Конституция ҳар бир давлатнинг пойдевори ҳисобланиб, унда давлат тизими, бошқариш тузилиши, иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий-маданий асослари ўз аксини топади. Қабул қилинадиган бошқа қонун ва битимлар Конституция асосида ишлаб чиқилиб, амалга оширилади. 1994 йилнинг 6 ноябрида мамлакатимиз аҳолиси манфаатлари ва иродаси ҳисобга олиниб ишлаб чиқилган ана шу муқаддас ҳужжат – мустақил Тожикистон Конституцияси қабул қилиниб,
у давлатимиз келажакдаги тараққиёти, давлат ва Тожикистон янги жамият тизимини - демократик, ҳуқуқбунёд ва дунёвий давлат қуришни белгилаб берди ҳамда мамлакатимизда тинчлик, ўзаро миллий келшув, барқарорлик, миллий бирдамлик ишончли сабабларини вужудга келтирди. Мустақилликка эришгандан сўнг Тожикистоннинг бир давлатчилик тузумидан бошқа сиёсий тузумга ўтиши шарт ва шароитлари минтақадаги вазиятни мураккаблаштириб, даҳшатли фуқаролар урушига олиб келди. Қонли урушни тўхтатиш ва қонуний ҳукуматни тиклаш зарур эди. Бу ўз навбатида, давлат тузумини тўла ўзгартириш, давлатчилик янги Конституциясини қабул қилишни қонунийлаштиришни талаб этарди. Тожикистон Республикаси халқи мустақил Тожикистон Республикасининг Конституцияси (Бош Қонуни)нинг қабул қилинганининг 22 йиллик юбилейига жуда катта кўтаринки руҳда тайёргарлик кўрмоқда. Конституция қабул қилинганидан узоқ вақт ўтмаган бўлса-да, жаҳон сиёсий харитасида, мустақил давлатимизнинг иқтисодий-сиёсий ва ижтимоий-маданий ҳаётида бир қанча туб ўзгаришлар вужудга келди ва бу ўзгаришларни давлатимиз Конституциясида акс эттириш учун умумхалқ сўрови (референдум) асосида унга уч марта (1999, 2003 ва 2016 йиллар) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу қисқа даврда Тожикистон Республикаси Конституцияси замон талаблари, умумжаҳон аҳамиятига эга бўлган ҳужжатлар асосида такомиллаштирилди. Республикамиз Президенти Эмомали Раҳмон кўрсатмаси ва Тожикистон Ҳукумати қарорлари билан юртимизда меҳнаткашлар ва бутун аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мустақил Тожикистон Республикаси Конституциясининг 1-моддасида шундай дейилади:
«Тожикистон мустақил, демократик, ҳуқуқий, дунёвий ва ягона давлатдир. Тожикистон ижтимоий давлат бўлиб, ҳар бир инсон учун муносиб ҳаёт кечириш ва эркин ривожланиш шароитини яратади.
Тожикистон Республикаси ва Тожикистон тушунчалари бир маънони англатади».
Умуман, Конституция сўзининг мазмун ва моҳиятини англаш учун давлатчилигимиз тарихида қабул қилинган дастлабки Конституциялар тарихига бир назар ташласак, ватандошларимиз ҳуқуқий билимини оширишга кам бўлса-да ёрдам қилган бўлардик.
Марказий Осиёда биринчи Конституция 1918 йили Туркистон АССР Конституцияси ва Тожикистонда эса, 1929 йили Тожикистон АССР Конституцияси номлари билан қабул қилинган.
Шундай экан, мустақил Тожикистон Республикаси Конституцияси ҳам ўзининг шонли тарихига эга бўлиши билан бирга ўтмиш тарихига ҳам эгадир. Жаҳон сиёсий харитасида тожик халқи мустақил давлати «Тожикистон» номи билан Октябр социалистик революцияси ғалабасидан (1917 й.) кейин 1924 йилда Тожикистон АССР номи билан вужудга келди. Бу тезисни Давлатимиз сарвари Эмомали Раҳмон ўзининг «Тожиклар тарих кўзгусида» (Д.,1996) асарида алоҳида қайд этган. Ҳозирги кунгача Тожикистонда 5 марта Конституция қабул қилинган: 1929, 1931, 1937, 1978 ва 1994 йиллар. Бу Конституцияларнинг ҳар бири ўзига хос номга эга бўлиб, улар давлатимизнинг Бош қонуни ва халқимизнинг Бахтномаси сифатида мазмун ва моҳият жиҳатидан такомиллашиб борган. «Конституция» лотинча сўздан олинган бўлиб, унинг луғавий маъноси «тузум», «тузулиш», «асос», «тартибот» демакдир. Конституция мамлакатда ижтимоий тузум ва давлат тузилиши принципларини белгилайди. Унда давлат органлари системаси , уларнинг ташкил этилиши ва фаолияти ҳақидаги принциплар, сайлов системаси, фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва вазифалари акс этади. Бунда Конституцияни қабул қилиш ва унга қўшимчалар киритиш тартиби ҳам кўрсатилади.
