Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 21 Июл 2016 Кӯришлар: 1628
Печат

 

xujand1Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги байрамигача Хўжанд шаҳрида 100та янги иншоот фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Жумладан, 2та ўрта умумтаълим мактаби, 3та болалар боғчаси, 4та спорт зали, 22та спорт майдончаси, 20та саноат корхонаси бунёд этилади. Шунингдек, ҳар бири савдо марказига эга бўлган элликка яқин кўп қаватли турар-жой уйлари, беш юлдузли янги меҳмонхона қад ростламоқда.

Қадимий шаҳарнинг янада обод бўлиши учун аҳоли ҳам жон куйдирмоқда. Бу шаҳар маҳаллалари ўртасида ўтказилган мусобақада янада яққолроқ кўринди. Энг яхши маҳалла номини олиш учун 22та маҳаллада яшаётган хўжандликлар фаол иштирок этишди. Улар фақатгина маҳалладаги уйлар, маданий ва маиший иншоотларнинг кўркам бўлиши, кўча ва ҳовлиларнинг тозалиги, ободончилик учунгина меҳнат қилиб қолмасдан, ёш авлод тарбияси, оилалар мустаҳкамлиги учун ҳам қўлни-қўлга бериб ҳаракат қилишди. Шаҳар танлов комиссияси барча жиҳатларда намунали иш олиб борган "Сирдарё", "Масжиди Савр" ва "Чорчароғ" маҳаллаларини ғолиб деб топди.

Шаҳарда ўтказилган энг яхши оила танловида эса, 40тадан ортиқ намунали оила иштирок этди. Энг яхши оилаларни танлашда оила аъзоларининг жамиятда тутган ўрни, иш фаолияти, рўзғор юритиш, мамлакат равнақи учун қўшаётган ҳиссаси, фарзанд тарбияси учун масъулиятни қандай ҳис қилишаётгани каби муҳим жиҳатлар ҳисобга олинди. Давлат ҳокимияти Хўжанд шаҳар ижроия органи танловда ғолиб чиққан 3 оиланинг ҳаётий тажрибасини кенг оммалаштиришни назарда тутмоқда.

 

Тадбиркорлар ҳиммати ва ҳашар самараси

Жаббор Расулов ноҳиясида ўтган олти ойда ички маҳсулот ишлаб чиқариш олдинги йилнинг худди шу муддатига қараганда, 1 миллион 288 минг сомонийга кўпайди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш режадагига қараганда ортиғи билан бажарилди. Аниқроғи,  режадагидан 111 минг сомонийлик кўп маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Мамлакат мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб совғалар билан кутиб олиш иштиёқида меҳнат қилаётган ноҳия аҳолиси бир қатор иншоотларнинг тезроқ ва сифатли тарзда фойдаланишга топширилиши учун ҳашарга чиқмоқда, тадбиркорлар эса, маблағ сарфлашмоқда. Жумладан, тадбиркорлар иштирокида ноҳия марказидаги 10 километр йўл тўлиқ таъмирланди, 4 километрдан ортиқроқ йўлга мум ётқизилди. Деҳмой жамоатидаги Гулистон қишлоғида тадбиркор Наби Муродов ҳиммати билан янги саломатлик маркази биноси қад кўтарди. Мазкур иншоот қурилиши  ва уни жиҳозлаш учун 560 минг сомоний маблағ сарфланди. Ҳозирда Тожикобод, Чийриқ, Бахтовар қишлоқларида ана шундай саломатлик уйларини қуриш давом этмоқда.

Тадбиркорлар ва аҳоли мактаблар учун қўшимча синфхоналар, болалар боғчалари қурилишларида ҳам фаол қатнашишмоқда. Ота-оналарнинг қўллаб-қувватлашлари билан 120 ўринли болалар боғчаси, Хитой қишлоғидаги 21-ўрта умумтаълим мактабида 5та янги синфхона қурилмоқда. Ноҳия маориф ва илм бўлимининг янги биноси қурилишида қурувчилар билан биргаликда муаллимлар ҳам тер тўкишмоқда.

