Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 11 Август 2016 Кӯришлар: 1451
Печат

 

rogun2016Миллат пешвоси Роғунда

4 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам  Эмомали Раҳмон ободончилик жараёни билан танишув мақсадида Роғун шаҳрига иш сафари билан борди.

Мазкур сафар доирасида Давлат бошлиғи, шунингдек, Роғун ГЭСида қайта тиклаш ишларининг бориши билан қизиқди.

Дастлаб 1-рақамли назорат майдонида қайта тиклаш ишлари билан танишди. Маълум бўлишича, бу минтақа барча участкаларида ишлар режа асосида ва яхши режимда йўлга қўйилган. Ер усти ва  ости барча участкаларида қурилиш ишларини охирига етказиш учун 2077 автомашина ва механизмлар сафарбар этилгани маълум қилинди.

Давлат бошлиғи сўнгра биринчи ва иккинчи қурилиш туннеллари таъмир, бош ва авария эшиклари бошқаруви биноси, вақтинча сув қабул қилувчи туннел таъмир эшиклари ҳамда туннел бирлаштирувчи камерасини кўздан кечирди.

5 ва 6-рақамли агрегатлар сув ташлаш траншеяларида қурилиш ишлари фаол давом этмоқда. Бу ерда маҳаллий мутахассислар томонидан туннеллар ковланиши бўйича ишларнинг 70 фоизи якунланган. Қурилиш участкасида темир-бетон конструкциялари бўйича ишлар кенгайтириляпти.

Қурилиш ишларининг яхши сифати ва ишчиларнинг кўтаринки руҳи улар Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмоннинг ҳар бир ишни мустаҳкам ва сифатли тугатишга доир топшириқ ва тавсияларига амал қилаётганликларидан ёрқин далолат беради.

Ҳозир Роғун ГЭСи барча қурилиш участкаларида 12 минг ишчи ва мутахассислар кеча-ю кундуз иш билан машғул.

 

қурилиш ишлари билан танишув

Роғун ГЭСига иш сафари давомида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон гидроэлектростанциянинг электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича ускуналар бош монтаж майдончасини ташкил қилувчи 3та машина зали билан бевосита танишди.

rogun20161Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмонни дастлаб агрегатлар ишлаши ва электр энергияси ишлаб чиқариш бош механизми, машиналар, айниқса, бажарилган ишлар якуний натижалари, унинг тузилмалари келгусидаги иш режими лойиҳаси билан таништирдилар.

Лойиҳа билан танишув чоғида Миллат пешвоси ишларнинг сифатли амалга оширилиши, бу қурилиш участкаси мутахассислари ва қурувчиларининг юксак масъулият ҳиссига эътибор қаратар экан, масъул шахсларга тақвимий режани узайтирмасдан ижро этиш ҳақида тавсия берди.

Барча тайёргарлик ишлари, бетонлаш ва иншоот, айниқса, агрегат ва бошқа тартибга солувчи ускуналар учун хизмат кўрсатиш зарур инфратузилмаларини мустаҳкамлаш мазкур қурилиш участкасида режа асосида ва юқори сифатда амалга оширилаётгани-ю, халқаро қурилиш стандартларига мувофиқ келиши маълум қилинди.

Монтаж майдончасида ишлар сифати билан танишувдан кейин, Миллат пешвоси аср иншооти – Роғун ГЭСининг электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича агрегатлар ўрнатиладиган асосий залига ташриф буюрди.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмонга Машина заллари мазкур қурилиш участкасида бажарилган ишлар ҳажми, деворларни мустаҳкамловчи тузилмалари, агрегатларни ўрнатиш, жумладан, уларнинг электр энергияси қабул қилиш аппаратлари билан бириктирилиши механизм ва тартиблари кўрсатилди.

Тўлиқ иқтидори 3600 мегаваттни ташкил қилувчи 6та агрегатни ўрнатиш учун бу ерда тайёргарлик ишлари ва зарур жиҳозлар ўрнатилиши давом этмоқда.

Тайёргарлик ишлари тугалланиш босқичида турибди.

Роғун ГЭСида ишлар жараёни билан танишув чоғида Миллат пешвоси буюртмачи – Роғун гидроэлектростанцияси МЧЖ базавий асосида қурилган трансформаторларни монтажлаш цехига борди.

Маълум бўлишича, бу муҳим монтаж нуқтасида, аллақачон, 700 минг киловолтампер тўлиқ иқтидорли иккита кучли трансформатор тайёрланган.

