Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 18 Май 2014 Кӯришлар: 4768
Печат

ВАТАН ОЛДИДАГИ БУРЧ МУҚАДДАСДИРМамлакатимизда Миллий армия ташкил этилганига йигирма бир йил тӯлди. Бу ӯтган йиллар давомида Суғд вилояти шаҳру ноҳиялари, жумладан, бизнинг Бобожон Ғафуров ноҳиямиздан ҳам минглаб йигитлар Ватан олдидаги муқаддас бурчини ӯтаб қайтишга улгурди.

Ӯтган йиллар давомида мамлакатимиз Қуролли кучлари, нафақат қудратга тӯлди, балки ҳарбий қисмларда озиқ-овқат, кийим-кечак, хуллас, ҳамма тарафлама таъминот ва ёшларга бериладиган ҳарбий таълим сифати тубдан яхшиланди. Шунингдек, ӯрта мактабларда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда.

Ӯсиб келаётган ёш авлодни масъулиятни чуқур ҳис этувчи, мустақил фикрлайдиган, Ватан туйғуси билан ҳамнафас бӯлиб яшайдиган қилиб тарбиялаш биз ӯқитувчи, тарбиячиларнинг асосий вазифаларимиздан биридир.

Ватанпарварлик – энг олий жаҳоний қадриятлардан ҳисобланади. «Ватан» арабча сӯз бӯлиб, «Она юрт» деган маънони англатади. Ватанга муҳаббат, юртга муҳаббат ҳар бир миллат кишисига хос бӯлган муқаддас қадриятдир. Ватанпарварлик ҳар бир кишида ӯз уйига, туғилиб ӯсган юртига, ота-она, ака-укалару сингилларига бӯлган муносабатида акс этади.

Ватанпарварлик – бу умуминсоний қадриятларга хос бӯлиб, ӯз юртига садоқат билан хизмат қилиш, унинг сарҳадларини мардларча қӯриқлаш, мустақиллиги, ободлиги, тинчлиги, осойишталигини сақлашда фаол иштирок этмоқликдир.

Ватанпарварлик–юртимиз тинчлиги, халқимизнинг эркин ва фаровон ҳаёт кечириши учун жонини фидо этишга ҳам тайёр ёшларни вояга етказишни талаб этади.

Ибтидоий жамоа тузумида ватанпарварлик фақат ӯз уруғларига, она ерга, она тилга, урф-одатларга боғлиқ ҳис сифатида шаклланган бӯлса, синфлар пайдо бӯлиши билан ватанпарварлик ғоялари чуқурлашиб, ижтимоий ҳаётнинг тобора кӯпроқ соҳаларига чуқурроқ кириб борди. Даврлар ӯтиши билан бу туйғу буюк қудратга айланди. Буюк мутафаккирлар «Биз туғилган юртимиздан узоқ кетсак, бизни тортиб келатурғон қувват ӯз ватанимизнинг, она тупроқнинг меҳр-муҳаббатидир»,-деган эканлар.

Ватанпарварлик туйғуси, тарбияси ота-онага, ӯз маҳалла, қишлоғига, ноҳия, шаҳар, вилоят, республикага бӯлган чексиз муҳаббатдан, унинг тарихи ва маданиятига бӯлган мислсиз ва тенгсиз ҳурмат ва садоқатдан бошланади.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ӯрта мактаб ӯзига хос босқич ҳисобланади. Бобожон Ғафуров ноҳияси маориф бӯлими бу масалага доимий равишда жиддий эътибор бериб келади. Жумладан, Ёва жамоатига қарашли 68-мактаб директори Абдураҳмон Сувонов бошчилигида коллектив ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келаётир. Жисмоний тарбия ва бошланғич ҳарбий таълим дарсларида ӯқувчилар орасида қизиқарли беллашувлар ташкил этилиб келинади.

Бундан ташқари турли саналарга бағишлаб тадбирлар ӯтказилади. Жумладан, 23 феврал – Миллий армия кунида мактабимизда юқорида айтганимиздек тадбир ташкил этилган бӯлса, эрта-индин Наврӯз байрамида ташкил этиладиган тадбирларда ҳам қишлоқда мард йигитлар тарбия топишига туртки бӯладиган турли беллашувлар, кураш, футбол, волейбол ва бошқа кӯплаб мусобақалар ташкил этилади. Бундай мусобақалар ӯтказиладиган майдонга ёшу қари бирдек шошилади. Кексалар ҳакамлик қилса, болалар катта қизиқиш билан томоша қилади. Ғолибларга ҳавас қилиб, ӯзлари ҳам улғайганда шундай ғалабага эришишни орзу қилади. Айниқса, катта ёшлиларни ҳарбий кийимда кӯрган ӯсмирларнинг ҳайрати ӯзгача бӯлади... Шу тобда тезроқ улғайишни, ҳарбий кийим кийиб, қӯлида қурол тутиб Ватан ҳимоясига отланишга, юрт душманларига қарши беаёв курашишга шошилиб, юраги қинидан чиқиб кетгудек уради.

Кечагина Чаманзор қишлоғимизда мана шундай орзулар билан чопиб юрган ёш йигитлар Собиржон Алиф ӯғли, Ёқубжон Абдураҳмонов, Алимардон Эсонтурдиев, Элмурод Султонбой ӯғли, Ҳабибулло Қӯшбоқов, Қодирали Тоғаев, Маҳмуд Тоғаев, Абдураҳим Тӯйчиев, Шоҳзод Алламуродовлар ӯрта мактабни тамомлаб ҳарбий хизматга отланганди. Ҳозирда мамлакатимизнинг турли минтақаларида ҳарбий хизмат муддатини ӯтамоқда.

