Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 25 Август 2016 Кӯришлар: 1735
Печат

 

s salomzodaЖорий йил тўққизинчи сентябр куни республикамиз мустақиллигининг йигирма беш йиллиги ватанимиз бўйлаб кенг миқёсда нишонланиши кутилмоқда.

Тарих олдида 25 йил жуда қисқа муддат бўлса-да, бироқ бу вақт мобайнида ватанимизда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда ибратли ишлар амалга оширилди.

Шукуҳли байрамни муносиб кутиб олиш мақсадида муқаддас заминнинг турли минтақаларида ободонлик ишлари уюшқоқлик билан олиб борилаётирки, бу таҳсинга сазовордир.

Бу вақт мобайнида республикада ҳамма соҳалар қатори коммуникация жабҳасида ҳам  залворли ишлар рўёбга чиқарилганлиги мустақиллик туфайли қўлга киритилган ютуқлардандир. Душанбе-Турсунзода автомагистрали қурилиши ҳам мустақилликнинг кишини қувонтирадиган мевасидир.

Пойтахтимизнинг ғарбий дарвозаси ҳисобланмиш Турсунзода шаҳрида ҳам ободонлик ва фаровонлик ишлари авжида.

Бу тўғрида шаҳар раиси Сижоуддин Саломзода билан суҳбатимизни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Шаҳар раиси билан бўлган биринчи учрашувданоқ, у кишининг мулоҳазали, сиёсий етук, ишнинг кўзини биладиган раҳбар эканлигини дарров пайқайсан киши. Ватанини чин дилдан севадиган, унинг ободлиги  борасида чин юракдан хизмат қиладиган кишининг юриш туришида, самимийлик барқ уриб туради. Бундай кишиларни "Хизр назар қилган инсон экан", деб таърифлашади одамлар.

Давлат бошлиғи тайинланган янги кадрлар билан учрашув чоғида, самимийлик, ватанпарварлик, ҳалоллик ва садоқат борасида бот-бот эслатиб ўтади.

Дарҳақиқат, раҳбарнинг халқ билан самимий муносабатда бўлиши ишнинг олдинга қараб силжишида муҳим рол ўйнайди. Қаерда самимийлик йўқ экан, у ерда ёлғон, ҳийла-найранг урчийди. Табиийки, бу ҳолат иш юритишда салбий таъсир кўрсатибгина қолмай, тараққиёт илдизига болта уради…

Сижоуддин Саломзода  билан мустаққиллик ва бу тарихий сана арафасида Турсунзода шаҳрида амалга оширилган ва оширилаётган ишларга ойдинлик киритишга ҳаракат қилдик.

Дунёда рўй бераётган воқеа ҳодисалар ва Ватанимизда ҳукм сураётган осойишталикни қиёслар экан, бунинг ҳаммаси Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон олиб бораётган оқилона сиёсатнинг натижаси эканлигига алоҳида урғу беради шаҳар раиси.

-Истиқлолият - бу ўз-ўзини англаш, миллий қадриятларни олий даражага кўтариш, халқимизнинг ҳалол меҳнатлари билан дунёнинг бошқа халқлари қаторидан муносиб ўрин эгаллашидир, дейди у.

Жамиятда ҳар бир киши ўз фуқаролик бурчини астойдил ижро этиши керак. Бу бир томондан эгаллаб турган касб масъулиятли бўлса, иккинчи томондан она-Ватан олдидаги вазифа ҳам ҳисобланади.

Куни кеча Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ХХХI ёзги олимпиада ўйинларида қатнашган юртдошимиз Дилшод Назаров босқон отиш бўйича дунёнинг энг зўр спортчисига айланди ва олтин медал соҳиби бўлди.

Дилшоднинг бу ютуғи Тожикистонни дунёга танитди юртимизга шуҳрат олиб келди.

Йилдан-йилга ривожланаётган давлатимизда Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг спортни оммавийлаштириш борасида олиб бораётган сиёсатининг нақадар тўғрилигидан гувоҳлик берувчи бу воқеа, жорий йилда 25 йиллиги нишонланаётган мустақиллигимизга чиндан ҳам муносиб совға бўлди.

Раиснинг айтишича, Турсунзода шаҳрида ҳам спорт соҳасига алоҳида эътибор қаратилгандир.

Ўтган 2015 йилда турсунзодалик спортчилар республикамиз ва халқаро майдонларда бўлиб ўтган спорт мусобақаларида 117та медал қўлга киритишган. Айни замонда шаҳар ҳудудида бир юзу элликдан ортиқ спорт иншоотлари фаолият юритмоқда. "Металлург" стадиони, "Самандар-21" спорт қасри, 89та спорт майдончалари, 57та спорт заллари шулар жумласидандир. Халқаро стандартларга жавоб берувчи бу иншоотларда турсунзодалик ёшлар спортнинг 18 тури бўйича машқ қилишади.

