Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 19 Сентябр 2016 Кӯришлар: 1479
Печат

 

mastchoh1МИЛЛАТ ПЕШВОСИНИНГ  ТОҒЛИ МАСТЧОҲГА ИШ САФАРИ 

11 сентябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятининг Тоғли Мастчоҳ ноҳиясига иш сафари билан ташриф буюрди.

Миллат пешвоси дастлаб рамзий тугмачани босиш орқали Тоғли Мастчоҳ

ноҳияси янги маркази - янги бунёд этилган Меҳрон шаҳарчасида электр узатиш марказини ишга туширди.

Бу линиянинг узунлиги 2 километрни ташкил қилади. Айни пайтда янги шаҳарчани электр билан таъминлаш учун 12 киловатт электр энергияси сарфланади. Келажакда бошқа бинолар қурилганидан кейин шаҳарчанинг энергияга нисбатан эҳтиёжи 20 киловаттгача ошади. 

Бу ерда Давлат бошлиғи, шунингдек, ичимлик ва қишлоқ хўжалиги суви қувурини ишга туширди. Меҳрон шаҳарчасига янги сув қувури 11 километр масофадаги Каллахона дарасидан ўтказилгани қайд қилинди. Мазкур линия 50 гектардан зиёд ерни суғориш ва янги шаҳарча аҳолисини сув билан таъминлашга мўлжалланган.

***

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тоғли Мастчоҳ ноҳияси маркази - Меҳрон шаҳарчасининг маъмурий маркази янги лойиҳаси билан яқиндан танишди.

Давлат бошлиғига янги шаҳарча Рогиф мавзесида 15 гектар майдонда қурилиши маълум қилинди. Янги шаҳарча қурилишида барча замонавий шаҳарсозлик меъёрлари ҳисобга олинади. Лойиҳа бўйича олдинда турган ўн йилда шаҳарчада 47та маъмурий-маиший бинолар, жумладан, касалхона, мактаб, болалар боғчаси, ҳуқуқ ҳимояси тузилмалари ва ҳуқуқ тартиботи органлари биноси, кўп қаватли турар жой бинолари ва ҳоказолар қурилади.

Миллат пешвоси Меҳрон шаҳарчаси янги лойиҳаси танишув чоғида масъул шахслар ва қурувчиларга ишларнинг сифатли ижро этилишига алоҳида эътибор қаратишни топширар экан, Тоғли Мастчоҳ ноҳияси янги маркази барча бинолари гўзал меъморчилик услубида қурилиши ва яшаш учун барча зарур шароитларга эга бўлиши зарурлигини таъкидлади.

***

Тоғли Мастчоҳ ноҳияси маъмурий маркази - Меҳрон шаҳарчасида мамлакат Президенти икки қаватли турар жой биносини тантанали тарзда фойдаланишга топширди.

Мазкур замонавий икки қаватли уй ўн олтита 1, 2 ва 3 ҳужрали квартиралардан иборат бўлиб, ноҳия давлат хизматчилари ва ҳуқуқ ҳимояси органлари ходимлари учун мўлжалланган.

Квартираларда истиқоматчилар учун барча зарур шароитлар яратилган бўлиб, уй электр орқали фаолият юритувчи иситишнинг мухтор тизимига уланган.

Миллат пешвоси бир неча нафар истиқоматчига янги квартиралар калитларини шахсан топширар экан, уларга бахт ва фаровонлик тилади. Янги уй эгалари ўз навбатида, мамлакат Президентига бундай ёрдами учун миннатдорчилик билдиришиб, буни мамлакат олий раҳбариятининг улар фаолиятини рағбатлантириш олий намунаси, дея аташди.

***

Мамлакат Президенти Тоғли Мастчоҳ ноҳиясининг янги бунёд этилган шаҳарчасида рамзий лентани кесиш орқали давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органи янги биносини очиб берди.

Ноҳия маъмурияти эски биноси тупроқ кўчиши сабабли, хавфли  ҳолатда бўлиб, фойдаланилмаётганлиги таъкидланди. Давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органи ходимлари маданият қасри биносидан жой олишганди.

Янги бино икки қаватдан иборат бўлиб, унда 26та иш кабинети, 11та ёрдамчи хона ва ошхона мавжуд.

