Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 02 Март 2017 Кӯришлар: 2064
Печат

 

sotqinoy 2017Қўштегирмон Спитамен ноҳиясининг таниқли саркарда, шоҳ ва шоир Бобур Самарқанд азмини қилган ва ундан қайтган чоғларида бир неча бор қўниб ўтган қадимий қишлоғи. Уни маълум ва машҳур қилган нарса фақат Бобурнинг пойқадамигина эмас. Марказда, қишлоқ ўртасидан кесиб ўтувчи йўл ёқасида жойлашган зилол ва чучук сувли булоғи. Кейин одамлари… Деярли бутун воҳадаги  барча устозларнинг устози, республикада хизмат кўрсатган ўқитувчи,

Ленин ордени кавалери Шомурод Холмуродов, давлат ва жамоат арбоби, узоқ йиллар вилоят ҳукумати ва Ижтимоий таъминот вазирлигини бошқарган Бегали Аҳмадалиев, мамлакатимизнинг таниқли юристи, генерал Абдужалил Абдусаломов, Тожикистонда хизмат кўрсатган журналист Дилбар Аҳмадалиева сингари халқим, юртим, деб яшаган юзлаб номдор кишилар шу ердан етишиб чиққанлар. Бизнинг бу сафарги ҳикоямиз «чекка бир қишлоқнинг бир чеккасида» эл қатори оддийгина умргузаронлик қилаётган оддий бир инсон ҳақида.

***

Хушбичим, камгап ва камсуқум, ўта тўғри ва ҳалол, Оллоҳ кўркига қўшиб ақлни бошқаларникидан сал ошиқроқ берган  бу аёлнинг таржимаи ҳоли ўзи сингари жуда содда ва хокисор, дарҳол ялт этиб кўзни олавермайди: ёши элликнинг нари-берисида, касби – ўқитувчи, ўрта мактабдан кейин, Ленинобод ДПИнинг (ҳозирги ХДУ) тарих-филология факултетини битирган. Ўттиз йилдан бери туғилган қишлоғида ёшларга ўзбек тили ва адабиётидан дарс беради.

Оилали. Юлдуз, Султонмурод, Суҳроб, Гулюз исмли икки ўғил ва икки қизни оқ ювиб, оқ тараб камолга етказди, уйли-жойли қилди. Ҳозир фарзандлари, эл-юрт ардоғида…

***

Одатда, муаллимлар ҳақидаги бу тахлит мақолалар педагогик фаолият, сабоқ жараёни, ўқитувчининг ўқувчилар билан қандай ишлаши ва ҳоказолар ҳақида узундан-узоқ тафсилотлар билан давом эттирилади. Менинг эса, бу йўлдан боргим келмади. Қаҳрамонимни мактабдан, дарсдан ташқарида - ҳаётда, одамлар орасида, оила даврасида кўргим, кимлиги, қандайлигини яқиндан билгим, орзу-армонлари билан ошно бўлгим келди…

***

Муаллима билан танишув ва мулоқот чоғидаги биринчи ҳайратим исми билан боғлиқ бўлди. У ўзини Сотқиной… Жумаева, деб таништирди ва бундан заррача қимтинмадиям. Келишган жуссага ярашмаган номни эшитиб, аксинча, унинг ўрнига мен хижолат чекдим. Ишонинг, бошқа аёл бўлганда, исмини аллақачон ўзгартириб оларди. Сотқиной эса, «Сотқиной»ни шундай бир табиий, самимий оҳангда айтдики, бундан унга бошқа ҳеч қанақа ном керак эмаслиги англашилиб турарди.

- Ота-онам олти боласини ерга қўйиб, кейин мени топган. Сени Оллоҳдан тилаб, сотиб олганмиз, шунинг учун,  Сотқинойсан, дейишарди, - изоҳ беради у.

Ҳа, мана гап қаёқда экан! Демак, ота-онага ҳурмат номнинг ғалатлигидан устунлик қилган, уларнинг юз-хотири учун қизгина шу номга кўниккан, меҳр қўйган.

***

Агар менга қолса, Сотқинойни садоқат ва сабрнинг, чидам ва бардошнинг тирик тимсоли, деб атаган бўлардим.

Ўқиш баҳонасида Душанбе томонларда аллақайси  аёлга илакишиб қолиб кетган эрини беш йил кутди, унинг бевафолигини дўсту душманга сездирмасдан, Худодан инсоф тилаб, сабр билан кутди. Келинлик уйини тарк этмади.

Ҳамқишлоғи Абдувосит деган бамаъни йигитга иккинчи бор турмушга чиқди. Яратганнинг синовлари кўп экан. Энди пешонаси ярқираган чоғда тақдирнинг яна бир зарбасига дуч келди: умр йўлдоши қон босими касаллигидан вафот этди. Тўрт норасидани ҳам она, ҳам ота бўлиб оёққа турғизиш ёлғиз ўзининг чекига тушди. Нолимади, оҳ-воҳ чекмади. Бўш вақтларида далага, бозорга чиқди. Меҳнат, ўқитувчиликнинг ҳалол нони билан болаларини вояга етказди, олий маълумотли қилди. Ўғилларини уйлантириб, қизларини турмушга узатди. Ҳавойи нафсга берилиб, шаънига доғ туширмади.

