- Жаноби олийлари, ушбу кунларда, Тожикистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари Наврўз байрамини нишонламоқда. Шу муносабат сабабли, Сиз ва Тожикистоннинг қадимий халқини байрам билан табриклаб, Сизга мустаҳкам соғлиқ ва муваффақиятлар тилашни истардим. 2009 йили Тожикистон ва бошқа бир қатор мамлакатлар БМТ Бош Ассамблеясининг 21 мартни халқаро Наврўз куни сифатида,
эълон қилиниши тўғрисидаги резолюцияси лойиҳаси ташаббуси билан чиқишди.
- Ҳақиқатдан ҳам, 2010 йилнинг 23 февралида қадимий Наврўз байрамини нишонловчи Тожикистон ва БМТга аъзо бир қатор мамлакатлар ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси резолюция қабул қилган бўлиб, унга биноан, 21 март - халқаро Наврўз куни, дея эътироф этилди.
Янги кун, дея таржима қилинувчи қадимий Наврўз байрами ЮНЕСКОнинг инсоният номоддий маданий мерослари рўйхатига киритилгани қувонарлидир.
Наврўз - тожик халқининг асосий ва энг севимли байрами.
Қадимдан тожик халқи Наврўз, баҳор, тенгкунлик ва табиатнинг уйғониш фасли байрамини катта умидлар билан кутган.
Зеро, Наврўз яхшилик, эҳтиром ва тинчликка асосланган бўлиб, халқларни ўзаро боғловчи восита саналади.
Бу анъаналар бугунгача сақланди ва бизнинг давримизда кенг тарқалди.
- Тожикистон иккита ўн йиллик мобайнида БМТ ва бошқа ташкилотлар доирасида сув масалаларини фаол илгари суриб келмоқда. Бундай фаол ташқи сиёсат ҳамда Тожикистоннинг глобал сув масалалари ва муаммоларини ҳал этишдаги роли нимага асосланади?
- "2005-2015 йиллар - Сув ҳаёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги, халқаро Тоза сув йили (2003), халқаро Сув ҳамкорлиги йили (2013) ва "2018-2028 йиллар - Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги, деб эълон қилиниши, Тожикистоннинг муҳим глобал ташаббуслари ҳисобланиши барчага маълум.
Бу ташаббуслар сув захиралари билан боғлиқ муаммо ва вазифаларни ҳал этишнинг оптимал ҳамда мақсадга мувофиқ йўлларини топишу муҳокама қилиш бўйича, кенг платформа яратишга йўналтирилган.
Барча саъй-ҳаракатларимиз, айнан, конструктив сув диалогини шакллантиришга йўналтирилган. Чунки ҳар қандай сув масаласини фақатгина ҳамкорлик, шерикчилик, ишончли ва ўзаро фойдали муносабатларни йўлга қўйиш орқали ҳал этиш мумкин. Ечимнинг бошқа йўли йўқ.
Шунинг учун, бизнинг ҳаракатларимиз, биринчи навбатда, сув муаммолари ва масалаларини узоқ муддатли ҳамда устувор ҳал этиш бўйича ҳаракатларни сафарбар этишга ҳисса қўшувчи диалог майдонларини шакллантиришга йўналтирилган.
- Сизнинг ташаббусингиз билан 2016 йили БМТ Бош Ассамблеясининг "2018-2028 йиллар - Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллигини эълон қилиш тўғрисидаги резолюцияси қабул қилинди. Бу ўн йилликдан нимани кутаяпсиз? Устувор тараққиёт мақсадлари доирасида янги қабул қилинган мажбуриятларни ижро этиш учун дунё ҳамжамияти қандай чора-тадбирларни амалга ошириши керак?
- Биз ўн йиллик дунё ҳамжамиятининг сув захиралари соҳасида халқаро даражада келишилган устувор тараққиёт мақсадларига эришиш бўйича ҳаракатларида янги саҳифа очилишига умид қиламиз.