Бино умумий майдони 2500 квадрат метрни ташкил қилиб, унда иккита -бири 50 ва иккинчиси 300 ўринли мажлислар зали бор.

Иншоот қурилиши чоғида минтақа иқлимий шароитларига мос қурилиш материалларидан фойдаланилган.

Давлат бошлиғи давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органи янги биноси шароитлари билан танишар экан, ходимларни бундай ғамхўрликка жавоб тарзида иш сифати ва иш олиб боришни яхшилашга ҳидоят қилди.

***

mastchohМиллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Тоғли Мастчоҳ ноҳиясида адрас тўқиш бўйича таълим-ишлаб чиқариш маркази ва тикувчилик цехига ташриф буюрди.

Бу ерда мамлакат Президентига мазкур марказда ишсиз хотин-қизларнинг турли ҳунарларни ўрганишлари учун барча зарур шароитлар яратилгани маълум қилинди.

Тикувчилик цехи учун 20 дона замонавий тикув машиналари харид қилинган бўлиб, уларда хотин-қизлар фаолият юритишяпти.

Тикувчилик цехи ёнида жойлашган атлас ва адрас ишлаб чиқариш бўйича цехда 25та тўқиш дастгоҳлари ўрнатилган бўлиб, уларда ноҳиянинг қўли гул аёллари маҳаллий хом ашё, жумладан, пахта ва ипакдан юқори сифатли матолар ишлаб чиқариш билан шуғулланишмоқда.

Мазкур цехнинг ҳар бир дастгоҳи кунига 10дан 15 метргача экологик тоза мато ишлаб чиқариб, у ҳам ноҳия ва ундан ташқарида ҳам катта талаботга эга эканлиги қайд қилинди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур марказда ўқишни истаган киши Аҳолини иш билан таъминлаш агентлигининг йўлланмаси асосида бепул ўқиш курсларидан ўтиши мумкин.

Мамлакат Президенти масъул шахсларга бу эзгу ишни амалга татбиқ этишда муваффақиятлар тилади.

Шундан кейин мамлакат Президенти Тоғли Мастчоҳ ноҳиясининг икки мингдан зиёд аҳолиси ва фаоллари билан учрашув ўтказди.

Давлат бошлиғи дастлаб йиғилганларни давлат мустақиллигининг 25 йиллик байрами билан тўғри келган  ноҳия ташкил этилганининг йигирма  йиллиги муносабати билан табриклади.

Тоғли Мастчоҳ ноҳияси мустақиллик даврида бунёд этилган бўлиб, мамлакат бошқа шаҳарлари ва ноҳиялари билан бир қаторда у ҳам бу бебаҳо тарихий неъматдан баҳраманд эканлиги қайд қилинди.

Жумладан, ўтган йилларга нисбатан бугун бу узоқ тоғли ноҳияда унинг меҳнатсевар аҳолиси ҳаракатлари туфайли кўпгина яратувчанлик ишлари амалга оширилиб, ноҳия қиёфаси тубдан ўзгарди.

Миллат пешвоси мамлакат Ҳукумати ўз навбатида ўзининг бунёдкорлик мақсадлари доирасида барча имкониятларини бу минтақани гўзал ва обод масканга айлантиришга йўналтиришини таъкидлади.

***

Суғд вилоятининг шаҳар ва ноҳияларига иш сафари доирасида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тоғли Мастчоҳ ноҳиясининг Лангар қишлоқ жамоатидаги "Валиғунд" деҳқон хўжалигида картошка ҳосилини йиғиштириш ишларида иштирок этиб, деҳқонлар ютуқлари билан танишди.

Миллат пешвосига жорий йилда ноҳия меҳнаткашлари хўжаликнинг барча турларида 2 минг гектардан зиёд майдонга картошка экилганини маълум қилишди. "Валиғунд" деҳқон хўжалигида картошка ҳосили йиғиштиришга қишлоқ хўжалиги техникаси ёрдамида киришилди.

Бу деҳқон хўжалиги ерлари умумий майдони 173 гектарни ташкил қилиб, жорий йилда унинг меҳнаткашлари 80 гектар майдонда картошка экишни йўлга қўйишди.

