Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 05 Апрел 2018 Кӯришлар: 1882
Печат

sugd 2018

28 март куни Панжакент шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон катта маданий ва ижодий мажмуани очди.

Дастлаб Миллат пешвоси мажмуа майдонида Тожикистон Халқ шоири Лойиқ Шерали ёдгорлиги устидан пардани очиб, унинг пойига гулчамбар қўйди. Баландлиги 6,3 ва кенглиги 6 метрни ташкил қилувчи ёдгорлик ҳайкалтарошлар -

Рустам Мажидов ва Мансур Ҳожибоевлар томонидан яратилган.

Хиёбонни қайта тиклаш ва ушбу майдонда ёдгорлик ўрнатиш учун давлат ҳокимияти Суғд вилояти ижроия органи ҳисобидан 1 миллион 400 минг сомоний ажратилган. Энди бу ер шаҳар аҳолиси ва меҳмонларининг сайр қилиш ҳамда истироҳати учун қулай масканга айланди.

Майдон қайта тикланиши ва шоир Лойиқ Шерали ёдгорлиги ўрнатилиши даврида 80 нафардан зиёд маҳаллий аҳоли ва тажрибали қурувчилар иш жойлари ҳамда яхши маош билан таъминланди. Ёдгорлик рангли металлдан яратилган бўлиб, унинг курсиси ва атрофи гранит тошлари билан ясатилган. Ёдгорлик атрофида 4та замонавий фаввора қурилиб, гуллар ва манзарали дарахтлар ўтқазилган.

Маданий ва ижодий мажмуа биноси Панжакент шаҳри марказида жойлашган бўлиб, унинг олд томонидаги миллий нақшлар шаҳар қиёфасига янгича ҳусн бағишламоқда. Қурилиш даврида 250 нафардан зиёд киши иш ўринлари билан таъминланди. Иншоот ертўла, беш қаватли бино, 436 ўринли катта зал, кутубхона, мажлислар зали, кафе, кинотеатр, спорт зали ва иш кабинетларидан иборат. Мажмуа қошида ёшлар ва ўсмирлар учун ҳунар ўрганиш тўгараклари ташкил қилинган. Бундан ташқари, бу ерда маҳаллий телевидение, газета ва журналлар таҳририяти ҳамда бошқа ташкилоту муассасалар учун иш кабинетлари ажратилган.

Бинога кириш жойида Миллат пешвосига Панжакент шаҳри ва Суғд вилояти бошқа шаҳру ноҳияларининг 16та сайёҳлик компанияси, Зарафшон водийси сайёҳлик минтақалари ҳамда сувенирлари тақдим этилди. Кўргазмада Панжакент шаҳрининг сайёҳлик харитаси, Фон тоғлари, тарихий ва маданий ёдгорликлар тасвири туширилган суратлар чиқарилди.

Ушбу мажмуада "Сайёҳлик - ўлкашунослик", "Рус ва инглиз тилларини ўрганиш", "Тасвирий санъат", "Зардўзлик ва сувенирлик санъати", "Гилам ва адрас тўқиш" каби тўгараклар амал қилади.

Тўгараклар фаолияти билан танишув чоғида Миллат пешвоси улар аъзолари санъатига юқори баҳо берар экан, уларни турли касб ва ҳунарлар, замонавий билимларни ўрганиш, миллат ва давлатга виждонан хизмат қилишга даъват этди.

Панжакент шаҳрида маданий ва ижодий мажмуа фойдаланишга топширилиши ортидан 150 киши учун иш ўринлари яратилди.

Мамлакат Президенти ёшлар билан самимий суҳбат қуриб, мажмуани Лойиқ Шерали номи билан аташни таклиф қилди.

**

Халқаро Наврўз байрамини нишонлаш кунларида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Панжакент шаҳрининг Рўдакий хиёбонида 6300 квадрат метр майдонда жойлашган "Наврўз" болалар боғчасини очди.

Болалар таълим ва тарбия шароити билан танишиш чоғида Давлат бошлиғи ушбу бинонинг қурилиш ишлари ва шароитларига юқори баҳо берди. Миллат пешвоси ушбу мактабгача таълим муассасасини мамлакат Ҳукуматининг Наврўз байрамида муносиб совғаси, дея баҳолади.

