Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 16 Январ 2016 Кӯришлар: 1783
Печат

 

 kahramon gafurov«Биз академик Бобожон Ғафуров ҳамқишлоқлари эканмиз, буюк аллома ҳақида ҳаммадан кўра кўпроқ ва яхшироқ билишимиз шарт!» Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги Розия Озод номли 6-ўрта умумтаълим муассасаси ўқувчилари ана шундай қарорга келишди.

Алломанинг онаси номидаги мазкур мактабда Тожикистон Қаҳрамони, машҳур «Тожиклар» асарининг муаллифи, дунё таниган, тан олган олим Бобожон Ғафуров ҳаётига бағишланган конференция бўлиб ўтди.

Конференция қатнашчилари мактабнинг юқори синф ўқувчиси М. Раҳимованинг «Аллома ҳаёти ва фаолиятининг олтин саҳифалари» деб номланган чиқишини эътибор билан тинглашди.

Машҳур олим, шоир ва журналист Абдуҳамид Гадоев қаламига мансуб, Бобожон Ғафуров хотирасига бағишланган «Жаҳонга танилган аллома» поэмаси ўқувчилар томонидан ижро этилар экан, конференция қатнашчилари берилиб, завқ-шавқ билан томоша қилишди.

Айни шу тадбирни ўтказиш учун жонкуярлик қилган тарих муаллимаси, олий тоифали ўқитувчи Мавлуда Гадоеванинг аллома билан учрашуви ҳақидаги хотиралари ёшлар юрагидан жой олгани, шубҳасиздир. Муаллима 1972 йилда отаси Абдуҳамид Гадоев билан Москвага боргани, у ердаги шарқшунослик институтида бўлганини ҳикоя қилди. Жумладан, у худди ўша аснода Ҳиндистон Бош вазири Индира Гандининг Бобожон Ғафуров билан учрашиб чиқиб кетаётганини, буюк аллома Ҳиндистоннинг Жаваҳарлал Неру мукофотини олганида берилган маблағни у мамлакатдаги етимхоналардан бирига ҳадя қилгани ҳақида ҳикоя қилар экан, конференция қатнашчиларининг бор вужудлари қулоққа айланди. Бобожон Ғафуровнинг ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган савол-жавоб эса, ўқувчиларнинг бу борада яхшигина билимлари борлигини кўрсатди.

Ўрни келганда, айни шу 6-ўрта умумтаълим мактабида ўтган асрнинг йигирманчи йиллари охирида Бобожон Ғафуровнинг кашшофлар сарвари, кейинроқ бошқа бир бўлажак машҳур олим Абдуҳамид Гадоевнинг мактаб директори бўлиб ишлаганликларини эслатиш жоиз. Дарвоқе, бу икки машҳур инсоннинг ҳар иккови ҳам вақтида ҳозирги «Халқ овози» газетасида бош муҳаррир бўлишган.

Розия Озод номли билим даргоҳида тарих фани ўқитилишига катта эътибор берилиши, ёш авлодни таниқли шахслар мисолида ватанпарвар қилиб тарбиялашга интилиш ўз самарасини бермоқда.

Тожикистонлик икки шоира

Қувайтнинг «Ал-Баён» журналида тожикистонлик икки машҳур шоира – Гулрухсор ва Фарзонанинг шеърлари чоп этилган. Араб тилига ўгирилган  бу шеърлар мажалла ўқувчиларига «Тожикистонлик икки шоира» сарлавҳаси билан тақдим этилган.

Хабарларга кўра, бу шеърларни араб тилига шоир ва таржимон Назруллоҳ Назар ўгирган.

Икки машҳур тожик шоирасининг шеърлари илгари ҳам бошқа тилларда эълон қилинган. Жумладан, Тожикистон халқ шоираси, Абуабдулло Рудакий номли Давлат мукофоти лауреати Гулрухсорнинг шеърлари инглиз, немис, француз, испан, фин, румин, чех, поляк, болгар, рус, ўзбек ва бошқа тилларга таржима этилган. Биргина рус тилида шоиранинг ўнта китоби нашрдан чиққан. Эронда Гулрухсорнинг китоблари мунтазам чоп қилиб келинаётир.

Тожикистон халқ шоираси, Абуабдулло Рудакий номли мукофот лауреатининг шеърларини ҳозирда инглиз, немис, япон, француз, араб, форс, рус, ўзбек ва яна жуда кўп тилларда ўқиш мумкин. Ҳали 1990 йилдаёқ Москвада Фарзонанинг рус тилида «Двадцать лепестков» китоби нашр этилганди. Шундан кейин унинг китоблари Эронда (бир неча марта), Британияда, Голландияда, Афғонистонда ва бошқа мамлакатларда чоп этилди.