Диалог майдонини шакллантириш билан бир қаторда, ўн йиллик сув захираларини устувор бошқаришга эришишда барча даражадаги самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва жорий этишга ҳисса қўшади. Ҳамкорликлар ва шерикчиликни ривожлантириш орқали сув захиралари билан боғлиқ устувор тараққиёт мақсадларини татбиқ этиш бўйича ёндашувлар ва механизмлар топилишига ишонамиз. Умуман, бизнинг ўн йиллик сув захираларини устувор бошқаришга ўтиш билан боғлиқ масалаларни келгусида ҳал этишга йўналтирилган ҳаракатларимизни бирлаштириш учун мустаҳкам асос яратишини тахмин қилаяпмиз.
Таъкидлаш жоизки, глобал ташаббусларни татбиқ этиш жараёнида, Душанбе шаҳри сув билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш учун дунё пойтахтига айланди. Тожикистон кўп дўстлар орттирган бўлиб, уни сув дипломатияси, глобал муаммоларини ҳал этиш бўйича, бунёдкорлик ва мақсадга мувофиқ ғоялару ташаббусларни шакллантириш маркази ҳисоблайдилар.
- Ўз чиқишларингизда иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари ҳақида бир неча марта тўхталдингиз. Сизнинг фикрингизча, глобал ва минтақавий даражада иқлим ўзгаришига қарши курашда қандай чора-тадбирлар биринчи ўринда туради?
- Ҳақиқатдан ҳам, тараққиёт соҳасида вазифа ва мақсадларимизга эришиш бўйича, ҳаракатларимизга салбий таъсир кўрсатувчи иқлим ўзгариши оқибатлари янада кўпроқ кўзга ташланмоқда. Экспертларнинг кўп йиллик кузатувлари иқлим ўзгаришининг мамлакат ва минтақа табиати, ижтимоий-иқтисодий ҳолатига таъсири кучайганидан дарак бераяпти.
Ушбу кузатувларга биноан, сўнгги олтмиш йил мобайнида, Тожикистонда ўртача йиллик ҳарорат Целсий жадвали бўйича бир даражага ошди. Сув ва метеорология билан боғлиқ табиий офатлар кўпайди. Кам сувли ва кўп сувли мавсумлар амплитудаси бузилди. Аввал анча равон бўлган ҳароратнинг мавсумлараро кескин ўзгариши кузатилмоқда.
Иқлим ўзгаришининг чучук сув захиралари ҳажми ва сифатига салбий таъсири янада кўпаймоқда.
Мавжуд маълумотларга кўра, иқлим ўзгариши туфайли, Тожикистон ҳудудида музликларнинг қарийб ўттиз беш фоизи тез суръатда эрий бошлади.
Менинг фикримча, биринчи навбатда, устувор тараққиётнинг муҳим компонентини ўзида акс эттирувчи мослашув чора-тадбирларни тайёрлаш ва қабул қилишда ҳаракатларимизни бирлаштиришимиз керак.
Тожикистонда иқлим ўзгариши муаммолари ва мослашув чора-тадбирларини қабул қилиш, мамлакатнинг 2030 йилгача давр учун Миллий тараққиёт стратегиясининг муҳим унсурига айланди.
Мамлакат Ҳукумати томонидан, 2010 йили "Музликларни ўрганиш ва сақлаш бўйича йигирма йиллик давлат дастури" қабул қилинди.
Тўрт йил илгари шериклар билан биргаликда Помир баланд тоғли халқаро геофизик учинчи экспедицияси доирасида иш бошладик.
Мазкур экспедиция нафақат бизнинг мамлакатимиз, балки бутун Марказий Осиё учун катта илмий-амалий қийматга эга.
Бошқа муҳим вазифа иссиқхона газларининг атмосферага тарқалишини камайтириш билан боғлиқ бўлиб, у иқлим тизимига хавфли антропоген таъсирга йўл қўймайди. Бунда атмосферага зарарли чиқиндилар тарқалишини қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тараққиёт вазифа ва мақсадларига зарар келтирмасдан, амалга оширилиши керак. Ҳаракатларимизнинг бошқа йўналиши - табиий захиралар тежалиши ва мақсадга мувофиқ сарфланишини таъминловчи технология ва инновациялар беришдан иборат.
Менинг фикримча, иқлим ўзгаришига қарши курашдаги умумий ҳаракатларимизда молиялаштириш масаласи муҳим бўлиб қолмоқда.
