Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 25 Август 2016 Кӯришлар: 3019
Печат

 

dushanbe2516Озодахон хола одатига кўра, тонг ғира-ширасида уйғонди. Етмиш олти баҳорни қаршилаган онахон тонг шайдоси, саҳар паллада ҳовли кезади. Тоза ҳаво, тонг эпкин-шабадаси унинг руҳиятини кўтаради, шунда ўзини тетик ҳис этади. Ҳозир ҳам райҳон кўчатлари томон юрди. Бўй чўзиб қолган райҳон баргларини бармоқлари сийпалаб ўтган эди, хушбўй ҳид димоққа урилди. Бу ҳид холага умр йўлдоши, марҳум Ҳасанбой акани эслатди.

У «Озодахо-он!!», дея ёстиқдоши исмининг «хон» қисмини чўзиб айтарди-да, гапини кейин сўзлар эди: -Дидингга қойилман, ҳовли тўла гул, бир томонда райҳону жамбил. Қўлинг дард кўрмасин, пазандалик қобилиятингга борман-да, ҳар қанақа таомни иштаҳа очадиган қилиб тайёрлайсан. Нима десам экан, таомларинг шу райҳон ҳидидек ёқимли. Бугун бир андижонча ош дамла!- дея ўнг қўлини кўтариб қўярди.

Хола ҳали-ҳануз Ҳасанбой акани эслаб туради. Турмуш ўртоғи 15-мактабда қатор йиллар ўзбек тили ва адабиёти фанларидан дарс берди, ўқувчиларда адабиётга ҳавас уйғотди. Кўп йиллар мактаб директори ўринбосари вазифасида фаолият юритиб, ўзининг ташкилотчилиги билан педагогик жамоа орасида обрў қозонди. Унинг қўлидан китоб тушмасди, бир хонанинг жавони бадиий адабиётга тўла эди. Фарзандларида ҳам китоб мутолаасига иштиёқ уйғотди. Ҳасанбой ака Қўзиев ўғил-қизлари қўлига китоб тутқазиб, ўқиб чиқиш муддатини белгилаб, яна ўша роман ё қиссанинг мазмун-моҳияти бўйича савол-жавоблар уюштирарди. У кишини қизиқтирган яна бир нарса мусиқа эди. Фарзандларини мусиқанинг жозибаси, оҳанги-ю сеҳридан воқиф этарди.

  Ҳасанбой аканинг ўтган умридан ёдномаларни эсларкан, Озодахон хола бугунги кун шукронасини айтади. Умр йўлдошининг фарзандлари таълим-тарбиясига берган эътибори ўз натижаси билан қувонтирмоқда. Тўнғич фарзанди Матлубахон 15-умумтаълим муассасасида йигирма йилдан буён ўзбек тили ва адабиёти фанларидан дарс ўтиб келмоқда. У таълим берган ўқувчилар вилоят, республика босқичида фанлар олимпиадалари беллашувида намунали ўрин эгалари бўлишди. Матлубахоннинг турмуш ўртоғи Зафаржон ҳам ўқитувчи. Бу икки педагогнинг фарзандлари -Маҳбубахон ўзбек адабиёти, Дилфузахон биология фани ўқитувчиси. Беҳзод айни пайтда Қўрғонтепа шаҳридаги Носир Хусрав номли олийгоҳда рус тили ва адабиёти факултетининг биринчи босқич талабаси. У ҳам келгусида ота-онаси, опалари сингари ёшларга таълим-тарбия бериш орзусида.

Қишлоқ хўжалиги олийгоҳини тамомлаб, ҳисобчилик ихтисосига эга бўлган Дилмуроддан ҳам Озодахон хола мамнун бўлиб гапиради. Дилмуроднинг умрдоши Манзурахон айни чоғда уй бекаси бўлса-да, ёшлар таълим-тарбиясига қайғурадиган инсон. Уларнинг тўнғич фарзандлари Дилшодбек ҳам 15-мактабнинг  ўқитувчиси. Камолиддин эса, Қўрғонтепа шаҳридаги Носир Хусрав номли олийгоҳнинг рус тили ва адабиёти куллиётида таҳсил олмоқда.

Бахтиёр – агроном, умр йўлдоши Муҳайё – уй бекаси. Фарзандлари эса, ўқувчи. Бахтиёрнинг укаси Шуҳрат «Деҳқонобод» қишлоқ жамоатида ер ўлчовчи мутахассис.