Режа бўйича монтаж цехида ойига битта кучли трансформатор тайёрланади.

Келажакда бу цех Роғун ГЭСи трансформаторлари монтажи ва ўрнатилиши билан бир қаторда, бошқа кичик ва йирик гидроэлектростанциялар трансформаторларини йиғиш ва тайёрлаш учун ҳам хизмат қилади.

***

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон, шунингдек, Роғун ГЭСи учинчи даражадаги қурилиш туннели кириш жойига ташриф буюрди.

Учинчи даражали қурилиш туннелига кириш жойи Роғун ГЭСининг энг йирик иншооти ҳисобланади. Ундан гидроэлектростанция сув омборидаги сувни тартибга солувчи сувни ташлаш туннели сифатида фойдаланилади. Мазкур иншоот иккита катта дарвозага ўхшаш бўлиб, бу иншоот кенглиги 32 метр, баландлиги 30 метр, узунлиги эса, 34 метрни ташкил қилади.

Айни пайтда туннел эшиклари қурилиши барча талаблар ва замонавий қурилиш меъёрларини ҳисобга олган ҳолда тўлиқ охирига етказилган. Бундан ташқари, учинчи даражали қурилиш туннелида кириш жойидан 850 метр масофада барча бетонлаш-конструкция ишлари охирига етказилган.

Президент Эмомали Раҳмон қурувчилар билан суҳбат чоғида бажарилган ишлар сифатини юқори баҳолади.

Роғун ГЭСига иш сафари доирасида мамлакат Президенти муҳтарам  Эмомали Раҳмон СТ-3 қурилиш туннели таъмирлаш-авария эшиклари ва қия шахталар камералари юқори даражасида қурилиш ва монтажлаш ишларининг бориши билан танишди.

Мазкур эшиклар камераси зарур ҳолатларда сув босимини тартибга солувчи сифатида хизмат қилувчи авария ҳолатида сув ташлаш туннели олд қисмида жойлашгани қайд қилинди. Бундан ташқари, вертикал туннел ва эшиклардан бири устуворлиги ҳар томонлама ўрганилиб, халқаро меъёрларга мувофиқ тарзда махсус темир листларидан фойдаланиш орқали қурилади. Мазкур туннел эшигидан Роғун ГЭСи тўлиқ ишга туширилиб, сел ёки кучли ёмғирлар ёғиши ҳолатларида сув омбори сув сатҳи кўтарилган ҳолда фойдаланилади. Бундай ҳолатларда эшиклар очилиб, сув омборининг ортиқча суви дарё оқимига йўналтирилади.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон мазкур қурилиш участкаси ишчилар ва мутахассислар гуруҳи билан суҳбатлашиб, уларни ишларни сифатли бажаришга чорлади. 

Маълум бўлишича, аварияга оид сув ташлаш туннели ва ички эшиклар аксарият қурувчилари маҳаллий аҳоли ҳисобланади.

 

шаҳарда МХДК бўлими янги биноси

5 август куни Роғун шаҳрига иш сафари доирасида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Миллий хавфсизлик давлат комитети бўлими янги биносининг фойдаланишга топширилиш маросимида иштирок этди.

Рамзий лентани кесган Давлат бошлиғи янги бинода қурилиш ишлари сифати ва иш шароитлари билан танишди.

Янги бино Оби Гарм шаҳарчасида қуролли тузилмалар учун ўзига хос лойиҳа бўйича қурилган бўлиб, ишлаш учун яхши шароитларга эга. Бу ерда хавфсизлик органлари ходимларининг яшашлари, ҳордиқ чиқаришлари ва даволанишлари учун қулай шароитлар яратилган.

Таъкидлаш жоизки, Тожикистон миллий хавфсизлик органлари шароитини яхшилаш, қудрати ва потенциалини мустаҳкамлаш мамлакат Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг доимий эътибори ва қўллаб-қувватлаши марказида турибди.

Тожикистон Республикаси Президентининг бевосита қўллаб-қувватлаши натижасида 2010-2015 йилларда ТБМВ, Хатлон ва Суғд вилоятлари, республика бўйсунишидаги шаҳар ва ноҳияларда соҳа иншоотлари ҳамда Тожикистон Республикаси МХДКнинг Шаҳринав, Варзоб, Восе, Фархор, Шуғнон ва Дарвоз ноҳияларидаги бўлимлари маъмурий бинолари қурилиши юқори сифатда амалга оширилиб, Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитетининг мамлакат барча шаҳар ва ноҳияларидаги тузилмалари моддий-техник базаси мустаҳкамланди.

