Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 10 Май 2018 Кӯришлар: 2286
Печат

 

yurt himoyasi 2018Фарзандинг юзингни ёруғ қилса, элу юртдан сенга “раҳмат” олиб берса, ўз бурчини оқлашга интилса... Шундай пайтларда ҳар қандай ота-она ҳам алланечук хурсанд бўлиб кетади, кўнгли фахру ифтихорга тўлади. Ноҳия ҳарбий комиссариатида кўнгилли сифатида қайдга олинган ўғлим Абдуллажондан ҳар гал: -Албатта, ҳарбий хизматга бораман. Ватанни биз қўриқламасак, ким қўриқлайди?! - деган мардонавор сўзларни эшитганимда, шундай ҳолга тушаман.

Ўғлимдаги қатъиятни кўриб, бир ота сифатида кўнглим тоғдек кўтарилади. Ғайрат-шижоати ичига сиғмай, армия сари ошиқаётган бўлажак аскар ўғлимдан мамнун бўламан. Болалигидан қулоғига қуйиб келганим – мардлик, Ватанни ҳимоя қилиш – йигитлик бурчи ҳақидаги ўгитларим бесамар кетмаганидан қувонаман.

Абдуллажон Ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши билан яқинда махсус ҳайдовчилик курсига бепул қабул қилинганди. Шунинг учун хизматга кетганича йўқ ҳали. Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши биланоқ, мен ва онасининг дуосини олиб, йигитлик бурчини ўташ учун она-Ватан хизматига отланади. Болаликдан орзу қилгани - ҳарбий либос кийиб, довюрак аскарлар сафига қўшилади. Ўғлимнинг ҳайдовчилик курсида таҳсил олаётгани, айни муддао бўлди-да. Бу унга ҳарбий хизматда ҳам қўл келишига ишонаман. Берилган бундай имконият ва имтиёз учун мамлакат Ҳукуматига миннатдорчилик билдираман.

Ватанпарвар бўлмоқ иймонлилик белгисидир. Иймонли киши ўз Ватанини севади, уни ҳимоя қилишдан ҳеч қачон бош тортмайди. Ватанни қўриқлаш ўз ота-онаси, оиласи, опа-синглиси ва яқинларини, қўйингки, ўз шаънини ҳимоя қилиш билан тенг, балки ундан ҳам ортиқдир. Айрим йигитлар шу нарсани яхши тушуниб етишганида, ҳарбий хизматга боришдан бўйин товламаган бўлардилар. Зеро, белида белбоғи бор ор-номусли йигит ҳамиша ўз бурчига содиқ қолади, асло ортга чекинмайди. Яна бир нарса: кўпчилик ибодат тушунчасини жуда тор маънода англайди. Аслини олганда, ибодатнинг тури жуда кўп. Масалан, Ватанни ҳимоя қилиш ҳам - бир ибодат. Кеча-ю кундуз сергак бўлиб, юрт тупроғини қўриқлаётган аскарни тоат-ибодат билан машғул бўлаётган кишига қиёсласа бўлади. Масжидда намоздан олдин қилинадиган мавъизаларда шу ҳақда гапириб ўтаман.

Бугун Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари сафига жўнаётган марди майдон йигитлар Армиямиз иқтидорининг юксалишига ўз ҳиссаларини қўшадилар. Шу ўринда бир нарсани айтиб ўтишим керак. 90-йиллар бошида мамлакат жанубида юз берган тартибсизликлар, қанчадан-қанча бегуноҳ одамларнинг ҳаётига зомин бўлган хунрезликлар қайсидир маънода ўша пайтдаги армиянинг заифлиги туфайли авж олганди, деб ўйлайман. Шукрки, фуқаролик уруши исканжасида қолган халқни нурли кунга олиб чиққан Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, ҳурматли Президентимиз Эмомали Раҳмоннинг тинимсиз саъй-ҳаракатлари ва қатъий кўрсатмалари билан ҳар қандай шароитда ҳам давлатни ҳимоя қила олишга қодир Миллий армия шаклланиб, унинг моддий-техник базаси мустаҳкамланди. Ўғлим ҳам тез кунларда мана шу қудратли Армиянинг бир бўлаги бўлишидан фахрланаман.

 

Абдушукур РАУПОВ, Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги “Сўгир ота” жоме масжиди имоми.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Афсона

 

Мен бу китобни қандайдир иш билан чиқиб, болохонамизнинг бир бурчагида ўтган йиллар мобайнида ғарам-ғарам қилиб тоғдай уюб ташланган эски журналлар орасидан топиб олган эдим. Худо ҳаққи, тан олишим керак, бу яқин ўрталарда дўстларим айтгандай таниқли китоб жинниси бўлсам-да, бундай аянчли қисмат парчалари битилган китобни ҳали туғилиб қўлга олмаган эдим. Китоб кўп вақтлардан бери сақланиб келинганлиги боис муқовалари сичқонларга ем бўлиб,

Муфассал...

Айиқ билан курашган чўпон…

 

Бобоназар Янгибоевнинг истиқомат жойи - Ғаровўтидаги Ойхотин қишлоғи. Иш жойи - Шаҳритуз ноҳиясининг қўйчилик хўжалиги фермаси. Яқинда касалхонадан қайтган Бобоназарни қўллари бинт билан боғланган ҳолда учратдик. Машина ўриндиғида ўтирган қирқ беш ёшли бу инсон суратга туширишимизга розилик бермади. Ўриндиққа ўтирдик, Бобоназар бизга Ромит дарасида бўлиб ўтган воқеа-ҳодиса хусусида  сўзлаб берди:

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2590760

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10267837
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3349
10832
57625
10179764
3349
161581
10267837

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 01-11-2026 11:23:03

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015