Синчалакдай жони билан тоғдай иродани қаердан олди экан?

-Китоблардан, - дейди у  ҳали берилмаган саволни аллақандай сезгирлик билан кўзларимдан уқиб. – Қийналган пайтларимда ҳамдардим, овунчим китоблар бўлди. Улардан тасалли олдим, улардаги олам билан, яхши кунлар умиди билан яшадим. Қаҳрамонлардан курашиб яшашни ўргандим.  Ҳозир ҳам бўш вақт топдим дегунча, ўзимни китобга ураман. Ўткир Ҳошимов, Чингиз Айтматов, Чўлпон, Абдулла Қодирий, Муҳаммад Юсуфни яхши кўраман…

-Оллоҳ сабрлилар билан биргадир, - деган ҳадис тўғри экан, - бироз сукутдан сўнг фикрида давом этади Сотқиной. -Ўтирсам ҳам, турсам ҳам  Худо дедим, ёлғиз унгагина суяндим, сабр, бардош тиладим. Ниятларим пок экан, минг шукр, мана шундай дориломон кунларга етказди…

***

Ўта қўли очиқ, валламат. Топган бир бурда нонини яқинлари, қўни-қўшнилари билан баҳам кўришга ҳаракат қилади. Қўй сўйса, ҳаммани жаззага чақиради, «қўшни товоқ»ни ҳамон канда қилмайди.

Мучали қуёнлиги учунми, ишонувчан. Лекин пишиқ, зийрак «қуён»лардан.  У билан тез тил топишиб кетиш мумкин.

***

Болаларнинг эртага ким бўлиб вояга етиши ота-онага, улар тарбиясига жуда боғлиқ. Бунинг ёрқин мисоли-Сотқинойнинг ҳаёти. У фарзандларини ўз покиза оламига олиб киролди, оғир-енгил кунларда бардошга, меҳрга  ўргатди, ошиқча талтайтириб юбормади. Тўғри тарбиясининг ширин мевасини бугун ҳузур қилиб татиб, набираларидан ҳам ана шундай оқибат кутиб яшамоқда.

***

Сотқинойдан фақат яқинларгагина эмас, балки касбга фидойиликни ҳам ўрганиш керак. Ўттиз йил бир жойда, бир касбда ишлаш... Айтишга осон. Вақтида маош берилмаган, дарсликлар топилмай қийналган, ёш болаларидан хабар олгани мактаб ва уйи орасида  бўзчининг мокисидай қатнаган вақтлари кўп бўлган. Бироқ барига чидади, мактабни, севимли касбини ташлаб кетмади.

***

Оддийгина деҳқон отаси Жўравой Жумаевнинг кетмон чопиб топган тўрт танга пули билан бари болаларини олийгоҳларда ўқитгани, уларни аҳиллик, борига қаноат қилиш, йўғига  чидашга ўргатгани Сотқинойнинг умр йўлида маёқ бўлиб хизмат қилмоқда.       

Бутун Тожикистонда десам, жуда баланд кетворарману, лекин яқин-атрофингизда, таниган, билган кишиларингиз орасида яна битта шундай аёл, отасининг асил қизи борлигини айтинг, мен иккала қўлимниям баравар кўтариб, тан беришга тайёрман.

 

Дилмурод Ҳожимуродов,

Спитамен ноҳияси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

БУНЁДКОРЛИК – ВАТАН ОБОДЛИГИ

 

2 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали пойтахтнинг Исмоил Сомоний ноҳиясидаги Рўдакий хиёбонининг ғарбий қисмидаги боғда қурилиш ишларининг бориши билан танишишди.

Дастлаб Давлат бошлиғи Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг шаҳар

Муфассал...

СИМКАРАВОТ

 

Ўтган замон ҳикояси

Карам чол фақат ўзи яшаётган қишлоқда эмас, балки ўша пайтда Қалъаи Сурх, деб аталган районда темир каравотга эга бўлган биринчи одам эди. Оддий каравот. Тўрт оёқли, суянгич-панжарали симкаравот. Лекин чол бу каравоти билан жуда-жуда фахрланарди. Қиёслаш учун айтадиган бўлсак, ҳозирда «06», «Жигули» ё «ГАЗ-24» сотиб олган одамлардан камроқ гердайиб юрмасди. Бу каравотни марказга кўчиб кетган қизи юборганди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990347

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477227
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3155
4027
20840
7426653
98871
114875
7477227

Сизнинг IPнгиз: 3.16.75.156
Бугун: 23-11-2024 16:37:01

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015