Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 08 Август 2017 Кӯришлар: 2604
Печат

 

muslima ulmaszoda 2017Муслима Ўлмасзода (Абдуазизова) 1972 йилда Жаббор Расулов ноҳиясининг Қўрғонча қишлоғида туғилган. Ҳозир Жаббор Расулов ноҳияси маориф бўлимининг «Омўзгор ва хонанда» газетаси мухбири вазифасида фаолият юритмоқда. «Тоғ лоласи» (Хўжанд. «Раҳим Жалил» нашриёти, 2016 йил), «Саман минган санамман» (2017 йил) шеърий тўпламлар ва «Қўрғонча ва унинг машъаллари» (2017 йил) китоблари муаллифи.

РАҲНАМО

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга

Куч олдик нурафшон Паёмингиздан,

Пешволик сезилар пок номингиздан,

Шаҳду шакар томар хуш комингиздан,

Хушгуфторсиз, хушкаломсиз, хушнамо,

Бизга пешво, бизга сарвар, раҳнамо.

Халқим аросатда қолган бир маҳал,

Юртни исканжага олганда ажал,

Ваҳдат қасрига сиз қўйдингиз тамал,

Дардига бўлдингиз малҳаму даво,

Нажоткор, халоскор, раҳбар, раҳнамо.

Сиз боис порлади тинчлик қуёши,

Сузилди ярашув - муроса оши,

Боши берк йўлакдан чиқди эл боши,

Бирдамлик навоси берди акс-садо,

Чунки эл топганди, сиздай раҳнамо.

Зулматга мубтало бўлганда ўлка,

Роғун яловини туғ айлаб қўлда,

Сизмасми, йўллаган нурафшон йўлга,

Умримиз айлаган ёрқин, пурсафо,

Сиз элнинг таянчи пешбар раҳнамо.

Кўз очди юртимда истиқлол тонги,

Таралди ҳурликнинг жарангли бонги,

Бўйлар беш қитъани авлодлар онги,

Сиздан куч олмишлар улар, аввало,

Сиз, ахир, уларга саркор, раҳнамо.

Қадоқли йўл бугун кафтдайин текис,

Кўнгилда пок гуллар отмоқда илдиз,

Маърифатга элтар ҳар одим, ҳар из,

Бизга бағрин очар, ҳатто, кенг само,

Чунки бор бизларда сиздай раҳнамо.

Сиз жарнинг лабидан қутқарган диёр,

Дунёвий зафарга бу кун бўлди ёр,

Мамнун эл қалбида тоғдай ифтихор,

Мустажоб бўлгайдир барча муддао,

Омон бўлса доим, сиздай раҳнамо!

 

ВАТАНИМ

Ватан остонадан бошланар, дерлар,

Остона - муқаддас, остона - қутлуғ.

Ватан, деб шоирлар битади шеърлар,

Ватанни ардоқлаш - ниҳоят улуғ.

Аммо у табаррук остонанг - қадринг,

Баъзи кўрнамаклар, балки билмаслар.

Токи бўлмагунча айро Ватандин,

Беватан қолгунча афсус қилмаслар.

Юртининг тупроғин суртиб кўзига,

Тўтиё айламас, нокас дарбадар.

Она-Ватан деган улуғ сўзига,

Етмаса ўкинманг Худо бехабар.

                  Абдулла Ориф ҳам таъкидлаб ўтган,

Кечирма бойликка ўч фарзандингни.

Тиканзор бўлсанг ҳам кўксини тутган,

Ардоқла жон фидо жигарбандингни.

Биҳиштдай боғларинг оромбахш азал,

Садафдай тоғларинг ястанар мағрур.

Авлодлар мадҳингни куйлаб шеър ёзар,

Қалбимни эгаллар ифтихор, ғурур.

Қиру сўқмоқларинг урён югургум,

Шифобахш гиёҳинг кўзимга суртиб.

Сени севганлардан ортиқроқ севгум,

Пойингга шеърларим шодасин тўкиб.

Эй, Она-Ватаним, бағрингда бугун,

Эсар истиқлолнинг шамоли майин.

Шаҳар-қишлоқларинг кўркам ва гулгун,

Очилиб яшнайсан кун ўтган сайин.

                   Жондан азиз юртим - Тожикистоним,

Сенга тош отсалар қалқондир кўксим.

Тасаддуқ бўлсин эй, сенга минг жоним,

Истиқлол байраминг муборак бўлсин!

 

ОҲАНРАБОМИЗ

 

Биламан, сиз мени кетмайсиз ташлаб,

Кўнгил дарчасидан бўйлайвераман.  

Сизни мен илк марта кўргандан бошлаб,

Сўнгги нафасгача ўйлайвераман.

Ҳеч қачон сиз мени кетмайсиз ташлаб,

Бошдан кечирганим сўйлайвераман.

Муҳаббат дуторин қўлимда ушлаб,

Дардим қўшиқ қилиб, куйлайвераман.

Висолнинг шарбати шунчалар ширин,

Воз кеча олмайсиз сиз ундан зинҳор.

Садоқат гавҳари унда яширин,

Унда қўш юракнинг қўша меҳри бор.

Топмаганим каби сиздай султонни,

Сиз ҳам тополмайсиз, мендай бир санам.

Мен ҳам сарсон кезиб жумла жаҳонни,

Тополмайман сиздай дардимга малҳам.

Биз кеча олмаймиз бир-биримиздан,

Меҳр тоғида биз - акс-садомиз.

Айрилиқ шарпаси қочгайдир биздан,

Чунки бир-бировга оҳанрабомиз.

Жаббор Расулов ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ДИННИ НИҚОБ ҚИЛГАН ЭКСТРЕМИСТЛАР…

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг мамлакат Олий Мажлисига юборган навбатдаги Паёмини барча ватандошларимиз қатори биз Имом Абуҳанифа (р.) номли Тожикистон Ислом олийгоҳи ўқитувчилари жамоаси ҳам ҳамжиҳатлик билан ойнаи жаҳон орқали томоша қилиб, сўнгра чоп шаклидагисини мутолаа қилдик. У кишининг ҳар бир айтган маъноли сўзларида ҳаёт акс этаётганини

Муфассал...

БУНЁДКОРЛИКДАН САЙЁҲЛИККАЧА МУҲИМ ЙЎНАЛИШ БЎЙЛАБ…

 

Жорий 2019 йил тўртинчи уч ойлигида турар эканмиз, йил мундарижасига бирров назар ташлаб, унинг ўта хайрли ва баракали ўтаётганига амин бўласан, киши.

Йил бошида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз Жаноби олийлари томонидан 2019-2021 йиллар «Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари»,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2580329

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10208523
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2390
5403
28759
10151415
105616
138877
10208523

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.137
Бугун: 25-10-2026 13:37:48

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015