Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 12 Феврал 2015 Кӯришлар: 3501
Печат

 

vatan ostona

Вахш дарёси соҳилидаги бозорга ҳар гал йўлим тушса, деҳқончилик маҳсулотлари савдоси расталарида кўзойнакли бу аёлга кўзим тушиб бир пас туриб қолардим. Хаёлимда бу аёл ҳали ҳам тиниб-тинчимас, савдо баҳона эл орасида юриш ҳиссини қалбидан узоқлаштиролмаётгани фикри чарх уриб қоларди. Бунга не сабаб экан? Боисини онахоннинг кечмиш умрида босиб ўтган ҳаёт йўлининг довонли, нишабли ва равонлигидан билиб олса бўларди.

 

…Умарали оға машъум уруш бошланган 1941 йил ёзида нафрат ўтида ёнди. Унинг мақсади кўнгиллилар сафида Ватан ҳимоясига отланиш эди. «Шўро» колхозига шофёр зарур экан, урушга жўнатишмади. Шу кунларда Гулсара ёруғ оламга келиб қолди. Сўнг эса ҳаёти дилбанди бўлган гўдагининг  йиғисию кулгулари, эркаликлари билан боғланиб қолди. Ота қизининг улғайишига алоҳида эътибор қаратди. Қизи ҳам отасига тортди, вужудидан ғайрат ёғилиб турган ўт-олов бўлиб чиқди. Уни анча узоқ бўлган Жиликўл марказидаги мактабга ўқишга юборишди. Ҳали тўққизинчи синф ўқувчиси Гулсара аъло ўқиш билан бирга тушдан кейин мактабда пионервожатий бўлиб ишлар эди.

Мактабни тугатди. Сўнг далада ишлади. Унинг талабчанлик, қаттиққўллик ва ташкилотчилигини ҳисобга олиб 1960 йил «Москва» совхози маданий-оқартув ишлари бўйича директор ўринбосарлиги вазифасига  ўтказишди. У бу вазифада ҳам узоқ фаолият юритмади. Чунки «Деҳқонобод» қишлоқ жамоати ташкил этилиб, унга лаёқатли кадр топилиши машҳур паҳтакор, ўша пайтда «Москва» совхози директори Мавлон Қорёғдиевнинг бошини қотираётган эди. Унинг тавсияси билан Гулсара Жуманазарова жамоат раисаси вазифасига тайинланди. У бу вазифани зиммасига олдию катакдек хонанинг жамоат идораси дейилишига кўнгли тўлмади. Район партия комитети секретари Сирожиддин Исоевга учрашди. Жамоат идорасини қуриш бош масала эканлигини англатди. Гулсара опанинг маслаҳати асосида 1971-72 йилларда жамоатнинг ҳозирги идораси қурилди. Ишга тушган бу бинода нафақат иш хоналари, чоғроқ кутубхона учун ҳам хона ажратилди.

1974 йил май ойи эди. Бирида дастурхон атрофида оила аъзолари билан ўтиришган Аҳмаджон ака Муллабоев умр йўлдоши Гулсара опага жамоат раиси вазифасини топшириш вақти етганлигини эслатиб қолди.

-Ўзим ҳам пайқаяпман, вазифамга талабгор – дипломли кишилар пайдо бўлибди,-деди Гулсара опа.

-Ўрта маълумотли Гулсаранинг вазифасини дипломли кишилар тортиб олибди, деган даражага етгунча ўз хоҳишингга кўра ишингни топшира қол!-деди умрдоши мақсадга чек қўйиб.