Тоғли Мастчоҳ ноҳияси иқлими картошканинг турли навини етиштириш учун жуда қулайдир. Тожикистон Республикасида 2012-2016 йиллар картошкапарварлик соҳасини ривожлантириш давлат дастурини амалга татбиқ этиш доирасида деҳқонларнинг доимий меҳнати бу тармоқ тараққиёти ва маҳсулот ишлаб чиқарилишининг ошишига ҳисса қўшди.

Агар 1991 йили ноҳияда картошка майдонлари 283 гектарни ташкил қилган бўлса, бугун унинг майдони 2 минг гектардан ошди. Бу юқори кўрсаткич ва  Тоғли Мастчоҳ ноҳияси меҳнаткаш аҳолисининг муваффақияти ҳисобланади.

Илмий тахминларга кўра, жорий йилда ҳар гектар майдондан 350дан 400 центнергача ҳосил олиниши кутилмоқда.

Мазкур хўжалик меҳнаткашлари "Биг-роза" навли уруғни биринчи марта экишган бўлиб, гектаридан 450 центнергача ҳосил олишни режалаштиришмоқда.

Умуман, Тоғли Мастчоҳ ноҳияси деҳқонлари жорий йилда 70 минг тонна картошка йиғиштиришни ният қилишган.

 

МИЛЛАТ ПЕШВОСИ ЗАФАРОБОДДА

zafarobod12 сентябр, Суғд вилоятига иш сафарининг иккинчи кунида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Зафаробод ноҳиясига ташриф буюрди.

Бу ерда иш сафари доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Зафаробод шаҳарча жамоатидаги "Бахт" маҳалласида 20-ўрта умумтаълим янги муассасасининг очилиш маросимида иштирок этди.

Мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари мамлакат Президентини ўзига хос самимият ва хурсандчилик билан кутиб олишди.

Мамлакат Президенти рамзий лентани кесиш орқали ўрта умумтаълим муассасаси янги биносини очиб, ўқув синфхоналари ва таълим шароити билан танишди.

Мамлакат Президентига ўқувчилар бугунги кунгача таҳсил олган бино 2006 йили Рифъат Ҳожиев номли давлат хўжалик лабораторияси базасида фойдаланишга топширилгани, 2015-2016 ўқув йилида муассасада икки сменада 460 ўқувчи таҳсил олгани маълум қилинди. Ҳар йили ўқувчилар сонининг ошиб бориши ҳисобга олинган ҳолда, қўшимча синфхоналар қурилишига эҳтиёж туғилди. Шунинг учун 2016 йилнинг март ойида янги таълим корпуси қурилиши бошланди.

Таъкидлаш жоизки, янги корпус қурилиши билан бир қаторда мактаб эски биноси ҳам таъмирдан чиқарилди.

Янги корпус бир сменада 360 ўқувчи учун мўлжалланган бўлиб, унда 12та таълим синфхонаси, компютер синфхоналари, аниқ фанлар бўйича лабораториялар, кутубхона, канцелярия ва бошқа ёрдамчи хоналар мавжуд. Бундан ташқари, янги корпус 240 ўринли спорт зали ва 60 ўринли ошхонага эга. Энди янги замонавий бино фойдаланишга топширилганидан кейин мактабда икки сменада 700 нафаргача ўқувчи таълим билан қамраб олинади.

***

20-ўрта умумтаълим мактаби очилганидан кейин мамлакат Президенти  муҳтарам Эмомали Раҳмон "Бахт" деҳқон хўжалигида пахта йиғим-терим ишларининг бориши ва ноҳия қишлоқ хўжалиги соҳаси фаолияти билан танишди.

"Бахт" деҳқон хўжалигида пахтани йиғиштириш махсус пахта терувчи техника ёрдамида олиб борилмоқда. Мамлакат Президентига жорий йил мазкур хўжалик томонидан 10 гектар ерда пахта экилгани маълум қилинди.

Шунингдек, Зафаробод ноҳияси деҳқонлари жорий йилда 6 минг 600 гектар ерга ғалла, 8 гектар ерга картошка, 416 гектарга сабзавотлар, 1300 гектарга полиз, 9 минг гектарга чорва озуқа экинлари экилгани қайд қилинди. Боғлар ва токзорлар майдони 967 гектарни ташкил қилади.