Шулардан бири Собиржон Алиф ӯғли мамлакатимиз пойтахти–Душанбе шаҳридаги ҳарбий аэропортда йигитлик бурчини ӯтамоқда. Ҳарбий хизмат муддати тугаб бораётган Собиржон билан телефон орқали суҳбатда ҳарбий қисмдаги шарт-шароитлар ҳақида сӯраганимизда шундай жавоб берди:

–Тӯғрисини айтсам, хизматнинг аввалида бу ердаги кун тартибига ӯрганолмай бироз қийналдим. Аммо тезда кӯникиб кетдим. Жисмонан чиниққан бӯлганлигим учун ҳам ҳарбий машқларни тезда ӯзлаштириб олдим. Қолаверса, мактабда сиз устозлар берган сабоқлар жуда асқотди...

Ростини айтсам, хизматнинг аввалида қийналган пайтларим, бекор армияга келибман, деб ӯйлаган пайтларим ҳам бӯлди. Аммо ҳозир хизматга келганимдан ҳеч ҳам афсусда эмасман. Аксинча, яхшиям вақтида хизматга отланибман. Мен ватанимга хизмат қилаяпман, она ватан олдидаги муқаддас бурчимни ӯтаяпман, деган туйғу одамга ҳузур бағишлайди. Хизматдан қайтгандан кейин ӯзимиздан кичикларга ҳам, албатта, хизматга келишни маслаҳат бераман. Чунки, бу ерда мен туйган фахр туйғусини айтган билан тушунмайди, одам. Буни фақат ҳис қилиш мумкин. Ҳар бир йигит токи бу туйғуни ҳис қилмас экан, ватанининг онадек муқаддаслигини англаёлмайди...

Донишмандлардан бири, онага бӯлган муҳаббат – Ватанга бӯлган муҳаббатнинг куртагидир, деган экан.

Ота-боболаримиз, халқ орасидан чиққан донишманд ва миллатнинг ардоқли фарзандлари ватаннинг муқаддаслиги ва ватанпарварлигу жонфидолик ҳақида гапириб, жумладан, Маҳмудхӯжа Беҳбудий шундай дейди:

–Агар бизнинг ҳаётимиз ҳуррият ва халқнинг бахт-саодати учун қурбонлик сифатида керак бӯлса, биз ӯлимни ҳам хурсандчилик билан кутиб оламиз… мумкин қадар кӯпроқ яхши мактаблар очиш, шунингдек, маориф ва халқ бахт-саодатини таъминлаш соҳасида тинмай ишлаш бизга ҳайкал бӯлади ...

Ёки яна бир Шарқ алломаларидан бири ёшларни Ватанни севишга, ардоқлашга чорлайди. У ӯз шеърларидан бирида шундай ёзади: 

–Ватанни зиёрат қилмоққа эрта тонгда кел. Ҳай-ҳай қандай Ватан бу! У менинг саждагоҳим, Осойишим, иззатим, шарафим, Ҳам каъбам, ҳам қалбим, Ҳам чаманимдир.

Бу мисралар ватанпарварликнинг юксак намунаси бӯлиб, ёшларда миллий ифтихор туйғусини шакллантиришда алоҳида қимматга эга. Муаллиф Ватаннинг равнақ топиши учун ёшларни дунёвий илмларни эгаллашга даъват этади, бу йӯлда ӯзи фидойилик намунасини кӯрсатади. Унинг фикрича, ҳар бир инсон ҳаётда ӯз ӯрнига эга бӯлиши учун у соғлом фикрли ва пок ахлоқли бӯлмоғи керак. Ҳар қайси давлат ва миллат ӯз келажагини ӯйлар экан, ёшларга эътиборини қаратмоғи, уларни мунтазам жисмоний, ақлий, руҳий жиҳатдан чиниқтирмоғи лозим. Ёшларнинг онгига ватанга муҳаббат руҳини сингдиришда ӯқитувчиларнинг хизмати катта. Ватан олдидаги ҳарбий хизматни ӯташ ҳар бир йигитнинг муқаддас бурчи бӯлса, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш биз ӯқитувчиларнинг шарафли бурчимиздир.

 

Жамолиддин Тоҳиров,

Б. Ғафуров ноҳияси Ёва жамоатига қарашли

68-мактаб директор ӯринбосари, тарих фани ӯқитувчиси

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

Икки фасл оралиғида

 

Сулаймон Эрматов 25 май куни туғилганман, дейди. Ўйлаб кўрсам, устози муҳтарам тут пишиғида, сарпойчан болакайлар қамиш қармоқ кўтариб, довучча узиш билан овора бўлган кунларда, яъни тут пишгану ўрик ғўра бўлиб турган баҳор-ёз орасидаги офтобли кунларда дунёга келган экан. Бу кунларда мудроқ табиатнинг ёсумангул киприкларига шабнам доналарининг маржонлари тизилади, моҳи тобон туннинг қорачиғига, офтоб кундузнинг бедор кўзларига айланиб қолади.

Муфассал...

Балоғат (Қиссадан парча)

 

Таниқли ёзувчи, А.Рўдакий номидаги Тожикистон Давлат мукофоти лауреати Юсуф Акобировнинг ижодида «Балоғат» қиссаси алоҳида ўрин тутади. Унда ҳаёт мавзуси замондош тасвири, ёшларнинг интилиши, илк муҳаббат, инсон ва унинг тақдири ҳикоя қилинади.

Бемор чол уй бурчагида кўрпага ўралиб ётарди. У етмишдан ошган бўлса ҳам, бардам эди. Нима сабабдандир касал бўлиб, оёқдан қолди. Мана бир ойдан

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2383343

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9509518
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1286
3767
23056
9457148
8654
140751
9509518

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.130
Бугун: 03-05-2026 10:34:51

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015