29 октябр куни Роғун шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида Вахш дарёси қирғоғида Роғун ГЭСи тўғони қурилиши бошланиши маросими бўлиб ўтди.
Бу йирик иншоот қурилиши муҳим босқичларидан бири ҳисобланган тўғон қурилиши бошланиши маросимида Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмонга
мамлакат Ҳукумати бир қатор аъзолари, Намояндалар мажлиси депутатлари, Миллий мажлис аъзолари, Тожикистонда аккредитацияси бўлган дипломатик корпус намояндалари, зиёлилар ҳамда ёшлар гуруҳи ҳамроҳлик қилишди.
Бу муҳим тадбир стратегик иншоот Роғун ГЭСида қурилиш ишлари йўлида амалга татбиқ этилаётган бўлиб, унинг якуний мақсади тўлиқ энергетик мустақилликка эришиш ҳисобланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон булдозер рулига шахсан ўтириб, эрталабки соат 10дан 11:30гача, яъни бир ярим соат Вахш дарёси оқимига шағал тўкди. Бу билан Тожикистон халқи учун ҳаётан муҳим бўлган Роғун ГЭСи тўғони қурилишини бошлаб берди.
Миллат пешвоси бу муҳим стратегик иншоот қурилиши ҳамда қайта тикланиши бугунги ва келгуси авлодлар муносиб ҳаётини таъминлаш учун хизмат қилишини қайд этди. Роғун ГЭСи иқтисодий тараққиёт ва умуман, мамлакат халқ хўжалиги барча соҳалари ривожу равнақи учун қулай асос яратади. Электростанция фойдаланишга топширилганидан кейин мамлакатда ўнлаб кичик ва йирик саноат корхоналарини ишга тушириш имконияти пайдо бўлиб, минглаб янги иш жойлари яратилади.
Мустақиллик йилларида Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон шарафли тожик халқи муносиб ҳаётини таъминлаш мақсадида Тожикистон Республикаси Ҳукумати сиёсатида учта асосий стратегик йўналишни танлаган бўлиб, уларнинг тўлиқ амалга татбиқ этилиши билан Тожикистон ҳар томонлама ривожланган мамлакатлардан бирига айланади.
Мамлакатда тўлиқ энергетик мустақилликка эришиш стратегик мақсади сабабли, Тожикисмтон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг топшириқ ва кўрсатмаларига биноан, кичик ва йирик гидроэлектростанциялар, гидроэнергетик захиралардан унумли ва тежамкорлик билан фойдаланиш орқали юқори волтли электр узатиш линиялари ва электр подстанциялари қурилиши ҳамда қайта тикланиши бошланди.
Роғун ГЭСида қайта тиклаш ишларининг бошланиши, Сангтўда-1, Сангтўда-2 ГЭСлари қурилиши, КАСА-1000 лойиҳасини амалга татбиқ этишнинг бошланиши, Норак ГЭСи модернизацияси, Норак шаҳрида 220 ва 500 киловолтли ёпиқ элегаз тақсимловчи ускуналарини фойдаланишга топшириш, "Лолазор" подстанцияси, "Лолазор-Хатлон" 220 киловолтли юқори волтли электр узатиш линияси, "Хатлон" электр подстанцияси, "Жануб-Шимол" 500 киловолтли юқори волтли электр узатиш линиялари қурилиши, 100 мегаватт иқтидорга эга "Душанбе-2" иссиқлик-энергияси марказининг биринчи корпуси ишга туширилиши, 300 мегаватт иқтидорли "Душанбе-2" иссиқлик-энергияси марказининг иккинчи корпуси қурилишининг давом этаётгани қадимий тожик халқининг оқил ва узоқни кўзловчи Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон раҳбарлигида тўлиқ энергетик мустақилликка эришиш йўлида эришган кўзга кўринарли ютуқлари сирасига киради.
Умуман, давлат мустақиллигининг 25 йили мобайнида мамлакатимизда 1300 мегаваттдан зиёд янги энергетик иқтидорлар ишга туширилди.
Роғун ГЭСи Вахш дарёси каскадининг тўққизинчи гидроэлектростанцияси ҳисобланиб, Душанбе шаҳридан 110 километр масофада жойлашган. Гидроэлектростанция 6та агрегатдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири иқтидори 600 мегаваттни ташкил қилади. Баландлиги 335 метрга эга бўлган Роғун ГЭСи тўғони дунёдаги энг баланд тош-ер тўғони бўлиб, 3600 мегаватт иқтидор (17 миллиард киловатт-соатдан зиёд) гидроэлектростанция минтақадаги энг йирик гидроэлектростанциялардан бири ҳисобланади. Бу Норак ГЭСи ишлаб чиқариш қудратидан бир ярим баравар зиёддир.
