Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 17 Сентябр 2015 Кӯришлар: 2093
Печат

 

kurush kuprikСпитамен ноҳиясида 13 йил илгари сел келиши натижасида бузилган “Ширинсой” кўприги қайта тикланди.

Кўприкнинг фойдаланишга топширилиш маросими ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Унда ноҳия раиси Ориф Хожазода сўзга чиқиб, мазкур кўприкнинг ишга туширилиши мамлакат Президентининг бунёдкорлик сиёсатига жавобан ва вилоятда давом этаётган обод йўллар йилида ноҳияда амалга оширилган кўзга кўринарли ишлардан эканлигини таъкидлади.

Йиғилишда вилоят раиси ўринбосари Заробиддин Файзуллозода ва ноҳия аҳлининг мамлакат Парламентидаги вакили Аҳмаджон Қобилов иштирок этиб, барча спитаменликларни Мустақиллик байрами ва қўлга киритилаётган ютуқлар билан табриклади.

Абдувоҳид Ваҳҳобов Куруш (собиқ Куркат) жамоатининг 29 минг нафар аҳолиси номидан сўзга чиқиб, ушбу кўприкни қуришда қўллаб-қувватлаган вилоят раҳбариятига миннатдорчилик билдирди.

Сойнинг нариги ёқасида жойлашган Ширин қишлоғида 600 нафар аҳоли истиқомат қилиб, жамоат марказига келиб-кетишда қийинчиликларга йўлиқарди. Айниқса, мактаб ўқувчилари Куруш қишлоғидаги мактабга қатнаб ўқишда кўплаб муаммоларга дуч келар, қиш фаслида ўқувчилар азоби икки бараварга ошарди. 

Мазкур кўприк қурилишига 3 миллиону 90 минг сомоний маблағ сарфланиб, “Ваҳдат” ширкати томонидан икки йил давомида қуриб битирилди.

ЯНГИ МАКТАБ – ҲАМЖИҲАТЛИК НИШОНАСИ

Жаббор Расулов ноҳиясининг Ғўлакандоз жамоатида 19-умумтаълим муассасаси янги биноси ҳашар йўли билан қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Мактаб биноси ота-оналар ва ўқитувчилар ташаббуси ва маблағ ўтказиши ҳамда давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органи қўллаб-қувватлаши билан қуриб битказилди.

Бино фойдаланишга топширилишида қатнашган Суғд вилоят раиси Абдураҳмон Қодирий ота-оналар ва маорифчилар ташаббусини юқори баҳолади.

Мактаб қурилишига 2 миллиону 300 минг сомоний маблағ сарфланган бўлиб, қурилиш аввалида вилоят бюджетидан 100 минг сомоний маблағ ажратилган. Асосий харажатлар ота-оналар ва ноҳиядаги барча ўқитувчилар ҳамда саховатли кишиларнинг моддий кўмаги эвазига амалга оширилди. Шунингдек, кўплаб ишлар ҳашар йўли билан ҳам бажарилди. Бино қуриб битказилгач, вилоят раиси томонидан стол-стул, синф тахтаси, компютер, принтер ва мусиқа асбоблари учун 150 минг сомоний маблағ ажратилиб, хоналар жиҳозланди.

    Янги мактаб биноси 2 қаватли бўлиб, 20 синфхонадан иборат. Бу ерда бир сменада 500 нафар таълим олиш имкониятига эга.

    ДЕҲҚОНЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

Мастчоҳ ноҳиясининг “Лангар” деҳқон хўжалиги шийпонида Суғд вилояти раиси ва маҳаллий деҳқонлар мулоқот ўтказди.

Мулоқотда, асосан, етиштирилган ҳосилни талафотсиз йиғиб олиш масаласи муҳокама этилди.

Вилоят раиси пахта ҳосилини ўз вақтида йиғиштириб олиш учун, теримчиларга ҳар бир килограмм терган пахтасига мавсум аввалида 30 дирамдан пул тўлаш, кейинроқ бу нархни 50 дирам ва мавсум охиригача 1 сомонийга чиқариш топшириғини берди.

Шунингдек, ҳар бир хўжалик ўз ички имкониятлари ва ҳашарчилари ёрдамида, бу ишга мактаб ўқувчиларини жалб қилмай, ҳосилни йиғиштириб олиши таъкидланди.

Жорий йилда мастчоҳлик деҳқонлар 22 минг 130 гектар ерда деҳқончилик қилишаётир. Шундан 9507 гектари пахтадир. Умумий пахта майдонидан 8717 гектари ёки 91,7 фоизига хорижий чигит нави экилган бўлиб, бу маҳаллий навларга нисбатан серҳосил, жаҳон бозорида серхаридор ва нархи ҳам қимматлиги билан ажралиб туради.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

ТОЖМАҲАЛ

 

ё абадийлик юзидаги кўз ёш

Мен дунё мўъжизаларидан бири сифатида эътироф этилган Тожмаҳал ҳақида кўп ўқигандим ва эшитгандим. Бобурийлар авлодидан, Акбаршоҳнинг набираси Шоҳжаҳон томонидан унинг севимли хотини Мумтозбегимга атаб қурилган, кўзларни қамаштирувчи, дилларни ром этувчи бу маҳобат биноси беш асрдан буён муҳаббат рамзи бўлиб келяпти.

Муфассал...

Экологик маърифат юксалмоқда

 

Экологик маърифат ва тарбияни юксалтириш мамлакат мустақиллигининг илк йиллариданоқ Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг диққат марказидан ўрин олганди. Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 1996 йил 23 февралдаги қарори билан «2000 ва 2010 йилларгача Тожикистон Республикаси аҳолисининг экологик маърифати ва тарбияси давлат дастури»нинг қабул

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2455600

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9797500
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
199
3052
3251
9773770
41810
122773
9797500

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.201
Бугун: 14-07-2026 02:02:41

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015