Мамлакатимизнинг энг йирик вилояти – Хатлон аҳолиси давлат мустақиллиги 25 йиллик байрамини юксак меҳнат ютуқлари билан кутиб олишмоқда. Қадимий ва ҳамиша навқирон Хатлон вилоятининг сиймоси мустақиллик йилларида тубдан ўзгарди. Халқнинг турмуш тарзи ижобий маънода моҳиятан янгича қиёфа касб этди. Вилоятнинг барча минтақаларида мустақиллик шарофати туфайли бунёдкорлик ва яратувчанлик ишларининг самараси яққол кўзга ташланади.
Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода бошчилигида маҳаллий ҳокимият раислари Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бунёдкорлик сиёсатини ҳаётга татбиқ этиш йўлида саъй-ҳаракат билан фаолият юритишаётганликлари ҳаётда ўз аксини топмоқда…
- Мустақиллик йилларида Хатлон вилояти маркази – Қўрғонтепа шаҳри сиймоси тубдан ўзгарди, - дейди «Новый Хатлон» газетаси бош муҳаррири Мурод Сотиев. – Фақатгина давлат мустақиллиги 25 йиллиги байрами арафасида шаҳарда жуда кўплаб ижтимоий-маиший, саноат иншоотлари фойдаланишга топширилганлигининг ўзи ютуқларимизнинг исботи бўла олади. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг яқинда вилоятга сафари жараёнида шаҳримизнинг Борбад кўчасида "Спитаменбонк" ЁҲЖ янги биноси, 15 қаватли турар жой биноси, Ички ишлар вазирлигининг Хатлон вилоятидаги уюшган жиноятга қарши кураш минтақавий бўлими биноси, Ато Муҳаммаджонов номли вилоят мусиқали комедия театри янги биносини фойдаланишга топшириш билан бирга, Қўрғонтепа шаҳри кўнгилочар - дам олиш спорт комплекси қурилишини расман бошлаб берди. Давлат бошлиғининг вилоят шаҳру ноҳиялари қўлга киритган ютуқлари намойиши, шунингдек, "Хатлон палов оши" фестивалида ҳамда Қўрғонтепа шаҳрининг марказий стадионида Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан вилоят маданият аҳли томонидан тайёрланган театрлаштирилган намойишда иштироки эса, истиқлолият байрами арафасидаги тантаналарга ўзгача шукуҳ бағишлади. Юқорида фойдаланишга топширилганлиги эслатиб ўтилган иншоотлар жорий йилдаги бунёдкорлик ишларининг бир қисмигина холос. Аслида, йил бошидан буён шаҳарда юзлаб янги иншоотлар фойдаланишга топширилганлиги истиқлол туфайли эришилган иқбол нишонасидир…
- Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси иштирокида Душанбе-Қўрғонтепа темир йўлининг Ваҳдат-Ёвон участкасини тантанали тарзда расман фойдаланишга топширилиши Ёвон ноҳияси аҳли учун, дарҳақиқат, унутилмас воқеа бўлди, - деди Ёвон ноҳияси раиси Амирбеки Темур. – Умуман, давлат мустақиллигининг 25 йиллиги тантанали қайд қилинаётган жорий йил Ёвон ноҳияси учун жуда ҳам баракали бўлди. Ноҳиямизда жуда кўплаб саноат, маориф ва ижтимоий соҳа иншоотлари фойдаланишга топширилиши истиқболимизнинг ёрқинлиги кафолати бўла олади. Давлат бошлиғи илгариги сафарларидан ташқари, яқинда ноҳиямизга сафари давомида "Жунг-Цай Моҳир Цемент" МЧЖ цемент заводини ишга туширди. Бундан ташқари, мамлакат Президенти бир сменада 640 ўқувчи ўрнига эга бўлган ўрта умумтаълим муассасаси қурилишига биринчи ғиштни қўйди. Мустақиллик йилларида ноҳиямиз меҳнаткашлари эришаётган ютуқлар кўлами кенг бўлиб, барча соҳаларда бунёдкорлик ва ободончилик руҳияти ҳукмрон эканлиги қувонарли ҳолдир…