 

гидроэлектростанция ЗАХИРАЛАШ минтақасида

Роғун шаҳрига иш сафарининг иккинчи кунида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон шағал маҳсулотлари захиралари омборига ташриф буюрди.

Кўзда тутилган режага биноан, маҳсулотлар омборига ҳар куни 39 минг кубометр шағал келтирилиши маълум қилинди. Бугунги кунгача 42 миллион кубометрга яқин шағал маҳсулотлари сув оқимини тўсиш учун захирага олиб қўйилган бўлиб, бу ишлар охирига етказиш арафасида турибди. Тошлар ва шағалларни йиғиш ва жойлаштириш 10дан зиёд кичик ва йирик компаниялар томонидан замонавий техника ва технологиялар воситасида амалга оширилмоқда.

Ишлар жараёни билан танишув чоғида мамлакат Президенти ушбу участка ишчилари ва масъул мутахассисларига маҳсулотлар ва зарур материаллар сифатини ҳар томонлама назорат этишга доир топшириқлар ва кўрсатмалар берди.

Давлат бошлиғи, шунингдек, сув остида қоладиган минтақа ҳамда 15 ва 15В-рақамли шағал шахталарига ҳам ташриф буюрди. Айни пайтда айнан мана шу минтақадан шағал қазиб олиниб, омборхонага жойлаштирилаётгани маълум қилинди.

Геология соҳаси таҳлилчилари тадқиқотларига мувофиқ, бу минтақада 15-шахтада 48 миллион ва 15В-рақамли шахтада 20 миллион кубометрдан зиёд шағалга оид маҳсулотлар мавжуд.  Иш бошланганидан шу кунгача номлари зикр этилган шахталардан омборга 60 фоиздан зиёд материал келтирилган.  Қурилиш материалининг ҳар бир тури соҳа таҳлилчилари томонидан ўрганилади. Сўнгра сифати, тури ва мўлжалланиши бўйича сақланадиган жойнинг белгиланган ҳудудига жойлаштирилади.

Роғун ГЭСига ташрифи доирасида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, шунингдек, Лаби дара шахтаси омборхонасидан СТ 1 ва СТ 2 қурилиш туннеллари кириш жойигача бўлган автомобил йўли қурилиши ҳамда Роғун гидроэлектростанцияси чап ва ўнг соҳиллари биринчи ва иккинчи туннелларида таъмирлаш-қайта тиклаш ишларининг бориши билан ҳам танишди.

Мамлакат Президенти  Эмомали Раҳмон ишлар жараёни билан танишув ва самимий суҳбат чоғида ишларнинг боришидан қониқиш билдирар экан, қурувчиларга таъмирлаш-қурилиш ишларини сифатли тугатишга доир аниқ  топшириқлар ва кўрсатмалар берди.

 

раҳбарият ва мутахассислар билан учрашув

Роғун шаҳрига иш сафарининг иккинчи кунида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Роғун ГЭСида қайта тиклаш ишларининг бориши билан танишув ва бу муҳим иншоот ишчилари билан илиқ ва яратувчанлик руҳидаги суҳбатдан кейин шаҳарнинг манзарали минтақаларидан бирида гидроэлектростанция раҳбарияти ва мутахассислари, Роғун шаҳри аҳолиси билан самимий учрашув ўтказди.

Биринчи навбатда Давлат бошлиғи учрашув иштирокчилари ва улар сиймосида Роғун шаҳрининг барча аҳолисини олдинда турган умуммиллий юбилей – Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги  билан табриклаб, уларга бахтли ҳаёт тилади.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон мамлакатимизнинг мустақиллик йилларидаги ютуқлари ҳақида сўз юритар экан, барча ютуқларни халқ истак ва интилишлари ҳамда давлат ва мамлакат Ҳукумати раҳбарияти бунёдкорлик сиёсатининг амалга оширилаётгани билан боғлади.

Тожикистон Республикаси стратегик мақсадлари, жумладан, тўлиқ энергетик мустақилликка эришиш ва Роғун гидроэлектростанцияси қурилиши аҳамияти борасида Давлат бошлиғи бой энергетик захиралардан фойдаланиш, айниқса, Роғун гидроэлектростанцияси қурилиши Тожикистоннинг энергетик мустақилликка эришишида асосий йўллардан бири эканлигини қайд қилди.

