Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи тожик ва ўзбек халқларининг муносабатлари гултожига айланди. Бу ташриф халқлар орасидаги дўстона муносабатларнинг янги уфқлари очилишига катта ишонч пайдо қилди. Бу шундай ишончки, келгусида ҳаққоний воқелик тарих зарварақларида олтин ҳарфлар ила
ёзилажак. Тожикистон Президентининг Ўзбекистонга давлат сафарини икки дўст мамлакат фуқаролари жуда катта қизиқиш билан кузатдилар ва мислсиз юқори кайфиятга эга бўлишди. Шу муносабат билан одамлар ўзларининг долзарб фикрларини билдиришга, алоҳида нуқталарга эътибор қаратаётганлари, шубаҳасиз, бизни қизиқтирди. Агар бу расмий ташрифга оид муносабатларига газета саҳифаларидан жой берилса, нашриянинг бир неча сони уларга бағишланса ҳам, адоғи кўринмаслигига аминмиз. Газетхонларимизнинг бундай қимматли фикрларини имкон қадар бериб боришликни таҳририят ўз зиммасига олади.
Эргашали Гумаев, меҳнат фахрийси, Вахш ноҳияси:
- Муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмоннинг жорий йилнинг 17-18 август кунлари қўшни Ўзбекистон Республикасига давлат сафарини телевизор орқали томоша қилдим. Нафақат мен, балки бутун республикамиз аҳолиси, ўзбекистонлик дўстларимиз, қолаверса, Марказий Осиё халқлари хурсандчилигининг чегараси йўқ. Кейинги йиллардаги рўй бераётган дўстлик борасидаги воқеалар, ҳақиқатдан ҳам, бу қадимий халқларимизнинг гўзал хулқ ва рафторидан дарак берибгина қолмай, дунё аҳлига ибрат намунаси ҳамдир. Муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг март ойида юртимизга ташрифи ва олиймақом меҳмоннинг Миллат пешвоси томонидан ўзига хос тарзда катта ҳурмат-эҳтиром билан кутиб олиниши тожик-ўзбек халқларининг 25 йил мобайнида маълум даражада совуқлашган муносабатларида пайдо бўлган музларнинг эришига катта туртки бўлганди. Ўшанда икки давлат орасида 26та ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланганди. Қарийб чорак аср бир-бирининг дийдорига тўёлмаган икки қардош халқ ўртасида илдизи қадимдан мустаҳкам биродарлик ришталари қайтадан мустаҳкамланди. Тожикистонликлар бошидан кўп оғир синовларни ўтказишди. Халқимиз бахтига давлатимиз бошига Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг келиши Парвардигорнинг ёрлақагани эди. Президентимизнинг 1994 йили айтган бир гапи ҳеч эсимдан чиқмайди: - Тожик ва ўзбек халқларининг тақдири билан ўйнашганларнинг етти пушти нафратга учрайди. Бу икки биродар халқларнинг дўстлигига ҳеч қандай қора кучлар рахна сололмайди…
Мен ўзим гувоҳи бўлган ҳикматли ва қимматли фикрларнинг, нақадар, ҳаққонийлигини бугун ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган "Дўстлик оқшоми" концерти пайтида, Давлатимиз бошлиғига Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев фармони билан "Эл-юрт ҳурмати" орденининг берилиши катта воқеа бўлди. Ўзбекистоннинг бу давлат мукофоти, ҳақиқатдан ҳам, халқнинг ҳурмат-эътиборига лойиқ инсонларгагина берилади. Бу олий мукофотни, нафақат Жаноби олийларига, балки Тожикистон халқига берилган олий мукофот, олий эътибор, деб қабул қилдик. Дарҳақиқат, тожик ва ўзбек халқларининг дўст ва аҳил бўлиб яшашида муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмоннинг хизматлари беқиёсдир. Яшасин, тожик ва ўзбек халқлари дўстлиги!
