Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 04 Август 2016 Кӯришлар: 1955
Печат

 

til millatТинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг «Миллат тили - миллат мавжудлиги» номли китобини ўқиб...

Миллат Пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг «Миллат тили – миллат мавжудлиги» номли китоби нашрдан чиқди.

Тожикистон Республикаси мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишлаб чоп этилган бу китоб қутлуғ тўй арафасида шарафли тожик халқи учун муносиб совға десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Тожик тили тарихига муаллиф, айни пайтда Миллат пешвосининг қўл уриши чиндан ҳам зарурий тарихий воқеадир. Зотан, тарих йўналишида тожик тили бошидан жуда кўп муҳим воқеа-ҳодисаларни кечиргани маълум бўлиб, улар шубҳасиз, ҳамма тарафлама илмий таҳлил, унинг барча қирраларини янгидан очишга эҳтиёж сезарди. Мазкур китобда тожик тили ҳаётининг номаълум саҳифалари янгича дид, янгича қараш, янгича ёндашиш билан илмий тарзда тўла-тўкис очиб берилиши қувончли ҳодисадир. Мазкур тадқиқотнинг муҳимлиги шундаки, бугунгача уч минг йиллик тарихга эга бўлган ориёи халқи тили ҳаётини тўла қамраб олган мукаммал бир  асар мавжуд эмасди. Мамлакат Президенти ўз халқининг фидойи фарзанди, донишманди ва буюк тарихшуноси сифатида ана шу ўта мураккаб, ғоят қалтис ва нозик мавзуни танлагани, журъат этгани таҳсинга сазовор, албатта. Юксак ақл ва заковат маҳсули бўлмиш мазкур асар ўрганилмаган соҳа – тожик тили тараққиётининг турли даврларининг барча чўққи ва қияликларини  ўз ичига олиши билан қадрлидир. Китобнинг бошланишида «фақат тил ҳамма давру замонларда тарих ҳақиқати ва миллат реаллигини ўз хотирасида сақлайди», деб жуда тўғри дейилган.

Рисола жуда яхши, илмий ва ҳаммага тушунарли тожик тилида ёзилган бўлиб, сўзбоши, олти боб, хулоса ва китобномадан иборат. Китобни мутолаа қилиш давомида қуйидаги бир нечта масала диққатни ўзига жалб қилади:

1.Ўша вақтлардаги тожик тили ҳолатига таъсир этувчи маданий, ижтимоий-сиёсий ҳаётга дахлдор тарихий воқеаларни узлуксиз, хронологик таҳлил этиш. Қуйида келтириладиган иш мундарижаси  юзасидан мана бу андишаларни мушоҳада қилиш мумкин:

Биринчи боб. Тожик тили тарихининг даврлар билан боғланиши.

Иккинчи боб. «Тожик» сўзининг тарихий саргузашти ва тожик тили.

Учинчи боб. Араб истилоси давридаги  тилимиз ва илк эронитабор сулолалар.

Тўртинчи боб. Тожик ёзув тили бошланиш даври.

Бешинчи боб. Тожик тилининг юксалиш ва яшнаш даври.

Олтинчи боб. Тожик тилининг халқаро тил сифатида тараққий этиши.

2.Асарда тожик тили тарихи воқеияти ишончли далиллар билан кўрсатиб ўтилган. Мўғуллар истилосигача бўлган тожик адабий тилига доир Шарқ ва Ғарб илмий шарқшунослик ёдгорликлари (ватанимиз ва чет эл мутафаккирларининг тўрт юздан кўпроқ илмий асарлари) пухта ўрганилиб, юксак илмий маҳорат даражасида таҳлил этилган. Турли муаллифларнинг ёдгорликларини ўрганиш давомида уларнинг андишалари чуқур таҳлил этилиб, улар етакчилигида янги илмий ақидалар тақдим этилганки, бу усул рисоланинг илмий даражаси сифатини оширган ва тўлдирган.

