Азиз Тожикистонимиз давлат мустақиллигини қўлга киритганлигига чорак аср – 25 йил бўлди. Бу йиллар давомида шарафли халқимиз Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон бошчилигида анчайин салмоқли ютуқларни қўлга киритди. Мустақил Тожикистонимизнинг янги тарихига истиқлолият йиллари зарҳал ҳарфлар билан битилганлиги табиий.
Давлатимиз сарвари ҳамда Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг бунёдкорлик сиёсатини жойларда маҳаллий ҳокимият масъуллари ҳаётга татбиқ этаётганлиги ўз самарасини бераётганлиги рост. Айниқса, Тожикистон Республикаси Президентининг жойлардаги ишончли вакиллари – шаҳар ва ноҳиялар раисларининг заҳматлари туфайли азиз Тожикистонимизнинг барча гўшалари мунтазам тараққий этмоқда. Давлат бошлиғининг бунёдкорлик сиёсати жойларда тўлиқ ўз аксини топаётганлигида бу масъул шахсларнинг ҳиссаси катта эканлигини инкор этиб бўлмайди.
- Тожикистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллик юбилейини ноҳия меҳнаткашлари халқ хўжалигининг барча соҳаларида улкан ютуқларга эришиш билан кутиб олиш йўлида самарали меҳнат қилмоқдалар ва бир қатор юбилей иншоотлари фойдаланишга топширилади, - дейди Турсунзода шаҳар раиси Сижоуддин Саломзода. - Жумладан, «Мунис-95» масъулияти чекланган жамият томонидан бунёд этилаётган мева-ю сабзавотни қайта ишлаш ва захира қилиш корхонаси, Тожикистон Халқ Демократик партияси шаҳар ижроия қўмитаси биноси, «Ўзбеконтепа» чегара назорат нуқтаси, бир сменада 320 нафар ўқувчи ўрнига мўлжалланган 33-ўрта умумтаълим муассасаси қурилишининг биринчи қисми мустақиллик юбилейи арафасида фойдаланишга топширилади. Душанбе-Турсунзода замонавий автомобил йўлининг фойдаланишга топширилиши Ҳисор водийси аҳолиси учун, дарҳақиқат, байрамона совға бўлди…
Ҳисор шаҳрида ҳам байрам руҳи кезинади. Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигида шаҳар аҳолиси кўплаб бунёдкорлик ишларини бажаришди. Шаҳарда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми биринчи олти ойда 29 миллиону 503 минг 380 сомонийни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 94 мингу 486 сомоний кўпдир. Шунингдек, қурилиш ва меъморчилик соҳасига 25,9 миллион сомоний маблағ ажратилди. Январ-июн ойларида шаҳарда ўз кучи билан 56,1 миллион сомоний миқдорида қурилиш пудрат ишлари амалга ошди ва бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,9 фоизга кўпдир. Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллик тўйимуносабати билан шаҳар ҳудудида ҳаётан муҳим иншоотларнинг асосий қисми ниҳоясига етказилди ва байрам арафасида улар фойдаланишга топширилади.
- Нафақат, ноҳиямиз маркази, балки барча жамоатлару шаҳарчаларда ободончилик ишлари кенг кўламда амалга оширилаётир. Сомониён шаҳарчасида кейинги бир йил орасида унинг ҳудудидаги гулзору турли манзарали ҳамда мевали дарахтлар ўтқазилиши, ноҳия аҳолиси ва меҳмонларнинг муносиб ҳордиқ чиқариши учун «Баҳористон» дам олиш марказининг ишга туширилиши, қадимий Афина ҳайкалтарошлик услубидаги она ва бола, шер ва бургутлар ҳайкали, шаҳарча бўйлаб 250дан ортиқ дам олиш ўриндиқлари ўрнатилиши ва яна бир талай ободончилик ишлари далил бўла олади, - дейди Рўдакий ноҳияси раиси аппаратининг ижтимоий тараққиёт ва жамоатчилик билан алоқа бўлими бошлиғи Муҳаммадии Салим. - Шунингдек, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари ҳам бу йилги ташрифида маданий-маиший, спорт-соғломлаштириш мажмуаси иншоотлари, турар жой биноларини фойдаланишга топшириб, яна бир қанчасига тамал тошини қўйиб берганлиги биз рўдакийликлар учун ифтихор боисидир, албатта. Умуман олганда, истиқлолиятнинг 25 йиллигига бағишланган 25та байрам иншоотини фойдаланишга топшириш назарда тутилган.