 

Уйда бекор ўтирмай, десанг, марказга бор

Конибодом ноҳиясидаги олтита қишлоқ жамоатининг ҳаммасида касб ўрганиш марказлари ташкил этилди. Бу марказлар Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирийнинг адрас-атлас тўқиш ва касб ўрганиш марказлари ташкил этиш борасидаги кўрсатма ва топшириқлари асосида иш бошлади.

Мазкур марказларга уйда ўтирган, ишсиз аёллар жалб этилган. Суғд вилояти раиси матбуот марказининг хабар беришича, ҳозирда 300 нафарга яқин конибодомлик аёл касб эгаси бўлишди.  Жамоатларда фаолият юритаётган касб ўрганиш марказларининг ҳар бирига Суғд вилояти раиси томонидан тўрт донадан адрас тўқиш дастгоҳи берилди.

Худди шундай касб ўрганиш марказлари вилоятнинг бошқа ноҳияларида ҳам очилган. Суғд вилояти раиси камида эллик нафар аёлга иш ўргатган устозларга мукофот беришни ваъда этган.

 

Мақсад: истеъмолчилар норози бўлишмасин

Ўтган 2015 йилда Суғд вилоятида 1 миллион 100 минг сомонийлик маҳсулот йўқ қилиб ташланган. Турли хилдаги – озиқ-овқат, қурилиш ва бошқа турдаги бу маҳсулотларнинг сифати пастлиги, истеъмол муддати ўтиб кетганлиги ва мавжуд стандарт талабларига жавоб бермаслиги сабабли сотувдан олиб қўйилган. Бу амал «Тожикстандарт»нинг Суғд вилоятидаги бошқармаси мутахассислари томонидан истеъмолчилар ҳуқуқи ва ички бозорни ҳимоя қилиш мақсадида ижро қилинган. Талабга жавоб бермайдиган маҳсулотларни йўқ қилиш амали комиссия иштирокида ўтказилган.

«Тожикстандарт»нинг Суғд вилоятидаги бошқаруви директори Аюбжон Бобоевнинг айтишича, ўтган йили хўжалик объектларини текшириш асносида 400дан ортиқ камчилик ва қонун бузилиш ҳоллари аниқланган.

Биргина озиқ-овқат маҳсулотларидан 9 мингтадан ортиқ намуна текширувдан ўтказилган, дея хабар беради вилоят раисининг матбуот маркази. Ана шу текширишлар жараёнида 530 турдаги сут, гўшт, консерва, макарон, қуритилган хурмо каби маҳсулотларнинг стандарт талабларига жавоб бермаслиги ошкор этилган.

Тожикистон Республикаси ҳукумати қошидаги Тожикстандарт агентлиги директорининг биринчи муовини Мирали Олимовнинг айтишича, савдо марказлари, нуқталари, бозорларда камчиликлар мавжуд. Истеъмолчиларга зарар етказиши мумкин бўлган маҳсулотлар сотилмаслиги учун мазкур агентлик мутахассислари замонавий текширув-аниқлаш мосламалари, жиҳозларидан фойдаланиш билан бирга, тушунтириш-тарғибот ишларини ҳам кучайтирмоқдалар.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Савринисо МИРҲАЙДАРОВА: - ЯНА 10 ФАРЗАНДИМ БЎЛСА, ВАТАН УЧУН ҚУРБОН ҚИЛАМАН

 

Восе ноҳиясининг Восе шаҳарчаси, Рустам Холалий кўчаси. Ватаннинг шижоатли фарзанди, генерал-майор Рустам Амакиев яшаган хонадон сари йўл олганмиз. Йўл-йўлакай фарзандини йўқотган онанинг йиғлаши кўзим олдига келиб, ўзимга-ўзим Рустамнинг онаси ҳозир йиғлаши ва унга тайёр туришим кераклигини айтаман. Менга ноҳия ёшлар билан ишлаш ва спорт бўлими мудири раҳбарлигидаги бир гуруҳ ёшлар ҳамроҳлик қилишмоқда. 18-рақамли уй ҳовлисига кирдик. Хоксоргина уй-жой, ток ишкоми тагида бир аёл ўтирибди. Бизни кўрган заҳоти тожикона одоб

Муфассал...

Тоғлар бағридаги боғ

 

Қуёш ботар томони очиғу, уч томони ярим қувурсимон тоғлар оғушида ястанган мўъжизавий жаннат макон. Бир-бирига сира ўхшамас гўзалликлар касб этган дарадан чиқиб дарага кириб борар экансиз, ҳали одам зотининг қадами етмаган, осори атиқа сингари сизни ҳайратга соладиган бундай жозибадор гўшаларни тоғли тожик диёрида кўп учратиш мумкин. Бироқ сиз назарда тутган манзил айланма тоғнинг кунчиқар томонида, асрий ёнғоқзор кўрки билан оро

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073891

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8065830
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1890
3030
7370
8024732
4920
108045
8065830

Сизнинг IPнгиз: 13.59.18.177
Бугун: 02-04-2025 16:33:15

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015