Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 18 Март 2017 Кӯришлар: 3389
Печат

 

2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» амалиёт ўн йиллиги

suv 2017Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан тавсия этилгач, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган  2018-2028 йиллар-«Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги резолюцияси яна бир марта жаҳон ҳамжамияти диққатини  умумбашарий масалалар, жумладан озон қатлами емирилиши ва сайёра иқлимининг ўзгариши, дунё аҳолисини тоза ичимлик суви

билан таъминлаш, сув захираларидан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳит экологик ҳолатини сақлаш, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, электр энергиясини ишлаб чиқариш, экологик тизим ва инсоний устувор тараққиёт масалалари ечимига қаратади.  Сувнинг дунё аҳолиси иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маданий ҳаётида тутган ўрни масаласи кўпгина табиатшунослик, география, иқтисод, ижтимоиёт, экология ва бошқа фанлар мутахассислари томонидан ўрганиб келинган. Бу ҳам бежизга эмас.

Чунки сўнгги йилларда аҳоли сонининг ошиб бориши, ишлаб чиқариш ҳажмининг кенгайиши, экологик вазиятнинг қийинлашуви ва атроф-муҳитнинг ифлосланиши, жумладан, сув захиралари ва унинг манбаларидан фойдаланиш тоза ичимлик сувининг камайишига олиб келмоқда. Инсоният фақат ХIХ аср охирлари ва  ХХ аср бошларидагина минтақавий ва глобал экологик сув захиралари ҳамда атроф-муҳит масалаларига диққат қаратди. Дунё  статистика маълумотларига кўра, бугунги кунда жаҳонда 1,2 миллиард нафар киши тоза ичимлик суви тақчиллигидан азият чекади ҳамда 2 миллиард нафардан кўпроғи санитария-гигиена талабларига жавоб бермайдиган сувдан фойдаланади. Агар бундай ҳолат давом этадиган бўлса, соҳа мутахассислари фикрича,  кейинги 20-25 йилда сайёра аҳолисининг ярмидан кўпи сув етишмовчилигига рўпара бўлади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кузатувлари шундан гувоҳлик берадики, инсон саломатлиги ва узоқ умр кўриши учун 50 фоиз  яхши ҳаёт тарзи, 20 фоиз атроф-муҳит ҳолати ва тахминан 10 фоизи тоза ичимлик сувлари ҳолатига боғлиқ экан. Соҳа олимлари ва мутахассислари таҳлилларига қараганда, юқимли касалликларнинг 50 фоизи, жумладан, дизентерия, безгак ва баъзи ошқозон-ичак касалликлари ифлос ва ичиш учун мумкин бўлмаган сувлардан фойланиш оқибатида пайдо бўлар экан.

Тожикистон Республикаси сув масалалари бўйича халқаро даражадаги тадбирлар ташаббускори бўлиб, сув захиралари ҳисобидан МДҲ давлатлари орасида Россия Федерациясидан кейин иккинчи, Марказий Осиёда биринчи ва ширин ичимлик сувлари ҳисобидан дунё ўнталигидан ўрин олган.

Миллат пешвосининг сўнгги Паёмида таъкидланганидек, Тожикистонда  сув «яшил иқтисодиёт» тараққиётининг асосий омилидир. Тожикистон сув захиралари миллий иқтисодиётнинг бошқа соҳалари, аввало, қишлоқ хўжалиги соҳасида, жумладан, экин майдонларини суғориш учун кенг фойдаланилади. Республиканинг сув билан таъмин эканлиги суғориладиган ерларнинг интенсив тараққиётига ёрдам беради.  «Яшил иқтисодиёт»га ёрдам бериш сайёҳлик соҳаси тараққиёти, хусусан, экологик туризм ривожига қулайлик яратади. Бунинг учун туризм соҳаси, бозор инфратузилмаси ривожи ва сайёҳларни жалб этиш ҳамда тоза ичимлик сувлари ишлаб чиқарадиган маҳаллий ширкатларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши лозим. Бу масала Миллат пешвоси Паёмида ҳам таъкидлаб ўтилди. Мазкур соҳанинг самарали фаолият юритиши учун бевосита туризм соҳасини ривожлантириш ва уни тартибга солиш билан шуғулланадиган муассаса  Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати қошида ташкил этилади.