Нафсиламрини айтганда, келажакда турсунзодалик ёшлар орасидан Дилшод Назаров каби олимпиада чемпионлари етишиб чиқса, ажабмас.

Юбилей муносабати билан республиканинг ҳамма вилояту ноҳияларида юбилей иншоотлари ишга туширилмоқда. Биз бу хусусда шаҳар раисидан сўраганимизда, у киши Турсунзода шаҳрида Тожикистон Республикаси  мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан ишга туширилиши кўзда тутилиётган юбилей иншоотлари хусусида сўз юритиб уларни бизга маълум қилди.

"Ноқили Турсунзода", Мева-сабзавотларни захира қилувчи  совитиш мосламаларига эга музхона, ТХДП шаҳар ижроия қўмитасининг янги биноси, беш қаватли 3та турар жой бинолари, шаҳарнинг "Ўзбеконтепа" мавзесидаги чегара назорат нуқтаси, 33-ўрта умумтаълим муассасаси, 100 нафар ўқувчига мўлжалланган мактаб-интернат, шаҳар марказидан жой олган 12та савдо нуқтасига эга пиёдалар учун ер ости йўли, шаҳарга кириш жойида меҳмонлар истиқболи учун махсус лойиҳа асосида қуриб битказилган мажмуа шулар жумласига киради.

Турсунзода шаҳар раиси Сижоуддин Саломзоданинг мамнуният билан қайд қилишича, мазкур юбилей иншоотлари қурилишига сарф бўлган маблағлар давлат бюджети ҳисобидан эмас, балки, маҳаллий соҳибкорларнинг ватанпарварлик ҳисси билан йўғрилган саховатлари натижасидир.

Шарқнинг улуғ мутафаккирларидан бири, Тожикистон Қаҳрамони, Тожикистон халқ шоири Мирзо Турсунзода туғилиб ўсган юрт нафақат дўстлик, осойишталик балки гуллар шаҳри ҳамдир, -дейди шаҳар раиси.

Дарҳақиқат, кейинги пайтларда давлат ҳокимияти Турсунзода шаҳар ижроия органи томонидан ҳафтанинг шанбе, якшанбе кунлари умумий шанбалик, дея эълон қилинган бўлиб, шаҳар ҳудуди ва жамоатларида ободонлик ишлари амалга оширилиб келинаётир. Шаҳарнинг барча кўчаларида замонавий ёритқичлар ўрнатилди, йўлак ва кўчалар бўйлаб гўзал манзарали дарахт ва гуллар ўтқазилди. Шаҳар ва қишлоқлар кўркига янада чирой қўшилди. Халқ ҳашари ва соҳибкорларнинг ҳиммати  ўлароқ кўчалар текисланди ва асфалт ётқизилди. Турсунзода шаҳри ҳақиқий байрам тусини олди, десак муболаға бўлмайди. Шаҳар микроноҳияларидаги турар жой биноларига ҳар хил сифатли бўёқлар билан безак берилиши одамлар хушнудлигига сабаб бўлаётир.

Халқ ҳашарларида шаҳар раисининг, хусусан, ўзи бош-қош бўлиши, ҳашарчилар билан қўшилишиб ишлашининг ўзи раҳбарнинг самимий ва халқпарвар эканлигидан далолат беради.

Барчага маълумки, турсунзодалик асл деҳқонлар етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, узум, умуман, боғдорчиликнинг барча турдаги мевалари, сабзавот маҳсулотлари нафақат республикамиз, балки дунё бозорларида ўз ўрнига эга ва қадрлидир. Ердан икки, уч марталаб ҳосил олиш ҳадисини олган ва Миллат пешвоси, Жаноби олий, Президентимиз Эмомали Раҳмон назари ва олқишига сазовор бўлган турсунзодалик деҳқонлар бу йил ҳам қишлоқ хўжалиги соҳасида улкан ютуқларни қўлга киритишди.

Рақамлар тили билан айтганда, жорий йилнинг ўтган даврида маълум бўлишича 123,3 миллион сомоний миқдорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришган, бу кўрсаткич 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 28,2 миллион сомоний зиёддир. Бундан ташқари деҳқонлар 19651 тонна ғалла, 28098 тонна сабзавот, 11,5 тонна пилла ва 268,9 тонна ҳар хил мева маҳсулотлари етиштиришиб халқимиз дастурхонини тўкин ва фаровон бўлишига ўзларининг арзирли улушини қўшишди.