Ҳасанбой ака эркалатиб юргувчи Маҳфузахон аслида бошланғич синф ўқувчиларига таълим бериш ихтисосига эга бўлса-да, айни чоғда 15-умумтаълим муассасаси  директори. У бошқараётган билим ўчоғида 1350 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Бу ерда таълим бериш уч - тожик, ўзбек ва туркман тилларида олиб борилмоқда. Мактабда 84 нафар ўқитувчининг ўқувчиларга дарс ўтиш жараёни қай ҳолда кечиши Тожикистон Маориф аълочиси М. Қўзиеванинг диққат-эътиборида. «Фарзандлар таълим-тарбиясида ота-оналарнинг масъулияти тўғрисида»ги қонуннинг ҳаётга изчил татбиқини Маҳфузахон тез-тез уюштириладиган ота-оналар қўмитаси кенгашининг мазмунли ва мароқли ўтиши асносида тушуниб етади. Чунки ота-оналар фарзандлари келажаги йўлида қайғуришади. Бунинг натижасида, улар ўғил-қизларининг дарсларни ўзлаштириш доиралари кенгаймоқда. Ёшларнинг билим савияси юксаклигини ҳар йили битирувчилар олий ўқув  юртларига кириб ўқишаётгани ҳам исбот этмоқда.

-Муҳтарам Президентимиз, Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон Олий Мажлисга йўллаган Паёмида ёшларнинг ўқув жараёнида замонавий технологик усуллардан фойдаланиб, чуқур билимга эга бўлишларига алоҳида урғу бериб сўзлаган эди,- дейди М. Қўзиева. -Шундай, ёшларимиз келажакда  Ватан ободлиги, тараққиёти йўлида ўз ҳиссаларини қўшадилар. Бунинг учун эса, биз - ўқитувчилар изланиб, таълим бермоғимиз, ўқувчилар эса интилиб билим ўрганишлари зарурдир.

Дўстий ноҳиясидаги 15-ўрта умумтаълим муассасаси директори Маҳфузахон Қўзиеванинг режалари улкан, у янги мактаб қурилиши орзу-истагида яшамоқда. Иттифоқ даврида ҳам отаси Ҳасанбой ака Қўзиев янги мактаб биноси қурилишини истаб неча ташкилотлар эшигини қоққан эди. Энди эса, ота орзуси рўёбида қизининг тинчи йўқ.

-Раҳматли Ҳасанбой акам оилада бир гапни қайта-қайта такрорлагувчи эди. Ватан яшаш учун макон бўлибгина қолмай, қалбимиздан жой олган муқаддас юрт, дер эди у.  Оилада айтилган шу гап, албатта, мактаб партасида ўтиргувчи ўқувчиларга  ҳам уқтириларди,-дейди Озодахон хола сўзида давом этиб. -Ватанни асраб-авайлаш, эъзозлаш, ҳар зарра тупроғини кўзларга тўтиё этиш ҳисси юрак ҳаприқтирмоғи зарур. Ватан остонадан бошланади. Бу гапни Ҳасанбой акам тез-тез такрорларди…                           

 

Имомқул Эшмуродов,

Дўстий ноҳияси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Ваҳдат – ибрат намунаси

 

«Мамлакатда миллий бирликка эришиш юртимиздаги барча тараққийпарвар кучларни бирлаштириш ва Тожикистоннинг дунёга юз тутиб, ривожланишига йўл очди. Бу тарихий воқеанинг амалга ошиши учун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг заҳматлари беқиёс бўлди». Бу гапларни Тожикистон Давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат дорилфунуни ректори Мўмин Шарифзода мазкур олий ўқув юртида Миллий бирлик кунига бағишланган илмий конференцияда айтди.

Муфассал...

Ватан, кенгликларинг бағрида асил тулпорлар чопаверсин!

 

Болаликдан отга боғлиқ кўп маросимларда томошабин бўлганман.

Ватан деганда йилқи тўдаси ўтлаб юрган адирларни, улоқ чопилаётган кенгликларни кўргим келади.

Кўплар менга шеърингда ҳам, ҳикоянгда ҳам от, бошқа мавзу топилмадими, деб қолади. Чавандоз оиласида туғилиб, болаликдан от чопиб, йиқилиб-суриниб этим қотган. Отам чавандоз сифатида минтақада бўладиган

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2135186

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8351826
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
395
2416
2811
8326697
395
105997
8351826

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.60
Бугун: 01-07-2025 02:32:37

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015