- Мустақиллик йилларида ноҳиямизда маориф, соғлиқни сақлаш, ижтимоий-маданий соҳалар тараққиёти билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам қўлга киритилаётган ютуқлар кўзни қувонтиради, - дейди 3-ўрта умумтаълим муассасаси ўқитувчиси Қудратулло Ахмедов. – Биргина Асадулло фермер хўжалигида сўнгги 6 йиллар ичида 1700 гектардан зиёд майдонда янги боғлар ва токзорлар барпо этилган. Интенсив боғда олманинг 30 тури, жумладан, Новелла, Даря, Эрлимак, Редфри, Дейтон, Прима, Флорина, Либерти, Голдраш, Чемпион, Пинова, Фужи, Грани Смит ва бошқа турлари экилган. Умуман, хўжалик боғлари ва токзорлари 2017 гектарни ташкил қилади. Хўжаликда 1000 киши меҳнат қилади. Энди янги боғ барпо этилиши туфайли 300дан зиёд киши иш жойлари билан таъминланди. Хўжаликда интенсив боққа алоҳида эътибор қаратилиб, умуман, бундай боғ майдони 114,5 гектарни ташкил қилади. Яқин келажакда хўжалик меҳнаткашлари яна 500 гектар боғ яратишни ният қилганлар.
- Шаҳар ва ноҳиялар ижроия органларидан олинган маълумотларга кўра, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш ишлаб чиқариш корхоналарини кўпайтиришга доир бир нечта дастурлар амалга татбиқ этилмоқда. Бу борада Кўлоб, Дўстий, А. Жомий, Хуросон каби шаҳар ва ноҳияларда Тожикистон Ҳукумати томонидан тегишли қарорлар қабул қилинган, - деб қайд этилганди Хатлон вилояти иқтисодий-ижтимоий кўрсаткичлар ҳақидаги ҳисоботида. - Қўрғонтепа шаҳар миллий банки бўлимидан олинган маълумотга кўра, ўтган давр мобайнида иқтисодий соҳалар учун 999 миллион сомоний ажратилди.
2015 йилда жамият ва деҳқон хўжаликлари 1140 минг гектар майдондаги ғаллани ўриб олиб, 466,4 минг тонна ғалла ҳосили қўлга киритилди. Бу ўтган йилга нисбатан 13,3 тонна зиёддир. Гектар бошига олинган ҳосил 33,3 центнерданни ташкил этди. 1893 гектар майдондаги шолизордан 7924,9 тонна маҳсулот етиштирилди, бу 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 574 тонна зиёддир. Жорий – давлат мустақиллиги 25 йиллигида қишлоқ хўжалигида эришилган ютуқлар янада салмоқлидир.
Истиқлолиятнинг 25 йиллиги байрами арафасида Бохтар ноҳиясида мамлакат Президенти иштирокида бир қатор иншоотлар фойдаланишга топширилди. Жумладан, Тожикистон энергетик институтининг электромеханика факултетининг янги корпуси тўлиқ қайта тикланганидан кейин тантанали тарзда очилди. Иншоот расмий очилиш маросимидан сўнг, иштирокчилар олдида сўзга чиққан давлат бошлиғи вилоят минтақавий ички ялпи маҳсулоти ўртача йиллик ўсиш суръати 6,5 фоизни ташкил қилиб, 2015 йилда қарийб 12,5 миллиард сомонийга етганлигини қайд қилиб ўтди. Бу мамлакат ички ялпи маҳсулотининг 25 фоизига тенгдир.
- Мустақилликнинг 25 йили мобайнида Хатлон вилояти турли ижтимоий-иқтисодий соҳалари тараққиётига молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан 25 миллиард сомонийдан зиёд маблағ сарфланган.
2016 йилнинг биринчи ярмида вилоят турли иншоотлари қурилиши ва қайта тикланишига 890 миллион сомоний ажратилган бўлиб, бу ўтган йил шу даври кўрсаткичидан 332 миллион сомоний ёки 58 фоизга зиёддир, - деди Эмомали Раҳмон.