Сўнгра ушбу хўжаликда мамлакат Президенти Зафаробод ноҳияси қишлоқ хўжалиги ютуқларидан ташкил қилинган кўргазмани бориб кўрди.

Миллат пешвоси кўргазмага ташрифи чоғида ноҳия деҳқонларининг самарали фаолияти ва кўзга кўринарли ютуқларини юқори баҳолади.

Давлат бошлиғи айнан доимий ва тинимсиз меҳнатларимиз билан Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг асосий мақсадларидан бирига эришишимиз, яъни мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашимиз ва шу асосда халқ фаровонлигини яхшилашимиз мумкинлигини таъкидлади.

Масъул шахслар маълумотига кўра, Зафаробод ноҳиясида 3786та деҳқон хўжалиги мавжуд бўлиб, шундан 3639таси хусусий ва оилавий деҳқон хўжаликлари саналади. Жорий йилда ноҳия меҳнаткашлари 28255 гектар майдонда турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришди.

***

Зафаробод ноҳиясида мамлакат Президенти  муҳтарам Эмомали Раҳмон "Азиза" тикувчилик цехини расман ишга туширди.

Ноҳия марказида мазкур цех биноси қурилиши 1,5 йил давом этиб, қурилиш чоғида 20 нафар маҳаллий ишчи иш ва юқори ойлик маош билан таъминланди.

Мамлакат Президенти бу цехда яратилган иш шароитлари билан танишар экан, цех раҳбариятига шароитларни яхшилаш ва ишчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди.

"Азиза" тикувчилик цехида 40 нафар маҳаллий хотин-қизлар доимий иш жойлари билан таъминланиб, 1000 сомонийдан зиёд ойлик маош олиш имкониятига эгадирлар.

Мазкур цехда мактаб формалари ва матраслар ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани қайд қилинди. Шу билан бирга, бинонинг иккинчи қаватида адрас ва атлас тўқиш йўлга қўйилган бўлиб, унга нафақат ноҳия ва вилоят, балки бутун республикада талабот катта.

***

Зафаробод шаҳарчаси марказида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ноҳиянинг минглаб аҳолиси ва меҳмонлари иштирокида тожиклар биринчи давлати асосчиси Шоҳ Исмоил Сомоний ҳайкали устидан пардани тортиб, Миллий байроқни юқори кўтарди.

Таъкидлаш жоизки, Эмомали Раҳмон томонидан бутун мамлакат бўйлаб Исмоил Сомоний ёдгорлигини бунёд этиш ва Миллий байроқнинг кўтарилиши тожик халқи ўтмиши, давлати, рамзлари ва бошқа миллий қадриятларига эҳтиром кўрсатишнинг олий намунаси ҳисобланади.

Ёдгорлик устунининг баландлиги 16, ҳайкал баландлиги эса 6 метрни ташкил қилади.

Шоҳ Исмоил Сомоний ёдгорлиги муаллифлари Тожикистон Рассомлар иттифоқи аъзолари, ҳайкалтарошлар -  Ғафуржон Жўраев, Мансур Мажидов ва Рустам Ҳожибоев ҳисобланади.

Ёдгорлик ёнида Зафаробод шаҳарчаси марказида мамлакат Президенти шунингдек, 26 метрлик устунда ўрнатилган Миллий байроқни кўтарди. Байроқнинг ҳажми 3,5х5,7 метрни ташкил қилади.

 

ДАВЛАТ БОШЛИҒИ СПИТАМЕН НОҲИЯСИДА

spitamen13 сентябр куни мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятининг шаҳру ноҳияларига иш сафари доирасида Спитамен ноҳиясига ташриф буюрди.

Бу ерда мамлакат Президенти "Спитамен Ойл" МЧЖ мой ишлаб чиқариш корхонасининг фойдаланишга топширилиши маросимида иштирок этди.

Давлат бошлиғи рамзий лентани кесиш ва тугмачани босиш орқали мазкур саноат корхонасини ишга туширар экан, унинг очилишини Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллик байрами нишонланиши кунларида ажойиб мужда эканлигини айтди.

"Спитамен Ойл" МЧЖда қурилиш ишлари 2010 йили ноҳиянинг Навкат қишлоқ жамоатидаги саноат минтақасида "Кушо" компанияси очилиши тўғрисидаги шартнома асосида бошланганди.