Ҳозирги даврда ҳар бир фуқаронинг энг асосий вазифаларидан бири Конституциянинг мазмун ва моҳиятини тўлиқ ўрганиб чиқиб, шу асосда фаолият юритишдир. 1978 йилнинг 14 апрелида СССР янги Конституцияси (7 октябр, 1977 йил) асосида Тожикистон ССР Олий Советининг навбатдан ташқари 8-сессияси Тожикистон ССРнинг янги Конституциясини қабул қилди, унда 40 йил давомида мамлакат иқтисодий-сиёсий ва ижтимоий-маданий ҳаётидаги ўзгаришлар баён қилинган эди. Юқорида қайд қилинган тўртта Конституция бевосита Совет ҳокимияти, СССР Конституциялари асосида қабул қилинган эди. Мазмун ва моҳиятига кўра унинг боблари ва моддалари ҳам бир-бирига ўхшарди. Масалан, Тожикистоннинг 1978 йилги Конституцияси 10 бўлим, 19 боб ва 174 моддадан иборат бўлса, 1977 йилги СССР Конституцияси 9 бўлим, 21 боб ва 174 моддадан иборат эди.
1994 йилнинг 6 ноябрида қабул қилинган мустақил Тожикистон Республикаси Конституцияси олдингиларидан тубдан фарқ қилади. У Ватанимиз тарихида биринчи марта умумхалқ сўрови (референдум) йўли билан қабул қилинган бўлиб, 10 боб ва 100 моддадан иборатдир. Ҳозирги даврда Тожикистон жаҳондаги 240 мамлакат қаторида мустақил давлат сифатида тан олинади. Жаҳон ҳамжамияти давлатлари қаторида ҳар қандай халқаро учрашувларда мустақил давлат сифатида иштирок этиб, ўзининг иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий-маданий масалаларини мустақил ҳал қилади. Тожикистон Республикасининг мустақиллиги жуда мураккаб бир шароитда: қудратли СССР давлатининг парчаланиши, 90-йиллар Тожикистондаги сиёсий воқеалар, фуқаролар қонли уруши, давлат тўнтариши ва олиб борилган курашлар натижасида қонуний ҳукуматни тиклаш шароитида вужудга келди ва давлатимиз бошлиғи раҳбарлигида мустаҳкамланиб, ривожланиб борди. Мана, шу ўзгаришлар, ривожланишлар ва мустақилликни қонун йўли билан расмийлаштириш ва келажакда мустақил давлатимизнинг иқтисодий ва сиёсий тараққиётини таъминлаш, халқаро муносабатларда мустақил фаолият юритиш учун ҳам юқорида қайд қилган 1994 йилнинг 6 ноябрида мустақил Тожикистон Конституцияси қабул қилинди.
Инсоният ҳаёти такомиллашиб, замон ривожланиб борар экан, бу ўзгаришлар ва ривожланиш Конституциямизда ўз аксини топиши шарт ва зарурдир. Конституциямизга 1999, 2003 ва 2016 йилларда киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар уни янада такомиллаштирди. Булар Тинчлик ва миллий келишувни тиклаш тўғрисидаги умумий шартномасига асосан жамиятда келишув, осойишталик, бирлик, биродорлик ва барқарорлик муҳим воситаси бўлиб қолди. Илк бор икки палатали – Миллий Мажлис ва Намояндалар мажлисидан иборат касбий парламент - Олий Мажлис барпо этилди, ижро ва суд ҳокимияти фаолияти умумий қабул қилинган жаҳон меъёрларига кўра ташкил этилди. Шу жумладан, ижтимоий-иқтисодий жараёнлар, иқтисодий тараққиёт, давлатнинг ҳозирги даврдаги равнақи, инсон ва фуқаролик ҳуқуқ ва озодлиги кафолатини кучайтириш билан биринчи галда боғлиқ бўлиб, бу тадбирларни йўналтириш имконини берди. Бахтномамиз тарихий аҳамиятига тўхталиб Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон шундай деган эди: “Тожикистон янги Конституцияси тожик миллатининг эгилмас ва эркпарварлик руҳидаги давлат мустақиллигига хайрхоҳ бўлган жаҳон халқларига номасидир”.