Тожикистон электр энергияси захиралари ҳисобидан Марказий Осиёда биринчи ўринда туради ва ҳозирги пайтда эса, унинг атиги 4 фоизи фойдаланилади-ю, холос. Мамлакатимизнинг табиий, иқлим ва релеф шароити электр энергияси ишлаб чиқариш учун қулай бўлиб, бир дарёда 5тадан 10тагача  ГЭСлар  қуриш мумкин. 

2016 йилнинг 12 майида Тожикистон ва Қирғизистон Республикалари ҳамда Афғонистон ва Покистон Ислом Республикалари раҳбарлари иштирокида САSА - 1000   электр энергияси узатиш минтақавий лойиҳаси татбиқ этилиши бошлаб берилди. У эса, Тожикистоннинг жаҳон электр энергияси захиралари экспорти бозоридаги мавқеининг янада мустаҳкамланишига ёрдам беради.

Сув муаммоларига боғлиқ масалаларнинг биргаликдаги ечими сув хўжаликлари ҳолатини яхшилиш, сув захираларидан фойдаланиш ва бу борадаги алоқаларни янада яхшироқ тартибга солиш учун кенг кўламли фойда олиб келиши мумкин. Охирги ўн йилликда Тожикистон Республикаси  сув захираларининг минтақавий ва халқаро  ҳамда атроф-муҳитни яхшилаш муаммоларини ҳал этиш борасидаги кенг майдонга айланди. «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги Тожикистон иқтисодиётининг тез суръатлардаги ва устувор тараққиётини таъминлаш ҳамда дунё сув захираларидан оқилона фойдаланиш борасидаги ҳамкорликларнинг кенгайишига янги йўналишлар очади, деган умиддамиз.

 

Эмомали  ШЕРАЛИЕВ, 

иқтисод фанлари номзоди.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Заминни эъзозлаган инсон…

 

Умр - инсонга берилган бебаҳо неъмат. Бу фоний дунёда умрни қандай ўтказиш ҳар бир инсоннинг ўзигагина боғлиқ. Инсон ҳаётда ўз моҳиятини, ўзлигини англаб етса, бу, алалхусус, унга ато этилган саодатдир. Ҳаётни ақл, мушоҳада қолаверса, маърифат билан кўриш бир қадам бўлса-да, ёруғ, нурли манзилларга етаклайди. Инсон бинога келибдики, ўзи яратилган унсур - заминга интилади. Тупроқдан, ердан ҳикмат излайди. Мушфиқ заминни она-Ватан, дея эътироф этади. Шубҳасиз, замин ададсиз ризқ-рўз манбаидир. Заминни эъзозлаган инсон ҳеч гоҳ ора йўлда

Муфассал...

Сувнинг ҳар бир қатраси азиз…

 

Ҳаётда бирор нарсанинг жуда муҳимлигини англатмоқчи бўлсак: «Сув ва ҳаводек зарур», - деган иборани ишлатамиз. Ҳа, ҳақиқатдан ҳам, одам учун ҳаво қанчалик зарур бўлса, сувнинг аҳамияти ҳам шунча. Сув – ҳаёт манбаи, деб бекорга айтилмаган. Сув бўлмаса, инсоният, ҳайвоноту наботот учун ҳаёт йўқ.

Бугунги кунда тоза ичимлик суви танқислиги халқаро муаммолардан бирига айланган. Айни пайтда бутун дунё бўйлаб 2,2 миллиард киши хавфсиз

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2338354

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9272629
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1015
3719
17832
9230719
45644
109364
9272629

Сизнинг IPнгиз: 18.97.14.84
Бугун: 14-03-2026 04:40:40

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015