- Асосий мақсадимиз Тожикистон устувор иқтисодий тараққиётини изчил равишда кучайтириш ва шу асосда, халқ фаровонлигини юксалтириш ҳисобланади, - дея қайд қилди Эмомали Раҳмон ва қўшимча қилди: -Айнан энергетик мустақилликни таъминлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва мамлакатни коммуникацион боши берк кўчадан чиқариш воситасида ўтиш даврида мамлакат устувор иқтисодий тараққиётини таъминлай оламиз.

Миллат пешвоси мустақиллик йилларида мамлакатда энергетика соҳасини ривожлантириш учун 12 миллиард сомонийдан зиёд маблағни жалб этиш орқали 32та давлат сармоявий лойиҳаси амалга татбиқ этилганини таъкидлади.

Энергетик мустақилликка эришишга бюджет маблағлари ва хорижий сармоялар ҳисобидан 36 миллиард сомоний йўналтирилган бўлиб, фақатгина жорий йилда бу соҳа тараққиётига 4 миллиард сомоний ажратиляпти.

Ушбу давр мобайнида КАСА -1000 юқори волтли электр узатиш линияси қурилиши бўйича йирик давлатлараро лойиҳани амалга татбиқ этиш бошланган бўлиб, минтақавий аҳамиятга эга бўлган бошқа бир қатор муҳим лойиҳалар, жумладан, Марказий Осиё-Хитой Халқ Республикаси газ қувури қурилишини амалга татбиқ этиш режалаштириляпти.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон энергетик мустақилликка эришиш учун муҳим ва аниқ чораларни давом эттириш жараёнида айни пайтда мамлакат Ҳукумати томонидан  «Шўроб», «Нуробод-1», «Нуробод-2», «Айний», «Фондарё», «Санобод», «Себзор» гидроэлектростанцияларини лойиҳалаштириш бўйича ишлар давом эттирилаётган бўлиб, электр узатиш линиялари қурилиши, режалаштирилган электр подстанциялари қурилиши ва қайта тикланиши охирига етказилаётганини қониқиш билан таъкидлади. Шу билан бир қаторда, Норак ГЭСи реконструкцияси ва қайта тикланиши бўйича ишлар давом эттирилаётган бўлиб, Қайроққум ва Сарбанд гидроэлектростанциялари реконструкцияси ва қайта тикланиши ишлари бошланган.

Бу мақсадларга эришиш учун Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон мамлакат Ҳукумати, вазирликлар ва давлат идоралари раҳбарлари, бошқа мутахассисларни бунёдкорлик ишларини ўз вақтида, сифатли ва халқаро стандартлар талабларига мувофиқ тарзда охирига етказишга вазифадор қилди.

Сўзи охирида Давлат бошлиғи Роғун ГЭСи қурувчилари интилишлари ва ирода кучини юқори баҳолар экан, уларни шарафли ва тарихий вазифаларини сифатли ижро этишга ундади.

Шу ернинг ўзида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмоннинг нутқи тугагандан кейин, Роғун ГЭСи ишчилари ва мутахассислари, Роғун шаҳри аҳолиси чиқиш қилишиб, Миллат пешвосига ғамхўрлик, бунёдкорлик ташаббуслари ва халқ муносиб ҳаётини таъминлашга ҳаракат қилаётгани учун миннатдорчилик изҳор қилишди.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Миннат

 

Ярим тунда ғала-ғовурдан уйғониб кетдим. Ҳамхоналарим ҳам бирин-кетин бош кўтаришди. Куни-кеча уйига жавоб берилган кишининг ўрнига бир кекса одамни келтириб ўтирғизишгану халатли уч-тўрт эркак-аёл атрофида гирдикапалак. Чолнинг кийимини алмаштиришди. Юрак уриши-ю қон босимини ўлчашди. Укол қилишдими ё ичишга дори беришдими, сўнгра, бирин-кетин чиқиб кетишди. Охиридагиси биратўла чироқни ҳам ўчирди.

Муфассал...

САЙЁҲЛИК – ДАРОМАДЛИ ВА КЕНГ ИМКОНИЯТЛИ СОҲА

 

Дунёдаги ривожланган мамлакатлар тараққиётининг асосий таянчи уларнинг иқтисоди бўлиб, давлат қудрати мазкур соҳанинг қай даражада равнақ топгани билан белгиланади.

Ўз навбатида, иқтисодиётнинг юксалиши шу давлат жойлашган географик ҳудуд ва иқлимига ҳар жиҳатдан боғлиқдир.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990618

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477832
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3760
4027
21445
7426653
99476
114875
7477832

Сизнинг IPнгиз: 18.191.178.16
Бугун: 23-11-2024 17:00:55

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015