Янги йилдан бошлаб Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги аксарият нафақахўрларга пластик карточкалар тарқатилди. Энди улар бу пластик карточкалар билан нафақаларини банкоматлардан олиш имконига эга бўлишди.
Бунгача вилоятдаги ўнта шаҳар ва ноҳияда нафақа олувчилар пластик карточкалар хизматидан фойдаланиб келишарди.
Мазкур хизмат усули Суғд вилояти ижтимоий суғурта ва ва нафақа агентлиги бошқармаси ҳамда «Амонатбонк» ҳамкорлигида йўлга қўйилаётир.
Кўпчилик нафақа олувчилар пластик карталардан фойдаланишни ўрганиб олишгани ва у ўзлари учун қулайлик яратганини таъкидлашади. Хўжандлик М. Валиевнинг айтишича, пластик карточкадан фойдаланишга ўтилганидан буён у нафақасини тез ва ўз вақтида олади.
Кези келганда, айрим отахон ва онахонларнинг вақтида баъзи нафақа тарқатувчилар – «Амонатбонк» ходимларининг қўполликлари туфайли кўнгиллари ранжиганидан шикоят қилишганини эслатмоқ ўринлидир.
Шу ўринда вилоятда нафақа олувчилар сони сўнгги бир йилда 7800 нафарга кўпайганини айтиш жоиз. Ҳозир уларнинг сони деярли 202 минг 800 нафарга етган.
Ҳам ўзимизга, ҳам хорижга
Янги йилда «Суғд» озод иқтисодий минтақасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар биринчи навбатда қўшни мамлакатларга етказиб берилди. Мазкур озод иқтисодий минтақа раҳбари Фирдавс Алимовнинг айтишича, «Суғд» маҳсулотларига фақат Тожикистонда эмас, балки чет мамлакатларда ҳам талабот тобора ошиб бормоқда. Бу маҳсулотлар сифати жиҳатидан дунё мамлакатларида ишлаб чиқарилаётган турдош маҳсулотлар билан бемалол рақобатлаша олади. Ҳозирда халқ хўжалигининг турли соҳалари маҳсулотлари Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Афғонистон каби давлатларга етказиб берилмоқда.
Айни бир пайтда «Суғд» озод иқтисодий минтақаси маъмурияти Туркия, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Белоруссия, Қирғизистон сингари давлатлардаги озод иқтисодий мавзелар, халқаро банклар билан ҳамкорлик қилмоқда. Халқаро ташкилотлар билан тузилган битимлар асосида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Озод иқтисодий минтақа иш бошлаган пайтдан буён ўтган беш йил ичида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, четга маҳсулот чиқариш ва олиб кириш амаллари беш бараварга ортди. Ўтган йили бу кўрсаткич 57,3 миллион сомонийни ташкил этди.
Озод иқтисодий минтақада янги-янги субъектлар иш бошламоқда. Улардан бири «Роял Корпорейшн» масъулияти чекланган жамиятдир. Унинг ишига сармоя киритаётган давлат Жанубий Кореядир. Умумий сармоянинг саксон фоизи бу давлат улушига тўғри келади. «Роял Корпорейшн»га ишлаб чиқариш технологиялари Италия ва Хитойдан келтирилади.
Ғамхўрлик олдида инқироз нима деган гап?
Вилоят олий ўқув юртларида таълим олаётган аълочи ва энг фаол 100 нафар студент қиз Жаббор Расулов ноҳиясидаги янги очилган ёшлар лагерига дам олиш учун жўнаб кетишди. Толиба қизлар «Деҳмой» қишлоғидаги хушманзара, ҳавоси тоза ерда жойлашган «Суғд вилояти ёшлари маърифат ва соғломлаштириш жамлоғи»да ҳордиқ чиқаришади.
Мазкур ёшлар жамлоғи Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирийнинг қўллови билан очилди. Бундан икки ойча илгари Бобожон Ғафуров номли Хўжанд давлат университети тожик филологияси факултети журналистика ва таржима назарияси кафедраси мудири Дилбар Самадова ана шу жамлоқни очиш борасидаги таклифни ўртага ташлаганди.
- Мен жуда қисқа муддат давомида ва иқтисодий инқироз пайтида ёшлар жамлоғининг ишга туширилганидан беҳад мамнун бўлдим. Тўғриси, таклифим бунчалик эътибор билан қабул қилиниши ва қувватланишидан умидвор эмасдим. Таътил пайтида талаба ёшларнинг ҳордиқ чиқаришларига қулай имконият яратиб берган инсонлар ва албатта, вилоят раисига миннатдорчилик билдираман, - дейди филология фанлари номзоди Дилбар Самадова.
Толиба қизлар дам олиш учун жўнаб кетишларидан олдин жамлоқдан студент йигитлар қайтиб келишди. Ёшлар жамлоғида ҳордиқ чиқарган 100 нафар йигитнинг ҳар бири у ерда вақти мазмунли ва қизиқарли ўтганидан мамнунлигини яширмайди.
Талаба ёшлар «Деҳмой»да дам олиш билан бирга, маҳаллий ҳукуматлар, сиёсий партиялар вакиллари, шоир ва ёзувчилар билан учрашувлар ўтказишди. Турли тўгаракларда қатнашишди, ҳужжатли филмлар томоша қилишди. Бу тадбирларни ташкил этишда вилоят Ёшлар, спорт ва сайёҳлик ишлари бошқармаси жонбозлик кўрсатмоқда.
- Мен ана шундай учрашувлардан бирида қатнашдим, - дейди Дилбар Самадова. – Ёшлар саволларга кўмиб ташлашди. Бу саволларга жавоб берар эканман, талабаларнинг қизиқиш доираси, дунёқарашлари кенглигидан хурсанд бўлдим.
Студент қизлар ёшлар жамлоғида 31январгача дам олишади. «Суғд вилояти ёшлари маърифат ва соғломлаштириш жамлоғи» талабаларга маъқул бўлса, унинг ишини давом эттириш назарда тутилмоқда.
Ўз мухбир.
Жорий йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши муносабати билан Панж ноҳияси қишлоқ жамоатлари, муассаса, ташкилотларида меҳнат қилаётган халқ ҳунармандлари билан учрашиб, 2018 йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши борасидаги фикрлари билан қизиқдик.
Муфассал...
Рўдакий ноҳияси Гулистон қишлоқ жамоатига қарашли Болошаҳр маҳалласида истиқомат қилувчи 166-ўрта умумтаълим муассасаси 1-синф ўқувчиси Эмомҳусейн Умаровнинг спортга қизиқиши, унинг 6 соату 20 дақиқада 11 минг марта спорт тили билан айтганда, "отжимание" қила олишлиги ҳақидаги хабар халқ орасида тарқала бошлагач, биз ҳам ушбу мавзуга қизиқдик.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015