Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 24 Декабр 2015 Кӯришлар: 1964
Печат

 

millat peshvosiiХўжанд шаҳридаги матбуот қасрида «Миллат пешвоси – тинчлик ва осудалик ижодкори» мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. «Суғд ҳақиқати» вилоят газетаси бу тадбирнинг ташкилотчиси бўлди. Мазкур газета бош муҳаррири  Фарҳод Абдувализода илмий-амалий конференцияни олиб борар экан, Тожикистон Президенти, Миллат пешвоси Эмомали Раҳмоннинг мамлакат, халқ олдидаги улкан хизматлари, бу хизматларнинг юртимизда ва хорижда эътироф этилишини яққол мисоллар ёрдамида ҳикоя қилди.

Конференцияда тарих фанлари доктори, Бобожон Ғафуров номли республика музейи директори, профессор Ҳабибулло Холжўраев, филология фанлари доктори, профессор Абдусалом Абдуқодиров, тарихчи олимлар Сафарали Эркаев, Рустам Йўлдошев, Бўстон Турсунов, вилоят диний уламолар кенгаши аъзоси Муҳаммаджон Ортиқов, Тожикистон Ўзбеклар жамиятидан Абдужалил Абдувалиев ва бошқалар чиқиш қилишди.

Сўзга чиққанлар Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонга Миллат пешвоси мақомининг берилиши халқ кўнглидаги гап, тарихий ҳақиқат эканлигини айтишди. Улар Миллат пешвосининг Тожикистон мустақиллиги ва бир бутунлигини сақлаб қолиш, мамлакатда тинчлик ўрнатиш, ички урушдан бош олиб чет элга кетиб қолган тожикистонликларни юртга қайтариш, халқ хўжалигининг турли соҳаларини ривожлантириш, маориф, маданият, адабиёт, соғлиқни  сақлаш соҳасига берган катта эътибори, Ислом дини ривожи, халқлар дўстлигини мустаҳкамлаш учун қилган беқиёс хизматларини тилга олишди.

Конференцияда қатнашган тожикистонлик ўзбек олимлар, адиб ва шоирлар, журналистлар – зиё аҳли, ёшлар мамлакат Президенти,  муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби Олийларига Миллат пешвоси мақоми берилишини бир овоздан қўллаб-қувватлашларини изҳор этишди.

 

Спитаменлик журналистлар яёв юрмайдиган бўлишди

Спитамен ноҳиясида чиқадиган «Паёми Спитамен» газетаси журналистлари энди хизмат сафарларига ўзларининг «Нексия»ларида боришади. Газетанинг 85-йиллиги муносабати билан Спитамен ноҳияси раиси совға қилган машина журналистларга ана шундай қулайлик яратди.

«Паёми Спитамен»нинг шонли санасига бағишланган тантанали йиғилиш Шукур Бурҳонов номли театр биносида бўлиб ўтди. Спитамен ноҳияси раиси Хожазода Ориф Ашурий газета жамоаси, унинг мухлисларини табриклар экан, журналистларнинг ўтган 85 йил давомида қалам кучи билан катта ишларни амалга оширишга ҳисса қўшишганликларига урғу бериб ўтди. Ноҳия ободончилиги, аҳолига қулайликлар яратиш, халқ хўжалигини тараққий эттириш, маориф ва саломатлик каби масалалар мудом журналистлар эътиборида бўлган.

Ноҳия раиси Хожазода Ориф Ашурий «Паёми Спитамен» жамоасига енгил машина калитини топширир экан, йиғилганлар қарсаги авжига чиқди.  Ноҳия раиси узоқ йиллар ҳозирги «Паёми Спитамен» (собиқ «Коммунизм сари», «Халқ сўзи») газетасига муҳаррирлик қилган кекса журналист Дилбар Аҳмадалиевага замонавий телевизор туҳфа қилар экан, қарсаклар янада кучайди.