Ушбу замонавий болалар боғчаси 9 миллион сомоний маблағга қурилган бўлиб, ҳар куни 200 нафар болани таълим-тарбия билан таъминлаш имконига эга. Ушбу мактабгача таълим муассасаси очилиши билан Панжакент шаҳрининг 50 нафар аҳолиси яхши шароитда мактабгача ёшдаги болалар тарбияси билан шуғулланиш имкониятига эга бўлишди.

Болалар боғчасида 7та айвон, 7та ётоқ хонаси, ўйин, спорт, мажлислар заллари, мусиқа синфхонаси ҳамда иш кабинети мавжуд. Мамлакат Президентига "Наврўз" болалар боғчасида таълим уч: тожик, рус ва инглиз тилларида йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилди.

Миллат пешвоси тарбиячиларни яратилган қулай шароитлардан фойдаланиш ҳамда янги тожик жамиятининг муносиб авлодини вояга етиши учун болаларни миллий ўзликни англаш, ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ҳидоят этди.

**

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Панжакент шаҳрида халқ ҳунармандчилиги кўргазмаси билан танишди.

"Ҳумо" хизмат кўрсатиш марказида халқ ҳунармандлари маҳсулотлари ҳамда миллий таомлар намойишга чиқарилганди. Маҳоратли аёллар алоҳида қозонларда нишолда, ҳолва, ҳадиса таоми, ошнинг турли нави, қурутоб, манти, атала ва бошқа таомларни тайёрлашарди.

Панжакент шаҳри аёллари кулча, патир, қатлама ва сомса каби турли нон маҳсулотлари пишириш маҳоратлари билан машҳурдир. Сумалак тайёрлаш ва аёллар ҳисобидан фолклор гуруҳининг ашула айтишлари Наврўз анъаналарига риоя этиш доирасида бўлиб ўтди.

Мамлакат Президенти аждодларимиз қадимдан ҳунармандчилик ва косиблик билан шуғулланганликлари, асрлар давомида юзлаб ҳунарлар пайдо бўлишига ҳисса қўшишганини қайд қилди. Кулолчилик, заргарлик санъати, тўқимачилик, зардўзлик, гилам тўқиш ва бошқалар барча даврларда тожик жамияти ҳаётида ўзига хос ўрин эгаллаган.

Атлас ва адрас либослар кийган қизлар миллий либосларни намойиш этишиб, улар нақшлари тожик миллатининг тарихий ва маданий қадриятларини акс эттиради. Адрас тўқувчилар фаолияти билан танишув чоғида сўнгги йиллар мобайнида аждодларимизнинг бу қадимий ҳунари қайта тикланиб, аёллар орасида катта эътиборга эга бўлганлиги айтилди.

Миллат пешвоси халқ ҳунармандчилиги тожик халқининг моддий ва маънавий меросларининг ёрқин намунаси ҳисобланишини қайд қилди.

Турар жой биноларини зардўз ҳунарманд аёлларнинг сўзана, қўлда тўқилган гилам ва бошқа маҳсулотлари билан ясатилиши Панжакент аёлларининг юксак дидидан дарак беради.

Суғд вилояти ҳудудида гилам тўқиш корхона ва цехлари ишга туширилиши билан юзлаб аҳоли иш билан таъминланди ҳамда маҳаллий маҳсулот билан таъминлаш соҳасида сезиларли ютуқларга эришдилар.

Миллий сувенирлар билан танишув чоғида мамлакат Президенти ҳунармандлар диққати ва ижодий фантазияларини сувенирларга янада кўпроқ жалб этишга қаратди.

Кўргазма иштирокчиларига ёғоч ўймакорлиги, ёғочдан ясалган товоқлар ва бошқа маҳсулотлар жуда маъқул бўлди.

Кўргазмага тор, рубоб, соз, тамбур, дутор, сетор ва карнай каби 20 хилдан зиёд мусиқий асбоблар чиқарилганди. Мусиқа ва қўшиқ санъати миллий маданиятнинг таркибий қисми бўлиб, Зарафшон водийси аҳолиси эса, ўзининг мусиқий маҳоратини намойиш этган холда, бу борада ҳамиша етакчи бўлган.

Кўргазма иштирокчилари миллий минталитет руҳида ясатилган келиннинг рамзий хонасини томоша қилишди. Қизлар келинлик либосларини намойиш этишиб, Миллат пешвосига ёшларни доимий қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорчилик билдирдилар.