Абдулложон Бердиалиев, Турсунзода шаҳридаги тери касалликлари беморхонаси Бош шифокори, олий тоифали врач:
- Тожикистон ва Ўзбекистон республикалари ўртасидаги дўстона алоқаларнинг тикланишида икки мамлакат бошлиқларининг хизматлари тарих саҳифаларида олтин ҳарфлар билан ёзилиб қолинажак, бунга умуман, шубҳа йўқ. Ўзбекистонга давлат сафари доирасида матбуот анжумани пайтида, Жаноби олий пурмаъно бир гапни гапирди. Унда, жумладан, шундай дейилади: -"Давлатлараро муносабатлар агар оддий кишилар ўртасидаги алоқалар ва инсонлар мулоқотига ҳисса қўшмаса, муваффақиятга эриша олмайди. Икки мамлакат фуқаролари борди-келдисининг ўзаро соддалаштирилган тартиби жорий этилишидаги ижобий самарани ҳисобга олган ҳолда, икки давлат ўртасида ўзаро режимни келгусида кенгайтириш тўғрисидаги фикримизни билдирдик…"
Икки қадимий халқларимиз тожик ва ўзбекнинг асрий орзуси мужассам этилган гаплар, шундай эмасми? Бу дўстона муносабатлардан халқ хурсанд, юрт обод бўлади. Хурсандчилигимизнинг чегараси беҳаддир. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга Ўзбекистон Республикасининг олий даражадаги "Эл-юрт ҳурмати" давлат мукофотини топшириш маҳалида хаёлимдан республикамизда кечган тартибсизликлар, муҳтарам Президентимизнинг давлат бошига келишлари-ю ўлкамизда миллат хоинлари томонидан ёқилган уруш оловининг ўчирилиши, миллий ярашув онлари, миллий давлатдорлик тизимининг ҳамма соҳаларда тикланиши, катта коммуникацион ўзгаришлар, Тожикистоннинг ҳамма минтақасида халқимиз осойишта ҳаёт бағрида эмин-эркин умргузаронлик қилаётганлиги, азиз Ватанимиз дунёнинг 160 мамлакати томонидан тан олиниб, тарққиёт сари юз бураётганлиги, Тожикистон халқи узоқ ва яқин мамлакатлар халқлари билан дўстона муносабатларда бўлиб келаётганлиги ақлу шууримда ўз аксини топди. Муҳтарам Шавкат Мирзиёев Жаноби олийларидаги шу қимматли хусусиятларни, халқларимиз орасидаги дўстона муносабатларни тиклаш ҳамда минтақа осойишталиги борасидаги қилган қимматли саъй-ҳаракатларини кўра олганлиги, у кишининг ҳам нақадар, зукколигидан дарак беради. Мен бу мукофотни бутун Тожикистон халқига нисбатан буюк ҳурмат, деб биламан. Олий даражадаги учрашувларнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, эндиликда Ўзбекистон Тожикистоннинг стратегик ҳамкорига айланди. Бундан буён ҳар икки мамлакат муносабатлари янги-янги чўққиларни забт этаверади. Халқимизга шу нарса муҳим.
Эркин Шукур ёзиб олди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг Тожикистонга давлат ташрифи ҳамда олиймақом меҳмоннинг самимият билан дўстона кутиб олиниши Тожикистон ва Ўзбекистон республикалари муносабатлари тарихида зарҳал ҳарфлар билан битилади, десак муболаға бўлмайди.
Муфассал...
Ўтган аср охирлари суронли йиллар эди. 1985 йили собиқ Иттифоққа М.С.Горбачёвнинг раҳбар этиб тайинланиши иттифоқдош республикалар бўйлаб ошкоралик, демократик элементларнинг ёйилишига олиб келди. Тожикистон ҳам бундан мустасно эмасди, албатта. Ўша пайтдаги ҳар бир сессия, қабул қилинаётган қарорлару кўриб чиқилаётган масалалар узоқ тортишувлар, баҳсу мунозаралардан кейингина, қабул қилинар эди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015