Тантанали йиғинда сўзга чиққан Тожикистон Журналистлар иттифоқи Суғд вилояти бўлими котиби Карим Шариф иттифоқдан юборилган табрикномани спитаменлик журналистларга топширди. Газета бош муҳаррири Фирўз Боқи айни шу иттифоқ Ифтихорномаси билан тақдирланди.

Фирўз Боқи ноҳия раиси, газета қадрдонларига журналистлар меҳнатини юксак қадрлагани учун миннатдорчилик билдирар экан, ўзи бошлиқ ижодий жамоанинг Тожикистон ва тожикистонликлар равнақи йўлида янада кўпроқ куч-ғайрат билан ишлайверишини таъкидлади.

Тантанали йиғиндан сўнг Спитамендаги Шукур Бурҳонов номли театр ва ноҳия маданият бўлими санъаткорлари иштирокида жозибали концерт ташкил қилинди.

 

Йўллар обод, кўнгиллар шод

Йил бошидан буён Суғд вилоятида 3630 километрдан ортиқ  автомобил йўли таъмирланди. Ўтган йилги йўл таъмирлаш ишлари билан солиштирилганда, бу йўналишда 30 фоизга яқин кўп иш бажарилди. Тўлиқ таъмирлаш бўйича ҳам, жорий таъмирлаш бўйича ҳам режалаштирилган ишлар ортиғи билан бажарилди.

Суғд вилояти раиси матбуот хизматининг хабар беришича, йўллар созлиги ва ободлиги борасида вилоятда қабул қилинган дастурни бажаришга тадбиркорлар ва аҳоли ҳам ҳисса қўшган. Уларнинг маблағи билан деярли 50 километр йўл таъмирланган. Шунингдек, йўлларни созлаш учун Мастчоҳ, Исфара ва Конибодом ноҳияларида яшайдиган тадбиркорлар ва аҳоли қайноқ, эритилган мум етказиб беришган.

Айни бир пайтда Ғончи, Исфара ва Панжакентда қурилган тўртта кўприк ҳам транспорт ҳаракатининг яхшиланиши, масофанинг қисқариши, аҳоли учун қулайлик яратишга хизмат қилганини таъкидлаш жоиз. Бу кўприклар қурилиши учун 1 миллион сомонийга яқин маблағ сарфланган.

Вилоятда яшаётган транспорт эгалари ва меҳмон ҳайдовчиларнинг таъкидлашларича, Суғддаги автомобил йўллари йил сайин ҳаракат учун яхшиланаётир.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ТИНЧЛИК БАЙРОҒИНИ БАЛАНД КЎТАРИБ…

 

Ўтган аср охирлари суронли йиллар эди. 1985 йили собиқ Иттифоққа М.С.Горбачёвнинг раҳбар этиб тайинланиши иттифоқдош республикалар бўйлаб ошкоралик, демократик элементларнинг ёйилишига олиб келди. Тожикистон ҳам бундан мустасно эмасди, албатта. Ўша пайтдаги ҳар бир сессия, қабул қилинаётган қарорлару кўриб чиқилаётган масалалар узоқ тортишувлар, баҳсу мунозаралардан кейингина, қабул қилинар эди.

Муфассал...

Сув – Яратганнинг беминнат ва бебаҳо неъмати

 

Ҳар бир ўқитувчи шогирдларини ўзи ўтаётган фанга доир янгиликлар билан таништириб боради. Масалан, математика ўқитувчиси республика ҳаётидаги иқтисодий ютуқларни рақам тили билан ифодалаб берса, тарих ўқитувчиси, ватанимизнинг мустақиллик давридаги муваффақиятларини ҳикоя қилади, адабиёт муаллими эса, эришилаётган муваффақиятлар ҳақидаги шеърлар билан таништиради. Мен ўз ўрнида география ва биология фани ўқитувчиси

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990708

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477967
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3895
4027
21580
7426653
99611
114875
7477967

Сизнинг IPнгиз: 18.189.184.99
Бугун: 23-11-2024 17:10:26

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015