Ҳаёт аталмиш уммонда сузиб бораётган Инсоният кемаси чайқалиб турибди. Кема ичидагилар эса, бу ҳолатдан ёқаларини тутишиб, Парвардигордан нажот исташмоқда. Зеро, чайқалиб турган бу кемани ҳар лаҳза хавф-хатар исканжага олаётгани рост…
XXI асрда яшаётган Ҳазрати инсон ҳамма томонлама илгарилаб кетди.
Унда Ер қолиб, Коинотга хўжайин бўлиш орзуси ўтган аср ўрталарида пайдо бўлганди. Коинот нарвонига чирмашиб бўлса-да, бир бор чиққан инсон зоти онгини энди уни буткул тасарруф этиш фикри эгаллади. Аммо Коинотни эгаллашдан олдин Ерни, миллион йиллардан буён Ҳазрати инсон ва унинг зурриётларига макон бўлиб келган Ерни тақсимлаш кампанияси авж олди. Икки қудратли қутбга айрилган кучлар ўзаро ошкору яширин жанг бошлашди. Ва бу жанглар турли ниқобларга кирди. Насронийлар яшайдиган минтақалардаги тортишувлару жанжаллар турли насроний секталару жараёнларга, Ислом мамлакатларидагилар эса, исломий террорчи, экстремистик гуруҳлар номлари билан боғланаверди.
Турли кўринишдаги жанглар тобора кучая борди. Янгидан-янги жангари гуруҳлар ўзларидан дарак бера бошлашди. "Ал Қоида", "Толибон", "Жабҳат ан-нусра", "Боко ҳарам", "ИШИД"…
Инсоният рўбарў келаётган ушбу муаммолар бир ёки икки давлат муаммоси бўлмай қолди. Эндиликда ўзи яратган "вабо"га бир ёқадан бош чиқариб, биргаликда бир тан, бир жон бўлиб курашишга мажбур бўлиб қолди. Аксинча, уммон узра сузиб бораётган Инсоният кемаси чайқала-чайқала ғарқ бўлиши турган гап. Унинг чўкишини ҳеч ким истамайди, айниқса, кемани чайқалтириб қўйганлар ҳам… Чунки ўрмонга ўт кетса, ҳўлу қуруқ баравар ёниб кул бўлиши тайин. Буни бани башар англаб етмоқда. Мавлоно Жалолиддин Балхий айтмоқчи, инсон жаҳолати ила яралган қурол-яроқлар, бетайин идеологиялар уни аслидан тобора йироқлаштирмоқда, жаҳолат фош этмоқда:
Кимки комил бўлмагай ғафлат анга,
Ғафлати илму хирад подош этар.
Кимки жоҳил бўлмаган ҳикмат анга,
Илми ҳам бир кун жаҳолат фош этар…
Бу каби жаҳолатни инсоннинг ўзи яратиб, яна уни турлича номлар билан атади: қизил террор, насронийларга мансуб гуруҳлар террори, мусулмон жангарилар террори…Ўтган аср Шўролар Иттифоқи сиёсатига нисбатан қизил террор, дея ишлатилган бўлса, кейинчалик Америка, умуман, Ғарбда фаолият юритаётган қатор гуруҳлар кирдикорларига насронийлик террори, "Ал-Қоида", "Толибон", "Жабҳат ан-нусра", "Боко ҳарам", "ИШИД" фаолияти эса, мусулмон террорчилиги, дея қайд этила бошланди.
Аслида террор куни кеча ё бугун пайдо бўлган эмас. Унинг тарихи қадим-қадимларга бориб тақалади. Уни амалга оширишдан мақсад эса, кишиларда қўрқув уйғотиб, уларни ўз азму иродаларига бўйсундириш.
