Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 20 Октябр 2016 Кӯришлар: 1780
Печат

 

buzgunchiШўролар Иттифоқи тарқалганидан кейин мустақилликка эришган Марказий Осиё мамлакатларида бўш идеологик муҳит вужудга келди ва халқ орасида кўпроқ диний гуруҳлар пайдо бўлиши кўпайиб борганлигига унчалик узоқ бўлмаган тарихимиз гувоҳлик беради. Террорчи ва Ислом радикал ташкилотлари кучайиб бораётганлигининг сабаби ўз манфаатлари йўлида қўрқитиш ва зўравонликдан фойдаланаётганликлари атрофдагиларнинг жиддий қарашларига сабаб бўлмоқда.

Шу боисдан, бугун дунё давлат раҳбарларининг самарали йўналишли сиёсатларидан бири экстремизм ва террорчиликка қарши курашдир.

Олимлар ва таҳлилчилар экстремизмнинг турли шакллари, жумладан, сиёсий, миллатчилик, диний, ўсмирлар ва ёшлар, экологик, глобаллашувга қарши, ахлоқий каби турларини аниқлашган. Буларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эгадир, лекин уларни зарарли, тажовуз қилиш, шафқатсизлик каби ҳодисалар бир-бирига боғлаб туради. Экстремизмнинг сиёсий амалиётлари экстремизм фаолиятининг турли шаклларида бошланиб, ижтимоий хавфли шакллар, мисол учун қўзғолон ва терроризм кабилар билан тугайди.

Терроризм ижтимоий-сиёсий ва жиноий ҳодисалар сингари ички ва ташқи ижтимоий тараққиёт зиддиятларига боғлиқдир. Терроризм, дунё ва минтақада сиёсий экстремизмнинг хатарлиларидан саналган, кўп томонлама  шахс, жамият ва давлатнинг муҳим ҳаётига таҳдид солувчи сифатида аниқланган.

Экстремизмнинг пайдо бўлиш сабаблари унинг шакллари каби турличадир. Асосий омиллари, жумладан, диний ва дунёвий билимлар, ҳуқуқий маърифат савияси пастлиги, воқеий вазиятдан норозилик ва тўнтаришга бўлган истак, янги фаолиятга иштиёқни уйғотиш, оилавий тарбиядаги камчиликларнинг борлиги, турмуш даражасининг пасайиши,  диний ва этник ҳуқуқларнинг паймол этилиши, ахборот маданиятининг пастлиги, чет эл тарғиботчиларининг диний фаолияти шулар жумласидан.

Дунёда бўлаётган воқеалар шундан далолат берадики, айни пайтда  энг катта таҳдид экстремизм эмас, балки диний экстремизм бўлиб қолмоқда. Биз унинг бошланишини  барча Ўрта Шарқ, хусусан,  Ироқ, Сурия, Ливан, Яман ва ҳозирги пайтда унинг Афғонистон ва Марказий Осиёдаги чегарадош мамлакатларига бўлаётган таҳдидини  Ироқ-Шом Ислом давлати фаолиятида эслатиб ўтмоқчимиз.

«Ислом Давлати» экстремистик гуруҳи бир неча йил олдин «Ал-Қоида»нинг Ироқдаги бўлими тобелигидан чиқиб, қисқа бир муддат ичида Ироқ ва Суриядаги катта минтақани қўлга киритди. Бу гуруҳ назорат остидаги ерларида «Ислом халифалиги»ни ташкил этиб, Ислом вужудга келган дастлабки асрларда бўлган ва барча мусулмон ўлкаларини бирлаштирган халифалик каби Ислом халифалигини тиклаш ва  унда шариатнинг қаттиқ меъёрларини амалга татбиқ этишни исташади. «Ислом Давлати» харитасида, жумладан, Марказий Осиё мамлакатлари, шарқий Эрон ва Афғонистон, Покистону Ҳиндистон билан бир қаторда, «Хуросон» номи билан акс этилган.

Халқаро инқирозшунослик гуруҳининг (ICG)  «Суриядан изтироб садоси: Марказий Осиёда экстремизм» деб ном олган маълумотига кўра, «Ислом Давлати» экстремистик ташкилоти сафларида бу минтақадан иштирок этаётган жангчиларнинг сони кўпайиб бораётганлиги собиқ Шўролар давлати ҳукуматлари учун мураккаб муаммо, деб айтилган. Бу маълумотга кўра, «Ислом давлати» «нафақат уруш излаётганларни, балки диндору эътиқодли ва фундаментал мазҳаб ҳаётига енгиллик бераётганларни ҳам ўзига жалб этади». Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, фақатгина охирги йиллар ичида  100 мамлакатдан бўлган 25 000 хорижий жангчи исломий террорчи гуруҳлари, жумладан, «Ал-Қоида» ва «Ислом Давлати» сафларига қўшилган.