Давлатимиз пойдевори Конституциямизнинг янги асоси, мустақиллик пойдевори Тожикистон Республикаси Олий Советининг тарихий-тақдирсоз ХVI сессиясида асос солинган эди. Ўтган қисқа тарихий даврда мамлакатимизда буюк ўзгаришлар юз берди, саноат, қурилиш, аграр соҳаси кўп сонли корхоналари, маданият, маориф, маданий-оқартув муассасалари қурилиб, ишга туширилди. Халқимиз олдига қўйилган уч асосий вазифа - Истиқлол, Шаҳристон, Шар-Шар, Чормағзак(Хатлон) (умумий узунлиги 31 километрдан ортиқроқ) тунелларининг қурилиши натижасида боши берк кўчадан чиқиш ва 75 минг гектар ернинг аҳолига тақсимлаб берилиши, фуқароларга ер участкалари ажратилиши билан озиқ-овқат хавфсизлиги ҳал қилинди ва учинчи вазифа - электр энергияси мустақиллигига эришиш учун ташаббускорлик давом этмоқда. Бунга мустақиллигимиз 25 йиллик юбилейи арафасида Президентимиз Эмомали Раҳмоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилояти, Хатлон, Суғд вилоятлари, республика бўйсунишидаги ноҳияларга сафари (август-октябр 2016 йил) ва кўп сонли ишлаб чиқариш, маъмурий ва маданий юбилей иншоотларининг очилишида қатнашиши мисол бўла олади.
2016 йилнинг 22 майида Конституциямизга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш давр талаби бўлиб, 2015 йилнинг 25 декабрида қабул қилинган Тожикистон Республикасининг «Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси тўғрисида»ги қонуни ва 2016 йилнинг 20 январида Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Олий Мажлисга ташқи ва ички сиёсатнинг асосий йўналишлари ҳақидаги Паёми ҳам шароит яратди. Янги киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг асосий мазмуни ва моҳияти 40 қисм, 72 пунктдан иборат бўлиб, Конституциямизнинг 36 моддаси ва битта 6-бобига тааллуқлидир. Булар қуйидаги моддаларга 1, 5, 7, 8, 14, 15, 16, 18, 20, 27, 28, 32, 34, 37, 38, 40, 45, 49, 51, 56, 61, 64, 65, 69, 71, 73, 74, 76, 78, 79, 84, 85, 86, 89, 91, 93 ва 6-бобига тааллуқлидир. Конституциядан «Сарқонун», «Адлия Шўроси» сўзлари олиб ташланди ҳамда «маъмурий чегара» сўзи «маъмурий ҳудуд» билан алмаштирилди. Тожикистонда бошқа давлатларнинг партиялари, миллий, диний характердаги партиялар фаолияти таъқиқланди, уларнинг чет эл одамлари, ташкилотларидан маблағ олиши ҳам ман қилинди. “Маҳаллий ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш” сўзи “давлат ҳокимияти маҳаллий органи ва ўз-ўзини бошқариш” сўзига, “конституцион тузум” сўзи “конституцион тузум асослари” сўзига алмаштирилди, шунингдек, “давлат хавфсизлиги, мамлакат мудофааси, жамият ахлоқи, аҳоли саломатлиги” сўзлари билан тўлдирилди. “Шахс сиёсий партиялар, касаба ташкилотлари ва бошқа жамият ташкилотларида қатнашиш, уларга ихтиёрий кириш ва ундан чиқиш ҳуқуқига эга” мазмунда янги таҳририя киритилди. Намояндалар мажлиси вакиллари, Миллий мажлис аъзолари, Олий суд, Олий иқтисодий суд, вилоятлар, ТБМВ ва Душанбе шаҳар суди, Конституцион суд судялари фақат Тожикистон фуқароси бўлиб, 30 ёшдан кичик бўлмаган кишилар сайланади ёки тайинланади ва қасамёд қилади, дея ўзгартирилди. Конституциянинг 6-боби “Давлат ҳокимияти маҳаллий ва ўз-ўзини бошқариш органлари” деб аталди. Тожикистон Республикаси Президенти вазифасига “фақат Тожикистон Республикаси фуқароси бўлиб, ёши 30дан кам бўлмаган, олий маълумотли, давлат тилини билган, сўнгги ўн йилдан кам бўлмаган муддатда Тожикистонда яшаган фуқаро Президентликка номзод бўлиши мумкин” ва вазифага икки марта кетма-кет сайланиши мумкин, аммо бу Миллат пешвосига тааллуқли эмасдир, деган ўзгартиш ва қўшимча киритилди. Олий суд, Олий иқтисодий суд, вилоятлар, ТБМВ ва Душанбе шаҳар суди, Конституцион суд судялари олий ҳуқуқшунослик маълумотига эга бўлиб, ёши 30дан кам бўлмаган ва 5 йил иш касбий тажрибага эга бўлиши зарурдир, судялар ва Ҳукумат аъзолари ҳам қасамёд келтирадилар, деган илова киритилди. Шу билан бирга Конституциядаги кўпгина сўзлар 2011 йилнинг 4 октябрида қабул қилинган Тожик тили имлосига оид янги қоидалар асосида ўзгартирилди.