Корхонанинг алоҳида цехларида маҳсулот ишлаб чиқаришнинг бутун цикли амалга оширилади.

Корхона иккита буғ қозони ва соатига 2 миллион килокалория иқтидорига эга мойни иситиш қозонлари ҳамда 12 минг тонна хом ашё, 150 тонна тайёр ва ярим тайёр маҳсулот, 1000 тонна чорва ва парранда озуқаси сақлаш омборларига эга.

***

Спитамен  ноҳиясида   мамлакат   Президенти  муҳтарам  Эмомали Раҳмон "Норд Азия Металл" ЁҲЖ ишлаб чиқариш корхонасининг фойдаланишга топширилиши маросимида қатнашди.

Янги корхонада қувурлар, турли шаклдаги металл профиллар ишлаб чиқарилиб, корхонанинг йиллик иқтидори 60 минг тоннани ташкил қилади. Корхона йилига 50 миллион сомоний ҳажмида маҳсулот ишлаб чиқариб, ҳар йили 12 миллион сомонийлик маблағни солиқ сифатида тўлайди.

Корхона ишга тушиши билан 120 киши доимий иш жойи билан таъминланиб, ойлик маошлари 2500 сомонийни ташкил қилади.

***

Спитамен   ноҳиясида   мамлакат  Президенти  муҳтарам  Эмомали  Раҳмон Ер бошқаруви комитети маъмурий биноси ва ноҳия "Кўчмас мулкларини қайдга олиш" давлат корхонаси бўлимини фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этди.

Яратилган шароитлар билан танишган Миллат пешвоси қурувчилар ва лойиҳаловчилар ишини юқори баҳолади.

Икки қаватли бино 11та иш жойи ва 35 ўринли ошхонага эга.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунгача ноҳия Ер бошқаруви комитети ва "Кўчмас мулкларини қайдга олиш" давлат корхонаси бўлими ходимлари ўз биноларига эга эмасдилар.

Миллат пешвосининг топшириқ ва кўрсатмалари асосида фуқароларни ер масалалари бўйича қабул қилиш "Ягона дарча" тизими орқали мазкур бинода йўлга қўйилади.

 

***

Шунингдек, мамлакат Президенти  Эмомали Раҳмон Спитамен  ноҳияси маркази - Навкатда лаёқатли болалар учун янги хусусий таълим муассасаси фаолиятини ҳам бошлаб берди.

Миллат пешвоси бу таълим муассасасида таълим ва тарбиянинг замонавий шароитлари билан танишар экан, ўқувчилар билан очиқ суҳбат ўтказди.

Мамлакат Президенти мазкур таълим муассасаси ўқувчиларига мусиқий асбобларни совға қилди.

Шундан кейин мамлакат Президенти ноҳия марказида ноҳия аҳолиси ва фаоллари билан самарали учрашув ўтказди.

Давлат бошлиғи учрашув иштирокчиларини Тожикистон мустақиллигининг 25 йиллиги ва Спитамен ноҳияси ташкил этилганининг 90 йиллиги билан табриклар экан, ноҳиянинг шарафли халқи ўзларининг ҳалол меҳнатлари билан турли соҳаларги сезиларли ютуқларга эришганликларини таъкидлади.

"Ховар" ТМАА. 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ТАШҚИ ОМИЛЛАР ТАЪСИРИ СЕЗИЛМОҚДА, БИРОҚ…

 

- 2017 йилда мамлакат озод иқтисодий минтақаларида 368,3 миллион сомонийлик миқдоридаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилди, - деди Тожикистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Завқи Завқизода йил якунига бағишланган матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, бу миқдорни озод иқтисодий минтақалар ҳиссасига ажратадиган бўлсак, қуйидагича тақсимланади: «Суғд» 332,6, «Данғара» 35

Муфассал...

Ҳар кимки ҳаётда яшнаган порлаб…

 

ШОИР ҚАДРИ

Қай кун ишқ аҳлини эзса жудолик,

Ботирлар кучида сезса адолик,

Қай кун одамларни енгса танҳолик,

Ўшанда билинар шоирнинг қадри.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991073

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478645
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4573
4027
22258
7426653
100289
114875
7478645

Сизнинг IPнгиз: 18.118.162.8
Бугун: 23-11-2024 17:47:19

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015