Шунингдек, Панжакент шаҳри, Айний ва Тоғли Мастчоҳ ноҳияларидан 150 нафар етим учун байрам дастурхони ёзилди. Ушбу муҳим тадбир мамлакат Ҳукуматининг камтаъминланган оилаларга нисбатан ижтимоий сиёсати доирасида ўтказилди. Мамлакат Президенти 150 нафар етим болаларга совға топширди.

**

28 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Панжакент шаҳри Халифа Ҳасан қишлоқ жамоатининг "Абу Дониёров" ва "Саъдулло Рўзиев" деҳқон хўжаликларида қишлоқ хўжалиги ишлари билан танишди.

Давлат бошлиғи "Абу Дониёров" деҳқон хўжалигида тўрт гектар майдонда эртачи картошка экиш ишларини бошлаб бериб, "Саъдулло Рўзиев" деҳқон хўжалигида иссиқхоналар фаолияти, Панжакент шаҳри меҳнаткашлари кўргазмаси билан танишди.

"Абу Дониёров" деҳқон хўжалигида йигирма нафар ҳиссадор бўлиб, экин ерларининг умумий майдони 22 гектарни ташкил қилади. Меҳнаткашлар, шунингдек, боғдорчилик, ғаллачилик ва сабзавотлар етиштириш билан шуғулланишади.

Аввалроқ ушбу деҳқон хўжалигининг тўрт гектар майдонига "Шукрона" навли эртачи картошка экилган бўлиб, у 110-120 кунда пишиб етилади ва ҳосилдорлик гектаридан 220-300 центнерни ташкил қилади.

Мамлакат Президенти "Саъдулло Рўзиев" деҳқон хўжалигида замонавий иссиқхоналар фаолияти билан ҳам танишди. Ўн сотих майдонда иккита иссиқхона жойлашган бўлиб, бу ерда помидор ва бодринг етиштирилаяпти. Кўчатлар парвариши қуёш иссиқлиги ва томчилаб суғориш воситасида олиб борилмоқда. Иссиқхоналарга 1200 туп помидор ва 2000 туп бодринг экилган. Хўжалик мутахассисларининг маълумотига кўра, ҳар бир туп помидордан ўн ва бодрингдан олти килограммгача ҳосил олиш мумкин. Иссиқхона ёнида ўн сотих майдонда сабзавотлар етиштирилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш шароити билан танишув чоғида мамлакат Президенти деҳқонларни сифатли маҳсулотлар етиштириш ва экспорт қилиш ҳажмини оширишга ҳидоят этди.

Ушбу кунда, шунингдек, турли қишлоқ хўжалиги техникалари кўргазмаси бўлиб ўтди.

Мамлакат Президенти Панжакент меҳнаткашларининг виждонан заҳматини қадрлаш мақсадида уларга иккита трактор, битта комбайн, картошка экиш ва ҳосил йиғиш бўйича саккизта ускуна совға қилди.

 

Панжакентда Наврўз тантаналари

28 март куни кечки пайт Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Панжакент шаҳрида халқаро Наврўз байрами муносабати билан ташкиллаштирилган тантанали байрам тадбирида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Давлат бошлиғи барча йиғилганлар, улар сиймосида бутун Тожикистон халқи ва Панжакент шаҳри аҳолисини халқаро Наврўз байрами билан табриклади.

Мамлакат Президенти бу йилги Наврўз шарафли тожик халқи учун, ҳақиқатдан ҳам тарихий эканлигини қайд қилди. Чунки, айнан, ушбу қадимий байрам кунларида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Тожикистоннинг янги глобал ташаббуси - 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги бошланиши эълон қилинди.

Миллат пешвоси ўз нутқида Панжакент шаҳри аҳолиси ютуқларини қайд қилар экан, уларни давлат ва республика Ҳукумати раҳбарияти томонидан олиб борилаётган сиёсатни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш натижаси сифатида баҳолади. Давлат бошлиғи Панжакент шаҳри аҳолиси ўзининг бунёдкорона меҳнати билан бундан кейин ҳам бутун мамлакат гуллаб-яшнаши ва мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузининг юксалиши учун интилишларига умид билдирди.

Баҳор ва Наврўз байрамига бағишланган байрам тадбири тожик, жумладан, панжакентлик санъат усталарининг ранг-баранг дастурлари билан жуда қизиқарли ўтди.

"Ховар" ТМАА.

 

**

29 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятининг шаҳру ноҳияларига иш сафари доирасида Истаравшан шаҳрига ташриф буюрди. Шаҳар аҳолиси Миллат пешвосини ўзига хос эҳтиром ва самимият билан кутиб олишди.

