Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 02 Сентябр 2016 Кӯришлар: 2009
Печат

 

slavyan130 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон умуммиллий катта байрам – Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида пойтахт ноҳияларида турли иншоотларни фойдаланишга топшириб, аҳоли билан самимий суҳбату мулоқотлар ўтказди.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон дастлаб Душанбе шаҳрининг Исмоил Сомоний ноҳиясида Россия-Тожикистон Славян университетининг янги биносини фойдаланишга топширди.

Мамлакат Президенти рамзий лентани кесар экан, янги бинода таълим шароити билан танишди.

Буюртмачи Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати ҳукумат иншоотлари қурилиши дирекцияси ва пудратчи эса, «Сур-саф» МЧЖ ҳисобланади. 2011 йили мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон бу иншоот бунёди учун тамал тошини қўйган бўлиб, қурилиш ишлари 2012 йилдан бошланганди.

Бу иншоот қурилишига 50 миллион сомоний маблағ сарфланган. Таълим биноси 5 қаватли 3та иморатдан иборат бўлиб, 1072 нафар студент учун мўлжалланган.

slavyanЯнги бино умумий майдони 15 минг метр квадратни ташкил қилиб, студентларнинг замонавий шароитларда таълим олишлари учун жуда қулайдир. Ертўлада 280 ўринли ошхона, химия, физика ва биология фанлари бешта лабораторияси қурилган. Янги бинода 195 томошабин ўрнига эга спорт зали, 50 ўринли 3та лингофон синфхонаси, 20 ўринли мажлислар зали, криминалистик лаборатория, 560 ўринли мажлислар зали, телерадиостудияга эга матбуот маркази, 280 студент учун аудитория, 70 ўринли 2та компютер синфхонаси, янги корпус бешинчи қаватида эса, 50 ўринли электрон кутубхона мавжуд.

1996 йили Тожикистон ва Россия ўзаро фойдали ҳамкорликлари доирасида ташкил қилинган мазкур олий таълим муассасаси мамлакатимиздаги энг йирик олийгоҳлардан бири ҳисобланади.  Университетда  бакалаврлик 18 йўналиши, 20дан зиёд магистрлик дастурлари бўйича магистратуранинг 11 йўналиши, докторантуранинг 2 йўналиши ва аспирантуранинг 3 йўналиши бўйича таълим ва илмий-тадқиқот фаолияти олиб борилмоқда.

РТСУ филология, тарих ва халқаро муносабатлар, ҳуқуқшунослик, иқтисодиёт ва менежмент, ахборот технологиялари факултетларида 282 ўқитувчи, жумладан, 44 нафар фан доктори, 126 нафар фан номзодлари ишлайди.

Ташкил этилганидан шу кунгача РТСУни 20 мингдан зиёд киши битирди.

Университет таълим шароитлари билан танишув чоғида мамлакат Президенти студентлар билан очиқ суҳбат қуриб, уларни янги таълим корпуси очилиши  билан табриклади. Давлат бошлиғи ёшларни замонавий билимлар, компютер технологиялари ва хорижий тилларни чуқур ўрганишга ҳидоят қилди.

Танишувдан кейин Миллат пешвоси РТСУ мажлислар залида олийгоҳ ўқитувчилари ва студентлари олдида нутқ сўзлади.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон йиғилганларни давлат мустақиллигининг 25 йиллиги, университет янги таълим корпуси очилиши муносабати билан табриклаб, Тожикистон ва Россиянинг сиёсат, иқтисодиёт, савдо, сармоялар, маориф, илм ва маданият, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларидаги кўп қиррали ҳамкорликларидан қониқиш изҳор қилди.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Сир-Зарафшон илҳомлари

 

Суғд вилояти ҳудудидан оқиб ўтадиган Сирдарё ва Зарафшон сувидан ичган экинзорлар, мевазорлар гуллаб-яшнайди. Бу икки дарё соҳилларида яшаётган инсонлар эса, яратувчанлик ишқида меҳнат қилишади. Икки улуғ шоир – Абуабдулло Рўдакий ва Камол Хўжандий ҳам ана шу икки дарё соҳилларида туғилиб, вояга етганлар. Ҳозирда эса, Суғдда уларнинг ворислари ижод этишмоқда.

Муфассал...

УЛ ГАВҲАРИ ЯКТОДУР…

 

Ўзбек ва тожик халқларининг дўстлиги узоқ тарихий илдизларга бориб тақалади. Бу икки қондош, жондош бўлган халқ бир дарёдан сув ичиб, бир ҳудудда яшаб, бир қориндан тушган оға-инилардек эт билан тирноқ бўлиб кетишган. Бу икки қадимий халқнинг урф-одатлари, расм-русумлари, миллий анъаналари шундай умумлашиб кетганки, уни асло фарқлаб бўлмайди. Мирзо Турсунзоданинг қадрдон дўсти академик шоир Ғафур Ғулом бу икки ажойиб

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2526370

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10018542
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2860
5099
15258
9980795
54512
100591
10018542

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.76
Бугун: 16-09-2026 20:38:53

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015