Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 19 Май 2018 Кӯришлар: 1710
Печат

 

shashmaqom 2018Бобожон Ғафуров ноҳияси марказидаги Маданият уйига йиғилган «Шашмақом» мухлислари бу ерда ўтказилган концертдан хурсанд бўлиб қайтишди. Тожик халқининг қадимий санъати мухлислари Тожикистон Халқ артисти Тўлқин Тожибоев бошчилигидаги ноҳия «Шашмақом» ансамбли санъаткорларининг ҳар бир чиқишини гулдурос қарсаклар билан олқишлаб туришди.

Барно Шарипова, Носир Раҳимов, Сирожиддин Худоймерганов, Азимбой Холов, Содирхон Камолов каби хушовоз хонандалар ижросидаги қўшиқлар уларнинг мураккаб санъат турини меҳр-муҳаббат ва маҳорат билан эгаллаётганликларини кўрсатди.

«Бунафша» гуруҳи раққосалари ижросидаги жозибали рақслар ашулалар мазмун-моҳиятига тўла мос келди.

Ушбу концертда ноҳия раиси ўринбосари Малоҳат Бобожониён санъаткорлар ва санъат мухлисларини «Шашмақом» куни муносабати билан қизғин табриклади. У ноҳия раиси Зариф Назирийнинг табригини ўқиб эшиттирди. Малоҳат Бобожониён «Шашмақом» ансамбли ҳофиз ва созандаларига ноҳия раиси томонидан саҳна либослари тақдим қилинганини эълон қилди.

«Шашмақом» кунига бағишланган байрам концертлари Хўжанд, Исфара, Конибодом ва вилоятнинг бошқа шаҳру ноҳияларида ҳам бўлиб ўтди.

 

Жасурлар жасорати унутилмайди

Бобожон Ғафуров ноҳиясида Тожикистон Конституцион тузуми ҳимоячиларини шарафлаш ва Ватанни асраб қолиш йўлида жон фидо қилган фидойиларни хотирлаш кечаси бўлиб ўтди.

«Сипари Ватан» жамоат ташкилоти Суғд вилояти бўлими раиси ўринбосари Абдуғаффор Шокиров кечага йиғилган собиқ аскар ва офицерларни, мамлакат Конституцион тузумини ҳимоя қилаётиб, ҳалок бўлган кишиларнинг ота-оналари, оила аъзолари олдида сўзлар экан, ҳар қандай қаҳрамонлик, жонфидойилик ҳеч қачон унутилмаслигини таъкидлади.

Давлат ҳокимияти Бобожон Ғафуров ноҳияси ижроия органи вакили Ҳанифа Халилова, тарихчи олим, профессор Ҳабибулло Холжўраев, «Сипари Ватан» жамоат ташкилотининг ноҳия бўлими бошлиғи Акмал Ҳайдаров ва бошқалар она-Ватанни қўриқлаш шу диёрда туғилиб-ўсган ҳар бир йигитнинг бурчи эканлиги, азиз Тожикистонни янада гуллаб-яшнаши йўлида хизмат қилиш ҳақида гапиришди.

- Менинг ўғлим – Абдушукур Каримов ўн саккиз ёшида ҳалок бўлди. Орадан йигирма йил ўтган бўлса-да, мен ҳамон ўзимга кела олганим йўқ. Уруш оловини ёқмоқчи бўлган ёмон ниятли кимсаларга лаънат дейман. Юртимизда ҳар доим тинчлик бўлсин. Бирон-бир онанинг кўзлари ёшланмасин, фарзанд доғида куймасин, - деди Унжи қишлоғида яшайдиган Мушарраф Раҳматова.

Фуқаролар уруши даврида жасорат кўрсатган собиқ жангчиларга хотира медаллари берилди. Улар орасида, жумладан, Абдужамил Ашуров, Мамадражаб Воҳидов, Султонбой Ўринов, Ғуломжон Абдураззоқов, Мансуржон Темиров, Азамат Абдурасулов, Насрулло Қурбонназаров, Ўктам Мусаевлар бор эди.