Давлат бошлиғи бу ерда «Қизилий» ва «Сексарий» насос станциялари ҳолати билан танишди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакат Президенти кўрсатма ва топшириқлари асосида ушбу минтақа насос станцияларини тартибга келтириш ва каналларини қайта тиклаш учун зарур чора-тадбирлар қабул қилиниб, улар 26 йиллик ишга яроқсизликдан сўнг, сув билан таъминланди.

Миллат пешвоси мазкур иншоотларни таъминлаш ва тиклаш ишларини бошлаб берди.

Давлат бошлиғига «Қизилий» ва «Сексарий» насос станциялари фаолият бошлаши билан 4 минг гектар ернинг мелиоратив ҳолати яхшиланиши ҳақида хабар берилди. Жумладан, 1 минг 300 гектар ер қайта оборотга киритилиб, лалми ерлар ва ўтлоқлар ҳисобидан 1 минг гектар ер ўзлаштирилади. Бу минтақа ерларининг умумий майдони 5 минг 930 гектарни ташкил қилиб, шундан 3 минг 300 гектари шудгор қилишга қулай, суғорув ерларидир.

Ерлар суғорилиши лойиҳаси ва станциялар фаолияти билан танишгандан кейин, мамлакат Президенти шлюзни кўтариш орқали қурғоқ ерларга сув очди.

Статистик маълумотларга кўра, айни пайтда «Қизилий» ва «Сексарий» мавзеларида 500дан зиёд деҳқон хўжалиги фаолият юритиб, улар ихтиёрида 2 минг гектардан зиёд шудгор қилиш ва суғориш шароитига эга ерлар мавжуд.

Деҳқон хўжаликлари қайта тикланганидан кейин, ушбу мавзеларда 335 гектар ер 33та янги деҳқон хўжалигига ажратилди. Шунингдек, 17та янги деҳқон хўжаликлари хўжаликни яратиш ва яна 520 гектар ерни қишлоқ хўжалиги оборотига киритиш бўйича ишлар давом этмоқда.

Насос станциялари фаолияти билан танишувдан сўнг, Истаравшан шаҳри ва Деваштич ноҳияси ўртасидаги яна битта хушманзара мавзеда Давлат бошлиғи 20 гектар майдондаги интенсив боғда кўчатлар ўтқазиш тадбирини бошлаб берди. Янги боғга олма, гилос, олхўри ва экспортга мўлжалланган бошқа дарахтлар кўчатлари ўтқазилди. «Қизилий» мавзесида 5 минг 35 гектар ер Истаравшан шаҳрига ва 3 минг 748 гектари Деваштич ноҳиясига қарашли бўлиб, бу ерда Истаравшандан 580 ва Деваштичдан 27та деҳқон хўжалиги фаолият юритади.

«Сексарий» мавзеси иқлими, тупроғи қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, барча қишлоқ хўжалиги экинлари, жумладан, сабзи, пиёз, эртачи картошка, помидор, бодринг, булғор қалампири, ғалла, буғдой, арпа ва маккажўхори майдонларини кенгайтириш ҳамда юқори ҳосил олишга қулай минтақа ҳисобланади.

Мамлакат Президенти деҳқонлар ва боғбонларга ердан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қадоқлаш, уни экспорт қилиш ва шу асосда мамлакат Ҳукуматининг стратегик мақсадларидан бири – озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашни амалга оширишга ҳисса қўшиш борасида фойдали маслаҳатлар берди.

Учрашув охирида Миллат пешвоси бу мавзени «Зарнисор», дея атади.

Шундан кейин, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон халқаро Наврўз байрами тантаналарида иштирок этиш, бунёдкорлик ишлари билан танишиш ва бир қатор байрам иншоотлари фаолиятини бошлаб бериш мақсадида Хўжанд шаҳрига ташриф буюрди.

Суғд вилояти жамоатчилик намояндалари, ёшлари, илм, маданият, адабиёт арбоблари ва меҳнат фахрийлари мамлакат Президентини юксак самимият ва кўтаринки руҳда кутиб олишди.

**

Суғд вилояти шаҳру ноҳияларига иш сафари доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Анҳор» МЧЖ қошидаги ун ишлаб чиқариш корхонаси янги участкаси фаолиятини расман бошлаб берди.

