Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 25 Феврал 2016 Кӯришлар: 2110
Печат

 

e millardХатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода Қўрғонтепа шаҳрида АҚШнинг Тожикистон Республикасидаги элчиси Элизабет Миллард билан учрашди.

Учрашув давомида томонлар турли йўналишлар бўйича биргаликда татбиқ этилаётган лойиҳаларни муҳокама этишди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида, айниқса, меваларни қайта ишлашнинг муҳимлиги қайд этиб ўтилди. Шунингдек, аҳолини сув билан таъминлаш ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаларига ҳам жиддий эътибор қаратиш зарурлиги қайд этиб ўтилди.

Элизабет Миллард ўзининг Тожикистон минтақаларига биринчи сафари маҳаллаларда лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан яқиндан танишиш имконини берганлигини қайд этиб ўтди.

 

Қўрғонтепа ва Кўлобда дарахт кўчатлари ярмаркаси

Яқинда вилоятнинг иккита йирик шаҳри – Қўрғонтепа ва Кўлобда дарахт кўчатларини сотиш ярмаркалари ташкил этилди.

Ярмарка иштирокчилари олдида сўзга чиққан вилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода боғдорчилик равнақининг муҳимлигини қайд этиб, бу соҳа тараққиёти озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини четга чиқаришга имконият туғдиришини қайд этиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, боғдорчиликни ривожлантириш учун вилоятда жуда катта имкониятлар мавжуддир.

Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси мутахассисларининг маълумотига кўра, айни пайтда вилоят хўжаликларида 2 миллион тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари мавжуддир. Улар нафақат вилоят ва республика хўжаликларига, балки мамлакатдан ташқарига ҳам кўчат сотиш имкониятига эгадирлар.

Ўтказилган ярмаркаларда мевали, манзарали ва соя берадиган дарахт кўчатлари савдога чиқарилди. Шунингдек, уй шароитида парвариш қилинадиган ўсимликлар, гуллар ва турли уруғликлар ҳам ярмарка қаторларидан ўрин олганди.

Ярмарка ташкилотчиларининг қайд этишларича, тадбирда вилоятнинг Кўлоб, Сарбанд, Бохтар, Қўрғонтепа, Ёвон, Ҳамадоний ва Фархор ноҳия ва шаҳарлари хўжаликлари фаоллик кўрсатишди.

 

Аҳоли билан юзма-юз

Хатлон вилояти раиси кўрсатмасига биноан, барча шаҳар ва ноҳияларда давлат ташкилотлари ва фаолларнинг аҳоли билан учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Худди шундай учрашув Қўрғонтепа шаҳри аҳолиси билан ўтказилди. Вилоят раиси ўринбосари Махфират Хидирзода учрашув жараёнида Тинчлик ва бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг мамлакат Парламентига йўллаган Паёмида маориф ва илм соҳаси ҳамда ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратганлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, террорчилик ва экстремизмга қарши кураш ҳар бир фуқародан алоҳида масъулият талаб қилиши таъкидланди. Шунингдек, ўсиб келаётган авлод тарбияси бугун алоҳида эътибор талаб қилиши қайд қилинди. М. Хидирзоданинг қайд этишича, мамлакат Ҳукумати томонидан иқтисодиётни тараққий эттиришга қаратилган чора-тадбирлар йўлга қўйилмоқда. Айниқса, қурилиш, электр энергияси ишлаб чиқариш ва коммуникация соҳасида эришилаётган ютуқлар қувонарлидир.

Бундан ташқари, Махфират Хидирзода Носир Хисрав номидаги Қўрғонтепа давлат университети талабалари билан ҳам учрашув ўтказди.

Ишчи гуруҳларининг аҳоли билан юзма-юз учрашувлари вилоят барча шаҳар ва ноҳияларида давом этмоқда.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Мустақиллик – порлоқ келажакнинг ёрқин йўли

 

Мустақиллик – ҳар бир халқ ва давлатни порлоқ келажак сари элтувчи ёрқин йўл. Зеро, азал-азалдан эллар мустақиллик томон интилиб, курашиб келгани бежиз эмас. Истиқлол, деб аталмиш буюк неъматнинг замирида ҳурлик, озодликка эришиш, миллатнинг ўзлигини бутун бўй-басти билан намойиш этиш имкониятлари мавжуд бўлиб, у элим, юртим, деб ёниб яшайдиган ҳар бир жонкуяр фуқародан фидокорона меҳнат қилишни талаб этади.

Муфассал...

Оқибат дарахти

 

Чол тушимга кирди. Елкасига хуржун илган ўша чол. Сира тушимга кирмаcди, товба. Кўнглим ғашланди, безовта бўлиб уйғондим.

Нонушта пайти кичик қизим тунов кун берган ваъдамни ёдимга солди:

— Дадажон, бугун шанба-я? Ишга бормайсиз, тўғрими… Эсингиздами?

— Эсимда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2595392

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10291376
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
5114
7032
16805
10210212
26888
161581
10291376

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.72
Бугун: 04-11-2026 21:34:35

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015