Бир пайтлар кучсизгина кўринган ва пана-паналарда яшириниб юргувчи жиноий гуруҳлар бугунга келиб, росмана кучайиб кетиб, ўзларини алоҳида давлат эълон қилаётганлари ҳам бор…
Ҳа, ҳозирда бу кучлар жангарилиги ва юқори даражада ижтимоий хавфлилиги билан тавсифланмоқда. Эътиборли жиҳати шуки, улар томонидан мақсадга эришиш борасидаги фаолиятлари турлича бўлса-да, тутаётган йўллари-ю қилаётган ишлари бир хил: одамларнинг тинч турмуш тарзини издан чиқариш ва уларни қўрқувда яшашга мажбурлаш кузатилмоқда.
- Дарҳақиқат, асримиз одамлари бошидан оғир синовлар кечмоқда. Баъзи шахс ва гуруҳлар томонидан ўзларининг геосиёсий мақсадларини Ислом шиорларига ниқобланган ҳолда ташкил қилишга уриниши қатор ихтилоф ва кўнгилсизликларни келтириб чиқармоқда. Хусусан, улар томонидан кўтариб чиқилаётган сохта даъволар мусулмонлар оммаси ўртасида эътибор топмаётгани ҳамда ўз ҳаракатларини оммавий шаклда ташкил этолмаётгани жиҳатидан аҳолининг маълум қатламлари номидан кураш таассуротини уйғотиш мақсадида террор йўли танланмоқда,- дейди Тожикистон Президенти қошидаги Исломшунослик маркази илмий котиби Маҳрамбек Маҳрамбеков.
Имоми Аъзам номли Тожикистон Ислом олийгоҳи мударриси, домла Абдулвоҳид Ҳомидов эса, терроризм ҳақида:
- Ислом ва террор сўзларини бирикма шаклида ифода этиш уларнинг мазмун-моҳиятига зиддир. Сабаби, нафақат, Ислом, балки бирор-бир самовий динлар ўз таълимотларида зўравонлик, зулм ва қон тўкишни оқламаган, ҳаргиз оқламайди ҳам. Хусусан, Ислом дини зулм ва зўравонликнинг ҳар қандай кўринишини қатъий қоралаган. Қуръони Каримнинг "Наҳл" сураси 91-оятида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: "Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради".
Ислом - инсонпарвар дин. У бир инсонга тажовуз қилишни бутун инсониятга тажовуз қилиш ёки бир инсон ҳаётини сақлаб қолишни бутун инсониятни сақлаб қолиш, дея баҳолайди. Аллоҳ таоло "Моида" сурасининг 32-оятида айтади: "Бирор жонни ўлдирмаган ёки ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларни қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдиргани кабидир. Унга ҳаёт бахш этган (ўлимдан қутқариб қолган) одам эса, барча одамларни тирилтиргани кабидир..."- дейилади. Демак, ўзини мусулмон санаган киши, албатта, одамкушлик каби улкан гуноҳлардан тийилмоғи шарт, -дея фикр билдирди.
Ҳа, бугунги кунда терроризм, экстремизм каби иллатларга қарши бир тан, бир жон бўлиб, бирдамликда курашмоқ лозим. Зеро, терроризм - аср вабоси, у шайтони лаин қутқуси оқибатида амалга ошмоқда. Айнан ана шу қутқу одам боласини бир-бирига қурол ўқталишга етакламоқда.
Терроризмга қарши курашни шу бугундан, шу лаҳзадан бошлаш, уни таг-томири билан қўпориб ташлаш лозим.
Абдулло Саидов,
"Халқ овози".
Тақдир
Абубакрдан келган қўнғироқни ўчирдим.
Компютерда чала қолган ишимни тугатгач, кабинетдан чиқдим.
Ишхона ҳовлисидаги улкан тут дарахти соясига ўтиб, бамайлихотир гаплашиш умидида қўнғироқ қилдим.
Самога бўй чўзган салобатли тут дарахтлари менга Ховалингни эслатади.
Муфассал...
- 2018 йилни дўсту биродар Тожикистон ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги алоқалар янги тарихининг олтин саҳифаси дейиш мумкин, - деди Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази директори Худоберди Холиқназар ушбу марказ томонидан ташкил этилган «Тожикистон ва Ўзбекистон маданий ҳамкорликлари» мавзусидаги давра столи кириш қисмида.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015