Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 30 Март 2018 Кӯришлар: 1956
Печат

 

sessiya 201822 март куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ню-Йоркдаги биносида 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллигиТожикистон Республикаси Президентининг навбатдаги ташаббуси татбиқи бошланиши муносабати билан олий даражадаги тадбир бўлиб ўтди.

Сессия ишида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Президенти ўринбосари Маҳмуд Сайкал, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон, халқаро экспертлар ва дунё мамлакатларининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги махсус намояндалари иштирок этишди.

Сессия иши бошида, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Президенти ўринбосари Маҳмуд Сайкал бу олий даражадаги тадбир мақсадлари ҳақида сўз юритди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Тожикистон Республикаси Президентининг халқаро ташаббуслари аҳамиятини қайд қилиб, Тожикистон Республикасига ташрифидан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги бошланишига бағишланган 72-сессиясида янги халқаро ўн йиллик қабул қилинишининг асосий ташаббусчиси сифатида, биринчи бўлиб, Тожикистон Республикаси Президенти чиқиш қилди.

Мамлакат Президенти Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юқори минбаридан 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллигини расман очди. Шу тарзда, ушбу кундан бутун сайёрада Тожикистоннинг яна бир ташаббуси амалдаги татбиқи бошланди.

Халқаро сув захиралари кунининг 25 йиллиги санасида бўлиб ўтган ушбу тадбирда Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон бу учрашув Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг сув захиралари муҳофазаси ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ глобал муаммолардан бирини ҳал этиш йўлларини излаш ҳамда топиш йўналишидаги фаолиятида янги саҳифа очишини ишонч билан таъкидлади.

Мамлакат Президенти Тожикистоннинг аввалги ҳаракатлари ҳамда 2003 йил - «халқаро Тоза сув йили», 2005-2015 йиллар - «Сув ҳаёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги, 2013 йил - «Сув соҳасида ҳамкорликлар халқаро йили» тадбирлари доирасидаги муҳим чора-тадбирлар амалга татбиқ этилиши ҳақида эслатар экан, ушбу ташаббуслар амалга оширилиши жараёнида сув захиралари билан боғлиқ янги масъулиятли вазифаларни ҳал этишда ёрдам берувчи яхши тажриба орттирганимизни қайд қилди.

Давлат бошлиғи 2018 йилнинг 20-22 июн кунлари Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси Ҳукумати томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро шериклар билан ҳамкорликда ўтказиладиган 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги бўйича олий даражадаги халқаро конференцияда, асосий эътибор, зикр этилган вазифаларни ҳал этишга қаратилишини қайд этди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги бошланиши муносабати билан 72-сессиясида бошқа экспертлар, бир қатор мамлакатлар вакиллари чиқиш қилишиб, Тожикистон Республикаси Президентининг аввалгилари каби бутун инсоният манфаати учун йўналтирилган янги ўн йилликни эълон қилиш тўғрисидаги қарорига юқори баҳо беришди.

**

«Сув ва энергия: Устувор тараққиётнинг олтинчи ва еттинчи мақсадлари орасидаги алоқаларни топиш» тадбирида

22 март куни 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги бошланиши доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг «Сув ва энергия: Устувор тараққиётининг олтинчи ва еттинчи мақсадлари орасидаги алоқаларни топиш» номли тадбирида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Дастлаб, Давлат бошлиғи тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирар экан, Тожикистон сув ва энергетика соҳасидаги масалаларни самарали ҳал этиш тарафдори ҳисобланиши ҳамда барча манфаатдор томонлар билан фаол ҳамкорликларни йўлга қўйиш ниятида эканлигини айтди.

Мамлакат Президенти гидроэнергетика кўпгина мамлакатларда ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили бўлиб қолаётгани, бой сув захиралари ва гидроэнергетик потенциалга эга бўлган Тожикистон Республикаси барча ўзаро боғланган томонлар, энг аввало, қўшни мамлакатлар билан сув ва энергетик захиралардан минтақа барча мамлакатлари манфаати йўлида самарали, ўзаро манфаатли ва унумли фойдаланиш соҳасида ҳамкорликлар учун тайёрлигини билдирди.