Гидроэлектростанциянинг экологик жиҳатдан тоза электр энергияси Тожикистоннинг электр токига нисбатан эҳтиёжини тўлиқ қондиришга имконият яратиб, мамлакат иқтисодий тараққиётига туртки беради.
Мустақиллик йилларида Роғун ГЭСида қайта тиклаш ва қурилиш ишлари бўйича 12,5 миллиард сомонийдан зиёд маблағ ўзлаштирилди.
Айни пайтда бу муҳим иншоотда қарийб 15 минг мутахассис ва ишчи меҳнат қилаётган бўлиб, 2100та техника, машина ва механизмлар сафарбар этилган.
Сўнгра мамлакат Президенти Роғун ГЭСида, шунингдек, сув ташлаш туннелларида ишларнинг бориши билан яқиндан танишиб, сувнинг сув ташлаш туннеллари орқали оқиб чиқиши ва яна Вахш дарёсининг аввалги ўзанига келиб тушишини кузатди.
Қурилиш ишлари сифати ва қурувчиларнинг кўтаринки руҳи мазкур иншоот бунёд этилишида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг барча топшириқ ва кўрсатмалари ҳисобга олинганидан дарак беради.
Мамлакат Президенти ишлар жараёни билан танишиш ва ишчилар билан самимий суҳбатлар чоғида ишларнинг боришидан қониқиш билдирди. Роғун ГЭСи нафақат республика, балки минтақавий аҳамиятга ҳам эга. Бу муҳим гидроэнергетик иншоот қурилганидан кейин Тожикистон келажакда арзон ва экологик тоза электр энергияси экспортчи мамлакати сифатида қўшни ва минтақа мамлакатларини электр билан таъминлай олади. Унинг омборида йиғиладиган сув қурғоқчилик ва сув тақчиллиги мавсумида сувнинг йирик захираси сифатида фойдаланилади.
Режа бўйича Роғун ГЭСининг биринчи навбати, яъни унинг биринчи агрегати 2018 йилнинг охиригача, иккинчи агрегати 2019 йилнинг апрелида ишга туширилиб, ишлаб чиқариладиган электр энергияси мамлакат ягона энергетик тизимига етказиб берилади. Шу тарзда, 2018 йилнинг декабрида гидроэлектростанция электр энергияси ишлаб чиқара бошлайди ва "Роғун" электр токи Тожикистоннинг ҳар бир оиласига узатилиб, энергетик мустақилликка эришиш йўлида охирги қадам ташланади.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг узоқни кўзловчи ва башардўстона сиёсати мамлакат аҳолисини қўллаб-қувватлаш ва унга ғамхўрлик қилишга йўналтирилган. Жумладан, бугунги кунда Тожикистонда қурилган автомобил йўллари, кўприклар, туннеллар ва гидроэнергетик иншоотларнинг катта қисми минтақавий аҳамиятга эга бўлиб, Тожикистон ва унга чегарадош давлатлар манфаатларига хизмат қилади.
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон танлаган бундай сиёсат хорижий мамлакатлар раҳбарлари томонидан неча марталаб тан олинган.
"Ховар" ТМАА.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ташаббуси билан жорий йил Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши қадимий анъаналаримиз тикланиши учун янада кенгроқ имконият туғдирганлиги – рост. Айниқса, момолар удумларига юз буриш, боболар ҳунарларини қайтадан тиклаш қадриятларимизга эҳтиром кўрсатилиши ҳамда
Муфассал...
Конибодом шаҳрида баҳорги ҳарбий чақириқ ҳар йилгига қараганда уюшқоқлик билан ўтмоқда. Ҳозирда бу борадаги режа эллик фоизга бажарилай, деб қолди. Ҳарбий хизматга чақириқ мавсуми, айниқса, Ҳамробоев номли, Пўлатон, Ортиқов номли қишлоқ жамоатларида ва Конибодом шаҳрининг ўзида кўнгилдагидек ўтмоқда. Энг биринчи бўлиб ҳарбий хизматга отланган конибодомлик довюрак йигитларнинг деярли 90 фоизи кўнгилли равишда
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015