Хулоса, Конституциямизга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар давр талаби бўлиб, мамлакатимиз қонунларини такомиллаштириш омилидир.
Ҳозирги иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий-маданий тараққиёт муаммолари глобаллашув шароитида биз ҳам Давлатимиз сарвари атрофида мустаҳкам бирлашиб, Конституциямиз асосида фаолият юритишимиз зарур ва шартдир. Турли бузғунчи гуруҳ ва айрим кучлар, ўзлари учун шон-шуҳрат изловчи шахслар бугунги мамлакатимиздаги осойишталик ва жамиятимиздаги барқарорликдан, демократик шароитлардан фойдаланган ҳолда дин ҳимоячилари ниқоби остида сиёсий майдонга чиқишга ҳаракат қилишмоқда. Аслини олганда эса, улар ўзларининг сиёсий ва иқтисодий манфаатлари ҳамда хориждаги хўжайинлари манфаатларини ҳимоя этишмоқда. Шунинг учун Конституциямиз талаблари асосида фаолият юритиб, ҳар қандай ўзгаришларга бефарқ бўлмасдан, ҳушёрликни қўлдан бермаслигимиз керак.
Бугунги шароитда жамиятимизда унинг сиёсий ва ижтимоий хусусиятлари асосида миллий келишувни таъминлаш воситаси – Жамоатчилик кенгаши тузилган бўлиб, унинг зиммасига турли жамоатчилик, сиёсий кучлар ўртасида фикрлар алмашувини таъминлаш, улар ўртасидаги фаолиятлар янги шаклларини белгилаш вазифалари юклатилган. Бунга кирган барча аъзолар, сиёсий партиялар ва жамоатчилик ташкилотларига жамият ҳаёти буйича энг муҳим масалалар юзасидан фикр алмашуви ҳамда миллий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда уларни идрок этишга ҳисса қўшиш имкониятлари яратилгандир. Шунинг учун биз она-Ватанимиз гуллаб-яшнаши учун бунёдкорлик, яратувчилик, ташкилотчилик, ташаббускорлик фаолияти билан шуғулланишимиз шартдир. Бу Конституциямизнинг шонли юбилейига муносиб совға бўлади.
Сафар ЭРКАЕВ,
академик Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат университети доценти,
Халқаро журналистлар конфедерацияси аъзоси.
Ватанпарварлик ғояларини тарғиб қилиш ва амалда исботлаш олий бурч ҳисобланади. Ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат сарҳад билмас ҳис-туйғу эканлигини баъзи бир ватандошларимиз сиймосида кўриш одамга ўзгача ифтихор бағишлайди. Ёки аксинча, Ватанга хиёнат қилган кишининг кирдикорлари одамлар қалбида чуқур ва тузалмас жароҳат қолдиради. Инсон умри давомида ҳар икки кўринишни ҳам ўз баданида ҳис қилиб яшашга - маҳкум.
Муфассал...
Бобожон Ғафуров ноҳияси марказидаги Маданият уйига йиғилган «Шашмақом» мухлислари бу ерда ўтказилган концертдан хурсанд бўлиб қайтишди. Тожик халқининг қадимий санъати мухлислари Тожикистон Халқ артисти Тўлқин Тожибоев бошчилигидаги ноҳия «Шашмақом» ансамбли санъаткорларининг ҳар бир чиқишини гулдурос қарсаклар билан олқишлаб туришди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015