Рисола турли хил баҳсталаб ақидалар (жумладан, тожиклар ва тожик тилининг пайдо бўлиши, тожик тилининг Шарқдан Ғарбга тарқалиши ва ёки аксинча) ишончли илмий манбаларга асосланиб равшанлик киритилгани билан ҳам  қадрлидир. Тожик тили турли даврларда қамраб олган тарихий ҳудуд, мамлакат илмий материалларни жалб этиш асосида қаламга олингани ҳам рисолага ўзгача бир мазмун бахш этган. Жумладан, салжуқийлар замонида тожик тили Ўртаер денгизидан тортиб то Чин ҳудудигача халқаро тил бўлиб, кейинчалик бу тарихий рисолат давом этганлиги таъкидланади.

Бугина эмас, минг йилликлар давомида тожик тили Хуросон ва Мовароуннаҳр бўйлаб сарой ва девон вазирларининг иш юритиш тили бўлганлигига эътибор қаратилади. Ўртаер денгизидан Ҳинду Чингача турли халқлар орасидаги муошират тили сифатида хизмат қилгани, ҳатто, уларнинг ёзма асарларида катта из қолдиргани тарихий ҳақиқат, деб кўрсатиб ўтилади. Рўдакий тилини наслдан-наслга етказиб эҳтиром этиш ва минг йилликлар билан боғланиш бизларни ёруғ келажак ва янги ютуқлар сари бошловчи қутбнамо сингари етаклаб бориши тушунтирилади.  

Тарихий манбаларни пухта ўрганиш асосида юзага келган бу таъкид  замирида муаллифнинг зукколиги, тожик халқи тарихини яхши билиши, тилшунослик фанидан тўла хабардорлиги аниқ намоён бўлиб туради.  Қолаверса, «Тожиклар – тарих кўзгусида» асарининг муаллифига хос фикр юритиши кишини ҳайратга солади ва беихтиёр унга эргашганингизни билмай қоласиз. Тил миллат пойдевори эканлиги, тожик халқининг мавжудлиги, маданият устуворлигини    таъминлаганига қайта-қайта ишонч ҳосил қиласиз. Бугина эмас, миллатнинг умри миллат тилига боғлиқ. Яъни тил бақолиги - миллат бақолиги, тил миллатнинг энг муҳим белгиси ва насллар пайвандловчиси эканлигига ишонч ҳосил қиласиз. Тожик тили бошқа муқаддас қадриятларимиз бараварида давлатчилик, миллий бирлик рамзи, оламшумул маданиятимиз мавжудлигининг кафили ва биз тожиклар учун ифтихор белгиси эканлигини фаҳмлаб оласиз.

3.Рисолани адабий ёдгорликлар энциклопедияси, деб ҳам таништириш мумкин. Зеро, унда VIII - ХII асрлардаги адиблар ва донишмандларнинг асарлари билан имкон қадар таништирилиб, таҳлил қилинади.  Тоҳирийлар, Саффорийлар, Сомонийлар, Салжуқийлар ва Ғуриёнлар,   Хоразмшоҳийлар ва бошқалар даври адиблари, фозиллари, донишмандлари ҳаёти, илмий ва адабий фаолияти янги дид билан илмий  жиҳатдан таҳлил чизиғига тортилади. Мазкур асарда ўша даврларда вужудга келган илмий ютуқлар чуқур таҳлил ипига тизилади. Бу ютуқларнинг тожик тили ҳаёти турли соҳалардаги терминологияси, жумладан, фалсафа, астрономия, тил ва адабиёт, математика, география, тиб ва бошқа терминологияларга таъсири рад қилиб бўлмайдиган далиллар асосида кўрсатиб ўтилади. Тил ўртадан кетгандан кейин миллатнинг ҳам йўқ бўлиши тўғрисида тарихдан жонли мисоллар келтиради. Бундай таҳлил тарихчилар учун ҳам, тилшунослар учун ҳам, тожик халқи тарихини ўрганувчи барча кишилар учун ҳам ажойиб қўлланмадир. Ўрта ва олий мактаблар дастуридан муносиб ўрин оладиган ўзига хос қўлланмадир. Тожик халқи тарихига доир дарслик китоблар мағзига сингдириб юбориладиган бебаҳо материаллардир.