Шунингдек, мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Файзали Саидов номли уруғ етиштириш бўйича ёрдамчи хўжаликда дала ишларининг бориши билан танишди. Бу ерда Мамлакат Президентига жорий йил хўжаликнинг ҳар бир гектар майдонидан 50 центнердан буғдой ва арпа, 44 центнер маккажўхори, 262 центнер картошка ва 268 центнердан сабзавот йиғиштирилгани маълум қилинди.
Истиқлол байрами арафасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Хатлон вилояти сафари доирасида, Жалолиддин Балхий ноҳиясининг "Навобод" жамоатида жойлашган "Сомон" масъулияти чекланган яхна ичимликлар корхонасини ишга тушириш маросимида қатнашди. Бундан ташқари, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Жалолиддин Балхий ноҳияси Навобод қишлоқ жамоатидаги Ниёзмаҳмад Беков хўжалигида пахта йиғим-теримини бошлаб берди. Бу тадбирларнинг бариси Жалолиддин Балхий ноҳияси аҳлига байрамона кўтаринки руҳ бағишлади ва уларнинг келгусидаги ватанпарварлик билан меҳнат қилишлари ҳамда бунёдкорона ишларни давом эттиришларига ижобий туртки бўлди.
Дўстий ноҳиясида истиқлол байрами арафасида 1-рақамли давлат гимназияси янги биноси фойдаланишга топрилиши маросими бўлиб ўтди. Тантанали маросимда ноҳия раиси Салоҳиддин Ражабзода иштирок этди.
- Гимназиямиз янги биноси фойдаланишга топширилиши Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллик юбилейи арафасида фойдаланишга топширилаётган иншоотларнинг изчил давоми ҳисобланади, - деди гимназия директори Барно Одилова журналистларга. – Энг асосийси, таълим муассасамизда 150 нафар юқори синф ўқувчилари бир сменада замонавий таълим билан қамраб олинади. Муассасамиз тожик, рус, инглиз тиллари ва компютер синфхоналаридан иборат бўлиб, улар замонавий таълим ускуналари билан жиҳозлантирилган.
Панж ноҳиясида мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода иштирокида бир қатор юбилей иншоотлари фойдаланишга топширилди.
- Мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода иштирокида Панж ноҳиясида фойдаланишга топширилган иншоотлардан биринчиси ҳам 2-ўрта умумтаълим муассасаси эканлиги маориф соҳасига кўрсатилаётган ғамхўрлик нишонасидир. Мактаб Панж шаҳарча жамоати ҳудудида жойлашган бўлиб, икки сменада 1300 нафар ўқувчи таълим олишига мўлжалланган. Мактабнинг асосий биноси 2 қаватдан иборат бўлиб, унда 28та синфхона, 10та иш кабинети, мажлислар ва спорт заллари мавжуд, - дейди таниқли журналист Жайлов Ҳасанов. - Бундан ташқари, мамлакат Бош вазири Панж ноҳиясида солиқ бошқармаси янги биносини фойдаланишга топширди. Ноҳия солиқ бошқармаси янги маъмурий биноси қурилиши 2015 йилнинг ноябр ойида бошланган эди. Икки қаватли кенг ва шинам замонавий солиқ нозирлиги биноси 2,7 миллион сомоний эвазига қурилган бўлиб, ертўла, 8та иш кабинети, эъломиялар тақдимоти учун катта зал, мажлислар зали, архив ҳужраси ва бошқа техник ҳамда ёрдамчи ҳужралардан иборатдир. Шунингдек, Қоҳир Расулзода "Бонувони Панж" тикувчилик корхонасини фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этди. Мазкур корхона маҳаллий тадбиркор Камолиддин Каримов томонидан бунёд этилган бўлиб, икки қаватда жойлашган ва 20та янги иш жойлари яратилишига мўлжалланган. Бу корхонага, асосан, маҳаллий аҳоли вакиллари ишга жалб қилинади.