Бу катта потенциални биргаликда ўзлаштириш, Марказий Осиёнинг бир қатор ижтимоий-иқтисодий ва экологик масалаларини кенг миқёсда ҳал этишга ҳисса қўшиши мумкинлиги қайд қилинди.

Жумладан, бу чора-тадбирлар, энг аввало, қурғоқчилик йилларида сув омборларида сув оқимини кўп йиллик ва мавсумий тартибга солиш орқали Марказий Осиё барча мамлакатлари сув хавфсизлигини таъминлаш ва ерларни ўзлаштириш учун кафолатли сув билан таъминлаш ҳамда сел ва тошқин каби сув билан боғлиқ фавқулодда ҳолатлар олдини олишга ҳисса қўшади. Иккинчидан, Тожикистоннинг улкан гидроэнергетик потенциалидан фойдаланиш минтақани арзон ва экологик тоза электр энергияси билан таъминлашга имкон яратади. Бу, бир вақтда, устувор тараққиёт еттинчи мақсадларини амалга татбиқ этишга ҳисса қўшади. Ва ниҳоят, Тожикистоннинг гидроэнергетик захираларидан фойдаланиш карбон газининг атмосферага тарқалишини сезиларли равишда камайтиришга ҳисса қўшади.

Ўз нутқи охирида мамлакат Президенти сув ва энергетик захиралар ўртасидаги ўзаро алоқаларни муҳокама этиш бўйича ушбу учрашув янги туртки бериши ҳамда табиий захиралардан кенг миқёсда, унумли ва устувор фойдаланиш ишида аниқ тавсиялар ишлаб чиқилишига ҳисса қўшишига умид билдирди.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмондан сўнг, БМТ бир қатор тузилмалари, жумладан, БМТ Бош Ассамблеяси, «БМТ-сув», ЮНИСЕФ ва бошқа тузилмалар раҳбарлари чиқишларида сув муаммоларини ҳал этиш жаҳон ҳамжамияти учун энг долзарб, дейишиб, Тожикистон томонига сайёранинг глобал муаммоларини ҳал этиш бўйича навбатдаги чора-тадбирларни таклиф этгани учун юқори баҳо беришди.

**

Сув захиралари, иқлим ўзгариши, табиий офатлар таҳдидини камайтириш соҳасида истиқболли ҳаракатларга доир йиғинда

22 март, куннинг иккинчи ярмида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ню-Йорк шаҳрида 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги бошланиши доирасида Тожикистоннинг фаол мамлакатлар билан «2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги доирасида сув захиралари, иқлим ўзгариши, табиий офатлар таҳдидини камайтириш соҳасида истиқболли ҳаракатлар» қўшма тадбирида нутқ сўзлади.

Мамлакат Президенти 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги бошланишига бағишланган биринчи диалог якунидан қониқиш билдирди.

Давлат бошлиғи сув захиралари соҳасида вазифа ва мақсадларга, ўз вақтида, эришиш учун барча йўналишларда ўз ҳаракатларимизни кучайтиришга ҳидоят қилди.

Давлат бошлиғи иқлим ўзгаришининг Тожикистон ва бутун Марказий Осиё табиати ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётига таъсири кучайиши сабабли ташвишланиб, тошқин, сел, кўчки, ўпирилиш каби табиий офатлар ҳар йили мамлакат аҳолиси ва иқтисодиётига катта зарар етказаётганини қайд қилди. Табиий офатлар чоғида, одамлар қурбон бўлаётганликлари алоҳида ташвиш уйғотади.

Устига-устак, иқлим ўзгаришининг ичимлик суви захиралари ҳажми ва сифатига салбий таъсири, сўнгги йилларда, янада кўпроқ кўзга ташланмоқда. Сўнгги 10 йилда, Тожикистонда бутун Марказий Осиё учун муҳим аҳамиятга эга улкан музликларнинг эриши қайдга олинган. Минтақада музликлар майдонининг иқлим ўзгариши билан боғлиқ ҳолда, тез суръатда қисқариши бундай стратегия қабул қилиниши муҳимлигини яна бир марта исботлайди.