Зарарли чиқиндиларни камайтириш ва мослашиш бўйича чора-тадбирлар зарур даражада молиялаштирилмаса ҳамда технологиялар етказиб берилмаса, барча эзгу ниятларимиз амалга ошмасдан қолаверади.
- Сўнгги йилларда Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликларни кенгайтириш бўйича ҳаракатлар сезиларли равишда фаоллашди. Сизнингча, минтақалараро яқинлашишнинг истиқболлари қандай ва бу борадаги муҳим қадамлар?
- Марказий Осиё халқлари биродарлик ва яхши қўшничиликнинг кўп асрлик ришталари билан боғланган.
Биз умумий тарих, дин, маданият ва анъаналарга эгамиз.
Бой энергетик ва табиий потенциал, ноёб транспорт-коммуникацион имкониятлари бўлган Марказий Осиё муҳим геосиёсий аҳамиятга эга бўлиб, минтақада юз бераётган жараёнлар кўпгина мамлакатлар ва минтақалар тараққиётига таъсир кўрсатади.
Бунинг устига, бугунги шароитда, Марказий Осиё давлатлари минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш билан боғлиқ долзарб муаммоларни ҳал этишда муҳим рол ўйнайди.
Айни пайтда, Тожикистон ва бутун Марказий Осиё минтақаси ўз хавфсизлигига таҳдид солаётган жиддий муаммолар билан рўпара келмоқда.
Бу таҳдидлар билан курашда ижобий натижаларга эришиш, кўп жиҳатдан минтақавий даражада биргаликда ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар билан боғлиқдир.
Сўнгги вақтларда, Марказий Осиёда давлатларнинг минтақавий ҳамкорликка интилишлари мустаҳкамланаётганини таъкидлаш қувонарлидир.
Минтақалараро яқинлашиш истиқболлари биздан ҳамкорликларни тенгҳуқуқлилик, ишонч, шерикчилик ва яхши қўшничилик асосида кенгайтиришни талаб этади.
Тожикистоннинг бу йўналишдаги сиёсати минтақавий барқарорлик ва устувор ижтимоий-иқтисодий биргаликдаги тараққиётни таъминлаш бўйича, давлатлараро ҳамкорликларнинг самарали тизимини шакллантириш заруратидан келиб чиқади.
Марказий Осиё давлатлари бошлиқларининг яқинда Остона шаҳрида бўлиб ўтган маслаҳат учрашуви минтақа мамлакатлари ўртасида яқинлашиш учун янги майдон сифатида, узоқ муддатли манфаатларига жавоб берувчи янги дастур ва лойиҳаларни биргаликда татбиқ этишда ўзаро муносабатларни ўстириш омилига айланишига, ишончим комил.
- Афғонистонда сўнгги вақтлардаги беқарорлик ва вазиятнинг мураккаблашгани барчани ташвишга солмоқда. Сизнингча, Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик қайта тикланиши учун жаҳон ҳамжамияти қандай чораларни қабул қилиши керак?
- Афғонистонда ҳарбий-сиёсий вазиятнинг ривожланиши сўнгги вақтларда алоҳида ташвиш уйғотмоқда.
Ушбу қўшни мамлакатдаги вазият келгусида янада кескинлашиш тенденциясига эга.
Шу туфайли, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, жумладан, наркотик моддаларнинг ноқонуний тарқалишига қарши кураш бўйича биргаликда зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқишни жуда долзарб ҳисоблаймиз.
Афғонистондаги сўнгги ўн йиллик вазият ривожи терроризм ва экстремизмни фақатгина куч қўллаш йўли билан енгиб бўлмасликни кўрсатаяпти.
Бугун бу салбий ҳодисаларга қарши курашда ижтимоий ва иқтисодий омиллар биринчи навбатда туриши керак.
Хавфсизликни таъминламасдан Афғонистон ижтимоий-иқтисодий соҳасини ривожлантириш, шунга мувофиқ, умумий манфаатларимизга жавоб берувчи келгусидаги минтақавий интеграция масаласини ҳал этиш имконсиздир.