4.Тарихий воқеа ва ҳодисалар ишончли манбалар қўлланиб, талқин этилади. Тожик миллати забардаст кишиларининг ажнабийларга қарши муросасиз кураши, она замин, хонадони, миллий номус ва ватандорликни ватансеварлик рамзи деб билиб, кўз қорачиғидай асрагани ўзгача бир ғурур ва ифтихор билан тилга олинади. Тил тарих ва миллатнинг қадимий маданиятини ўрганиш учун жуда ишончли  манба эканлиги айтилади. Тил холис тарих, ҳақиқат ва миллатни бириктириш маҳсули бўлиб, жамият ҳаёти воқелигини қандай бўлса худди шундай, ҳеч бир безаксиз, ҳеч бир ўзгаришсиз инъикос эттириши таъкидланади. Худди ана шу нарса тилнинг жамият ва миллат учун  нақадар катта кучга эга эканлиги, тил – ҳаёт, тил – нажот, тил – аждодлардан қолган  бебаҳо мерос эканлиги уқтирилади. «Тил ва маданиятимиз,- дейди муаллиф,- узоқ тарих йўлида тожик халқи босиб ўтган йўлни, барча ёруғ ва қоронғи саҳифалар, ўнқир-чўнқирликларни ўзида инъикос этган бир кўзгудир. Ор-номусли аждодларимиз учун Она, Ватан, Мустақиллик, Тил ва Маданият каби тушунчалар ҳаммаъно тушунчалар эканлиги худди шу кўзгуда акс этиб тирибди».

 Китоб бошдан-оёқ ана шу руҳ билан суғорилган бўлиб, Миллат пешвосининг миллий тил – тожик тилини  ривожлантиришга қўшган катта ҳиссасидир.

5.Ҳар бир давр тарихи ҳақида сўз борар экан, ўша даврнинг тили кўриб чиқилиб, мавжуд ёдгорликлар, ёзувлар, бу ёдгорликлар ёзув шаклига эътибор қаратилади. Жумладан, «Ведо», «Авасто» матнлари тили, ориё, тожик сўзларининг пайдо бўлиши, унинг синонимлари «Ригведа» гимнлари ва унинг тожик тилига муносабати, ўрта асрлар давридаги ёдгорликлар ва тилимизнинг янги тараққиёти ишончли далил  ва манбалар доирасида талқин этилади. Фактлар, рақамлар, далиллар, маълумотлар, белгилар, ишоралар. Булар ҳаммаси ҳаётий ва ишончли бўлиб, китобнинг ўқимишли чиқишини таъминлаган унсурлардир.

6. Китобда тожик миллатининг турли тарихий даврларида тожик тилининг тинчлик ва миллий бирликни ўрнатишдаги буюк хизмати миллий бир-бирини англаш рамзи сифатида улуғланади. Ориёи давлатчилик тарихи шуни кўрсатадики, дейилади китобда, қадимий давлатчилигимиз негизини тинчлик ва ваҳдат ташкил этади. Аждодларимиз ҳамиша давлатчилик сутунини мустаҳкамлашнинг бирдан-бир йўли ваҳдат ва тинчлик эканини яхши билганлар. Бунинг учун тилнинг қудратли кучидан, унинг барча унсурларидан кенг ва самарали фойдаланганлар. Она тилининг ривожланиши учун муҳим тадбирлар белгилаганлар.