Давлат мустақиллигининг 25 йиллиги қайд қилинаётган жорий йилда Ваҳдат шаҳри деҳқонлари мамлакат Президентининг ердан унумли ва самарали фойдаланиш, такрорий экинларни амалга ошириш, шу йўл билан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини яхшилашга доир топшириқ ва кўрсатмаларини амалда ижро этиш мақсадида режалаштирилган 3 минг 375 гектар ўрнига 4 минг 200 гектар майдонда такрорий экин экишди. Бу режанинг 121 фоизини ташкил қилади ва ўтган йилга нисбатан 725 гектарга зиёддир.
2016 йили 737 гектар майдонда картошка парвариш қилинган бўлиб, бу 2015 йил кўрсаткичидан 250 гектар зиёддир. Статистик маълумотларга биноан, 2016 йилнинг 10 августигача 21 минг тонна картошка йиғиб олинган. Бу ўтган йилнинг шу давридан 3 минг тоннага кўпдир. Умуман, мустақиллик йилларида шаҳарда қурилиш, алоқа, транспорт, хизмат кўрсатиш, маориф, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳалари ҳам тараққий этди ҳамда уларнинг келгусидаги тараққиёти учун қулай шароитлар яратилди. Шаҳардаги ўрта умумтаълим муассасалари сони 1991 йилга нисбатан 34тага ошиб, бугун 151тани ташкил этди. Мустақилликнинг 25 йили мобайнида соғлиқни сақлаш соҳаси муассасалари, жумладан, касалхоналар 1991 йилга нисбатан 44,4 фоиз, саломатлик марказлари – 87,5 фоиз, тиббий нуқталар – 36,2 фоизга ошган бўлиб, касалхоналар, саломатлик марказлари ва тиббий нуқталарнинг аксарияти замонавий тиббий ускуналар ва технологиялар билан жиҳозлантирилган.
- Шаҳринав ноҳияси аҳолиси ҳам Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги байрамига кўтаринки руҳ билан тайёргарлик кўришган, - дейди маориф соҳаси фахрийси Суннатулло Эргашев. – Ноҳиямиз марказида юбилейга бағишланган бир талай ижтимоий-саноат иншоотлари фойдаланишга топширилиши, ноҳия маҳаллий автомобил йўлларининг таъмирланиши, қишлоқлардаги ободончилик ва бунёдкорлик ишларининг кўлами шаҳринавликларнинг байрамона руҳиятда ҳалол меҳнат қилишаётганлигидан гувоҳлик беради.
Дарҳақиқат, мамлакатимиз пойтахти – Душанбе шаҳри атрофидан ўрин олган Ҳисор водийсида мустақиллик байрами ўзгача руҳ, кўтаринки кайфият билан кутиб олинмоқда…
«Халқ овози».
24 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Миллий бирлик кунининг 22 йиллик тантаналарида иштирок этиш, турли соҳаларга тегишли бир қатор иншоотлар очилишида қатнашиш ва аҳоли билан суҳбат ўтказиш мақсадида, Рашт водийси ноҳияларига иш сафари билан борди.
Муфассал...
Машҳур тожик мумтоз шоири Камол Хўжандий ғазаллари биринчи марта немис тилида нашр этилди. "Ишқи минўї" ("Осмоний ишқ") деб аталган китоб Хўжанддаги "Ношир" нашриётида чоп этилди. Бу китобни қўлига олган шеърхон Камол Хўжандий ғазалларини икки тил - тожик ва немис тилларида ўқий олиши мумкин.
Китоб таниқли олима, филология фанлари доктори, академик Бобожон
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015