Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 12 Феврал 2015 Кӯришлар: 4485
Печат

 

bir siqim 1

Бу мавзуда ёзиш осонмас. «Ватан» деб қўйибдилар.

Жон билан эгизак ва тан билан узвий боғлиқ. Бу – уни тириклар севсин, ҳимоя қилсин, обод этсин, дегани. Шу сабаб, Ватан учун аждодлар жонини садқа билишган ва фидо этганлар. Бу заминда неча-неча қаҳрамон авлодларнинг тани ётибди ҳоки туроб бўлиб. Шунинг учун ҳам бизга Ватан.

 

У бугун танида жони борлар учунгина эмас, шу юрт озодлиги деб шаҳид ўтганлар,  ободлиги учун тер тўкиб, қора ерга сингганларнинг ҳам ватани.

Ватан талаффузи юрак номли булоқдан қайнаб чиқувчи бу табаррук сўз – она, ота, фарзанд каби маънодош.

Ким онасини севмаса, отасини улуғламаса, фарзандига меҳр беролмай, «Ватан» деса, унинг сўзи қуруқ, ўзи қуруқ.

Бу сўзни айтса, асли ватангадолар айтсин. Тинглаган улардан тингласин: таъмини туяди, рангини кўради, ҳидини ҳис қилади. Тил ожиз қолган чоқ армон бўлиб, уларнинг кўзларида акс этгай. Қароқларидан силқиган томчида бир олам соғинч, бир дунё аламзада илинжни кўргайсиз.

Улар ўзи туғилган юрт манзараларини қорачиқлари қатида асрайди…

Худди ҳозирги пайтлар эди. «Гулматов ҳажга кетибди», деган гап  тарқалди. Орадан анча вақт ўтиб: «Келди, келди», дейишди. Ҳамма зиёратга шошилди.

Собиқ «Иттифоқ» колхози асосчиларидан бири ҳожи Ҳасан ота оқ либосда – фариштадек ҳикоя қиларди.

-Каъбатуллоҳ – Оллоҳнинг уйи. Унда ҳамма баб-баравар. Шоҳ ҳам, гадо ҳам. Барчанинг мартабаси бир – меҳмон. Оллоҳ меҳмони. Муслим-муслималар чинакам биродарлар. Одамнинг оқи, сариғи, қораси – тепа-тенг. Биров бировга мутеъ эмас. Ҳамманинг миллати бир – Иброҳим Халилуллоҳ, тили ўхшаш – имою ишора, даражаси бир – бандалик. Миллатчилик бегона, кибр-ҳаво узоқ, озор йўқ.

-Коммунизм экан-ку!-деб юборди тарих ўқитувчиси кўзлари чақнаб.

Ҳожи бобо ўз ҳикоясини давом эттирарди:

-Бибилойиқ момо деган  тўқсон ёшли бир кампир болаларига  айттириб, уйига таклиф этди.

Бордик. Асли ўзимизнинг Данғарадан экан. Момонинг биринчи саволи шу бўлди: «Оёғингга нима кийиб келдинг?»

Ўғиллар жим, мен ҳайрон. «Калиш-маҳси»-дедим хавотир  билан.

-Этик кийиб келмадингми?- кампир тамшанди ва икки-уч нафас жим қолди. Умидсиз кўзларидан ёш думалаб, ажинлар ўзанидан сизди.

Эзилдим, афсусландим. Эгик вужуд бош кўтариб, илтижоли тикилди ва беҳол тилга кирди:

-Этик кийиб келсанг эди.  Ўкчасига ёпишган лойни кўчириб, оғзимга солсам – армоним қолмасди. Оҳ Чолтов, оҳ Толбулоқ! Тупроғингдан айланай, Ватан!

 Момонинг оғзидан ўт пуркалди. Бутун вужудимиз куйиб, бирон нарса демоққа тил ҳам қовжираганди…

Буни тинглаган ҳалиги ўқитувчи ҳулоса чиқарди.

-Коммунизм – Ватанда бўлмоқ, унинг бағрида ўлмоқ экан!

Ватан нелигин юртидан ажралганлар айтсин.

Ватан, дея кўксига урувчилар тингласин.

Афсуски, бизда ҳам кекирдагига зўр берувчилар пайдо бўлмоқда. Улар бугунги кунда Сурия ва Ироқ мамлакатларида Ватан деб, Ислом деб, айюҳаннос солганларича ноҳақ қон тўкишаётган террорчилар йўриғига йўртганлардир.

Исфара ва Спитамен ноҳияларидаги бундай адашганларни  ўз онаси, отаси, фарзандлари ва демак – Ватанига хиёнат ханжарини ўқталганлар деб билиш мумкин. Уларнинг ота-оналари, фарзандлари ҳолига бир қаранг. Телевидение орқали кўрсатилган омонат ҳовли, юпун болалар террорчилар гуруҳига ўн, йигирма беш, саксон минглаб пул беришга қодир одам уйига сира ўхшамайди.

Унинг ўзи эса «Биродарларни қўллаб- қувватлаш учун фалончига бунча, писмадончига унча», деб айтяпти.

Эсиз, фарзандлар ҳақидан қийилган пул, лаънат ул қотил пулга!

Ғамдан, уятдан эгилган оталардан бири «Пўлатдан чиққан ўқ» ўғлини оқ қилди. Она титраб-қақшайди, неваралар ҳайрону лол.

Онани йиғлатган, отанинг дуоибадига сазовор, фарзандларини аросатда қолдирган ўғил, оила бошлиғи биринчи навбатда – Ватан хоини.

Унинг Ислом дея, Ватан, дея томоқ йиртгани бекор. Мусулмонман, дегани ёлғон, ўғилман, дегани рўё, отаман, дегани сохта…

«Оҳ Чолтов, оҳ Толбулоқ!» дея ўз юрти тупроғини қурутдек шимишга илҳақ тўқсон ёшли кампир ҳақиқий ватанпарвар, асл муслима ва чин инсондир!

 

Ҳ. ЭРБОБОЕВ.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Иблис табассуми

 

Туш кўраётганди. Ғалати туш...

Тўғриси, кўраётгани асло тушга ўхшамасди - ҳаммаси ўнгидагидек аниқ ва тиниқ...

Юксак қоя устида туришарди. Кимдир елкасидан итариб юборди...

Қоядан шиддат билан пастга учди. Пастда - жуда қуйида, икки тоғ

Муфассал...

Онажонимнинг сўнгги сабоғи

 

Меҳрибон ва беозор, озода ва поктийнат, олти ёшидан етимлик азобин тортиб, мактабда атиги икки йилгина ўқиган, қизалоқлик пайтидан бошлаб, улғайганича колхоз далаларида тер тўкиб ишлаб, суяги меҳнатда қотган, турмушга чиқиб, қалбининг азизи билан бирга икки ўғил ва уч қизни оқ ювиб, оқ тараган, меҳр ила тарбия берган, ўқитган, одам қилган онажоним раҳматли отам вафот этганларидан сўнг, роппа-роса беш юз олтмиш кундан сўнг дунёдан ўтган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2592504

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10278142
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3571
10083
3571
10210212
13654
161581
10278142

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 02-11-2026 18:10:11

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015