Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 27 Июл 2017 Кӯришлар: 1687
Печат

 

qora libos 2017Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида»ги Тожикистон Республикаси қонуни қабул қилинганлигининг 10 йиллигига бағишланган тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашганда сўзлаган нутқи Хатлон вилояти аёлларини ҳам бефарқ қолдирмади.

Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи хотин-қизлар ва оила ишлари бошқармаси ишчи гуруҳи таъсис этиб, шаҳар ва ноҳиялардаги маҳалла, қишлоқларда хотин-қизлар билан учрашувлар уюштирмоқда. Бу мулоқотлар жараёнида бегонапарастликнинг олдини олиш, фарзандларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аёлларга уй бекаси сирларини ўргатиш юзасидан суҳбатлар уюштирилмоқда.

Учрашувларда аёллар орасида тушунтириш ишларини кенг йўлга қўйиш зарурати таъкидлаб ўтилмоқда. Кийим-кечак ҳар бир миллатнинг маданият белгиси ҳисобланади, шунинг учун ҳам, аёлларимиз бой ва жаҳонга машҳур миллий маданиятимизни унутмасликлари, аксинча, бу қадриятларни улуғлашлари ва ҳимоя қилишлари тўғрисида ҳам сўз юритилмоқда.

Хатлонлик кекса аёллар эса, қора либос, айниқса, ҳижоб ҳеч қачон бизнинг миллий маданиятимизга хос бўлмаганлигини зикр этишмоқда.

 

Эски пуллар муомаладан олинди

Тожикистон Миллий банки Хатлон вилояти минтақавий бўлими биносида вилоят тижорат банклари раҳбарлари билан матбуот конференцияси бўлиб ўтди.

Давлат ҳокимияти Хатлон вилоят ижроия органидан хабар берилишича, Тожикистон Миллий банкининг Қўрғонтепа шаҳридаги бўлими мудири Алижон Салимов Хатлон вилояти банк тизимининг жорий йил биринчи ярми кўрсаткичларига тўхталиб ўтди. Унинг маълум қилишича, ҳисобот даврида қишлоқ хўжалиги соҳасига ажратилган қарзлар миқдори 162 миллион, савдо ва тижорат соҳаси – 93,3 миллион, саноат, қурилиш ва транспорт соҳаларига 202,7 миллион сомонийни ташкил этган.

- Вилоятда жорий йил биринчи ярмида 648,3 миллион сомоний нақд пул муомалага чиқарилди, - деди А. Салимов. – Жумладан, 212,5 миллион сомоний Қўрғонтепа минтақасига, 435,8 миллион сомоний Кўлоб минтақасига тўғри келган.

Матбуот конференцияси жараёнида таъкидланишича, бу даврда 6,4 миллион эски пуллар муомаладан йиғиштириб олинган.

 

Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми

Жорий йил биринчи ярим йиллигида Хатлон вилояти халқ хўжалигининг барча соҳаларида ютуқлар кўзга ташланди. Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи ахборот-таҳлил бўлимидан хабар берилишича, саноат корхоналари хусусий секторни қўшиб ҳисоблаганда, 2,6 миллиард сомонийлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариб, ишлаб чиқариш ҳажмини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 615 миллион сомонийга оширишган.

 

Ўрмонлар тикланмоқда

Хатлон вилоятида ўрмонларни тиклашга жиддий эътибор қаратилади. Хатлон вилояти Ўрмон хўжалиги давлат муассасасидан хабар беришларича, жорий йилнинг олти ойи давомида вилоятда 951,4 гектар ўрмон бунёд этилган.

Жумладан, 270 гектар майдонга писта, 53,3 гектар майдонга ёнғоқ, 27,8 гектар майдонга бодом ва 111 гектар майдонга манзаларали дарахтлар ҳамда 244,3 гектар майдонга мевали дарахтлар экилган.

Манбанинг маълум қилишича, бу даврда Ўрмон хўжалиги ишчилари томонидан 535 минг 942 туп ниҳол ўтқазилган. Бунёд этилган ўрмонларнинг 35 гектарини янги боғлар ташкил этади.

 

Аёллар фаоллигини оширишга бағишланган семинар

 Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи хотин-қизлар ва оила ишлари бошқармаси Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Хотин-қизлар ва оила ишлари комитети билан биргаликда «2017-2022 йиллар учун Тожикистон Республикасининг раҳбар кадрлари тартиби, уларни танлаш ва ўз ўринларига қўйиш» давлат дастурини ҳаётга татбиқ этиш доирасида ўрганиш семинарини ташкил этди.

Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи ахборот-таҳлил бўлимидан хабар берилишича, мазкур семинарни ўтказишдан асосий мақсад аёллар фаоллиги, уларнинг сиёсий ҳуқуқи маърифати ҳамда касбий малакаларини оширишдан иборатдир.

Семинарда вилоят ташкилот ва муассасалари ҳамда мазкур дастур уйғунлаштирувчилари иштирок этишди.

Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи хотин-қизлар ва оила ишлари бошқармаси катта мутахассиси Сабзагул Зокированинг маълум қилишича, аёлларни жалб этган ҳолда вилоятнинг бошқа шаҳру ноҳияларида ҳам  бу каби учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

«ВЕЧНИЙ» МОШИН

 

Юртимизнинг машҳур ҳофизларидан бири, «Шашмақом»нинг моҳир ижрочиси, Тожикистон Халқ артисти  марҳум Боймуҳаммад Ниёзов давру даврон сурган санъаткорлар сирасига киради. Кимлардир бир умр янги машина миниш орзусида ўз даврининг энг олди машиналари соҳиби бўлган. «Москвич»нинг энг зўри дейсизми, «Жигули»нинг «06»си дейсизми, «Волга»нинг «ГАЗ-24»и дейсизми… Эл ардоғидаги ҳофиз машиналарини тез-тез янгилаб турган.

Муфассал...

МИЛЛАТ ПЕШВОСИ – ЁШЛАРИМИЗ ҲОМИЙСИ!

 

Ёшлар – келажагимиз. Умримиз давомчилари - касбимиз давомчилари. Ҳаммамиз ҳам уларнинг порлоқ келажаклари учун имкон қадар шарт-шароитларни яратишга ҳаракат қиламиз.

Мен қарийб 40 йил Жаббор Расулов ноҳиясининг 19-ўрта умумтаълим муассасасида ўзбек тили ва адабиёти фанларидан дарс берган оддий қишлоқ ўқитувчисиман. Бу йил (2019 йил) мен учун ҳаётимда эсда қоларли қувончли

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2441709

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9731896
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3205
3599
6804
9688782
98979
132053
9731896

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.122
Бугун: 23-06-2026 19:19:18

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015