Ўша даврда 15-мактаб директори, ўзбек тили ва адабиёти фанлари ўқитувчиси, район газетаси жамоатчи мухбири А. Муллабоев зеҳнли, кенг мушоҳада юритувчи, ҳаётнинг аччиқ-чучигини тотган инсон эди. Умрдоши билан маслаҳатлашган Гулсара опа раисликни топширган кун совхоз директори  йирик бригадалардан бирини зиммасига юклади. Ўша 1974 йил май ойидан опахоннинг ҳаёти пахтачилик бригадаси билан боғланиб қолди. Энг  йирик – 240 гектар ер ихтиёридаги бригадани бошқариш саркор учун қийин кечди. Чунки бригада ерининг кўпроқ қисми Мингчуқурга бориш учун Гулсара опа аъзоларини иккита кузовли автомашинага тонг паллада ўтирғизар эди. Қурилиши ҳали тугалланмаган Вахш дарёси кўпригига етгач, пахтакорлар машинадан тушиб, кўприкдан пиёда ўтишарди-да, бу соҳилда ҳозир туришган машиналар кузовига яна чиқишарди. Ғўза парваришию ҳосилни йиғиб олишдан ташқари, юзага келган машаққат Гулсара опадек метин ирода аёлнинг шаштини қайтаролмади. У шу бригадада 1991 йилгача, яъни нафақага чиққунича саркорлик қилди. Пахта ҳосилдорлигини гектар бошига 36-38 центнерданга етказдилар. Ўтган йиллар хизматлари учун Г. Жуманазарова Москва шаҳрида Бутуниттифоқ халқ хўжалиги кўргазмасининг медалини тақди. Иккинчи ва учинчи даражали «Меҳнат шуҳрати» ордени ва бир қанча медаллар кўксини безади. Тожикистон Коммунистик партияси Марказий Комитети аъзолигига сайланди.  Сайловчилар бир неча бор қишлоқ жамоати, район ва вилоят кенгаши вакиллигига сайлаб адашмаган эди.

Отадан ажралган икки ўғил ва икки нафар қизни вояга етказиб, уларни уйли-жойли қилиш Гулсара опанинг зиммасида қолди. Онахон ўғиллари Илҳом, Рўзимуроддан, қизлари – Муҳаббату Саодатдан кўпайишган ўн бир невара ва уч нафар чевараларини кўриб, шукронада бўлади. Шунда руҳи тетиклашиб, вужудида ғайрат жўш ургандай ўзини бардам тутади. Сўнг эса каравотдан оҳиста сирғалиб  тушади-да, белчасини  олиб кўкат, шолғом, турп, пиёз, сабзи ва саримсоқ пиёз экилган эгатлар сувини  меъёрлаштиришга тутинади.

-Томорқам жону дилим,-дейди Г. Жуманазарова белини ерга  қадаб. –Муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмоннинг ҳар қарич ердан унумли, сувдан оқилона фойдаланиш борасидаги дил сўзлари доимо қулоғим остида жаранглаб туради. Вақт топсам, томорқамга ўтаман.  Етиштирган маҳсулотларимни бозорга олиб чиқаман. Етмиш тўрт ёшдаман. Давлатимиз биз учун меҳнат қилиш ва дам олиш ҳуқуқларига кафолат берган. Қўлимдан кетмоним  тушмайди. Ишласам, руҳим тетик бўлади. Етиштирган маҳсулотимни кўриб қувонаман. Аслида Ватан шу бир парча ердан бошланади, дейман ўзимга ўзим пичирлаб. Экинлар парваришини меҳр билан йўлга қўйиб, томорқамни яшнатсам, маҳсулот фаровонлигига ҳисса қўшгандек бўламан. Шунда қалбимда юртга садоқат, Ватандўстлик ҳисси ошгандек бўлади.

 

Имомқул ЭШМУРОДОВ,

Жиликўл ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси халқаро симпозиумда иштирок этди

22 октябр куни Миллий кутубхонада Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Қадимги маданият бўйича тадқиқот: кечадан бугунгача» халқаро илмий симпозиумда иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Унинг ишида мамлакат зиёлилари ва хорижий мамлакатлардан меҳмонлар – халқаро симпозиум иштирокчилари қатнашишди.

Муфассал...

Ваҳдат: миллий бирликдан умумбашарий бирликка

 

Тожикистон мустақилликка эришгандан сўнг, юзага келган таҳликали вазият азиз Ватанимиз, тожик халқи ва миллий давлатни дунё харитасида эмин сақлашлик имконияти - миллий ғояга тарихий заруратни юзага келтирди. Демократия байроғи остида тўпланган айрим сохта "демократ"лар ўзларининг схоластик ғояларини сир тутган ҳолда, мамлакатда мавжуд осойишталикка рахна солиб, ўз манфаатлари йўлида бошбошдоқлик билан чет элдаги хожалари

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2502419

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9929825
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2214
3047
13587
9895679
66386
107749
9929825

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.61
Бугун: 21-08-2026 16:34:56

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015