 

Аҳолига тоза ичимлик суви

Бобожон Ғафуров ноҳияси маркази - Ғафуров шаҳарчасида ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида эски, занглаб кетган қувурлар тўла алмаштирилди. Мутахассислар янги, пластик сув қувурларининг чиримаслиги ва узоқ муддатга етишини айтишмоқда.

Ҳозирда ноҳияда  "Тожикистонда сув иншоотларини тиклашга оид лойиҳа" доирасида кенг кўламли ишлар бошланиб кетди. Бу мақсадда Европа қайта қуриш ва тараққиёт банки томонидан 3,8 миллион АҚШ доллари ажратилган. Бу маблағнинг 2 миллиони грант тарзидадир.

Лойиҳада амалга оширилган ишларни тезлаштириш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида бу муҳим ишга тобора кўпроқ ишчи кучи жалб этилмоқда. Айни бир пайтда деярли 107 минг долларлик техника ва муҳандислик жиҳоз-мосламалари сотиб олинди.

Ноҳия маркази билан бир қаторда ичимлик суви таъминотига эҳтиёжи бор қишлоқларда ҳам янги лойиҳа доирасида иш олиб бориш кўзда тутилган.

 

Етим ва қаровчисиз ўқувчилар - болалар лагерларида

Гулистон шаҳрида етим ва қаровчисиз болаларнинг ёзги дам олишлари учун деярли 100 минг сомоний маблағ ажратилган. Ҳозирда 920 нафар ота-онасиз ва қаровчисиз ўқувчи мактаблар қошидаги лагерларда ҳордиқ чиқармоқда. Бундай лагерлар Гулистондаги барча - 15та мактабда ташкил этилган.

Ўқувчилар ёзги таътилининг завқли ва сермазмун ўтиши учун барча зарур шароитлар муҳайё этилган. Болалар китоб ўқишлари, спорт майдончаларида турли ўйинлар ўйнашлари мумкин.

Шунингдек, Тожик денгизи соҳилидаги "Шоҳин" ва Суғд электр тармоқлари болалар лагерларида ҳам етим ва қаровчисиз ўқувчилар, камтаъминланган оилалар фарзандлари дам олишмоқда.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Июл 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

ПАХТА МАЙДОНЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛАДИ

 

Тожикистон  Республикаси Ер бошқаруви ва геодезия давлат комитетининг ярим йиллик ҳисоботида келтиришича, жорий йилнинг биринчи ярмида ташландиқ ерлар ҳисобидан ўзлаштирилган 3 минг 463 гектар ердан 3 минг 407 гектар суғориладиган майдонга пахта экиш режалаштирилган. Бу ҳақда комитет раиси  Ражаббой Аҳмадзода маълум қилди.  Маълумотга кўра, 2017 йилнинг 21 июнигача республикамизнинг шаҳар ва ноҳияларида 173 минг 979

Муфассал...

Матбуотчилар касбий байрами тантанаси

 

1912 йилнинг 11 мартида тожик тилидаги биринчи рўзнома – «Бухорои шариф» газетаси Когон чопхоналаридан бирида дунё юзини кўрди. Газета ўша вақтдаги жамиятда мавжуд муаммо, нуқсон ва оғриқли нуқталарни қўрқмасдан кўтариб чиққан, миллат ва халқ манфаатларини ўз саҳифаларида акс эттирганлиги билан ҳам алоҳида эътибор ва таҳсинга лойиқдир. «Бухорои шариф» газетасининг нашр этилиши тожик журналистикаси ибтидоси сифатида ҳам махсус

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2137053

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8361597
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
804
2809
12582
8326697
10166
99827
8361597

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.121
Бугун: 04-07-2025 06:21:24

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015