Бу йил турсунзодалик деҳқонлар иккинчи ҳосил сифатида  шоликорлик ва полиз экинлари етиштиришни изчил йўлга қўйишган бўлиб, мустақиллигимизнинг 25 йиллик тўйи арафасида минглаб гектар майдонларда  етиштирилган полиз экинлари, қовун, тарвузларни арзон нархда халқимиз дастурхонига тортиқ қилишмоқчи.

-Нархнинг арзон бўлишига сабаб, мўл-кўл қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришдадир,-дейди, "Суннатулло-2005" деҳқон хўжалиги раиси Фахриддин Эргашзода.

Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг №9458 (28-2) 2015 йилнинг 18 августидаги "Лалми ерлар ва тепаликларда узумчиликни ривожлантириш борасида" чиқарилган қарори замирида Турсунзода шаҳар раисининг №686 қарорига биноан, шаҳар миқёсида 549,56 гектар боғ ва узумчилик майдонлари бунёд этилди.

2016 йилнинг ўтган муддати мобайнида бунга қўшимча равишда 117 гектар ерда боғ ва узумчилик майдонларини яратиш режаланган бўлиб, ҳозирга қадар 111,9 гектар ер боғдорчиликка айлантирилди, шундан 73,99 гектари узумзор, 37,3 гектари ҳар хил турдаги мевали ва 3 гектарида интенсив боғлар ташкил қилингани Турсунзода шаҳрида бу борадаги ишларнинг тўғри йўлга қўйилганлигидан далолатдир.

-Қариси бор уйнинг париси бор, -мақолини айтишимиз билан гап нима ҳақида  бораётганлигини англаган раис бу хусусда ҳам аниқ фактлар асосида жавоб бера бошлади.

-Биласизми, муҳтарам Президентимиз ҳар йили маош, нафақа пулларини ошириш борасида саъй-ҳаракат қиладилар. Қаровчисиз қолган етим болалар, камтаъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш борасида  доимо топшириқлар берадилар. Миллат пешвосининг бу инсонпарварлик сиёсати асрлар оша одамлар ёдидан кўтарилмайди.

Бизнинг Турсунзода шаҳрида 20791 нафақахўр истиқомат қилади, уларга жорий йилнинг биринчи июлигача 32 миллион 780 минг сомоний миқдорида нафақа пуллари тўланган…

Шаҳар раиси билан қисқа давом этган суҳбатимиз асносида, саноат корхоналарида ҳам ишлаб чиқариш тез суръатда ривожланаётганлиги ва ўтган йил ишга тушган "Вежа Фармацевт-класс" дори-дармон заводининг маҳсулотлари арзон нархда реализация қилинаётганлигини билиб олдик.

Хуллас, турсунзодаликлар республика мустаққиллигининг 25 йиллиги арафасида анчайин ютуқларни қўлга киритишган. Турсунзода шаҳрининг озод ва обод кўчаларидан пойтахтга қайтарканман, улуғ шоир диёри, ҳақиқатдан ҳам, дўстлик ва гуллар шаҳри эканлигига яна бир бор амин бўлдим.

 

Эркин Шукур,

«Халқ овози».

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

СУВ ЖАНЖАЛИ

 

Улар замин бошига етиб келганларида, устознинг димоғи куйди. Эккан буғдой, пиёзу сабзилари ҳали тупроқдан бош кўтармай, пажмурда бўлган эди.

Хол Машраб, Рўдакий ноҳияси раиси, бир куни устозни кўриб деди:

-Вазият оғир. Биламан, серфарзандсан. Уларни едириш, кийдириш осон иш эмас. Кел. Сенга озгина ер ажратиб бераман. Яхшигина деҳқон ҳам топаман. Нафсга эрк бермаслик туғма одати бўлган устоз дедилар:

Муфассал...

Тузоқлардан чиқиб кетгум, узоқларга бориб етгум…

 

Ўзбекистон Халқ ҳофизи Шерали Жўраевнинг "Ака-укалар" қўшиғини тинглаб…

Най инграйди…

Ғижжак нола чекади…

Сўз йиғлайди…

Ҳофиз куйлайди…

Томошабин тинглайди, юрак-юрагидан эзилиб-эзилиб…

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991013

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478501
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4429
4027
22114
7426653
100145
114875
7478501

Сизнинг IPнгиз: 3.149.253.73
Бугун: 23-11-2024 17:41:25

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015