Қабодиён ноҳияси аҳолиси маърифатпарвар ва ташкилотчи раҳбар Саидумрон Абдураҳмонзода бошчилигида мамлакатимизнинг бошқа минтақалари каби давлат мустақиллигининг 25 йиллиги байрамидан руҳланиб, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини яхши йўлга қўйишди. Республика пойтахтидан узоқда жойлашган бўлишига қарамай, ноҳияда ижтимоий-иқтисодий иншоотлар бунёди, маориф ва соғлиқни сақлаш соҳаси янги биноларини фойдаланишга топшириш ҳамда эскиларини таъмирлаш, автомобил йўллари таъмири йўналишида кўплаб ишлар бажарилди.
- Носир Хусрав ноҳияси мамлакатимизнинг энг жанубий ноҳиясидир, - дейди ўқитувчи Бахтиёр Ҳайдаров. – Ноҳия иқлими қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун қулайлиги билан ажралиб туради. Шунинг учун ҳам, ноҳия деҳқонлари мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, жорий йил мўл ҳосил етиштиришди. Деҳқонлар мамлакат Президентининг бир майдондан икки ва уч ҳосил олиш тўғрисидаги кўрсатмаларига амал қилган ҳолда, ҳалол меҳнат пайидан бўлишмоқда. Истиқлолиятнинг 25 йиллигида Носир Хусрав ноҳияси меҳнаткашлари катта ютуқларни қўлга киритишга азм этишган.
Кўлоб шаҳри мустақиллик йилларида ободонлашиб, шаҳарнинг қиёфаси тубдан ўзгарди. Айни пайтда Кўлоб шаҳри чорак аср илгаригисидан жуда фарқ қилиб, бу ерда ободонлаштириш ишлари кўлами салмоқли эканлиги кўзга ташланади. Айниқса, Кўлоб шаҳрининг 2700 йиллиги тадбирига тайёргарлик пайтида шаҳарда жуда кўплаб иншоотлар фойдаланишга топширилган эди. Кўлобликлар жорий йилда ҳам шаҳарни янада ободонлаштириш йўлида яратувчанлик ишларини яхши йўлга қўйишди. Бир сўз билан айтганда, Кўлоб шаҳри аҳолиси давлат мустақиллиги 25 йиллиги юбилейига атрофлича тайёргарлик кўрган.
Мустақиллик йиллари Данғара ноҳиясида эришилган ютуқлар чинданам кўзларни қувонтиради. Айниқса, ноҳия маркази ўзгача сиймо касб этди. Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг ноҳияга навбатдаги сафари давомида яна бир қатор иншоотлар фойдаланишга топширилганлиги данғараликларнинг юбилей йилида қўлга киритган ютуқлари нишонасидир. Бу ерда Давлат бошлиғи иштирокида «Жунтай-Данғара Син-Силу Текстил» Ёпиқ ҳиссадорлик жамияти текстил мажмуасининг биринчи босқичи, катта спорт мажмуасининг очилиши, замонавий «Дарё-2015» меҳмонхонаси қурилишига тамал тоши қўйилиши, шунингдек, келгуси авлодга паём йўлланган капсула қўйилиши билан Хатлон Давлат медицина университети ва кўп тармоқли касалхонаси биноси қурилишига тамал тоши қўйилиши, Данғара давлат университетининг расмий очилиши ва бу муассасада Миллат пешвосининг 1 сентябр – Билимлар байрами тантаналарида иштироки ноҳиядаги бунёдкорлик ишларининг изчил давоми ҳисобланади.
Восе ноҳиясида ҳам истиқлолиятнинг 25 йиллик тўйига атрофлича тайёргарлик кўрилди. Жорий йил Восе-Ховалинг автомобил йўлининг қурилиши катта суръатлар билан давом эттирилиши, ноҳия марказида «Султони Кабир» савдо мажмуасининг ишга туширилиб, мунтазам фаолияти йўлга қўйилиши, бир қатор муҳим иншоотларнинг фойдаланишга топширилиши ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилаётган ютуқлар кўлами ноҳияда байрамона руҳ ҳукмрон эканлигидан далолат беради. Восенинг бунёдкор аҳолиси мамлакатимизнинг бошқа минтақалари қаторида давлат мустақиллигининг 25 йиллик юбилейига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўша олганликлари қувонарлидир. Ноҳия раиси Мусо Ғафурзоданинг ташаббуси билан тадбиркорлар таълим иншоотлари қурилишига жалб этилмоқда.