Тожик тили дунёнинг энг қадимги тилларидан саналиб, у эрон тиллари оиласига мансуб. У узоқ тарихий даврларни босиб ўтди. Узоқ замонлардан бизга мерос бўлиб ўтган бу тил даврлар оша грамматик тузилиши ва ўзининг луғавий таркибини ўзгартириб, бугунги сайқал топган шаклда бизга етиб келган. Ва шундай шаклда етиб келиб ҳаётнинг паст-баланд имтиҳонларидан соғлом ўтиши бизнинг ўтмишдаги фидокорларимиз билан чамбарчас боғлангандир. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон ўз китобида қайд этиб ўтганидек, ўз тилимиз – тожик тили тарихининг  узоқ даврларига назар ташласак, аждодларимиз ўз тилининг ривожланиши ва эътибор топиши учун, ўз она тилини расмий давлат тили даражасига етказиш учун  қанчалик фидокорликлар, қанчалик ғайрат-шижоат кўрсатганини равшан аниқ ҳис этамиз. Башарият тарихи, унинг қадимий маданий тарихида кам кўзга ташланадиган ҳашоманийлар ўз она тилини ўша даврнинг қудратли ва нуфузли – эломий ва ошурий тили қаторида ўз давлатининг тили сифатида фойдаланган эдилар. Улар ёзув номи ва ўз тилини ориёи деб билар эдилар. Шунингдек, Кушонийлар ҳам юнон тилидан фойдаланишдан  аста-секин  воз кечиб, ориёи тилини (Канишка ҳам мисли Дориюшга ўхшаш ўз ёзма тилини ориёи деб билган) ўз давлатининг давлат ва расмий тили сифатида эҳтиром этган эди.

Бу шу нарсадан гувоҳлик берадики, ориёи хонадони давлатчилиги даврида бошқарувчиларимиз миллий давлатларни мустаҳкам тутиб туриш учун тил омилидан ваҳдат ва ягоналик рамзи сифатида фойдаланиб, ўз тилининг равнақи учун зарур тадбирларни кўришга ҳаракат қилганлар. Миллатимиз тарихидан маълумки, бизнинг қадимий маданиятимиз ва айниқса, кенг ҳудуд бўйлаб ёйилган тожик тили бу минтақадаги турли миллат ва қавмлар учун халқаро тил вазифасини ўтаган. Шунга қарамасдан, ўзининг мавжудлиги давомида тожик тили  кўплаб тазйиқларни бошдан кечиргани, у қаттиқ турмуш синовларидан  эсон-омон ўтиб, ўзининг луғавий таркибида тарихий ҳодиса ва воқеаларни ойнадай акс эттирганлиги чин ҳақиқатдир. Ҳар бир тарихий даврда  мустаҳкам грамматик тизим ва кучли тил луғати асосий фонди  учун талантли кишилар жонини фидо қилгани ҳам ҳеч кимга сир эмас.  Миллат пешвоси айтганидай, қадимий маданиятимиз даврида ориёи қавмлари ҳар томонга тарқалиб кетган бўлса ҳам, ўзининг этник ҳолатини ва маданиятини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Тил, маданият, қавм умумиятини кўз қорачиғидай асраб-авайлаб, тожик тилини гўзал ва мусаффо бир тарзда бизга етказиб берди. Бу тилда «Авесто» ёзилди, бу тилда «Худойномак», «Тарихи мулки ажам» ёзилди. Ислом кириб келгандан сўнг, «Шоҳнома», «Маснавийи маънавий» ёзилди. Бу тил ўша тилдирки, Шўролар замонида ҳам ҳар қандай бўҳронлардан соғ-саломат ўтиб, истиқлолият даврига етиб келди. Ўз тарихини Айний ва Турсунзода, аллома Ғафуров қалами билан ёзишга муяссар бўлди. Бундай кенг қамровли маълумотларни фақат ва фақат Миллат пешвосининг мазкур китобидан топишингиз ва ўқишингиз мумкин.