 

Пилла топшириш бошланди

Спитамен ноҳиясида пилла топшириш бошланди. Ноҳия раиси Акрам Сулаймонзода топширилаётган пилла сифатига юқори баҳо берар экан, қимматбаҳо саноат хом ашёси етиштирган пиллачиларга миннатдорчилик билдирди. Вилоят пиллачилик идораси бошлиғи ўринбосари Муҳаббат Ғаниева жорий йилда спитаменлик пиллачиларнинг самарали меҳнат қилишганини қайд қилар экан, уларнинг белгиланган режани ортиғи билан бажаришларига ишонч билдирди.

Ноҳия пиллачилари жорий йилда 123 тонна «кумуш тола» топширишни режалаштиришган. Ҳар қути қурт уруғидан эса, 53 килограммдан пилла териб олиш белгиланган.

Дастлабки қабул куни энг яхши пиллачиларга совғалар берилди. Пилла топширган кишилар эса, қабулхонанинг ўзидаёқ меҳнат ҳақларини олишди.

 

Шифокорлар ташрифидан мамнунлик

Вилоятда мунтазам фаолият юритаётган «Саломатлик карвони» бу гал Исфара ноҳиясининг энг чекка қишлоқларидан бири – Лакконга ташриф буюрди. 50 нафардан ортиқ малакали шифокор қишлоқдаги 500 нафардан ортиқ одамни тиббий кўрикдан ўтказди. Лакконликлар соғлигини текшириш ва ташхис қўйишда замонавий тиббий мослама ва жиҳозлардан фойдаланилди.

Исфара шаҳар раиси ўринбосари Мадина Бобоиён Тожикистон Ҳукуматининг аҳоли соғлигини асраш борасида қилаётган ғамхўрликлари ҳақида гапирар экан, «Саломатлик карвони»нинг ташкил этилиши ана шу ғамхўрликнинг янги кўринишларидан бири эканлигини таъкидлади.

Лакконликлар Исфара шаҳар марказий беморхонаси бош врачи Тайбиддин Муҳаммедов, шаҳар биринчи тиббий ёрдам хизмати бошлиғи Сайфулло Атахонов ҳамда Садоиддин Зоидбоев, Бобохон Файзуллаев, Жўрабой Жўрабоев, Маҳмуджон Деҳқонов, Насиба Мадибрагимова, Имомиддин Жамолов, Иброҳимжон Ҳайитов, Нурулло Азимов каби малакали шифокорлар хизматидан мамнун бўлишди.

Шу куни лакконлик 19 нафар бола бепул хатна қилинди, 150дан ортиқ бепул таҳлил олинди. Шифокорлар уйида ётган 10дан ортиқ бемор хонадонида бўлиб, уларнинг саломатликларини текшириб, зарур маслаҳатлар беришди.

Шифокорлар Лаккондаги 54 ва 39-ўрта умумтаълим муассасаларида юқори синфлар ўқувчилари билан соғлом турмуш тарзи, иммунитет танқислиги синдромидан сақланиш каби муҳим мавзуларда суҳбатлар ўтказишди. Ёшларга тиббий мавзулардаги бепул китобчалар тарқатилди.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Феврал 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28    

МАҚОЛАЛАР

Аввал кассага, кейин киссага…

 

Бу дунё бозорга менгзайди…

Бунда ҳар бир нарсанинг, кўрсатиладиган хизматнинг ўз нарху навоси бор. Қийматнинг эса, кўрадиган кўзи, сийлайдиган қўли, бағишлайдиган меҳр-оқибати, эшитадиган қулоғи, раҳм-шафқатга тўла қалби, қийналадиган виждони йўқ.

Барчага бир хил…

Муфассал...

НУРАФШОН КЕЛАЖАК САРИ

 

ёхуд «Барқи Тожик» очиқ ҳиссадорлик холдинг компаниясининг мамлакат аҳолисига мурожаати хусусида

Мустақил Тожикистонимизда соғлиқни сақлаш тизимидаги ўзгаришларни мушоҳада этаркансан, тан бермасдан иложинг йўқ. Зеро, бунақаси ҳалигача юз бермаган эди-да. Агар мустақиллигимизнинг дастлабки ўн йилини қайта тиклаш учун сарф этдик, деб ўйласак, демак бор-йўғи 15-16 йил ичида тиббиёт соҳасида юз берган улкан ўзгаришларни ўзига хос инқилоб, деб аташ мумкин.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2051976

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7922976
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3731
4399
14291
7868237
61474
188774
7922976

Сизнинг IPнгиз: 18.97.14.89
Бугун: 14-02-2025 13:51:30

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015