Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 02 Сентябр 2016 Кӯришлар: 1521
Печат

 

saidjafar usmonzodaАзиз Тожикистонимиз халқаро демократик принциплар асосида иш кўриб, жаҳон ҳамжамиятига тобора танилиб бораётганлиги айни ҳақиқат. Унда турли сиёсий партиялар фаолият юритиши, сўз эркинлиги мавжудлиги, турли халқларнинг ўзаро бирдамликда бақамти яшаб келишлари сўзимиз далилидир, албатта. Мухбиримиз Истиқлолиятимиз 25 йиллиги арафасида мамлакат ҳаётида ўз ўрнига эга бўлган сиёсий партия  Тожикистон Демократик партияси раиси, мамлакат парламенти депутати,

Тожикистон Олий Мажлис Намояндалар мажлисининг Халқаро жамоатчилик бирлашмалари ва иттилоотга оид комитет аъзоси Саиджаъфар Усмонзода билан суҳбат уюштирди.

- Муҳтарам раис, Тожикистон Демократик партияси қачон ва кимлар томонидан таъсис этилган?

- Тожикистон Демократик партияси 1990 йилда ташкил этилган. ТДП таъсис қўмитаси аксар аъзолари "Растохез" халқ ҳаракати раҳбарлари-ю аъзолари эди. 1990 йилнинг 10 августида ТДП муассислари съезди бўлиб ўтди, кейинчалик1991 йилнинг 21 июнида Тожикистон ССР Адлия вазирлиги ТДПни сиёсий партия сифатида қайддан ўтказди.

Шодмон Юсуф, Бозор Собир, Имомназари Холназар, Аслиддин Соҳибназаров, Раҳим Мусулмониён ва бошқалар партиямиз дастлабки муассис - раислари ва уни оёққа турғазган кишилар саналади.

- Партиянинг шаклланиш жараёни қандай кечган?

- Тожикистон Демократик партияси бошидан турли жараёнларни кечирган. Унинг ҳали Совет Иттифоқи мавжуд бир пайтда пайдо бўлиши ўша пайтда ягона ва ҳукмрон  саналган Коммунистик партия мавқеининг пасайишига олиб келди. Зеро, партиямиз халқ орзу-умидларини ўзида акс эттирган эди. Кейинчалик Тожикистонимизда рўй берган нохуш ҳодисалар ортидан ТДП фаолияти 1993 йили таъқиқлаб қуйилди. 1999 йилнинг 3 декабрида эса, қайтадан  қайддан ўтди. Шундан сўнг, 1999 йилдан 2012 йилгача ТДП бошидан турли жараёнларни кечирди. Партия ҳаётида парокандалик, ўзаро келишмовчиликлар юз берди. 2012 йилнинг 23 декабрида Тожикистон Демократик партиясини бирлаштирувчи съезди бўлиб ўтди. Унда камина  Саиджаъфар Усмонзода раис этиб сайланди. Айнан ана шу съезд партия ҳаётидаги барча тушунмовчиликларга чек қўйди, партия Оинномасига ўзгартишлар киритиб, унинг келажакдаги мавқеини белгилаб берди.

- Партиянинг мамлакат сиёсий ҳаётидаги ўрни?

- Партиямиз аста-секинлик билан мамлакат сиёсий ҳаётида ўз мавқеига эга бўлиб бормоқда. Юқорида эслатиб ўтилганидек, партиямиз бир вақтлар парчаларга бўлиниб кетган эди. Эндиликда партия янги раиси ва янги сиёсий кенгаш аъзолари билан конструктив йўлдан боришмоқда. Яъни, мамлакат ободлиги ва тараққиёти йўлида жонбозлик кўрсатиб келмоқда. Ҳукумат ва унинг барча тузилмалари, сиёсий партиялар, жамиятлар ва умуман, республика ободончилиги йўлида зарра бўлса-да, ҳисса қўшиб келаётганлар билан яхши муносабатлар ўрнатилган.