Тожикистон Республикасида «Ал-Қоида», «Толибон», Мусулмон биродарлар, Ўзбекистон Ислом Ҳаракати, «Ҳизб-ут-таҳрир», Салафия, «Жамоати таблиғ», «Ансоруллоҳ жамоати», «Жабҳат ан-Нусра», «24лар гуруҳи», «Ислом Давлати» каби экстремистик ташкилотлар фаолияти тақиқлаб қўйилган. Аммо Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармасининг маълумотларига кўра, бугунги кунга қадар ушбу тизим томонидан 85 нафар Ўзбекистон Ислом Ҳаракати, 64 нафар «Ансоруллоҳ жамоати»,  3 нафар «Толибон», 4 нафар «Жабҳат ан-Нусра»,  10 нафар «Ислом Давлати», 7 нафар «Солиҳ мусулмонлар», 11 нафар «Ҳизб-ут-таҳрир», 35 нафар Салафия, 2 нафар «24лар гуруҳи», 14 нафар «Жамоати таблиғ» билан ҳамкорлик қилганликлари учун қўлга олинган.

Шунга боғлиқ ҳолда, террорчи ва экстремистик каби ҳодисаларнинг мисол учун, сабрли инсон шахсиятини яратиш, зўравонликнинг олдини олиш учун ёрдам берадиган психологик ишларни кучайтириш, террорчи гуруҳларни ижтимоий торайтириш,  уларни ички ва ташқи қўллаб-қувватлашдан маҳрум этиш,  маблағ ўтказувчи манбаларни ошкор этиш ва йўқ қилиш, нотўғри ижтимоий-сиёсий  ҳодиса саналган терроризмга қарши кураш давлат сиёсатини ривожлантириш, ҳуқуқ-тартибот тузилмалари ва фуқаролик жамиятининг кучларини бириктириш, терроризмга қарши кураш ва унинг олдини олишга оид марказлаштирилган идораларга кўпроқ диққат қаратмоқлик керак.

Шундай қилиб, ХХI аср вабоси саналган терроризм ва экстремизга қарши кураш стратегиясининг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, Тожикистон Республикаси  жаҳон ҳамжамияти билан биргаликда  ўз ҳамкорликларини террорчилик амалиётларининг олдини олиш ва таг-томири билан қўпориб ташлаш учун, халқаро ҳуқуқ меъёрлари асосида уларга қарши кураш механизмини такомиллаштириб, амалга татбиқ этмоғи керак.

 

Маҳбуба Камолова,

Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Стратегик тадқиқотлар марказининг минтақавий хавфсизлик масалаларини ўрганиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари. 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Феврал 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28  

МАҚОЛАЛАР

Сифатли уруғ – мўл ҳосил гарови

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон таъкидлаганидек, суғориладиган ерларда илм-фан ютуқлари асосида пахта ҳосилдорлигини ошириш, енгил саноат ривожининг асоси ва кўплаб иш жойлари манбаидир.

Эътибор берайлик, Вахш водийсида пахтачилик соҳасидаги вазият яхши томонга юз тутмаяпти. Чунки репродукцияси стандартга мувофиқ

Муфассал...

АЛИХЎЖАМИ Ё ХЎЖААЛИ?!.

 

ёхуд фуқаролар шахсияти ва маърифати ҳақидаги ҳужжатларни тўлдиришда йўл қўйиладиган хатолар ва пала-партишликлар хусусида

Сарсон-саргардонлик – инсон учун жуда ноқулай ҳолат. Унинг замирида кимнингдир йўл қўйган хатоси учун айниқса, фуқаролар шахсияти ва маълумотлари ҳақида гувоҳлик берувчи ҳужжатларни тўлдириш жараёнидаги ғалат ва чалкашликлар сабабли, силлани қуритувчи беҳуда ҳаракатлар ётади.

Кейинги пайтларда бундай нохуш ҳолатлар ўрта таълим муассасалари,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2320583

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9157932
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2212
3222
13946
9120317
40311
121442
9157932

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.54
Бугун: 12-02-2026 15:42:26

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015