Тожикистоннинг вужудга келган шароитларга мослашиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинишига алоҳида эътибор қаратиши, бу устувор тараққиётнинг муҳим унсури ҳисобланиши қайд этилди.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон нуфузли ташкилотлар, бирлашмалар ва экспертларга Тожикистон билан самарали ҳамкорликлар ҳамда мамлакатимиз ташаббусини қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирди.

«Ховар» ТМАА.

**

 

 

«Боинг» компанияси раҳбарияти Қабули

2018 йилнинг 21 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ню-Йорк шаҳрида «Боинг» компанияси намояндаларини қабул қилди.

Учрашув чоғида, ушбу халқаро компания билан транспорт, йўловчилар ташиш, Тожикистонда транспорт паркини яхшилаш ва шу тарзда, ҳаво йўловчи ташиш компанияларининг хизмат кўрсатиш даражасини юксалтириш соҳаларида самарали ҳамкорликлар имкониятлари ҳақида фикр алмашинди.

Маълумки, Тожикистоннинг бир қатор компаниялари, айниқса, «Сомон Эйр» ва «Тожик Эйр» авиакомпаниялари «Боинг» замонавий самолётларидан фойдаланишади. Томонлар икки томонлама ҳамкорликларни ривожлантириш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш даражасини юксалтириш учун режа ва мақсадларнинг амалга татбиқ этилишига ҳисса қўшишига умид билдиришди.

**

 

ДАВлат БОШЛИҒи БМТнинг ногиронлар ҳуқуқлари бўйича конвенциясига имзо чекди

22 март куни 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги бошланишига бағишланган тадбир очилиши доирасида, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ню-Йоркда жойлашган биносида БМТнинг ногиронлар ҳуқуқлари бўйича конвенциясига имзо чекди.

Шу тарзда, Тожикистон Республикаси БМТнинг имконияти чекланган шахслар ҳуқуқлари бўйича конвенцияси аъзосига айланди.

Ушбу муҳим ҳужжат имзоланиши маросимида Тожикистон Республикаси Президентига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари Мигел де Серпа Суарес ҳамроҳлик қилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ногиронлар ҳуқуқлари бўйича конвенцияси 2006 йилнинг 13 декабрида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилиниб, 2008 йилнинг 3 майида дунёнинг йигирмата давлати қўллаб-қувватлаганидан сўнг, қонуний кучга кирди.

2017 йилнинг ноябригача дунё ва Европа Иттифоқининг 175та давлати конвенция иштирокчилари ҳисобланган. Конвенция қонуний кучга киргандан кейин, 18 аъзодан иборат Ногиронлар ҳуқуқлари бўйича комитет ташкил этилди.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

«Халқ овози» ва бутун тожик матбуоти фахри

 

«Бобожончўлоқ», «Бобожончўлоқи Исписорий», «Исписорлик Бобожончўлоқ», «Бобожончўлоқи Хўжандий», «Бобожон Ғафур», «Бобожон»… Агар ўтган асрнинг йигирманчи йиллари охири ва ўттизинчи йиллари бошидаги газеталарни варақласангиз, мазкур тахаллус остида босилган хабар ва мақолаларга тез-тез кўзингиз тушади. Уларнинг муаллифи ўша пайтда айни навқирон йигит бўлган Бобожон Ғафуров эди. -Бобожон Ғафуровнинг ёзганлари

Муфассал...

Ўзбекистон Халқ шоири Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА: - БИЗ КЎНГИЛ ОДАМЛАРИМИЗ

Ўзбекистон Халқ шоири Ҳалима Худойбердиеванинг шеърлари бизнинг китобхонларимиз томонидан ҳам севиб ўқилган ва ўқилмоқда. Мен илгарилари ҳам Ҳалима опа билан кўп учрашганман. У киши «Саодат» журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига раис бўлиб ишлаётганларида ҳам суҳбатлашишга вақт топа олар эдилар. Кабинетларида устозлари Зулфия опа портрети осиғлиқ турарди. Ҳалима опанинг қабулидан хурсанд бўлиб чиққан

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990795

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478072
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4000
4027
21685
7426653
99716
114875
7478072

Сизнинг IPнгиз: 3.147.71.175
Бугун: 23-11-2024 17:18:35

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015