Бу борада, минтақавий ҳамкорликлар Афғонистон ва минтақада барқарорликни мустаҳкамлаш учун муҳим унсур ҳисобланади.
Тожикистон жаҳон ҳамжамияти ва Афғонистон халқининг ушбу дўст мамлакат муаммоларини ҳар томонлама ҳал этиш бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.
Жаҳон ҳамжамиятининг Афғонистондаги ҳамкорлик фаолияти доирасида Тожикистон келгусида ҳам, унинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ишига ўзининг амалий улушини қўшади.
Бизнингча, бу мамлакатда миллий ярашув жабҳасида тинчликпарварлик жараёни узлуксиз олиб борилган ҳолатдагина, муваффақиятга эришиши мумкин.
- Тожикистон Республикаси Ҳукумати томонидан қўшни Афғонистонни қўллаб-қувватлаш учун қандай ҳаракатлар амалга оширилмоқда?
- Тожикистон томонининг Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий тиклаш масаласи юзасидан фикрлари, Афғонистон бўйича минтақавий иқтисодий ҳамкорликлар конференцияси (RECCA) якуний ҳужжатида аниқ ўз аксини топган.
Тожикистон бугун Афғонистонга электр энергияси, қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, минерал ўғитлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт қилмоқда.
Бу борада, Афғонистонда тинчлик, келишув ва иқтисодий тараққиётни таъминлашда муҳим унсур бўлган маориф ҳамда миллий кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратишни таклиф қиламиз.
Афғонистон аҳолиси турли-туманлигини ҳисобга олган ҳолда, ушбу мамлакат Конституциясига мувофиқ, Ҳукумат барча халқларнинг манфаатларини ҳисобга олиши керак, деб ўйлайман.
Ушбу мамлакатдаги мунозаранинг келгусида кучайиши ҳам, бу мамлакат ҳам бутун минтақа учун узоқ муддатли салбий ҳодисаларни келтириб чиқариши мумкин.
Шунинг учун, Афғонистонда тинчлик ва миллий келишувга эришиш бўйича биргаликдаги ҳаракатларнинг ҳар томонлама асосланган стратегик дастурини мослаштиришни зарур ҳисоблаймиз.
- БМТ телевидениеси томошабинларига тилакларингиз…
- Бизнинг учрашувимиз, менимча, иккита муҳим халқаро ҳодиса: халқаро баҳор байрами - Наврўз ва халқаро Сув кунига тўғри келди.
Юқорида эслатиб ўтилганидек, айнан, ушбу кунда жаҳон ҳамжамияти "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт янги ўн йиллиги татбиқига киришмоқда.
Шу муносабат билан Сизни, жамоангиз, БМТ тизимлари ходимлари ва барча телетомошабинларни халқаро Наврўз байрами билан табриклаб, мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман.
Қулай фурсатдан фойдаланиб, барча аъзо мамлакатлар ва БМТ тузилмаларига глобал сув ташаббусларини илгари суриш ва амалга татбиқ этишга ёрдами учун миннатдорчилик билдираман.
Левакант шаҳри раиси Санавбар Самизода давлат ҳокимияти Левакант шаҳри ижроия органи масъуллари ҳамда шаҳар умумтаълим муассасалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Шаҳар раиси соҳада кўзга ташланадиган камчиликлар юзасидан йиғилиш қатнашчилари билан юзма-юз суҳбатлашди.
Мажлисда ўқувчиларнинг дарсларда тўлиқ қатнашиши, уларнинг билими даражасини юксалтириш, ягона мактаб либоси талабларига риоя этиш, таълим
Муфассал...
Ёхуд ҳакалак отган жиғилдонга ҳаловат бағишловчи - порахўрлик хусусида
Инсон яралибдики, унинг аждодлари яшаб ўтган, ҳар қандай тузумга асосланган жамият ҳеч қачон бир маромда ривожланмаган.
Албатта, унинг равнақига рахна солувчи, тўсиқ бўлувчи тож-тахт учун кураш, бузғунчилик, зўравонлик сингари иллатлар рўёбга чиққан ва қарши турган.
Бугунги дунё ҳамжамияти тараққиёти ҳам бундай кўнгилсиз
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015