳолисининг экологик маърифати ва тарбияси давлат дастури»нинг қабул
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015