Корхона фаолияти бошланиши муносабати билан «Анҳор» МЧЖга кириш жойида вилоят шаҳру ноҳияларининг саноат маҳсулотлари кўргазмаси ташкил қилинди. Бу ерда ун ва ун маҳсулотлари, яхна ичимликлар ишлаб чиқариш, қуруқ меваларга ишлов бериш ҳамда қадоқлаш корхона ва цехлари ўз маҳсулотларини намойишга чиқарди.

Давлат бошлиғи кўргазма билан танишув чоғида вилоят саноат иқтидорига юқори баҳо берар экан, маҳаллий тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш тадбиркорликни ривожлантиришга бўлган интилишларига қизиқиш билдирди ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш бўйича аниқ топшириқлар берди. «Анҳор» МЧЖнинг ун ишлаб чиқариш корхонаси янги участкаси тадбиркор Зикруллохожа Самандаров ташаббуси билан таъсис этилганини алоҳида қайд қилиш жоиз.

Танишув чоғида мамлакат Президентига корхонанинг ишлаб чиқариш иқтидори суткасига 380 тонна буғдойни қайта ишлашга тенг эканлиги маълум қилинди.

Корхонанинг янги участкасида 25 киши иш билан таъминланган. Корхона биноси 6 қаватдан иборат бўлиб, у республика ҳудудида ун ишлаб чиқариш бўйича энг йирик иншоот ҳисобланади.

Миллат пешвосига тадбиркор келажакда ушбу корхона қошида макарон ишлаб чиқариш цехи фаолиятини йўлга қўйиш ниятида эканлигини айтди.

Мамлакат Президенти «Анҳор» МЧЖ қошида ун ишлаб чиқариш корхонаси иккинчи участкаси ишга туширилиши чоғида маҳаллий тадбиркорнинг аҳолини ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулот билан таъминлашдаги ҳаракатларини самарали ташаббус, дея баҳолади.

**

Суғд вилояти маркази – Хўжанд шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон халқаро Наврўз байрами кунларидаги эзгу анъанага кўра 150 нафар етим болага байрам совғалари топширди.

Миллат пешвоси Суғд вилоятининг 15та шаҳру ноҳиясидан келган етим болаларни табиат уйғониши – Наврўз байрами билан табриклаб, уларга саломатлик, яхши ўқиш ва намунали ахлоқли бўлишларини истаб тилак билдирди.

Мамлакат Президенти давлат ва Ҳукуматнинг ўсиб келаётган ёш авлод, айниқса, етим ва камтаъминланган оилалар фарзандлари таълим-тарбияси масалаларига диққати йилдан-йилга юксалаётгани, уларни мустақил ҳаётга ўргатиш ва тайёрлаш учун қулай шароитлар яратиш бўйича зарур чора-тадбирлар қабул қилинаётганини қайд этди.

Етим ва қаровчисиз қолган болалар учун таълим муассасалари фаолиятини босқичма-босқич мустаҳкамлаш улар таълим-тарбияси сифатини яхшилашга имкон яратди. Тақдир тақозоси билан етим қолган болалар келажакда муносиб авлод бўлиб етишишлари учун давлат қарамоғига олинди.

Ушбу онларда болалар шодлигининг чеки йўқ эди. Чунки улар шахсан Давлат бошлиғининг қўлидан либос, пойабзал, моддий ёрдам ва бошқа қимматбаҳо совғаларни қабул қилиб олишди.

**

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хўжанд шаҳрида «Парламент» халқаро меҳмонхонаси мажмуасининг тантанали очилишида қатнашди.

Ушбу тўрт қаватли замонавий меҳмонхона шаҳарнинг гўзал минтақаларидан бири – Сирдарё кўчасида, дарё соҳилида жойлашган бўлиб, 1 гектар майдонда замонавий лойиҳа асосида қурилган.

Замонавий мажмуа очилиши Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йилига бағишлангани маълум қилинди.

Миллат пешвоси меҳмонхона шароити билан танишув чоғида қурилиш ишлари сифатига юқори баҳо берди.

«Парламент» меҳмонхонасидаги 29та хонадан 6таси – «делюкс», 15таси – «люкс» ва 8таси стандартдир. Мазкур мажмуа беш йил мобайнида маҳаллий тадбиркор томонидан Хитой Халқ Республикаси ва Қирғизистон Республикаси сармояларини жалб этиш орқали қурилган. Қурилиш чоғида 250 нафар маҳаллий аҳоли иш ўринлари билан таъминланди.

