Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 24 Ноябр 2016 Кӯришлар: 2566
Печат

 

bayroq 24Ҳар бир миллату давлатнинг ўз миллий ҳамда муқаддас қадриятлари бўлади. Жумладан, Конституция, нишон, миллий мадҳия, пул ва байроқ давлату давлатчиликнинг асосий рамзлари саналади. Давлатимиз байроғи айёми яқинлашар экан, бевосита ўйга чўмаман. Хаёлимдан миллий байроғимиз тарихи ўта бошлайди…

Тарихий манбаларда қайд этилишича, аждодлар томонидан ташкил этилган давлатчилигимиз илк даврлариданоқ байроқ халқнинг мавжудлиги ва аркони, давлат асоси ҳисобланган. Бу анъана кейинги даврларда ҳам миллий урф-одатларга риоя қилган ҳолда давом эттирилган.

Тарихи темирчи Ковага бориб тақалувчи ва «Дирафши Кова» номи билан юритилган байроғимиз тақдири узоқ асрлар ноаниқ бўлиб қолганди. Йигирманчи аср бошларида Совет Социалистик Республикалар Иттифоқи таркибига кирган Тожикистон ССР ҳам қардош мамлакатлар қатори ўз байроғига эга бўлди. Аммо…

Ҳа, шундай. Тарихи асрларга туташ тожик халқи фақат бундан 24 йил илгари, аниқроғи 1992 йилнинг 24 ноябрида бир қатор давлат рамзлари қаторида давлат байроғига ҳам эга бўлди. Мамлакатда нотинчлик ҳукм сураётганига қарамай, Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида илк бор давлат байроғи қабул қилинди. Шунга ҳам 24 йил бўлибди!

Шундан сўнг, бизнинг давлатимиз байроғи давлат идоралари, муассасалар, ташкилотлар, чет элдаги элчихоналаримиз ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти пештоқида ҳилпирай бошлади. Эндиликда бизни бутун жаҳон танийди. Хорижга сафар қилувчи ватандошларимиз, спортчиларимиз ўзлари билан давлатимиз байроғини олиб борадиган бўлишди.

- Ватан ва ватанимизга дахлдор барча нарсалар, айниқса, муқаддас қадриятларимиз ардоғига чет элга чиққанингда етаркансан киши, - деган эди Пекин олимпиада ўйинлари чемпиони, курашчи Расул Боқиев бир суҳбатда.- Биласизми, муаллим, чет эллардаги мусобақаларда қатнашар эканман, миллий мадҳиямиз садоси ва давлатимиз байроғи тўлқинланиб ҳилпирашларидан чексиз илҳомланганман. Байроғимиз юксалган онлар, ўзимда ҳеч бир сўз билан ифодалаб бўлмас ҳолат сезганман…

Спортчининг сўзларига кўра, дунёда давлатларни уларнинг байроқлари туфайли тан олишаркан. Чунки бу муқаддас рамз мустақил давлатлар, жумладан, тожиклар давлатини ҳам жаҳон майдонидаги рамзи ҳисобланади.

Шу боис, халқаро миқёсдаги спорт тадбирларида спортчилар ўз давлатлари байроғининг кўтарилишини орзу қилишаркан.

Нафақат спортчилар, балки биз – мухлислар ҳам у ёки бу спортчиларимиз, фуқароларимиз жаҳон аренасида қўлга киритган муваффақиятлари шарафига миллий мадҳиямиз янграса, давлатимиз байроғи юқори кўтарилса, қалбларимизни шодлик ва ифтихор ҳислари эгаллаши бор гап.

Бугунги кишилар кечагисидан фарқ қилади. Айниқса, ватанпарварлик, Ватанга садоқат руҳида тарбия топиб, камолга эришаётган ёшларимиз буткул бошқача. Улар давлат муқаддас қадриятларини хўжакўрсинга эмас, балки чин дилдан эъзозлашади.

Давлат байроғи қабул қилинган кунданоқ, бунёдкор халқимиз  ўзининг озодлик ва мустақиллик байроғи остида бирлашиб, Ватан ободлиги ва уни ривожланган мамлакатга айлантиришга интилиб келмоқда. Бу жараёнда 2009 йили ватанпарварлик шон-шарафи ва фазилати бўлган бу рамзга ҳурмат ва эҳтиром белгиси сифатида Тожикистон давлат байроғи дунёдаги энг баланд устунлардан бирига ўрнатилди. Бугун у ҳар бир фуқаро учун ифтихор белгиси саналади. Бугунги кунда байроқ устуни ўрнатилган майдон эса, Душанбе шаҳри аҳолиси ва меҳмонларининг севимли масканига айланган.

Байроғимиздаги оқ ранг – тинчлигу осойишталик, яшил – ободончилик ва тараққиёт, гуллаб-яшнамоқ, қизил ранг эса – озодлигу мустақиллик рамзлари сифатида талқин қилинади. Бу рамзларда яна қанчадан-қанча эзгу ниятлар ифодаси бор, албатта.

Ҳа, байроғимизда тарихи қадим-қадимларга туташган халқимизнинг орзу-умидлари мужассам. Шу боис ҳам, тожик халқи байроқни ифтихор, адолатпарварлик, хотиржамлик рамзи сифатида асраб-авайлаган. Айнан, шунинг учун ҳам, аждодларимиз байроқнинг ҳилпираб туришини ҳар бир киши ғурурига ўхшатишиб, байроқни ҳимоя қилиш ва бу анъананинг давримизгача сақланишида фидокорлик кўрсатиб келишмоқда.

Юқорида эслатиб ўтганимиздек, миллий байроғимиз Президент қасри, Миллат қасри, ҳукумат идоралари, парламент биноси, элчихоналар, улар фойдаланаётган автоуловлар, вилоят, шаҳру ноҳиялар, маҳаллий ҳокимиятлар идоралари пештоқида осилиши назарда тутилади. Яна бир хушхабар шуки, мамлакат парламенти эндиликда миллий байроғимизни ҳар бир фуқаро ҳам ўз уйига ватанпарварлик рамзи, ифтихори сифатида осиб қўйишга ижозат берди.

Ҳа, эндиликда бизнинг ҳақиқий миллий ифтихоримиз – миллий байроғимизнинг, нафақат, давлат идоралари, балки шахсий хоналаримиз пештоқида мавжланиб ҳилпирашини кўриб, кўзларимиз қувонч, кўнгилларимиз сурурга тўлади, албатта.

 

Абдулло Саидов,

«Халқ овози».

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Қонун ўзгартирилишига таклифлар

 

БЕШТА  ТАВСИЯ

Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонуни ўзининг ўн йилдан буён амал қилиб келаётган вақтида халқнинг кўплаб муаммоларини ҳал қилди ҳамда уларга бунёдкорлик кучини бахш этди. Бу вақт ичида кўплаб оилалар  ўз тўй-ҳашамларини тежамкорлик билан ўтказиш ҳисобидан захира

Муфассал...

Рамазон – раҳмат ва баракат ойи

 

- Нега баъзи минтақларда рўза бир кун олдин ёки кейин тутилади?

- Рўза тутишнинг оммалашиб кетаётганининг сабаби нимада?

- Рўзанинг 30-куни оғиз очган қизларнинг, чинданам, бахтлари очилиб кетадими?

- Мамлакат Президентининг Рамазон ойи арафасидаги мулоқотидан

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2516221

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9979372
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1580
2716
18545
9940695
15342
100591
9979372

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 06-09-2026 13:12:12

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015