Аъзоларимиз сони 16 мингдан ошиб қолди. Уч юз нафардан ортиқ аъзо бўлиш истагида берилган аризалар кўриб чиқилмоқда. Шундан ҳам партиямизнинг мамлакат ҳаётида тобора ўз ўрни ва мавқеига эга бўлиб бораётганлигини билиб олсак бўлади.

- Тожикистон Демократик партияси сайловларда иштирок этиб, илк бор мамлакат парламентида вазифа ва вакиллик мақомига эга бўлиши партия раиси ва аъзоларига нечоғлик таъсир қилди?

- Тожикистон Демократик партияси раиси илк бор 2013 йилги Президентлик сайловларида иштирок этиб, партия номини сиёсат саҳнасига қайтадан олиб кирди. Шунингдек, партиямиз 2015 йилнинг 1 мартида бўлиб ўтган парламент сайловида қатнашиб, Тожикистон Олий Мажлис Намояндалар мажлиси вакиллигига Фархор-34 сайлов округидан сайланиш бахтига муяссар бўлди. Бу ўз ўрнида партиямиз барча аъзолари хурсандчиликларига сабаб бўлиб, сайловлар шаффофлигига ишончимиз ортди.

- Парламентда қайси вазифадасиз?

- Тожикистон Олий Мажлис Намояндалар мажлисининг Халқаро жамоатчилик бирлашмалари ва иттилоотга оид комитет аъзоси сифатида фаолият юритиб, имкон чегарасида халққа, Ватанга хизмат қилиб келаяпмиз.

- Сизнинг раҳбарлигингиздаги партиянинг динларга муносабати қандай?  Умуман, экстремистлару бузғунчиларга нисбатан мавқеингизни билмоқчи эдик.

- Мамлакатимизда мавжуд динлар агар жамият ривожу равнақига ҳиссаманд бўлса, уларга нисбатан хайрихоҳона муносабатда бўламиз, албатта. Агар уларда экстремистик-бузғунчилик унсурлари кузатилса, уларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши тарафдоримиз.

Худога шукрки, барчамиз ҳам мусулмонмиз, мамлакатимизнинг 99 фоиз аҳолиси мусулмондирлар. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси  - Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари бот-бот такрорлаб келганларидек, Ислом дини пок ва муқаддас дин. Аммо ундан ғаразли ниятларда фойдаланишларига қаршимиз. Шунингдек, ҳар қандай дин бу ахлоқ демакдир, у ҳамма давру замонларда кишилар руҳини тарбиялаб, яхши ахлоқ-одоб ўргатган. Аммо техник-технологик тараққиёт учун аниқ фанларни ўрганиш ва уни амалда қўллаш лозим. Жамиятда ҳар бирининг ўз ўрни бор. Масалан, бирор дуо ё  сура ўқишлик билан трактор ё поезд ясаб бўлмайди. Демак, дин ўз вазифасини бажариши  кишиларни ахлоқи ҳамида руҳида тарбиялаши лозим. Аниқ фанлар эса, трактор ёки поезд ясаши ва умуман, ўз миссиясини адо этиши керак.

- Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси  - Миллат пешвоси, Президентимиз Эмомали Раҳмоннинг мамлакат ҳаётидаги ролини Сиз қандай баҳолаган бўлардингиз?

- Жамиятда алоҳида шахслар роли жуда катта ўринни эгаллайди ва ҳар бир раҳбар шахснинг ўз файзу баракати, кучу иқтидори бор. У киши республика Олий Кенгаши Раиси сифатида "Мен сизларга тинчлик олиб келаман!"- деган сўзининг устидан чиқиб, жуда қисқа бир фурсатда мамлакатда тинчлик ўрната олди. Агар мана шу 25 йиллик тарихга назар солсак, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг барча соҳа ривожу равнақида ҳиссаси борлиги аниқ сезилади. Бугунги кунда азиз Тожикистонимизни 151дан ортиқ давлат эътироф этади, 141дан зиёд мамлакат билан дипломатик алоқаларимиз бор. Бугун Тожикистонни жаҳон таниди. Жаҳон сиёсий харитасида Тожикистон деган давлат пайдо бўлди. Хуллас, барча муваффақиятлар бошида севимли Президентимизнинг роли алоҳида кўзга яққол ташланиб туради. Дарвоқе, ўтган 2015 йилнинг охирида халқ томонидан у кишига Миллат пешвоси мақомини бериш истаги илгари сурилганда, Тожикистон Демократик партияси ҳам биринчилардан бўлиб, қўллаб-қувватлади. Чинданам у киши Пешволикка лойиқ ягона шахс!