Биринчи қаватда савдо нуқталари ва ресторан, ертўлада эса, ошхона ва ҳаммом жойлашган.

Мазкур иншоотнинг биринчи босқичида 60 киши иш ўринлари ва яхши маош билан таъминлангани таъкидланди. «Парламент» халқаро меҳмонхона мажмуасида мижозлар учун хизмат кўрсатиш бўйича яхши шароитлар яратилган. Меҳмонхона халқаро стандартларга мувофиқ қурилиб, фитнес-клуб, билярд ўйнаш жойига эга.

Савдо тармоғида безак ва сувенирлар магазинлари мавжуд. Меҳмонлар ва сайёҳлар учун халқ ҳунармандчилигининг турли маҳсулотлари намойишга қўйилган.

Меҳмонхона шароити билан тўлиқ танишувдан сўнг, Давлат бошлиғи шу ерда жойлашган спорт майдонини тантанали вазиятда фойдаланишга топширди.

**

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бобожон Ғафуров ноҳиясига ташриф буюриб, Абдураҳим Жумаев номидаги очиқ ҳиссадорлик жамиятининг фаолияти билан танишди. Мазкур жамият ноҳиянинг энг йирик қишлоқ хўжалиги субъекти ҳисобланади.

Абдураҳим Жумаев ОҲЖ, асосан, пахта етиштириш билан шуғулланади. Унинг майдонларида, шунингдек, ғалла ва сабзавотлар етиштирилади. Ушбу жамият 603,055 гектарда боғ барпо қилган бўлиб, у айни пайтда яхши ривожланмоқда.

Мамлакат Президенти мазкур жамиятнинг 7-бригадасида плёнка ости усули бўйича пахта экиш ишларини бошлаб берди.

Жорий йилда фақатгина ушбу бригадада 75 гектарга пахта экилиб, шундан 46 гектарига плёнка ости усули эканлиги маълум қилинди.

Мутахассисларнинг маълумотига кўра, пахтани бу усул билан экиш ҳосилни тез орада йиғиштириб олиш имкониятини бериб, ҳосилдорлик бўйича ҳам афзалликларга эга. Бу усул ердан мақсадли ва тежамкорлик билан фойдаланишга ҳисса қўшади.

7-бригада пахтадан ташқари икки гектарда картошка, бир гектарда сабзавот ва қолган 19 гектарда ўрик етиштириб, ҳар йили бундан яхши даромад олади.

Мамлакат Президенти суҳбат чоғида деҳқонларга ердан самарали фойдаланиш, яхши ҳосил олиш ва аҳолини юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашга муносиб ҳисса қўшишлари учун фойдали кўрсатмалар берди.

29 март куни Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Гулистон шаҳрида «Баҳористон» санаторийсида ободончилик ишлари билан танишиб, меҳмонхонанинг иккита замонавий биносини фойдаланишга топширди.

Очилиш маросимидан олдин Давлат бошлиғига санаторийда тайёрланадиган маҳсулотлар намойиш қилинди. Миллат пешвосига маълум қилишларича, дам олувчилар учун сут, қандолатчилик ва нон маҳсулотлари, консервалар ҳамда ичимликлар ва ширинликлар таклиф этилади. Буларнинг барчаси ёрдамчи хўжаликда ишлаб чиқарилади.

Шундан сўнг, мамлакат Президенти истироҳат ва табобат учун барча шароитлар яратилган, 70 ўринга эга 3 қаватли меҳмонхонани фойдаланишга топширди.

Таъкидлаш жоизки, бу замонавий бино тўрт ой мобайнида санаторийнинг 6 миллион сомонийдан зиёд соф даромади ҳисобидан қурилган. Меҳмонхона фаолият бошлаши билан 30 киши иш билан таъминланди.

Меҳмонхона меҳмонлар, жумладан, хорижий меҳмонларни қабул қилишга жуда мосдир.

Давлат бошлиғига ўтган йили санаторийда 750 нафар хорижий фуқаро ҳордиқ чиқаргани, ҳозир 2018 йилнинг фақатгина 3 ойи мобайнида 2500 киши «Баҳористон»ни истироҳат ва табобат маскани сифатида танлаганини маълум қилишди.

Иккинчи иншоотга кетиш чоғида Давлат бошлиғи Қозоғистон Республикасидан дам олишга келган кишилар билан учрашиб, суҳбатлашди. Улар Давлат бошлиғига яхши шароит ва меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдиришиб, Тожикистоннинг бетакрор табиатидан ҳайратда эканликларини маълум қилишди.

