Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 09 Октябр 2015 Кӯришлар: 2216
Печат

 

hissorБирлашган Миллатлар Ташкилотининг маданий ёдгорликларни рўйхатга олиш ва тантаналарини нишонлаш бўлинмаси ЮНЕСКО томонидан қайдга олинган Ҳисор ноҳиясининг уч минг йиллик юбилейини кўтаринки халқаро руҳда ўтказиш фурсати ҳам тобора яқин келмоқда.

Мазкур юбилейнинг халқаро миқёсда нишонланиши Ҳисор ноҳиясини мамлакатимизнинг қадимий ва навқирон гўшаси сифатидаги қадриятларини тиклайди, бутун дунёга таништиради.

Уч минг йиллик юбилей тантаналари Ҳисор ноҳиясининг маданий, ижтимоий, иқтисодий тараққиётида янги даврни бошлаб бериши, шубҳасиз.

Бу нарса давлатимиз сарварининг яқинда Ҳисор ноҳиясига қилган иш сафари чоғида яна бир бор ўз исботини топди.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон сафари жараёнида бир нечта маданий ва маърифий объектларни фойдаланишга топширди.

Жумладан, лаёқатли болаларга ихтисослаштирилган Президент мактабининг биноси шулар сирасига киради.

Билим даргоҳи 640 нафар ўқувчи ўрнига мўлжалланган бўлиб, 43та замонавий жиҳозланган фан кабинетлари ва 7та лабораториядан иборатдир. Президент мактабида 50 нафар юқори малакали ўқитувчилар ёшларга таълим-тарбия берадилар.

Ёшларнинг пухта билим олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган: 400 нафар ўқувчи ўрнига мўлжалланган ётоқхона, стадион, спорт зали ва бошқалар.

Ўқитувчиларни ижтимоий ҳимоялаш, уларга сифатли коммунал хизмат кўрсатиш мақсадида, битта 9 қаватли турар жой биноси квартираларининг калитлари ўз эгаларига тақдим этилди.

Қадимий Ҳисорда ноҳия музейининг очилиши минтақанинг кўҳна маданияти сирларини ўрганишнинг муҳим манбаи вазифасини ўтайди.

Ноҳия музейининг майдони қарийб бир гектарни ташкил этиб, маданият маскани биноси ертўласида тикувчилик, кулолчилик ва шиша маҳсулотларини таъмирлаш, тарихий обидалар нусхасини олиш устахоналари жойлашган.

Музейнинг кўргазма залларида халқ ҳунармандчилиги соҳалари: заргарлик, кулолчилик, темирчилик, мисгарликнинг IX-XIX асрларга тегишли бўлган 3 мингдан ортиқ тарихий обидалари жой олган. Минтақанинг иқтисодий ривожини таъминлаш ҳам Давлат бошлиғи эътиборидан четда қолмади.

hissor1Мамлакат Президенти боғ-узумчилик ва чорвачиликка ихтисослаштирилган «Баракат» корпорацияси фаолияти билан яқиндан танишди. Корпорацияда етиштирилаётган боғ-узумчилик ҳамда чорвачилик маҳсулотлари сифатига юқори баҳо бериб, хўжаликда етиштирилаётган маҳсулотлар тури ва ҳажмини кўпайтириш билан боғлиқ фойдали маслаҳатлар берди.

Уч минг йиллик юбилейи нишонланадиган ноҳияда маданият қасри, марказий кутубхоналарнинг очилиши ҳам рамзий маъно касб этиб, Ҳисорнинг маданият ва илм ривожига муносиб улуш қўшган кўҳна маскан эканлигидан гувоҳлик беради.

Зеро, маданият ва илм миллатнинг маънан ривож топишининг асосий манбаларидан саналади. Шунинг учун ҳам, маданият тушунчаси инсоннинг энг оддий ҳаракатидан тортиб, одам боласи тафаккурининг олий чўққиларигача дахлдордир. Шунинг учун ҳам, у барча фанларга тегишли – археология, тарих, адабиёт, санъатшунослик… Ҳа, у маълум ҳудудлар ила чегараланиб қолмайди. Шу боис, нафақат  ҳисорликлар, балки республикамиз фахри саналган Ҳисор обидаларию тарихий иншоотлари, маърифий-маданий жараёнларни ўрганиш байрам тантаналаридан кейин ҳам давом эттирилиши лозим.

Зеро, Ҳисор ноҳиясининг маданий ёдгорликлари, маданияти, илм-фани асрлар оша Тожикистон халқлари маънавиятининг меҳвари бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади…

 

Хурсаной Алланазарова, ўқитувчи.

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

"РОҒУН" ГЭСИНИНГ БИРИНЧИ АГРЕГАТИ МИЛЛАТ ПЕШВОСИНИНГ ФИДОКОРОНА САЪЙ-ҲАРАКАТЛАРИ ВА ЖАСОРАТИ БИЛАН ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛАДИ

 

Ҳар бир даврда шундай шахслар қудрат тепасига келишадики, улар мамлакат тараққиёти ва унинг халқаро майдондаги мақомини юксалтириш учун барча иқтидору ишбилармонлик маҳоратларини йўналтириб, давлат ва Ҳукумат манфаатини шахсий манфаатидан устун қўйишади.

ХХI асрнинг аввалида ушбу оғир масъулият миллатнинг буюк фарзанди, атоқли сиёсат арбоби, Миллат пешвоси,

Муфассал...

Отам кўрсатган йўлдан бордик

 

Яқинда ҳарбий хизматни тугатиб қайтганимга деярли икки йил бўлади. 2015 йилда ўз ихтиёрим билан Тожикистон Қуролли кучлари сафида хизмат қилиш учун жўнаб кетгандим. Икки йил давомида йигитлик бурчимни бажариб, Ватанимни, халқимни, шу жумладан, ўз оиламни қўриқлаб, қишлоғимга қайтиб келдим.

Эсимда, ўшанда, яъни бундан икки йил олдин ҳарбий хизматга

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2507741

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9949783
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
144
2601
9088
9916238
86344
107749
9949783

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.95
Бугун: 27-08-2026 01:31:51

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015