Тарихда Авраам Линколн, де Голл, Камол Отатурк, Маҳатма Ганди каби ўз мамлакати ривожу равнақида, халқи тарихида абадий ном қолдирган шахслар қаторида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси  - Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари ҳам буюк тарихий шахслигига аминмиз.

- "Халқ овози" газетаси муштарийларига Истиқлолиятимиз 25 йиллиги арафасидаги тилакларингиз?

- Ўзбегу тожик қадим-қадимлардан қўни-қўшни, қуда-анда бўлиб, бир ҳудудда яшаб келишган. Уларнинг тилида ҳам жуда кўп ўхшашликлар бор. Урф-одатлари ҳам муштарак. Уларни донишмандларимиз "Икки тилли бир халқ", деб таърифлашган. "Халқ овози" газетаси эса, ўзининг қарийб бир асрлик тарихида ана шу икки халқ  ўзбегу тожик ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини бажариб келаётганлиги ҳам ҳақиқат. Бир пайтлар Тожикистон Қаҳрамони, аллома Бобожон Ғафуров, таниқли ёзувчи Ҳожи Содиқлар бошчилик қилган "Халқ овози" газетаси бугунги кунда ҳам Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва унинг Раиси  муҳтарам Эмомали Раҳмон олиб бораётган оқилона ва одилона сиёсат тарғиботчиси бўлиб қолаётганига аминман. Ана шундай қутлуғ сана  Истиқлолиятимиз 25 йиллиги арафасида газета раҳбарияти-ю, ходимлари, муштарийлари, қолаверса, барча азиз ватандошларимизни бу мўътабар байрам билан чин дилимдан табриклаб, барча эзгуликлар ҳамроҳингиз бўлишини истайман.

Сўзим охирида бир нарсани алоҳида таъкидламоқчиман: Истиқлолият бу, Худо ато этган неъмат, уни кўз қорачиғидек асрайлик!

- Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур. Ўзингизга ҳам ушбу байрам муборак бўлсин!

 

Абдулло Саидов суҳбатлашди.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвосининг Олий Мажлисга Паёми

 

2019 йил 26 декабр, Душанбе шаҳри.

Ҳурматли Миллий мажлис аъзолари ва Намояндалар мажлиси вакиллари! Азиз ватандошлар!

Ўтаётган йил мустақил Тожикистон тарихида халқимиз эришган ютуқлар ва илгарилашлар билан яна бир муваффақиятли йил сифатида қайд этилади.

"2030 йилгача давр учун Тожикистон Республикаси миллий тараққиёт стратегияси" ва "2016-2020 йиллар учун Тожикистон Республикаси ўрта муддатли тараққиёт дастури" доирасида

Муфассал...

Сув – бебаҳо неъмат, ҳаёт сарчашмаси

 

Мамлакатимиз пойтахти – Душанбе шаҳри келгуси ҳафтада яна бир халқаро тадбир ўтказилиши майдонига айланади. 20 июндан 22 июнгача пойтахтимизда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ташаббуси билан БМТ Бош ассамблеяси резолюцияси асосида қабул қилинган 2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги тадбирлари доирасида БМТ

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990994

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478449
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4377
4027
22062
7426653
100093
114875
7478449

Сизнинг IPнгиз: 3.149.250.65
Бугун: 23-11-2024 17:39:42

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015