Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 10 Август 2017 Кӯришлар: 1793
Печат

 

qayroqqum 2017Гулистон шаҳрида йилнинг ўтган ярим йилида иш билан таъминланган кишилар билан суҳбатлашсангиз, яхши иш топишгани, тирикчиликка бемалол етиб ортадиган маош олаётганликлари ва энди Россия каби мамлакатларга меҳнат муҳожирлигига боришни хаёлларидан чиқариб ташлашганини айтишади.

Шаҳарда йилнинг олти ойи давомида доимий иш жойларининг сони ўтган йилнинг худди шу даврига қараганда, деярли 500тага кўпайди.

Айни бир пайтда ўртача иш ҳақи мутаносиб равишда деярли 260 сомонийга ошди. Ҳозир шаҳарнинг турли халқ хўжалиги соҳаларида ишлаётган кишиларнинг ўртача иш ҳақи 1887 сомонийга етди.  

«Биз янги иш ўринлари яратиш ҳисобига ишсизлар сонини камайтиришга жиддий эътибор беряпмиз»,- деди Гулистон шаҳар раиси Матлубахон Амонзода. Йилнинг ўтган даври давомида ишсиз сифатида қайдга олинган 437 кишидан 247 нафари иш билан таъминланди.

 

Яроқсиз ерлар экинзорга айлантирилмоқда

Жорий йилнинг ўтган даврида вилоят хўжаликларида 950 гектар ернинг мелиоратив ҳолати яхшиланди. Натижада, экин майдонлари кенгайтирилди ёки ер унумдорлиги яхшиланди. Масалан, Ашт ноҳиясининг Ошоба қишлоқ жамоатида экин экишга яроқсиз бўлиб қолган 100 гектардан ортиқроқ ер қайта экинзорга айлантирилди. Бунга «Сомониён» деҳқон хўжалигида янги сув тортиш мосламаси ишга туширилиши натижасида эришилди.

Вилоят ер идораси қўмитасидан хабар қилишларича, умуман, 5 ярим минг гектарга яқин ер мелиоратив талабга жавоб бермайди. Бу ерларда қайтадан экин экиш,  ҳосил унумдорлигини ошириш учун 5 миллион 100 минг сомоний маблағ ажратиш кўзда тутилган. Ҳозиргача 690 минг сомоний маблағ сарфланди.

Айни бир пайтда суғорилмайдиган майдонларда боғ ва токзорлар яратиш ишлари давом этмоқда. Жорий йилда белгиланган 1037 гектар ўрнига 1400 гектарда янги боғлар бунёд этилди.

 

Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун қулайлик

Хўжанд шаҳрида мактаб ярмаркаси очилар экан, камтаъминланган оилалар фарзандлари ва етим болалардан 200 нафарига ўқувчилар кийимлари тақдим этилди. Бу кийимларни топшираётган масъуллар уларни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон номидан берилаётганини айтишди.

Ярмарканинг очилиш маросимида вилоят раиси ўринбосари Файзуллозода Заробиддин Қудрат,  Тожикистон Республикаси Саноат ва янги технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Хол Ҳайдар, Хўжанд шаҳар раиси Маъруф Муҳаммадзода сўзга чиқишди. Улар ёш авлоднинг фан асосларини чуқур эгаллаган ҳолда илм ўрганишлари, болаларнинг таълим олишлари учун барча зарур шароитларни яратиб бериш Тожикистон Ҳукуматининг доимий диққат марказида бўлиб келаётганлигини таъкидлашди. Маросимда ота-оналар, ўқитувчилар қатнашишди.

Ярмарканинг шаҳар марказида – қулай жойда ташкил этилганидан харидорлар мамнунлик билдиришмоқда. Ярмаркада, асосан, Тожикистоннинг ўзида ишлаб чиқарилган ўқув қуроллари, кийим-кечаклар сотилмоқда.

Худди шундай мактаб ярмаркалари вилоятнинг барча шаҳар ва ноҳиялари марказларида  иш бошлади.

 

Ҳиндистон маҳсулотлари кўргазмаси

Хўжандда Ҳиндистон маҳсулотлари кўргазмаси очилди. Кўргазмага Ҳиндистондаги 20та ширкат маҳсулотлари келтирилган. Тўқимачилик, заргарлик маҳсулотлари, атир-упа, турли хил безаклар кўргазмага келаётган кишилар диққатини тортмоқда.

Ҳиндистон маҳсулотлари кўргазмаси биринчи марта Хўжандда бундан тўрт йил олдин ўтказилганди. Афсонавий мамлакат молларига қизиқиш туфайли кўргазма анъанага айланиб қолди. Кўргазма фақатгина Ҳиндистон ва Тожикистон тадбиркорлари орасидаги савдо алоқаларини кучайтирибгина қолмасдан, балки халқлар орасидаги дўстликни мустаҳкамлашга ҳам ёрдам бермоқда.

Камол Хўжандий номли театр биносида очилган қизиқарли ярмарка ўз ишини икки ҳафта давом эттиради.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Деҳқон хўжалиги ва деҳқон ташвиши

 

Ер деҳқонларга берилиб, ўз эгасини топгани рост. Инсон ҳар буюмни ўзиники бўлганидан кейингина қадрига етади ва ақли бўлса ундан унумлироқ фойдаланади. Аммо бунинг учун аниқ режалаштирилган имкониятлар яратилиши шарт. Ер ҳар бир давлатнинг асосий бойлиги. Ундан замонавий илмий-техника ютуқларидан кенг ва самарали фойдаланган ҳолда, мўл-кўл ҳосил етиштириш деҳқоннинг иши. Деҳқонга ҳамма томонлама шароит яратиш лозим. Дунёнинг

Муфассал...

Ҳиндистон Президентининг Тожикистонга сафари

 

8 октябр куни Миллат қасри ёнида Тожикистонга давлат сафари билан келган Ҳиндистон Республикаси   Президенти   Шри Рам Натҳ   Ковиндни кутиб олиш расмий маросими бўлди.

Олиймақом меҳмонни қабул қилиш шарафига Миллат қасри ёнидаги майдон байрамона тусда ясатилиб, Тожикистон ва Ҳиндистон давлат байроқлари ҳилпираб турарди. Фахрий қоровул ва оркестр саф тортганди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2608101

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10337749
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
5474
6369
21202
10274571
73261
161581
10337749

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.57
Бугун: 12-11-2026 19:51:13

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015