Ўша куннинг ўзида мамлакат Президенти санаторий ҳудудида бошқа иншоотмиллий меъморчилик санъатининг ноёб услубида ёғочдан қурилган коттежни фойдаланишга топширди.

Ушбу меҳмонхона икки қаватдан иборат. Унда ошхона, зал ва ҳордиқ чиқариш учун хоналар мавжуд. Ушбу бино ҳам санаторийнинг соф даромади ҳисобидан 750 минг сомонийга қурилган.

Санаторий раҳбарияти Давлат бошлиғини меҳмонларга юқори даражада хизмат кўрсатиш учун ҳаракат қилишга ишонтирди.

Давлат бошлиғи санаторий раҳбариятига ободончилик ишлари учун юқори баҳо бериб, уларни бунёдкорлик ишларини шу тарзда давом эттиришга ҳидоят қилди.

**

30 март куни Суғд вилоятига иш сафари доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон балиқчилик хўжаликлари фаолияти билан танишди.

Давлат бошлиғи балиқ етиштириладиган махсус ҳовузга 10 мингдан зиёд оқ амур балиқларини кўпайиш учун қўйворди.

Сунъий кўл майдони 5 гектарни ташкил қилади. Соҳа мутахассислари маълумотига кўра, бу ерда оқ амур, хумбош балиқ ва зоғора балиқ каби ўн минглаб балиқларни етиштириш учун имкониятлар яратилган.

Ягона меъёрга биноан, 100 килограмм балиққа суткасига икки килограмм озуқа берилиб, бу кўрсаткич бўйича 2 фоизни ташкил қилади. Оқ амур, хумбош балиқ ва зоғора балиқ йил давомида 600дан 1 килограмм 200 граммгача вазн олади.

Таъкидлаш жоизки, Тожикистон Республикасида мамлакат Президентининг бевосита ташаббуси билан давлат лойиҳалари ва дастурлари ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилиши билан бир қаторда, «Балиқчилик соҳасини ривожлантириш давлат дастури» қабул қилиниб, амалга татбиқ этилмоқда.

Айнан, ушбу давлат дастури қабул қилинганидан кейин, республикада балиқчилик хўжаликлари сони ошиб, мамлакат фуқаролари балиқ етиштириш ва сотиш ҳисобидан яхши иқтисодий даромад олишмоқда.

Давлат бошлиғининг доимий диққати туфайли бошқа минтақалар, хусусан, Хатлон вилоятида ҳам соҳа тараққиёти кузатилаётган бўлиб, муваффақиятли фаолият учун 200та балиқчилик хўжалигига 2000 гектардан зиёд ер ажратилган.

Мамлакат Президенти балиқчилик хўжаликлари фаолияти билан танишувдан сўнг, соҳа мутахассисларини ушбу даромадли соҳани келгусида янада ривожлантиришга ҳисса қўшишга ҳидоят этди.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Эмомали Раҳмон: -Менимча, аввал россияликлар дарвозани ишғол этишади…

 

Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Екатеринбург, Қозон, Саранск, Ростов, Самара, Калининград, Нижний Новгород, Сочи каби шаҳарларидаги ўн иккита стадионда футбол бўйича XXI Жаҳон чемпионати мусобақалари давом этмоқда.

«Миллионлар ўйини» номи билан донг таратган спортнинг мазкур тури жаҳонда энг оммалашган бўлиб, сайёра халқларининг эътиборини ўзига қаратган.

Муфассал...

ВАТАН ТИЙНАТИМИЗ ИЧРА БИР ЖОНДУР...

 

Ният Ҳаёт 1966 йилда Айний ноҳиясининг Хушекат қишлоғида туғилган.

"Иш юритиш ҳужжатлари намуналари" (1992), "Халқ дунёси" (2002, Г. Калонова билан ҳамкорликда), "Галамайдонлик саховатпеша" (2003), "Ғўлакандоз кеча, бугун, эртага" (А. Раҳматзод билан ҳамкорликда), "Шеър таровати" каби насрий, публицистик, "Арча киприги" (2002) номли шеърий

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990482

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477544
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3472
4027
21157
7426653
99188
114875
7477544

Сизнинг IPнгиз: 3.14.249.124
Бугун: 23-11-2024 16:49:26

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015