- Маҳаллий тадбиркор Назар Қосимов Мирзоали Вайсов қишлоқ жамоати ҳудудида 10та синфхона ҳамда битта спорт зали қурилишига жалб қилинган, - деди Восе ноҳияси маориф бўлими мудири Сирожиддин Гурезов журналистларга. – Гулистон қишлоқ жамоати ҳудудида 53-ўрта умумтаълим муассасаси директори М. Жумаев ташаббуси билан 5та синфхона, ноҳия бош хатиби С. Акрамов ташаббуси билан 8та синфхона қурилиши бошланди. Истиқлолият байрамининг 25 йиллиги арафасида 15, 29-умумтаълим муассасалари қўшимча таълим бинолари фойдаланишга топширилди.
Хатлон вилоятининг Темурмалик ноҳиясида истиқомат қилаётган 63 минг нафар аҳолининг турмуш тарзи мустақиллик йилларида Тожикистон Республикаси ва минтақалар ижтимоий-иқтисодий тараққиёти дастури самараси туфайли тобора яхшиланиб бормоқда. Давлат бошлиғининг ноҳияга сафарлари, айниқса, Миллат пешвосининг Танобчи интернат-уйига ташрифи ноҳия аҳолисига кўтаринки руҳ бағишлаб, уларнинг яратувчанлик билан ҳалол меҳнат пайидан бўлишларига туртки берди. Айни пайтда ноҳияда давлат мустақиллигининг 25 йиллик байрамига атрофлича тайёргарлик кўрилган бўлиб, ободонлаштириш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Ноҳияда чорвачилик, ғалла етиштириш, боғдорчилик, токпарварлик ҳамда туризм соҳасини ривожлантириш учун қулай имкониятлар мавжуд. Мустақиллик шарофати туфайли бу соҳаларда эришилаётган ютуқлар самарали бўлмоқда.
- Хуросон, Ёвон, Фархор ва Ҳамадоний ноҳияларида Германия тараққиёт банки ҳамкорлигида соғлиқни сақлаш муассасалари замонавий соҳавий техник жиҳозлар билан таъминланиб, тадбиркорлар томонидан Вахш ноҳияси соғлиқни сақлаш соҳасига иккита “Тез ёрдам” машинаси берилди, - деб қайд қилинди 2016 йилнинг биринчи ярмида вилоят иқтисодий-ижтимоий тараққиёти натижаларига бағишланган якуний мажлисда.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон олиб бораётган бунёдкорлик сиёсатини ҳаётга татбиқ этаётган Хатлон вилояти аҳолиси истиқлол ва мамлакатимизда ҳукмрон тинчлигу осойишталикнинг шукронасини қилиб, ободонлаштириш ишларини изчил олдинга олиб боришмоқда. Вилоятда кўтаринки кайфият ҳукмрон бўлиб, аҳоли байрамга атрофлича тайёргарлик кўрган…
«Халқ овози».
Авлиё Узун ота номи билан маълуму машҳур бўлган ана шу ажойиб инсоннинг асл номи Зайналобиддин бўлиб, у Муҳаммад алайҳиссалом куёви бўлмиш ҳазрати Алининг набираси Имом Ҳусейннинг ўғлидир. У киши милодий 659 йилда Мадинаи Мунавварада таваллуд топган. Ислом динига оид олий даражадаги билими ва халқ орасида бу диннинг муқаддас ақидаларини кенг тарқатиш бўйича олиб борган улкан хизматлари эвазига имомлик даражасига
Муфассал...
Мен Саразмда биринчи марта бундан йигирма йилларча олдин бўлганман. Ўшанда турли сопол буюмлар тайёрланган хумдонларни, қадимий иморатлар қолдиқларини кўриб, ҳайратга тушгандим. Бу мислсиз тарихий ёдгорликнинг очилишига сабаб бўлган оддий инсон Ашур бобо Тайлонов билан суҳбатлашгандим.
- Мен тарихга қизиқаман. Саразмдан ҳамқишлоқларим жуда кўп буюмлар
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015