Шулар билан биргаликда бу шахсиятлар ва номи тилга олинган ёдгорликлардан ташқари ваҳдат яратувчи тилда ўнлаб улуғвор адабий ва илмий ишлар амалга оширилди. Айниқса, Тоҳирийлар ва Саффорийлар давридан ибтидо олувчи тилимизнинг янги тараққиёти  даври Сомонийлар давридан бошлаб, бугунгача ўзининг юксак тараққиёт босқичига кўтарилди, тиб, фалсафа, астрономия, математика, лексикография, лингвистика ва бошқаларда ўз аксини топди.  Бу жараённи Миллат пешвоси ўзининг нозик ва теран мушоҳадаси замирида очиб беради. Тожик-форс тили эронинажот қавмларнинг  ифтихори эканлигини, Самонийлар ҳукмронлиги даврида Хуросон ва Мовароуннаҳр ва Сомоний давлатининг бошқа тобе вилоятларида  расмий тил сифатида амал қилганини қаламга олади. Тожик тили тараққиётининг энг янги зиналари – Шўролар замони ва Тожикистон Республикаси  давлат мустақиллиги даври босқичларида энг масъулиятли вазифани зиммасига олади. Тожик тили масъулияти давлат мустақиллиги даврида расмий давлат тили мақомини олишидир. Ана шу мақом орқали сиёсий, маданий, илмий-техник, ёзишмалар, ижтимоий ҳаётнинг турли соҳалари фаолиятлари, семинарлар, машваратлар, конференциялар, симпозиумлар, турли даражадаги сўзлашувлар, мулоқотлар, маориф ва маданият, радио ва телевизион кўрсатувлар тожик тилида олиб борилмоқда. Ишончимиз комилки, бу тарихий рисола Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг қўллаб-қувватлаши, тожик тилининг ғамхўри ва ҳомийси, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон раҳбарлигида шараф билан бажарилади, албатта. Ана шу боис, тожик тили терминологияси мазкур асарда семантик, бугунги илмий ва сиёсий нуқтаи назаридан Тожикистон Республикаси давлат тили сифатида қўлланилади. Аммо турли тарихий даврларда қўлланиши нуқтаи назаридан тил терминологияси форс тили, дарий ёки форс-дарий тили номини олганки, улар тожик тилига ҳамрадиф тил сифатида қўлланилган.

Мазкур асар ватандошларимизнинг тожик тили тарихи билан кўпроқ ошно бўлишлари учун ёзилган бўлиб, унинг асосий мақсади китобхонлар, айниқса, ёш авлод аждодларимизнинг қийинчиликларга қарамасдан Ватан, миллий олий қадриятлар, айниқса, она тили ҳимояси учун фидойилик кўрсатиб, бизга бой адабий ва тарихий мерос, қимматли  ёдгорликларни  қолдирганликларини билиб олишларига йўналтирилган. Эндиликда бу тил ворисларининг асосий вазифаси жаҳонийлаштириш замонида бу бебаҳо неъматни қадрлаш, уни ҳимоя қилиш, қудратини  ва бойлигини ошириш, шамол ва бўронлардан соғ-омон асраб, келажак авлодга яна ҳам тозароқ, кучлироқ, нафосатлироқ, мукаммалроқ  ва бойроқ тарзда етказиб беришдан иборатдир.

Сахидод Раҳматуллозода,

Тожикистон Республикаси Фанлар академияси тил, адабиёт, шарқшунослик ва ёзма мерослар институти директори, филология фанлари доктори, профессор.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Қобилжон ТОЛИБОВ: - ФОСИЛАВИЙ ТАЪЛИМ - СИРТДАН ЎҚИШДАН АФЗАЛ

 

- Фосилавий таълим хориж тажрибасида синалган усул ҳисобланади, - деди Тожикистон Давлат тижорат университети проректори Қобилжон Толибов олийгоҳнинг ярим йиллик фаолияти якунига бағишланган матбуот конференциясида. – Жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланган мустақил Тожикистонимизда ҳам таълимнинг бу усулини қўллаш давр талабига айланиб бормоқда. Албатта, анъанавий таълим усулидан фосилавий тарзда

Муфассал...

Интернет китобнинг ўрнини босолмайди

 

- Мен «Халқ овози» газетасининг ҳар бир сонини йиғиб, боғлаб қўйганман, - дейди биз билан суҳбатда газетамизнинг ашаддий муштарийси вахшлик Намозали Тўхтаров. – Қишлоғимиздагилар менда газетанинг барча сонлари борлигини билишади. Кўпинча ёш ўғил-қизлар мендан сўраб олиб, мутолаа қилишади.

Хатлонлик фахрий ўқитувчи, Тожикистон маорифи аълочиси,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990790

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478070
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3998
4027
21683
7426653
99714
114875
7478070

Сизнинг IPнгиз: 18.217.140.224
Бугун: 23-11-2024 17:18:17

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015